ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2022 й. 703-сон "Қашқадарё вилояти тажрибаси асосида сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2022 й.

N 703




ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ТАЖРИБАСИ

АСОСИДА СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

        

        

Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар йилдан-йилга чуқурлашиб, бугунги кунда агрокластерлар ижара ҳуқуқи асосида берилган 34,5 минг гектар, шунингдек, фьючерс шартномаси асосида 258,7 минг гектар майдонда фаолият кўрсатиб, уларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги ўрни ортиб бормоқда.

Вилоятда сув ресурсларини самарали бошқариш жараёнига агрокластерлар даромадининг бир қисми ажратилиб, сув хўжалиги объектлари давлат-хусусий шериклик асосида бошқаришга берилмоқда, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш, сувни бошқариш, унинг ҳисоби ва ҳисоботини замонавий технологиялар асосида юритиш йўлга қўйилмоқда, шунингдек, сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги носоз ва яроқсиз лотокли ва бошқа суғориш тармоқлари ўрнига қувурли суғориш тармоғи ташкил этилмоқда.

Шу билан бирга, республикада сув ресурсларини бошқариш, унинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш жараёнига хусусий секторни жалб қилиш даражаси пастлигича қолмоқда.

Сув ресурсларини самарали бошқариш, уларнинг ҳисоби ва ҳисоботини замонавий технологиялар асосида юритиш ҳамда сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида бошқаришга хусусий сектор даромадининг бир қисмини ажратишда Қашқадарё вилояти тажрибасини кенг жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг агрокластерлар ҳудудидаги:

давлат сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш натижалари бўйича Сув хўжалиги вазирлиги ва агрокластер ўртасида тузиладиган битим тузган ҳолда бошқарувга бериш;

барча ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини ернинг ижара муддатига мос даврга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида мақсадли фойдаланишга бериш орқали уларни сақлаш, таъмирлаш-тиклаш, реконструкция ва модернизация қилиш ишларини агрокластерлар маблағининг бир қисмини жалб қилган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Агрокластерларга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ернинг ижара муддатига мос даврга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бошқарувга бериладиган давлат сув хўжалиги объектларининг асосий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

Агрокластерларга ернинг ижара муддатига мос даврга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорига мувофиқ текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида мақсадли фойдаланиш учун бериладиган ички суғориш ҳамда коллектор-дренаж тармоқларининг асосий кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

Агрокластерларга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ернинг ижара муддатига мос даврга бошқарувга бериладиган давлат ирригация тизими каналларида сув сарфини онлайн мониторинг қилиш ва масофадан бошқариш тизимини жорий қилиш прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

Давлат сув хўжалиги объектларини агрокластерларга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ернинг ижара муддатига мос даврга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бошқарувга бериш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган давлат сув хўжалиги объектларини объектлар кесимида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида агрокластерлар бошқарувига бериш бўйича ҳудудий "йўл хариталари"ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси билан биргаликда мазкур қарорга 2-иловада назарда тутилган ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари тегишли қарорлар билан ернинг ижара муддатига мос даврга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида мақсадли фойдаланиш учун уч ой муддатда агрокластерларга берилишини таъминласин.


5. Белгилансинки:

а) ушбу қарор қабул қилингунга қадар давлат-хусусий шериклик битимлари асосида агрокластерлар ва бошқа тадбиркорлик субъектларига бошқарувга берилган, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилган давлат сув хўжалиги объектлари тузилган битим ёки шартнома шартлари асосида улар томонидан мақсадли фойдаланилади;

б) агрокластерлар:

ички сув хўжалиги хизматини ташкил қилган ҳолда, мазкур қарорга мувофиқ давлат-хусусий шериклик шартлари асосида берилган давлат сув хўжалиги объектларини самарали бошқариш, шунингдек, ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларидан мақсадли фойдаланиш, уларни ўз вақтида таъмирлаш-тиклаш, босқичма-босқич реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда техник соз ҳолатда сақлаш, сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, замонавий технологиялар асосида сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, ажратилган сув олиш лимити доирасида берилган сувдан оқилона фойдаланишни ташкил қилади;

бошқарувга берилган давлат сув хўжалиги объектларига ва мақсадли фойдаланиш учун берилган ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларига боғланган суғориладиган ер майдонларида фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ҳамда томорқа ер эгаларини ажратилган сув олиш лимити доирасида сув етказиб бериш, шунингдек, бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш бўйича тузиладиган шартнома ва келишилган тўлов асосида сув билан ишончли таъминлайди;

бошқарувга берилган давлат сув хўжалиги объектлари ва мақсадли фойдаланиш учун берилган ички суғориш ҳамда коллектор-дренаж тармоқларини ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция ва модернизация қилиш ишларини Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органлари билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда амалга оширади;

бошқарувга берилган давлат сув хўжалиги объектларини ва мақсадли фойдаланиш учун берилган ички суғориш ҳамда коллектор-дренаж тармоқларини ўзбошимчалик билан бузиш, кўмиб ташлаш, реконструкция қилиш ва модернизация қилиш, бош сув олиш жойларини белгилашга йўл қўйилмайди.


6. Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

хизмат кўрсатувчи сув хўжалиги ташкилотлари томонидан ҳар йили 1 октябрга қадар ҳар бир агрокластерга келгуси суғориш мавсуми учун экинларни оқилона жойлаштириш ва сув ресурсининг кутилаётган захирасини эътиборга олган ҳолда сув олиш лимитини ажратади ҳамда сув истеъмоли шартномаларини расмийлаштиришни ташкил қилади;

хизмат кўрсатувчи сув хўжалиги ташкилотлари томонидан ажратилган сув олиш лимитлари доирасида агрокластерларга шартнома асосида сув етказиб берилишини таъминлайди.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари агрокластерларга бошқарувга берилган давлат сув хўжалиги объектларини ҳамда мақсадли фойдаланиш учун берилган ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш-тиклаш, реконструкция ва модернизация қилиш, сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини замонавий технологиялар асосида юритиш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш, шунингдек, ички сув хўжалиги хизматини ташкил қилиш учун агрокластерлар маблағларининг бир қисмини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрияларини, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағларни белгиланган тартибда йўналтиришни ташкил қилсин.

Бунда, агрокластерлар ҳисобот йилидан олдинги йил соф фойдасининг 2 фоиздан кам бўлмаган қисмини ҳисобот йилида мазкур бандда санаб ўтилган мақсадларга йўналтириши тавсия этилсин.


8. Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар ҳар бир агрокластер томонидан уларга бошқарувга берилган давлат сув хўжалиги объектларини ва мақсадли фойдаланиш учун берилган ички суғориш ҳамда коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш-тиклаш, реконструкция ва модернизация қилиш, сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини замонавий технологиялар асосида юритиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг тасдиқланишини ташкил қилсин ҳамда ижроси юзасидан тизимли мониторинг юритсин.


9. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда белгиланган тартибда:

сув тўғрисидаги қонунчилик, шу жумладан, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига қатъий риоя этилиши устидан;

сув истеъмоли бўйича шартномавий мажбуриятлар ижроси юзасидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

         

       

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

        

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 декабрдаги

703-сон қарорига

1-ИЛОВА



Агрокластерларга давлат-хусусий шериклик

шартлари асосида ернинг ижара муддатига мос

даврга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бошқарувга

бериладиган давлат сув хўжалиги объектларининг

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

           

Т/р

      

Туманлар номи

      

Давлат сув хўжалиги объектлари

       

каналлар,

км

     

коллектор-дренаж

тармоқлари,

км

      

насос станциялари,

та

      

вертикал суғориш

қудуқлари,

та

        

РЕСПУБЛИКА БЎЙИЧА ЖАМИ

          

1 920

19 154

66

108

         

Қорақалпоғистон Республикаси

           

1.

Тўрткўл



313



2.

Беруний



224



3.

Элликқалъа



160



4.

Амударё



279



5.

Хўжайли



150

1


6.

Тахиатош


5

26



7.

Шуманай


143

146



8.

Қонликўл


72

167

3


9.

Қўнғирот


204

146



10.

Мўйноқ


40




11.

Кегейли



124



12.

Чимбой



248



13.

Қораўзак



108



14.

Тахтакўпир



168

1


Жами


463

2 258

5


            

Андижон вилояти

          

1.

Андижон


14

44

1


2.

Балиқчи



355



3.

Булоқбоши



80



4.

Бўстон


7

235



5.

Жалақудуқ



183



6.

Избоскан


3

201



7.

Улуғнор


1

257



8.

Олтинкўл



200



9.

Марҳамат


9

203

3


10.

Пахтаобод



53



11.

Хўжаобод


122

12

1


12.

Шаҳрихон


21

184



13.

Қўрғонтепа


7

59



Жами


182

2 065

5


          

Бухоро вилояти

          

1.

Бухоро



255



2.

Вобкент


183

122



3.

Жондор



382



4.

Когон



260



5.

Қоракўл



333



6.

Қоровулбозор



132



7.

Олот


72

68

4


8.

Пешку



69

3


9.

Ромитан



200



10.

Шофиркон



289



11.

Ғиждувон


153

125



Жами


407

2 235

7


       

Жиззах вилояти

            

1.

Ш. Рашидов





45

2.

Дўстлик


7




3.

Пахтакор


42




Жами


49



45

          

Қашқадарё вилояти

           

1.

Чироқчи



23



2.

Яккабоғ



43



3.

Ғузор



303



4.

Касби



67



5.

Косон



654



6.

Қамаши



191

2


7.

Қарши



332

2


8.

Муборак



199



9.

Миришкор



208



10.

Нишон



387



11.

Деҳконобод






Жами



2 407

4


        

Навоий вилояти

          

1.

Конимех


23

126



2.

Навбаҳор


71

184



3.

Хатирчи



201

2


4.

Кармана


123

189



5.

Кизилтепа


159

374



Жами


376

1 073

2


      

Наманган вилояти

           

1.

Мингбулоқ



497



2.

Косонсой



4



3.

Наманган



249



4.

Тўрақўрғон



40

1


5.

Чуст



202



6.

Норин



204



7.

Уйчи



179

2


8.

Учқўрғон



21



9.

Чортоқ



61



10.

Янгиқўрғон





10

Жами



1 456

3

10

        

Самарқанд вилояти

           

1.

Жонбой



28



2.

Иштихон



219


5

3.

Каттақўрғон



149


1

4.

Пахтачи



81



5.

Пайариқ



129



6.

Пастдарғом



117



7.

Оқдарё



35


1

8.

Нуробод



33



Жами



789


7

         

Сурхондарё вилояти

            

1.

Ангор



13



2.

Бандихон



78



3.

Жарқўрғон



65

2


4.

Қизириқ



7



5.

Қумқўрғон



27

2


6.

Музработ



55

1


7.

Олтинсой




2


8.

Сариосиё



5



9.

Узун



27



10.

Шўрчи



32

1


Жами



309

8


        

Сирдарё вилояти

            

1.

Мирзаобод


19


1


2.

Сардоба


6

22

3


3.

Сирдарё


26

176

3


4.

Сайхунобод


5

195

1


5.

Оқолтин


6




6.

Боёвут



219



7.

Гулистон



251



8.

Ховос



136



Жами


62

999

8


            

Тошкент вилояти

             

1.

Бўка


56

327

3


2.

Бекобод


108

144

14


3.

Оққўрғон


43

46



4.

Чиноз


131




5.

Ўртачирчиқ


43

250



6.

Пискент



85



7.

Юқоричирчиқ



141



Жами


381

993

17


         

Фарғона вилояти

           

1.

Бешариқ



333



2.

Боғдод



287



3.

Бувайда



133



4.

Данғара



283

1


5.

Ёзёвон



268



6.

Қува



224



7.

Олтиариқ



211



8.

Қўштепа



217



9.

Риштон



178

1


10.

Тошлоқ



115



11.

Ўзбекистон



64



12.

Учкўприк



224



13.

Фарғона



36


46

Жами



2 571

2

46

           

Хоразм вилояти

             

1.

Боғот




3


2.

Гурлан



250



3.

Қўшкўприк



378



4.

Урганч




2


5.

Хазорасп



234



6.

Ҳонқа



253



7.

Шовот



372



8.

Янгиариқ



165



9.

Янгибозор



213



10.

Тупроққалъа



133



Жами



1 998

5


         

Изоҳ. Асосий кўрсаткичларга хатлов натижалари ва кластерлар билан келишувларга асосан аниқлик киритилиши мумкин.

         

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 декабрдаги

703-сон қарорига

2-ИЛОВА



Агрокластерларга ернинг ижара муддатига

мос даврга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорига

муқофиқ текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида мақсадли

фойдаланиш учун бериладиган ички суғориш

ҳамда коллектор-дренаж тармоқларининг

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

               

Т/р

       


Ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари

           

суғориш тармоғи,

км

        

коллектор-дренаж тармоғи,

км

         

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


4 463

16 058

вилоятлар:




2.

Андижон


1 140

4 357

3.

Бухоро


10 687

4 508

4.

Жиззах


917

4 884

5.

Қашқадарё


14 424

5 050

6.

Навоий


2 423

898

7.

Наманган


4 386

3 230

8.

Самарқанд


2 123

2 019

9.

Сурхондарё


1 484

5 621

10.

Сирдарё


1 271

5 858

11.

Тошкент


5 770

5 571

12.

Фарғона


10 490

9 841

13.

Хоразм


798

6 260

ЖАМИ

         

60 376

74 153

           

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 декабрдаги

703-сон қарорига

3-ИЛОВА



Агрокластерларга давлат-хусусий

шериклик шартлари асосида ернинг ижара

муддатига мос даврга бошқарувга бериладиган

давлат ирригация тизими каналларида сув сарфини

онлайн мониторинг қилиш ва масофадан

бошқариш тизимини жорий қилиш

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

          

Т/р

       

Туманлар номи

       

Каналлар номи

         

Умумий узунлиги,

км

       

Сув ўтказиш қобилияти,

м куб./сек.

          

Бириктирилган

суғориладиган майдон,

га

    

Ўрнатиладиган

қурилмалар сони,

та

       

РЕСПУБЛИКА БЎЙИЧА ЖАМИ


1 903,5


394 253,1

169

        

Қорақалпоғистон Республикаси

           

1.

Тахиатош

Кенегес


5,0

7,5

419,2

1

2.

Тик озек


15,0

6,0

1 111,0

1

3.

Лахали жап


14,6

8,0

2 702,0


4.

Жамал жап


4,0

5,0

524,0


5.

Мусаев


8,4

8,0

935,0

1

6.

Майлқ озек жап


3,8

3,0

616,0

1

7.

Нурай жап


5,2

2,0

336,0

1

8.

Шор жап


11,0

5,0

1 020,0

1

9.

Алим жап


2,0

3,0

280,0

1

10.

Мамий жап


7,6

3,0

506,0

1

11.

Ак жап


5,0

8,0

1 954,0

1

12.

Киндик озек


7,4

25,0

2 237,0

1

13.

Ак жап


3,0

8,0

1 172,0

1

14.

Бирлешик жап


9,0

3,0

470,0

1

15.

Тошкент жап


4,0

4,0

190,0


16.

Улкен жап


12,9

4,0

512,0

1

17.

Тахиатош

Улкен жап


4,9

4,0

195,0


18.

Улкен жап


8,2

4,0

325,0


19.

Қонликўл

Шериуши


25,0

8,0

2 900,0

1

20.

Қонликўл


17,0

6,0

1 523,0

1

21.

Базарбай


17,0

6,0

1 700,0

2

22.

Нурмухаммедов


13,0

7,0

2 346,0

1

23.

Қўнғирот

Казак жап


22,5

6,0

3 162,2

1

24.

Хан жап


15,6

2,0

237,7


25.

РПЛ Ажинияз


10,1

10,0

3 004,0

5

26.

Бирлик


27,2

15,0

3 854,9

1

27.

Жинишке


9,0

15,0

4 991,7

4

28.

Алим Абат


18,6

45,0

7 672,0


29.

Кокдарё


9,0

40,0

5 821,7

3

30.

Алтинкўл


11,8

80,0

3 193,9


31.

Киндикўзак


15,0

35,0

933,1


32.

Раушан


43,4

40,0

2 650,0


33.

Насос жап (Ажинияз)


1,8

3,5

4 055,7


34.

Р1а


19,0

15,0

1 916,0

1

35.

Чимбой

Майжап


10,0

51,0

6 456,0

2

36.

Ўнг майжап


10,0

10,0

2 024,0

1

37.

Гоне Кегейли


6,0

3,0

1 032,0

1

38.

Утемурат


6,0

6,5

1 320,0

1

39.

Шохарик


8,0

3,0

830,0

1

Жами


446,0


77 128,1

39

          

Андижон вилояти

          

15.

Андижон

Файзобод


2,3

10,0

1 600,0

1

16.

Қатортол


2,9

1,0

3 647,0

1

17.

Кўк гумбаз


2,8

0,5

2 586,0

1

18.

Тожик


3,1

5,0

1 932,0

1

19.

Дармонқул


1,5

1,0

770,0

1

20.

Кеч-кеч


1,8

2,0

780,0

1

21.

Бўстон

Бобур


1,0

3,0

488,0

1

22.

Улуғбек


5,5

1,5

337,0

1

23.

Избоскан

Элатан


2,5

0,5

386,0

1

24.

Қўрғонтепа

Тўрткўл


2,0

4,0

1 346,0

1

25.

Ишкол


1,5

1,5

1 687,0

1

26.

Дардоқ


2,0

1,0

5 512,0

1

27.

Дехқончек


1,0

2,0

730,0

1

28.

Марҳамат

МК-1 Орзу


2,2

1,5

762,0

1

29.

МК Туямўйин-2


6,4

0,7

452,0

1

30.

Улуғнор

Такалли-1


1,2

1,5

506,0

1

31.

Хўжаобод

Коронғилик


9,0

2,0

170,0

1

32.

Дилкушод


6,0

6,0

580,0

1

33.

Робдон


8,8

4,0

270,0

1

34.

Айритом


28,0

2,0

1 150,0

1

35.

Симариқ


5,4

1,0

300,0

1

36.

Канда


4,8

2,0

120,0

1

37.

Балиқчилик


5,8

3,5

550,0

1

38.

Боғдорчилик


4,5

3,0

450,0

1

39.

Ордай


6,4

3,0

460,0

1

40.

Робдон 1


4,1

1,0

430,0

1

41.

Ўзбекистон (К-1)


4,3

5,0

390,0

1

42.

Қурама


1,2

3,0

1 390,0

1

15.

Қурама-1


3,5

1,0

720,0

1

16.

Қурама-2


5,7

1,0

680,0

1

17.

Хўжаобод

Марказий


3,4

1,0

150,0

1

18.

Хўжаобод


3,2

1,0

1 300,0

1

19.

Завроқ-1


4,7

3,0

1 050,0

1

20.

Завроқ-2


5,4

1,0

90,0

1

21.

Қоратайт


5,7

3,0

1 310,0

1

22.

Заурак ГЭС


1,7

2,0

700,0

1

23.

Шаҳрихон

Дўлан


3,3

2,0

1 414,0

1

24.

Тўқай тумор


6,6

0,5

861,0

1

25.

Пахта учун


3,6

0,8

478,0

1

26.

Саховат


3,4

0,2

493,0

1

27.

Қалмоқ-1


1,1

1,8

323,0

1

28.

Маслаҳат


2,5

1,0

987,0

1

Жами


181,8


40 337,0

42

        

Бухоро вилояти

          

1.

Вобкент

Эски Элач


8,1

6,0

2 307,0

2

2.

Коми Чарх


8,3

2,0

1 325,0

2

3.

Коми ака


8,3

7,0

1 856,0

1

4.

Мирсулаймон


7,0

0,7

765,0

1

5.

Кукун


8,5

1,5

811,0


6.

Рохкент


3,5

2,1

655,0

1

7.

Хаживон


5,2

0,5

933,0

2

8.

Қипчоқ


5,8

0,2

781,0


9.

Ширин


12,0

2,0

585,0

1

10.

Бекниёзов


4,0

4,5

525,0

1

11.

Говуздувон


4,0

0,4

718,0

1

12.

Коми касаба


20,0

6,0

1 958,0

1

13.

Хармана


9,0

4,5

1 801,0

1

14.

Камзар


13,1

5,0

2 058,0

1

15.

Янги Элач


7,2

5,5

565,0

2

16.

Уба


1,2

1,5

89,0

1

17.

Халач


6,6

1,5

554,0

1

18.

Вобкент

Паноб


11,1

3,0

280,0

1

19.

Хўжа


7,0

0,5

958,0


20.

Бодомча


9,0

2,0

853,0

1

21.

Фаровез


8,6

2,5

1 416,0

1

22.

Р.Хусенов


10,0

3,0

1 758,0

2

23.

Ниўгон


5,0

2,0

1 219,0

1

24.

Олот

Тайкир-2


13,0

3,5

4 190,0

2

25.

Ғорибек


6,6

2,0

991,0

1

26.

Бахт


14,5

5,0

2 116,0

2

27.

Қуйи Тайкир


11,1

8,3

2 275,0

1

28.

Сари бозор


7,1

6,5

2 298,0

1

29.

Ғиждувон

Деҳконобод


7,8

0,6

4 283,0

1

30.

Янги Сайинкал


2,9

3,2

2 703,0

2

31.

Эски Сайинкал


3,4

1,1

1 182,0

2

32.

Кесакли


5,0

2,0

1 483,0

1

33.

Калканкут 1


7,4

12,0

1 967,0

2

34.

Пермаст


11,9

6,0

3 404,0

2

35.

Султонобод


5,9

30,0

3 393,0

2

36.

Мазраган


10,1

4,5

2 480,0

1

37.

Чукурак


1,6

0,8

410,0

1

38.

Наматгарон


1,8

0,8

256,0

2

39.

Рохатон 1


1,6

0,2

710,0

1

40.

Рохатон 2


1,6

0,2

980,0

2

41.

Хасакент


2,0

0,2

935,0

1

42.

Уба


1,8

1,2

319,0

1

43.

Армечан


1,1

1,0

373,0

2

44.

Куччи 1


16,7

4,0

1 967,0

1

45.

Куччи 2


15,0

3,0

882,0

1

46.

Калконрут 2


5,7

9,0

3 303,0

2

47.

Калконрут


2,7

35,0

812,0

2

48.

Шўркўл


9,8

3,0

254,0

2

49.

Ғиждувон

Ғиждувон


14,5

7,0

321,0

2

50.

Соктари сув кириш


5,0

12,0

563,0

2

51.

Соктари сув кириш (С. Айний)


7,2

12,0

703,0

1

52.

Ишшо


4,6

1,0

460,0


53.

Батрак


16,0

5,0

3 508,0

2

54.

Ғиждувон 1-2


9,5

7,0

382,0

1

Жами


407,3


74 673,0

71

       

Жиззах вилояти

          

1.

Дўстлик

ЮР-18


4,8

16,0

11 560,0


2.

ЮР-18-3


2,5

9,0


3.

Мирзачўл

ПР-8


25,9

17,5

13 869,0

2

4.

Р-2


15,8

10,5

851,0


Жами


49,0


26 280,0

2

        

Навоий вилояти

         

1.

Конимех

Мавлон


5,0

3,0

290,0


2.

Чордара


12,0

5,0

1 780,0


3.

Эски руд


6,0

5,0

504,0


4.

Навбаҳор

Р-1


4,7

2,0

463,0


5.

К-3500


5,8

2,0

584,0


6.

Наукар


12,3

4,0

645,0


7.

Арабсарой


10,0

5,0

796,0


8.

Армижон


6,5

5,0

654,0


9.

Дул-дул


4,1

3,0

425,0


10.

Наукар тўйдирувчи


12,3

2,0

530,0


11.

60 КП


10,7

0,5

235,0


12.

Бешработ


5,0

1,0



13.

Кармана

Чап қирғоқ


19,2

15,0

3 847,0


14.

Ток гузар


5,8

0,5

658,0


15.

Хоним


9,2

1,5

1 969,0


16.

Касаба Дўрмон


14,5

3,0

3 754,0


17.

Нарпай


9,7

8,0

3 963,0


18.

Даш нагорная


12,9

0,6

1 007,0


19.

Хазара


17,5

6,0

2 332,0


20.

Навоий


34,6

15,0

7 529,0


21.

Қизилтепа

Абамуслим


7,6

15,0

2 234,0


22.

Янги-обод


6,3

1,0



23.

Нимкон


2,0

2,0

621,0


24.

Оқ-соч


2,0

2,0

2 404,0


25.

Янги-ариқ


8,8

5,0

2 264,0


26.

Хайробод


1,7

3,0

685,0


27.

Зармитан


6,0

10,0

8 465,0


28.

Маликобод


13,9

5,0

531,0


29.

Бобод?ғи


3,0

3,0

1 991,0


30.

Хўжақўрғон


2,0

2,0

1 618,0


31.

Ўртачўл


22,5

23,0

5 492,0


32.

Қарнаб


34,1

10,0

2 202,0


33.

МК-2


7,9

3,0

867,0


34.

МК-3


12,4

5,0

1 102,0


35.

MK-4


5,7

5,0

465,0


36.

МК-1


6,3

3,0

324,0


37.

3-8-К


9,4

1,0

230,0


38.

Шодиобод


3,0

1,0

324,0


39.

Ир-4-1


1,3

0,3

250,0


40.

Рассвет


2,8

0,3

291,0


Жами


376,4


64 325,0


      

Сирдарё вилояти

           

1.

Сардоба

Жанубий тармоқ-13


5,6

2,0

1 548,0

1

2.

Сирдарё

Машканал


26,3

25,0

7 895,0

1

3.

Сайхунобод

Ўнг тармоқ-8р-2


5,4

1,7

1 198,1

1

4.

Оқолтин

Ўнг тармоқ-1-4


6,0

2,0

2 675,0

1

5.

Мирзаобод

Дўстлик-3-20а


11,0

1,7

1 399,0

1

6.

Дўстлик-9


5,2

3,8

2 410,0

1

7.

Дўстлик-9-3-1


2,9

1,4

814,0

1

Жами


62,4


17 939,1

7

         

Тошкент вилояти

          

1.

Бўка

Михиенко


2,2

1,0

139,0


2.

Ўнг тармоқ


24,0

16,0

8 217,0


3.

Кулдан чиқиш


2,0

1,0



4.

Тинчлик


2,0

3,0

699,0


5.

Охунбобоев


1,0

0,7

489,0


6.

Дўстлик-5


1,8

0,5

350,0


7.

Рус ариқ


8,0

7,0

5 057,0


8.

Кўк орол-3 (Р-6)


7,8

1,5

688,0


9.

Гижиген


7,2

20,0

4 068,0


10.

Бекобод

Бекобод


15,2

7,5

5 920,4


11.

Хос-яз


13,5

13,0

7 920,9


12.

Далварзин (чап ирмоқ)


22,4

24,0

11 039,0


13.

Далварзин (ўнг ирмоқ)


32,4

14,0

6 778,9


14.

Навбаҳор-1 (Р-11)


12,5

5,5

5 573,0


15.

Кўк орол-1 (Р-4)


12,0

2,5

1 437,0


16.

Оққўрғон

Қозоқ ариқ


9,6

550,0

550,0


17.

Шохмалик


10,0

6,0

1 550,0


18.

Тўлди булоқ (Р-7)


20,0

2,5

592,0


19.

Султонобод


3,0

0,2

160,0


20.

Чиноз

Жун


10,2

15,0

9 980,7


21.

РЛ-6 (113)


9,2

2,5

1 329,6


22.

РЛ-7 (115)


11,7

1,2

769,3

8

23.

РЛ-8 (121)


4,7

2,5

921,3


24.

РЛ-8 (121)16


4,6

0,8

442,8


25.

Каракулдук


30,8

10,0

5 660,3


26.

Эски Тошкент


18,5

3,0

1 653,4


27.

Чиноз

Яллама


4,8

2,0

253,9


28.

Чиноз ариқ


5,5

2,0

467,8


29.

Кустамбой


0,7

0,1

20,0


30.

Бел ариқ


0,4

2,0

846,2


31.

Р-27


8,9

2,5

2 539,4


32.

Р-17


8,9

0,7

215,0


33.

Агроном ариқ


1,3

0,5

202,0


34.

Р-26 чап


1,2

0,1

37,0


35.

Р-28


3,1

0,3

56,0


36.

Р-29


3,2

0,7

35,0


37.

Р-14 ташлама


3,1

1,2

346,0


38.

Ўртачирчиқ

Қозон оқди


2,8

2,7

284,0


39.

Хон ариқ


11,8

4,2

1 092,0


40.

А-4 прим


7,3

4,2

2 914,0


41.

Ангар


10,5

1,0

956,0


42.

Оқ тепа


6,5

4,0

837,0


43.

Ганда


4,3

1,5

484,0


Жами


380,6


93 570,9

8

         

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 декабрдаги

703-сон қарорига

4-ИЛОВА



Давлат сув хўжалиги объектларини

агрокластерларга давлат-хусусий шериклик

шартлари асосида ернинг ижара муддатига мос

даврга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида

бошқарувга бериш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

           

Т/р

       

Тадбирлар номи

        

Амалга ошириш механизми

        

Амалга ошириш муддати

        

Молиялаштириш

манбаси

          

Масъул ижрочилар

            

1.

Агрокластерларга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ернинг ижара муддатига мос даврга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бошқарувга бериладиган мазкур қарорнинг 1-иловасида назарда тутилган давлат сув хўжалиги объектлари ва уларнинг техник ҳолатини хатловдан ўтказиш.


1. Ҳар бир туман бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилиш.


2022 йил

20 декабрь


Маблағ талаб

этилмайди

Сув хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, агрокластерлар


2. Ишчи гуруҳлар томонидан кластерларга бошқарувга бериладиган давлат сув хўжалиги объектлари ва уларнинг техник ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказиш.


2023 йил

20 январь


3. Хатлов натижаларига кўра тегишли далолатномаларни расмийлаштириш.


2023 йил

31 январь


2.

Агрокластерларга сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш бўйича рўйхатларни шакллантириш.


1. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериладиган сув хўжалиги объектларини агрокластерлар кесимида рўйхатини шакллантириш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2023 йил

5 февраль



Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, агрокластерлар


2. Лойиҳанинг дастлабки босқичида лойиҳа концепцияси ва лойиҳа баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


3. Лойиҳа концепцияларини Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.


Жадвал бўйича

Давлат ва хусусий

шерикларнинг маблағлари

ҳисобидан

3.

Сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида бошқарувга бериш бўйича агрокластерлар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш ҳамда натижаси бўйича тегишли битим лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Сув хўжалиги вазирлиги ва агрокластерлар ўртасида тузиладиган битим лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Битим лойиҳасини жойларга фойдаланиш учун етказиш.

Бунда, давлат сув хўжалиги объектларини сақлаш, таъмирлаш-тиклаш, реконструкция ва модернизация қилиш ишларига агрокластерлар маблағининг бир қисмини жалб қилишни назарда тутиш.


2022 йил

25 декабрь


Маблағ талаб

этилмайди


Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари


4.

Сув хўжалиги объектлари бошқарувини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш.


1. Давлат бюджетидан молиялаштириш талаб қилинадиган лойиҳаларга Молия вазирлигининг тегишли хулосасини олиш.


Белгиланган

тартибда



Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, агрокластерлар раҳбарлари


2. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган лойиҳаларни Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан келишиш.


3. Молия вазирлигининг тегишли хулосаси олиниб, лойиҳа ҳужжатларини Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан келишилгандан сўнг, агрокластерлар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги Битимни имзолаш ва ўрнатилган тартибда реестрга киритиш.



Давлат ва хусусий

шерикларнинг

маблағлари

ҳисобидан


5.

Давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга берилган давлат сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш юзасидан мониторинг юритиш.


1. Хусусий шериклар билан имзоланган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган мажбуриятларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш.


Йил давомида

белгиланган

тартибда


Маблағ талаб

этилмайди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, агрокластерлар


2. Давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга берилган объектлардан фойдаланиш ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида амалга оширилган ишларни белгиланган тартибда мақсадли ўрганиш, натижаларини таҳлил қилиб бориш ҳамда мавжуд муаммолар ечими юзасидан тегишли чоралар кўриш.


Жадвал бўйича

           

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь

































































Время: 0.2171
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск