ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.12.2022 й. 699-сон "Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.2022 й.

N 699




ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА

МУАССАСАЛАРИНИНГ ИЛМИЙ

ДАРАЖАГА ЭГА БЎЛГАН ХОДИМЛАРИГА

ҲАР ОЙЛИК ҚЎШИМЧА ҲАҚ ТЎЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

          

        

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 17 майдаги ПФ-136-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат тиббиёт муассасаларида илмий даражага эга бўлган тиббиёт ходимларининг фаолиятини муносиб рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 17 майдаги ПФ-136-сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси учун лавозим маошининг 60 фоизигача ва фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

қўшимча ҳақ тўлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;

даволаш-профилактика муассасаларида қўшимча ҳақ тўлаш мезонлари ва миқдорлари;

қўшимча ҳақ тўлаш мезонлари бўйича ходимнинг кўрсаткичларини ҳисоблаш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган даволаш-профилактика муассасалари ходимларига ушбу қарорга мувофиқ қўшимча ҳақ белгиланиши билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 12 декабрь




























































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск