ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Товар ва хом ашё биржасидаги операциялар ва ҳисоб-китоблар /

Товар-хом ашё биржаларида товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдолари билан шуғулланадиган брокерлик идораларини аккредитациядан ўтказиш ҳамда биржа аъзоларига малака талабларини белгилаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.11.2022 й. 687-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 ноябрдаги

687-сон қарорига

1-ИЛОВА



Товар-хом ашё биржаларида товар деривативлари,

шу жумладан, фьючерс савдолари билан шуғулланадиган

брокерлик идораларини аккредитациядан ўтказиш

ҳамда биржа аъзоларига малака талабларини

белгилаш тўғрисида

НИЗОМ

       

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Мазкур Низом товар-хом ашё биржаларида (кейинги ўринларда - Биржа) товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдолари билан шуғулланадиган брокерлик идораларини аккредитациядан ўтказиш тартибини ҳамда биржа аъзоларига малака талабларини белгилайди.


2. Мазкур низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


аккредитация - биржада биржа аъзоларига товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдоларида иштирок этишга рухсат бериш тизими;


ариза берувчи - биржага товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдоларида иштирок этишга рухсат бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган биржа аъзоси;


аъзолик бадали - фьючерс бозорида савдоларни ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва ривожлантириш харажатларини қоплаш учун савдо иштирокчилари томонидан тўланадиган мажбурий тўлов;


клиринг аъзоси - марказий контрагент билан клиринг хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган шахс;


марказий контрагент - клиринг иштирокчилари учун клиринг хизматини кўрсатувчи ва фьючерс шартномаси бўйича томонлар учун контрагент вазифасини бажарувчи биржанинг таркибий бўлинмаси;


малака сертификати - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аттестация натижалари асосида давлат аккредитациясидан ўтган таълим ташкилотларида товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдолари бўйича ўқув курсларини муваффақиятли якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


рўйхат - терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашадиган давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар, шунингдек, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотлар расмий каналлари орқали тақдим этиладиган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган, террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати;


савдолар иштирокчиси - биржада товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдоларида қатнашишга рухсат берилган биржа аъзоси.



2-БОБ. САВДО ИШТИРОКЧИЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

          

3. Биржада товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдолари билан шуғулланишга талабгор бўлган биржа аъзоларига аккредитациядан ўтиш учун қуйидаги малака талаблари белгиланади:

биржада биржа аъзоси сифатида аккредитациядан ўтган бўлиши;

биржа аъзосининг трейдерлари малака сертификатига эга бўлиши;

биржа аъзосининг раҳбари олий маълумотга ёки товар-хом ашё биржаларида уч йиллик брокерлик иш стажига эга бўлиши;

ариза берувчи биржа аъзосининг раҳбари ариза беришдан олдин охирги уч йил давомида жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида суд ҳукми чиқарилмаган бўлиши ёки суд ҳукми билан молиявий ташкилотларда мансабдор шахс лавозимларини эгаллашга тақиқ бўлмаслиги.


4. Савдо иштирокчиси фьючерс савдолари тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда фьючерс савдоларини ўтказиш қоидалари ва фьючерс савдолари бўйича клирингни амалга ошириш тартибига, шунингдек, биржанинг бошқа ҳужжатларига риоя қилишлари шарт.


5. Савдо иштирокчиси фьючерс савдоларини ўтказиш қоидалари ва фьючерс савдолари бўйича клирингни амалга ошириш тартибига мувофиқ белгиланган махфий маълумотларни, фьючерс савдолари ҳамда тижорат сирини ташкил этувчи ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ташкил этувчи маълумотларга нисбатан махфийликни сақлаши шарт.


6. Савдо иштирокчисига мижозларни чалғитиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этиш, шу жумладан, нотўғри ҳисоботлар ва маълумотларни тақдим этиш тақиқланади.


7. Савдо иштирокчиси мижозни биржанинг веб-сайтида ошкор қилинган фьючерс савдоларини ўтказиш қоидалари, фьючерс савдолари бўйича клирингни амалга ошириш тартиби, фьючерс контрактининг таснифи, шунингдек, ушбу ҳужжатлардаги ўзгаришлар ва биржа ваколатли органларининг қарорлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши шарт.


8. Биржа савдо иштирокчилари ва уларнинг мижозлари реестрини юритади. Савдо иштирокчилари ва уларнинг мижозлари тўғрисидаги маълумотлар мазкур реестрга киритилади.


9. Биржа савдо иштирокчисидан савдо иштирокчилари ва уларнинг мижозлари реестрини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар (ҳужжатлар)ни олишга ҳақли. Биржа савдо иштирокчисидан олинган маълумотлар (ҳужжатлар)ни марказий контрагентга бериш ҳуқуқига эга.


10. Савдо иштирокчисининг молиявий ҳолатини мониторинг қилиш мақсадида биржа ундан қўшимча маълумот олиш ва ҳисобот тақдим этишни талаб қилишга ҳақли.


11. Ариза берувчи ёки савдо иштирокчиси биржага тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини таъминлаши шарт.


12. Савдо иштирокчиси унинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, устави, манзили (жойлашуви), почта манзили, телефон, факс, электрон почта манзили, раҳбарининг ўзгариши тўғрисида биржани хабардор қилиши шарт.



3-БОБ. ТОВАР ДЕРИВАТИВЛАРИ, ШУ ЖУМЛАДАН

ФЬЮЧЕРС САВДОЛАРИДА ИШТИРОК ЭТИШГА

РУХСАТ БЕРИШ ВА РУХСАТ БЕРИШНИ

РАД ЭТИШ ТАРТИБИ

          

13. Биржа ариза берувчини аккредитациядан ўтказади. Аккредитация вақтида биржа ариза берувчидан ва/ёки марказий контрагентдан олинган маълумотлар асосида мижозларга тегишли хос рақамларни бириктиради.


14. Биржанинг товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдоларида иштирок этишга рухсат олиш учун ариза берувчи биржа билан фьючерс савдоларини ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш шартномасини тузади.


15. Аккредитациядан ўтиш учун ариза берувчи биржага фьючерс савдоларини ўтказиш қоидалари ва фьючерс савдолари бўйича клирингни амалга ошириш тартибига мувофиқ ҳужжатларни тақдим этади.


16. Товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдолари секциясида аккредитациядан ўтишга малака сертификатига эга бўлган ҳамда ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган малака талабларига жавоб берадиган биржа аъзоларига рухсат берилади.


17. Савдо иштирокчисига товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдоларида иштирок этишга электрон биржа савдо тизимидан фойдаланган ҳолда рухсат берилиши мумкин.


18. Биржада товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдоларида иштирок этишга рухсат олиш учун ариза берувчи:

товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдолари бўйича биржа аъзоси сифатида аккредитациядан ўтган бўлиши;

биржа билан товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдоларини ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш шартномасини тузиши керак.


19. Савдо иштирокчиси трейдернинг иш жойидан фойдаланган ҳолда товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдоларида иштирок этади.


20. Қуйидаги ҳолларда биржа хизматлар кўрсатиш шартномасини бекор қилиш орқали, шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг кўрсатмасига кўра товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдоларида иштирок этишни тўхтатади:

савдо иштирокчисига нисбатан фаолиятни ёки фаолиятнинг айрим турларини тақиқлаш тўғрисида қонуний кучга кирган суд қарори мавжуд бўлса;

савдо иштирокчиси ва (ёки) унинг биринчи раҳбари рўйхатда мавжуд бўлса;

савдо иштирокчиси ва (ёки) унинг биринчи раҳбарига нисбатан суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори (ҳукми) бўлса, унга асосан савдо иштирокчиси ва (ёки) унинг биринчи раҳбари муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган бўлса ва бу унинг товар биржасида савдода иштироки билан боғлиқ бўлса.


21. Товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдоларида иштирок этиши тўхтатилган савдо иштирокчиси биржадаги товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдоларидаги иштироки тўхтатилгунга қадар юзага келган барча мажбуриятларини бажариши шарт.


22. Товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдолари секциясида Биржада аккредитациядан ўтказиш фақат қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

ариза берувчи томонидан ушбу Низомда белгиланган талаблар бажарилмаса;

ариза берувчига нисбатан фаолиятни ёки фаолиятнинг айрим турларини тақиқлаш тўғрисида қонуний кучга кирган суд қарори мавжуд бўлса;

ариза берувчини ва (ёки) унинг биринчи раҳбари рўйхатда мавжуд бўлса;

ариза берувчига ва (ёки) унинг биринчи раҳбарига нисбатан суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори (ҳукми) бўлса, унга асосан ариза берувчи ва (ёки) унинг биринчи раҳбари алоҳида ҳуқуқдан маҳрум этилган бўлса ва бу товар биржасида аккредитация олиш билан боғлиқ бўлса.


23. Биржада товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдолари секциясида аккредитациядан ўтказиш рад этилишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, ариза берувчи аккредитациядан ўтиш тўғрисидаги ариза билан биржага қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. АЪЗОЛИК БАДАЛИ ВА ВОСИТАЧИЛИК

ЙИҒИМЛАРИНИ ТЎЛАШ

         

24. Фьючерс бозорининг савдо иштирокчиси ва клиринг иштирокчисига нисбатан аъзолик бадалини тўлаш мажбурияти биржа томонидан белгиланган тарифларга мувофиқ савдода иштирок этишга рухсат бериш тўғрисида биржанинг якуний қарори қабул қилинган кундан бошлаб вужудга келади.


25. Савдо иштирокчиси биржа билан товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдоларини ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш шартномасини ва клиринг хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома имзолангандан сўнг фьючерс савдоларида иштирок этиш ҳуқуқи учун тўловларни амалга ошириши шарт.


26. Товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдоларини ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш шартномаси ва клиринг хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бўйича хизматлар учун биржага тўланиши керак бўлган барча тўловлар биржа битимлари билан боғлиқ тарифларда кўрсатилади.


27. Биржа битимлари билан боғлиқ тарифларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали ошкор қилинади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

        

28. Биржанинг товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдоларида иштирок этишга рухсат олиш, савдо иштирокчиси ва унинг мижозлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар мазкур Низомга, фьючерс савдоларини ўтказиш қоидалари ва фьючерс савдолари бўйича клирингни амалга ошириш тартибига, фьючерс контрактининг таснифига, улар ўртасида тузилган шартномалар ва битимларга мувофиқ тартибга солинади.


29. Монополияга қарши курашиш қўмитаси мазкур Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади.


30. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


31. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

           

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 декабрь


























































Время: 0.1959
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск