Умная подшивка
2022 й. / СБХ, 46 /Божхона
ЖБТ БОШ КОТИБИ ЎЗБЕКИСТОНДА
Самарқанд шаҳрида ўз ишини бошлаган "Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўзаро боғлиқлиги: барқарор ривожланиш учун глобал дарвоза" мавзуидаги биринчи халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурия ташриф буюрди.
Давлат божхона қўмитаси раиси А.Мавлонов юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида жорий йилдан ишга туширилган "Божхоначисиз назорат" тизимининг фаолияти билан яқиндан таништирди.
Сўнгги йилларда Президентимиз томонидан олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ва жозибадорлиги тобора ошиб бормоқда. Пировардида мамлакатга амалга оширилаётган хорижий авиақатновлар ва ташриф буюраётган чет эллик сайёҳлар сони ҳам жадал ўсмоқда. Бундай вазият халқаро аэропортларда божхона назоратини янада тезкор ва самарали амалга оширишни тақозо этади. Шу мақсадда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб мамлакатимизда илк бора Самарқанднинг янги замонавий халқаро аэропортида "Масофавий божхона назорати" ёки содда қилиб айтганда, божхоначисиз назорат тизими ишга туширилди.
Янги тизим назорат камералари ва парвоз ҳақидаги олдиндан олинган маълумотларни таҳлил қилиш орқали йўловчилар ва уларнинг юкларини билвосита божхона назоратидан ўтказиш имконини беради. Шунингдек, чет эллик сайёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида ички ҳудудда "Duty free" - божсиз савдо дўконлари ишга туширила бошланди.
Аэропортда божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнларини кузатар экан, ЖБТ Бош котиби Кунио Микурия Ўзбекистонда божхона тизимида олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди ва ҳеч иккиланмасдан, ташкилотга аъзо кўплаб мамлакатларга намуна сифатида кўрсатиш мумкинлигини қайд этди.
Ҳусан ТАНГРИЕВ,
ДБҚ Матбуот хизмати раҳбари в.б.
--------------------
ҚАЙТА ИШЛАШ БОЖХОНА РЕЖИМИ -
ИҚТИСОДИЁТ ДРАЙВЕРИ
Давлатимиз раҳбари макроиқтисодий барқарорлик кўп жиҳатдан импортни тартибга солишга бо
...