Малое предприятие

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Страхование /

Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 05.12.2022 й. 694-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 декабрдаги

694-сон қарорига

1-ИЛОВА



Электрон турдаги суғурта хизматларини

кўрсатиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш ва барча суғурта полисларини рўйхатга олиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ахборот алмашинуви иштирокчилари - суғурта қилдирувчи, суғурта ташкилоти, Жамғарма ва Ягона ахборот тизими билан интеграциялашган вазирликлар ва идоралар;


Жамғарма - Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси;


суғурта полиси (E-polis) - Ягона ахборот тизими томонидан реал вақт режимида шакллантирилган серия, рақамига эга бўлган суғурта қилиш амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


суғурта ташкилоти - тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс;


суғурта ташкилотининг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси - суғурта ташкилотининг расмий веб-сайтининг тегишли суғурта учун мўлжалланган қисми ёки унинг мобил иловаси;


суғурта қилдирувчи - суғурта ташкилоти билан электрон суғурта шартномасини тузган ва суғурта мукофоти бўйича тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган юридик шахс ёки муомалага лаёқатли жисмоний шахс;


Ягона ахборот тизими - манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ва марказий маълумотлар базалари, жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базалари билан интеграциялашган, суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда амалга оширувчи ягона автоматлаштирилган ахборот тизими.


3. Суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш суғурта қилдирувчи ва суғурта ташкилоти ўртасида маълумотлар алмашинуви йўли билан, суғурта ташкилотининг ахборот тизимида, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсида суғурта шартномасини тузишда, уни Ягона ахборот тизимида рўйхатга олиш ва суғурта полисига ноёб рақам бериш орқали амалга оширилади.

Суғурта ташкилотларининг интернет жаҳон ахборот тармоғи ресурслари рўйхати Ўзбекистон Ягона суғурта порталида жойлаштирилади.


4. Шахсий маълумотларни қайта ишлашда ахборот алмашинуви иштирокчилари шахсий маълумотлар ва суғурта сири деб таснифланган маълумотларни уларга ноқонуний ёки тасодифий кириш, йўқ қилиш, ўзгартириш, блокировка қилиш, нусха олиш, тақдим этиш ва тарқатишдан, шунингдек, бошқа ноқонуний ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун зарур ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўришлари шарт.


5. Суғурта шартномаларини Ягона ахборот тизими орқали расмийлаштириш суғурта ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.

Ушбу мажбуриятнинг бажарилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги) томонидан амалга оширилади.


6. Суғурта шартномаларини расмийлаштириш, суғурта полисларини рўйхатга олиш, уларнинг ҳақиқийлигини текшириш ҳамда суғурта даъволарини кўриб чиқиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. СУҒУРТА ШАРТНОМАСИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

          

7. Суғурта шартномаси Ягона ахборот тизимидан суғурта қилдирувчига суғурта полиси шакллантирилганлиги ҳақида хабар бериш ва суғурта полисини юклаб олиш учун ҳавола юбориш йўли билан тузилади.


8. Суғурта шартномасининг амал қилиш муддати суғурта шартномаси ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


9. Агар суғурта полисида суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса, суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади.


10. Суғурта қилдирувчи суғурта ташкилотини эркин танлаш ҳуқуқига эга.


11. Суғурта ташкилоти суғурта қилдирувчига мазкур Низомнинг 28-бандида назарда тутилган мажбуриятларни таъминлаган ҳолда суғурта шартномасини тузиш имкониятини яратиши зарур.


12. Суғурта шартномасини тузиш учун суғурта ташкилотининг ахборот тизимида, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсида аризани шакллантиришда қуйидагилардан фойдаланилади:

а) идентификаторлар:

жисмоний шахслар - жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

юридик шахслар - солиқ тўловчининг идентификация ра

...
Время: 0.0216
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск