ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Адлия вазирининг 05.12.2022 й. 27-мҳ-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органлар томонидан гербли гувоҳномаларни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.12.2022 й. 3098-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.12.2022 й.

N 3098-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

05.12.2022 й.

N 27-мҳ


БУЙРУҒИ



"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд

этувчи органлар томонидан гербли гувоҳномаларни

тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 13 декабрдаги 554-мҳ-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органлар томонидан гербли гувоҳномаларни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3098, 2018 йил 13 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2018 й., 09/18/3098/2315-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири                                                             А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд

этувчи органлар томонидан гербли гувоҳномаларни

тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг номи ва 1-бандидаги "қайд этувчи органлар" деган сўзлар "ёзиш органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қоидаларда:


1) номидаги "қайд этувчи органлар" деган сўзлар "ёзиш органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (бундан буён матнда ФҲДЁ органлари деб юритилади) томонидан гербли гувоҳномалар бланкаларини (бундан буён матнда гербли гувоҳномалар деб юритилади) тўлдириш тартибини белгилайди.";


3) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Туғилганлик ҳақида гербли гувоҳномада шахснинг туғилган санаси рақамлар ва сўзлар билан ёзилади.

Никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гербли гувоҳномаларда никоҳ қайд этилган ҳамда никоҳ бекор қилинган йил ва кун рақамлар билан, ой эса ҳарфлар билан ёзилади.";


4) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномада шахс вафот этган йил ва кун рақамлар билан, ой эса ҳарфлар билан ёзилади. Агар ўлим содир бўлган кун ҳақида аниқ маълумот бўлмаса, гувоҳномада фақат аниқ бўлган маълумот ёзилади, аниқ бўлмаган маълумот ўрнига чизиқ чизилади (масалан, 2018 йил - октябрь).";


5) 14-банддан "қўлда," деган сўз чиқариб ташлансин;


6) 16-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҲДЁ органи номи ўзгарган тақдирда гербли гувоҳноманинг "Guvohnoma bergan organ" устунида ФҲДЁ органининг такрорий гувоҳнома берилаётган вақтдаги номи.";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 декабрь























































Время: 0.2058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск