ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари /

Ўзбекистон Республикасининг 06.12.2022 й. ЎРҚ-808-сон "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 11.05.2022 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 19.11.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.12.2022 й.

N ЎРҚ-808



"ДАВЛАТ БОЖИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 11 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 19 ноябрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 7, 661-модда, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 2, 76-модда, N 3, 214, 216-моддалар, N 4, 340-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 5-модданинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13) чет эл тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилганлик учун";


2) 11-модда 5-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банклардаги омонатлар, шахсий ва мулкий суғурта шартномалари бўйича суғурта суммалари, давлат заём облигациялари, иш ҳақи суммалари, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пул маблағлари учун";


3) 16-модданинг:

тўртинчи қисми "давлат органлари ва ташкилотлари" деган сўзлардан кейин "шунингдек хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи қисми "давлат органлари ва ташкилотлари" деган сўзлардан кейин "шунингдек хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) илованинг:


4-банди:


"а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"

а) кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун





агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида жойлашган бўлса


- БҲМнинг 1 баравари




агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса


- БҲМнинг 50 фоизи




Изоҳ. Мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига кўчмас мол-мулкни ўтказиш билан боғлиқ шартномалар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.


";

  

"г", "д" ва "е" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

  

"

г) мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартишлар киритганлик учун





мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига


- БҲМнинг 10 фоизи




жисмоний шахслар учун


- БҲМнинг 25 фоизи




юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса


- БҲМнинг 50 фоизи




Изоҳ. Мол-мулкни ижарага бериш шартномасини бекор қилганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.





д) мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун, бундан "п" кичик бандда белгиланган ҳоллар мустасно


- БҲМнинг 25 фоизи




е) гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун





жисмоний шахслар учун:


- БҲМнинг 1 баравари




юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса


- БҲМнинг 2 баравари




Изоҳ. Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги битимлар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.


";

  

"з" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

   

"


з) қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун


- БҲМнинг 25 фоизи




Изоҳ. Қарз шартномаcига ўзгартишлар киритганлик ёки уни бекор қилганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.


";

  

"о" ва "п" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

   

"


о) автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади





автомототранспорт воситалари учун


- БҲМнинг 3 баравари




битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун


- БҲМнинг 25 фоизи




Изоҳ. Айирбошлаш шартномаси расмийлаштирилаётганда давлат божи фақат бир автомототранспорт воситаси учун ундирилади.

Қуйидаги шартномаларни расмийлаштиришда:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига автомототранспорт воситаларини ўтказиш шартномалари расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 5 фоизи миқдорида ундирилади;

банк кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси учун давлат божи белгиланган ставканинг 10 фоизи миқдорида ундирилади;

йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномалари расмийлаштирилаётганда давлат божи миқдори шу транспорт воситалари яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади ҳамда унинг миқдори битим тарафларининг хоҳишига кўра ва нотариуснинг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган ҳудудларда эса - "Ўзавтотеххизмат" масъулияти чекланган жамияти ташкилотлари томонидан белгиланади.





п) автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномаларни, шунингдек автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун





мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига, жиянларига


- БҲМнинг 50 фоизи




бошқа шахсларга


- БҲМнинг 2 баравари

";

  

"ф" кичик бандининг изоҳи қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қарз шартномасидан келиб чиқадиган пул суммаларини ундириш тўғрисидаги ижро варақаларини берганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади";


18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

  

"

18. Чет эл фуқаролари иштирокидаги никоҳларнинг тузилганлигини, шунингдек никоҳларнинг бекор қилинганлигини рўйхатдан ўтказганлик учун:





Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эл фуқаролари билан никоҳларини, шунингдек чет эл фуқароларининг ўзаро никоҳларини рўйхатдан ўтказганлик учун


- БҲМнинг 2 баравари

".

   

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

          

         

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 декабрь


"Халқ сўзи", 2022 йил 7 декабрь








































































Время: 0.0251
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск