ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.2022 й. 695-сон "Зулфия номидаги давлат мукофоти комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.2022 й.

N 695




ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ

МУКОФОТИ КОМИССИЯСИНИНГ

ЯНГИЛАНГАН ТАРКИБИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш, истеъдодли хотин-қизларни танлаш ва уларнинг иқтидорини турли йўналишларда намоён қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янгиланган таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Зулфия номидаги давлат мукофоти комиссияси (З. Махкамова)га иқтидорли қизларнинг имкониятларини намоён қилиш, уларнинг билим ва салоҳиятини ҳаётга кенг татбиқ этиш борасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш, ушбу йўналишда ҳудудий комиссияларга амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 декабрдаги

695-сон қарорига

1-ИЛОВА



Зулфия номидаги давлат мукофоти комиссиясининг

ТАРКИБИ

1. З. Маҳкамова

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, Комиссия раиси


2. О. Салиев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари (келишув асосида)


3. Г. Маруфова

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси (келишув асосида)


4. Х. Досмухамедов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими (келишув асосида)


5. О. Абдуллаева

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори (келишув асосида)


6. А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори (келишув асосида)


7. О. Назарбеков

-

маданият вазири


8. А. Икрамов

-

спортни ривожлантириш вазири


9. У. Шарифходжаев

-

халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари


10. О. Пекос

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари


11. Р. Хакимов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари


12. Э. Баситханова

-

соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари


13. Ш. Турдиқулова

-

инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари


14. Д. Ғуломова

-

Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари


15. Д. Каттаханова

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори


16. А. Хаитов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


17. Д. Вахабов

-

Савдо-саноат палатаси раиси (келишув асосида)


18. А. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


19. С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири


20. М. Ходжиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


21. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси


22. О. Усаров

-

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси


23. Г. Махмудова

-

"Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси раиси


24. А. Нуриддинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми


25. Ш. Аюпов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти директори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик


26. Ш. Эгамбердиев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти директори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик


27. К. Ирисбекова

-

"Алоқабанк" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси


28. Ф. Абдухаликов

-

Кинематография агентлиги бош директори


29. Лавозими бўйича

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги "Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти директори


30. Н. Раҳимова

-

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори


31. Ф. Ибрагимов

-

"Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси" МЧЖ директори


32. Г. Рихсиева

-

Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори


33. Г. Холиқулова

-

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг илмий ишлар бўйича проректори


34. М. Йўлчиева

-

Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий ижрочилик кафедраси мудири


35. Н. Миржалолова

-

Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар хизмати бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари


36. Д. Умарова

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фахрийси


37. Ж. Шермуҳаммедова

-

Республика маънавият ва маърифат маркази эксперт кенгаши аъзоси


38. М. Улуғова

-

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира


39. З. Мадрахимова

-

Мукаррама Турғунбоева номидаги "Баҳор" давлат рақс ансамбли бадиий раҳбари


40. Х. Комилова

-

"Осиё рамзи" Ўзбекистон дизайнерлар уюшмаси раиси


41. М. Усмонова

-

"Саодат" журнали бош муҳаррири, Комиссия масъул котиби


       

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 декабрдаги

695-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 13 августдаги 650-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори)" 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 102-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-илованинг 25-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 декабрь





















































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск