ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Ирригация ва мелиорация /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.12.2022 й. ПҚ-438-сон "Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 118 та насос станциясини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
07.12.2022 й.
N ПҚ-438
ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ
БАНКИ ИШТИРОКИДА "АНДИЖОН, НАМАНГАН
ВА ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИДА 118 ТА НАСОС
СТАНЦИЯСИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ"
ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ер ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Директорлар кенгаши томонидан "Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 118 та насос станциясини модернизация қилиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) молиялаштириш учун 18 йил муддатга, шу жумладан 4 йиллик имтиёзли давр билан 199,96 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш маъқулланганлиги;
Лойиҳанинг умумий қиймати 247,51 миллион АҚШ долларини ташкил этиши, шу жумладан Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси 47,55 миллион АҚШ доллари эквивалентида, шундан 33,95 миллион АҚШ доллари республика бюджети ҳисобидан қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона божидан озод этиш шаклида бўлиши;
Лойиҳани амалга оширишда "вақтинча олиб кириш" божхона режимида расмийлаштирилган махсус техникалар, механизмлар ва технологик ускуналар божхона божлари ва солиқ тўловларидан шартли озод этилиши;
Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йил (2023-2027 йиллар) этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
Сув хўжалиги вазирлиги - Лойиҳани амалга ошириш, кредитдан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш, шунингдек, Лойиҳанинг барча мақсадли кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш функциялари Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига (кейинги ўринларда - Марказ) юкланади;
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кредитини қайтариш, шунингдек, кредит бўйича фоиз, воситачилик ҳақи ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қопланади.
3. "Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 118 та насос станциясини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида эришиладиган натижалар бўйича прогноз кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев Андижон (Ш.Қ. Абдурахмонов), Наманган (Ш.Ш. Абдуразаков) ва Фарғона (Х.Х. Бозаров) вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда:
а) мазкур қарорга 1-илова билан тасдиқланган прогноз кўрсаткичларга мувофиқ Лойиҳани амалга ошириш даври якунига қадар камида:
30 минг гектар фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонларининг қайта фойдаланишга киритилишини;
57 минг гектар суғориладиган ер майдонларининг сув таъминоти яхшиланишини;
4 500 та томорқа хўжалиги барқарор сув билан таъминланишини;
287 млн кВт/с электр энергияси иқтисод қилинишини таъминласин;
б) тегишли ҳудудлардан Лойиҳа доирасида Марказга текин фойдаланиш ҳуқуқи билан зарур бино ва иншоотлар (хоналар) ажратилишини таъминласин.
4. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев):
Лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Марказ таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этсин;
Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг ҳар йиллик харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин;
Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича бош пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда, очиқлик ва ошкораликни таъминлаган ҳолда тендер савдолари асосида аниқласин.
5. Қуйидагилар:
"Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 118 та насос станциясини модернизация қилиш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
"Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 118 та насос станциясини модернизация қилиш" лойиҳаси учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан жалб этиладиган кредит бўйича асосий қарзни қайтариш ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Андижон (Ш.Қ. Абдурахмонов), Наманган (Ш.Ш. Абдуразаков) ва Фарғона (Х.Х. Бозаров) вилоятлари ҳокимликлари 2023 йил 1 июнга қадар ўз ҳудудида Лойиҳанинг самарадорлигини ошириш, қайтадан фойдаланишга киритиладиган ер майдонларини ишлатиш ҳамда сув таъминоти яхшиланадиган майдонлардан қўшимча даромад олиш йўналишлари бўйича аниқ чора-тадбирларни қамраб оладиган "йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига (Ш.М. Ғаниев) тақдимот қилсин.
7. Сув хўжалиги вазирлиги (Б. Камалов) Лойиҳани амалга ошириш доирасида қарз шартномасида белгиланган маблағ ҳисобидан маҳсулотлар ва хизматларнинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ишлаб чиқарувчиларидан харид қилиниши таъминласин.
8. Белгилансинки, Лойиҳа маблағлари билан боғлиқ банк операциялари тижорат банкларида очиладиган талаб қилиб олгунча алоҳида депозит ҳисобварақлари (иккиламчи) орқали амалга оширилади.
Бунда, мазкур ҳисобварақлар орқали иш ҳақи, солиқ тўловлари, шунингдек, Лойиҳа доирасидаги бошқа харажатлар қопланади. Ушбу ҳисобварақлардан Марказнинг бошқа лойиҳалари бўйича мажбуриятларни қоплаш учун маблағларни йўналтиришга йўл қўйилмайди.
9. Молия вазири Т.А. Ишметовга Лойиҳа доирасида кредит келишувини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.
10. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги кредит келишуви юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
11. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Н.К. Холмуродов) Молия вазирлиги (О.Р. Исаков) билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларида ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, Лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.
12. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.М. Бобоев) ҳамда Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров) 2023 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда Лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳиссасини молиялаштириш учун капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
14. Сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига биноан:
Ташқи ишлар вазирлиги - Лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Ички ишлар вазирлиги - Лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини (муддати узайтирилишини);
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги - белгиланган тартибда Лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган юқори малакали хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини таъминласин.
15. Қуйидагилар:
сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев, Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахмонов, Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков ва Фарғона вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров Лойиҳани амалга ошириш учун зарур шароитларни таъминлашга, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки тартиб-таомиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур ҳисобот ва ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланиши ва тақдим этилишини ташкил этишга;
қурилиш вазири Б.И. Закиров Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан назорат ўрнатилишига;
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Э. Бурханов Лойиҳа доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатилишига шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2022 йил 7 декабрдаги
ПҚ-438-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Андижон, Наманган ва Фарғона
вилоятларида 118 та насос станциясини
модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида
эришиладиган натижалар бўйича
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАР*
Т/р
|
Ҳудуд номи
|
Янгиланадиган насос агрегатлари сони, та
|
Сув таъминоти яхшиланадиган ер майдони, минг гектар
|
Қайтадан фойдаланишга киритиладиган ер майдони, минг гектар
|
Сув билан барқарор таъминланадиган томорқалар сони, та
|
Йиллик иқтисод қилинадиган электр энергияси, млн кВт/с
|
Республика бўйича жами |
118 |
57 749 |
30 172 |
4 513 |
287,185 |
|
Андижон вилояти |
30 |
13 043 |
8 989 |
605 |
35,151 |
|
1. |
Андижон |
6 |
2 289 |
893 |
140 |
4,582 |
2. |
Асака |
5 |
1 302 |
736 |
- |
5,231 |
3. |
Балиқчи |
1 |
1 283 |
220 |
- |
0,175 |
4. |
Булоқбоши |
2 |
1 087 |
925 |
68 |
1,379 |
5. |
Жалақудуқ |
5 |
1 492 |
585 |
112 |
1,254 |
6. |
Марҳамат |
7 |
4 413 |
2 130 |
215 |
20,162 |
7. |
Пахтаобод |
2 |
677 |
1 846 |
70 |
1,626 |
8. |
Улуғнор |
2 |
500 |
1 654 |
- |
0,742 |
Наманган вилояти |
72 |
35 153 |
9 616 |
1 361 |
206,272 |
|
1. |
Косонсой |
13 |
4 042 |
1 299 |
660 |
11,528 |
2. |
Мингбулоқ |
1 |
965 |
235 |
- |
0,623 |
3. |
Наманган |
5 |
2 437 |
86 |
- |
12,103 |
4. |
Норин |
1 |
451 |
99 |
- |
0,252 |
5. |
Поп |
16 |
6 142 |
1 517 |
- |
98,487 |
6. |
Тўрақўрғон |
10 |
6 177 |
372 |
- |
18,100 |
7. |
Уйчи |
5 |
2 272 |
3 898 |
- |
5,057 |
8. |
Чортоқ |
8 |
6 031 |
1 002 |
246 |
12,108 |
9. |
Чуст |
5 |
1 615 |
237 |
- |
9,637 |
10. |
Янгиқўрғон |
8 |
5 021 |
871 |
455 |
38,377 |
Фарғона вилояти |
16 |
9 553 |
11 567 |
2 547 |
45,762 |
|
1. |
Бағдод |
3 |
713 |
667 |
131 |
1,582 |
2. |
Бешариқ |
1 |
942 |
258 |
264 |
1,000 |
3. |
Ёзёвон |
2 |
997 |
583 |
190 |
0,643 |
4. |
Қўштепа |
2 |
1 327 |
1 223 |
262 |
1,428 |
5. |
Қува |
1 |
1 141 |
759 |
124 |
12,263 |
6. |
Олтиариқ |
1 |
499 |
601 |
96 |
0,896 |
7. |
Риштон |
1 |
590 |
510 |
85 |
0,683 |
8. |
Учкўприк |
1 |
803 |
1 177 |
70 |
0,543 |
9. |
Ўзбекистон |
1 |
1 970 |
5 030 |
1 268 |
23,874 |
10. |
Фарғона |
3 |
571 |
759 |
57 |
2,850 |
*) Прогноз кўрсаткичлар лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилгандан сўнг ўзгариши мумкин.
Президентининг
2022 йил 7 декабрдаги
ПҚ-438-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Андижон, Наманган ва Фарғона
вилоятларида 118 та насос станциясини
модернизация қилиш" лойиҳасининг
АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р
|
Кўрсаткичлар номи
|
Ўлчов бирлиги
|
Жами |
Мўлжалланган молиялаштириш манбалари
|
|
ЕТТБ кредити
|
Давлат бюджети
|
||||
1. |
Лойиҳанинг умумий қиймати* |
минг АҚШ доллари эквивалентида |
247 508,9 |
199 960,8 |
47 548,1 |
2. |
Капитал қўйилмалар қиймати, жами |
минг АҚШ доллари эквивалентида |
247 508,9 |
199 960,8 |
47 548,1 |
шундан: |
|||||
асбоб-ускуналар харид қилиш |
минг АҚШ доллари |
101 763,5 |
101 763,5 |
||
қурилиш-монтаж ишлари** |
минг АҚШ доллари |
70 725,8 |
70 725,8 |
||
лойиҳанинг ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқиш |
минг АҚШ доллари |
4 312,2 |
4 312,2 |
||
консалтинг хизматлари |
минг АҚШ доллари |
3 852,6 |
3 852,6 |
||
лойиҳани амалга ошириш гуруҳи |
минг АҚШ доллари эквивалентида |
1 877,9 |
1 708,0 |
169,9 |
|
буюртмачининг бошқа харажатлари |
минг АҚШ доллари эквивалентида |
121,6 |
121,6 |
||
тақсимланмаган харажатлар |
минг АҚШ доллари |
15 618,9 |
15 618,9 |
||
қўшилган қиймат солиғи |
минг АҚШ доллари эквивалентида |
28 863,1 |
28 863,1 |
||
божхона божларидан озод этиш*** |
минг АҚШ доллари эквивалентида |
5 088,2 |
5 088,2 |
||
инвестиция даври учун молиявий харажатлар |
минг АҚШ доллари эквивалентида |
15 285,1 |
1 979,8 |
13 305,3 |
|
3. |
Суғориладиган жами майдон, жумладан: Наманган вилояти Андижон вилояти Фарғона вилояти |
га га га га |
87 921 45 558 21 912 21 120 |
||
4. |
Лойиҳанинг тахминий қопланиш муддати |
йил |
8,0 |
||
5. |
Инвестиция даврининг давомийлиги |
ой |
60 |
||
6. |
Қарз ва бошқа маблағларни қайтариш муддати |
йил |
18 |
||
шу жумладан, имтиёзли муддат |
йил |
4 |
*) Лойиҳанинг якуний қиймати тендер савдолари натижалари асосида ва кредитнинг ҳақиқий қиймати ҳамда уни тақдим этиш шартларига мувофиқ белгиланади;
**) қурилиш-монтаж ишларида агрегатларни монтаж қилиш, насос станцияси биноларини қуриш ва таъмирлаш, ташқи тармоқларни қайта тиклаш, ободонлаштириш ишлари, ёрдамчи механик ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш ҳамда кутилмаган харажатлар кўзда тутилган;
***) лойиҳани амалга ошириш жараёнида лойиҳа ташаббускори солиқни молиялаштириш схемасини ишлаб чиқади, Молия вазирлиги билан биргаликда тўловларни белгиланган ставкалар асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3818-сон қарори асосида амалга оширади.
Президентининг
2022 йил 7 декабрдаги
ПҚ-438-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Андижон, Наманган ва Фарғона
вилоятларида 118 та насос станциясини
модернизация қилиш" лойиҳаси учун Европа
тикланиш ва тараққиёт банкидан жалб этиладиган
кредит бўйича асосий қарзни қайтариш
ва фоизлар тўлашнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Кредит миқдори |
199,96 млн АҚШ доллари |
Кредитни қайтариш муддати |
18 йил, шундан имтиёзли муддат 4 йил |
Фоиз ставкаси |
6 ойлик SOFR + CAS ўзгарувчан ставкаси + 1,0 фоиз |
Мажбурият учун тўлов |
0,50 фоиз (ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан) |
Бошланғич бир марталик тўлов |
1,0 фоиз (умумий қарз миқдоридан) |
минг АҚШ доллари
Тўлов даври
|
Қарз ўзлаштири- лиши |
Қарз қолдиғи
|
Тўлов миқдори
|
Жами тўланадиган сумма**** |
|||
асосий қарз
|
фоизлар*
|
бошланғич бир марталик тўлов**
|
мажбуриятлар учун тўлов***
|
||||
01.03.2023 |
1 979,81 |
1 979,81 |
- |
- |
1 979,81 |
- |
1 979,81 |
01.07.2023 |
49 495,25 |
51 475,1 |
- |
- |
- |
- |
- |
01.01.2024 |
- |
51 475,1 |
- |
1 012,0 |
- |
374,3 |
1 386,2 |
01.07.2024 |
49 495,25 |
100 970,3 |
- |
1 001,0 |
- |
370,2 |
1 371,2 |
01.01.2025 |
- |
100 970,3 |
- |
1 985,0 |
- |
249,5 |
2 234,5 |
01.07.2025 |
49 495,25 |
150 465,6 |
- |
1 952,6 |
- |
245,4 |
2 198,1 |
01.01.2026 |
- |
150 465,6 |
- |
2 958,0 |
- |
124,8 |
3 082,8 |
01.07.2026 |
49 495,25 |
199 960,8 |
- |
2 909,8 |
- |
122,7 |
3 032,5 |
01.01.2027 |
- |
199 960,8 |
- |
3 931,1 |
- |
- |
3 931,1 |
01.07.2027 |
- |
193 065,5 |
6 895,3 |
3 867,0 |
- |
- |
10 762,3 |
01.01.2028 |
- |
186 170,2 |
6 895,3 |
3 795,5 |
- |
- |
10 690,8 |
01.07.2028 |
- |
179 274,9 |
6 895,3 |
3 620,2 |
- |
- |
10 515,5 |
01.01.2029 |
- |
172 379,6 |
6 895,3 |
3 524,1 |
- |
- |
10 419,4 |
01.07.2029 |
- |
165 484,3 |
6 895,3 |
3 333,6 |
- |
- |
10 228,9 |
01.01.2030 |
- |
158 589,0 |
6 895,3 |
3 253,3 |
- |
- |
10 148,6 |
01.07.2030 |
- |
151 693,7 |
6 895,3 |
3 066,9 |
- |
- |
9 962,2 |
01.01.2031 |
- |
144 798,4 |
6 895,3 |
2 982,2 |
- |
- |
9 877,5 |
01.07.2031 |
- |
137 903,1 |
6 895,3 |
2 800,2 |
- |
- |
9 695,5 |
01.01.2032 |
- |
131 007,8 |
6 895,3 |
2 711,1 |
- |
- |
9 606,4 |
01.07.2032 |
- |
124 112,5 |
6 895,3 |
2 547,5 |
- |
- |
9 442,8 |
01.01.2033 |
- |
117 217,2 |
6 895,3 |
2 439,9 |
- |
- |
9 335,2 |
01.07.2033 |
- |
110 321,9 |
6 895,3 |
2 266,8 |
- |
- |
9 162,1 |
01.01.2034 |
- |
103 426,6 |
6 895,3 |
2 168,8 |
- |
- |
9 064,1 |
01.07.2034 |
- |
96 531,3 |
6 895,3 |
2 000,1 |
- |
- |
8 895,4 |
01.01.2035 |
- |
89 636,0 |
6 895,3 |
1 897,7 |
- |
- |
8 793,0 |
01.07.2035 |
- |
82 740,7 |
6 895,3 |
1 733,4 |
- |
- |
8 628,7 |
01.01.2036 |
- |
75 845,4 |
6 895,3 |
1 626,6 |
- |
- |
8 521,9 |
01.07.2036 |
- |
68 950,1 |
6 895,3 |
1 474,9 |
- |
- |
8 370,2 |
01.01.2037 |
- |
62 054,8 |
6 895,3 |
1 355,5 |
- |
- |
8 250,8 |
01.07.2037 |
- |
55 159,5 |
6 895,3 |
1 200,1 |
- |
- |
8 095,4 |
01.01.2038 |
- |
48 264,2 |
6 895,3 |
1 084,4 |
- |
- |
7 979,7 |
01.07.2038 |
- |
41 368,9 |
6 895,3 |
933,4 |
- |
- |
7 828,7 |
01.01.2039 |
- |
34 473,6 |
6 895,3 |
813,3 |
- |
- |
7 708,6 |
01.07.2039 |
- |
27 578,3 |
6 895,3 |
666,7 |
- |
- |
7 562,0 |
01.01.2040 |
- |
20 683,0 |
6 895,3 |
542,2 |
- |
- |
7 437,5 |
01.07.2040 |
- |
13 787,7 |
6 895,3 |
402,2 |
- |
- |
7 297,5 |
01.01.2041 |
- |
6 892,4 |
6 895,3 |
271,1 |
- |
- |
7 166,4 |
01.07.2041 |
- |
- |
6 892,4 |
133,3 |
- |
- |
7 025,7 |
Жами |
199 960,8 |
- |
199 960,8 |
74 261,5 |
1 979,8 |
1 486,9 |
277 689,0 |
*) Кредит бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқишда 6 ойлик SOFR (2,48978 фоиз) + CAS (0,41 фоиз) ўзгарувчан фоиз ставкаси 2,89978 фоизга тенг деб ҳисобланган;
**) бошланғич бир марталик тўлов кредит ҳисобидан тўланади;
***) мажбурият учун тўлов кредит битими имзолангандан сўнг 60 кундан кейин ҳисобланади;
****) тўлов суммаси кредитнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқланади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 9 декабрь