ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар /

Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.12.2022 й. 699-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 9 декабрдаги

699-сон қарорига

ИЛОВА



Даволаш-профилактика

муассасаларининг илмий даражага эга

бўлган ходимларига қўшимча ҳақ

тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

          

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

            

1. Ушбу Низом давлат даволаш-профилактика муассасаларида (кейинги ўринларда - муассасалар) тиббиёт соҳасида илмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшаётган илмий даражага эга бўлган тиббиёт ходимларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом талаблари республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларининг Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон қарори билан тасдиқланган Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ қўшимча ҳақ оладиган тиббиёт ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Муассасаларнинг фан доктори (Doctor of Science), фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлган ходимларига асосий иш жойи бўйича ушбу Низомга мувофиқ ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгиланади.


4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


лавозим маоши - йилнинг календарь ойи учун муайян мураккабликдаги меҳнат (лавозим) вазифаларини бажариш учун ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган миқдори (компенсация, рағбатлантириш ва ижтимоий тўловлар, нафақалар ва бошқа қўшимча тўловларни ҳисобга олмаган ҳолда);


қўшимча ҳақ - амалга оширилган муайян иш бўйича натижага эришилганлиги учун ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов;


ходим - муассасаларда тиббиёт соҳасида илмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшаётган илмий даражага эга бўлган тиббиёт ходимлари.


5. Ходимга қўшимча ҳақ унинг жорий йил (календарь йил) мобайнидаги фаолияти натижалари таҳлилига асосан келгуси йил учун белгиланади.


6. Қўшимча ҳақ миқдори ходимнинг эгаллаб турган лавозимига мутаносиб равишда, бироқ бир ставкадан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳар ойда ҳисобланадиган лавозим маошига нисбатан белгиланади.


7. Ходим бир нечта муассасада қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаси асосида фаолият юритаётган бўлса, у асосий иш жойи бўйича қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлади.



2-БОБ. ХОДИМЛАРГА ҚЎШИМЧА

ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

          

8. Ходимларнинг лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ тўланади.


9. Қўшимча ҳақ ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган мезонларга мувофиқ эришилган фаолият натижаларига асосан тўланади.


10. Ходим муассаса раҳбарига ҳар йили 15 декабрга қадар келгуси йилда қўшимча хақ олиш учун ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади.


11. Муассаса раҳбари тақдим этилган ҳужжатларни ўн кун ичида кўриб чиқиб, ходимга келгуси йил учун ойлик лавозим маошига қўшимча ҳақ миқдорини (фоизда) кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради.

Зарур ҳолларда муассаса раҳбари аризани ўрганиб чиқиш жараёнига тегишли мутахассисларни жалб этиши мумкин.


12. Илмий даражага эга бўлган муассаса раҳбари учун қўшимча ҳақ тўлаш тегишли юқори турувчи ташкилот раҳбарининг буйруғига асосан амалга оширилади.


13. Муассаса раҳбарининг буйруғи ходимнинг лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча хақ тўлаш учун асос ҳисобланади.


14. Қўшимча ҳақ тўлашда ходим томонидан жорий йил 1 январдан бошлаб ариза берилган кунга қадар эришилган натижалар бир календарь йил учун бир марта ҳисобга олинади.

Қуйидаги мезонлар бўйича эришилган натижалар ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлашда ҳар йили инобатга олинади:

илмий даражага эга бўлганлиги;

илмий даража олгандан кейинги даврда янги даволаш усуллари стандартларини жорий этганлиги;

ҳар бир ихтиро ва (ёки) фойдали моделга хорижий ва маҳаллий патент олганлиги.


15. Қўшимча ҳақ миқдори бир ойда - фан номзоди ёки фалсафа доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг 30 фоизидан ҳамда фан доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг 60 фоизидан ошмаслиги керак. Бунда белгиланган мезонлар бўйича ходимнинг эришган кўрсаткичлари унинг илмий даражасига мувофиқ 30 ёки 60 фоиздан ошган тақдирда, қўшимча ҳақ тегишлича 30 ёки 60 фоиз миқдорида ҳисобланади.


16. Ходимнинг ариза берилгандан сўнг ариза берилган йил якунига қадар эришган ва инобатга олинмаган натижалари кейинги йилда қўшимча ҳақ олиш учун мурожаат қилинганда ҳисобга олинади.


17. Ҳар ойлик қўшимча ҳақ бўйича тўловлар тиббиёт ходими тегишли илмий даражага эга бўлган йил якуни билан келгуси йилдан бошлаб ҳисобга олинади. Бунда ходим илмий даража олган йилда амалга оширган барча ишлари ва эришган натижалари кейинги йил учун қўшимча ҳақ тўлашда инобатга олинади.



3-БОБ. ҚЎШИМЧА ҲАҚ МАБЛАҒЛАРИНИ

РЕЖАЛАШТИРИШ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ

          

18. Ташкилот томонидан қўшимча ҳақ белгилаш учун бюджет маблағлари ҳажмини режалаштириш муассаса раҳбарининг буйруғи билан белгиланган илмий даражали ходимлар сонини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


19. Ходимларга қўшимча ҳақни белгилаш билан боғлиқ харажатлар штат жадвалида алоҳида акс эттирилади ва ташкилотнинг харажатлар сметасида назарда тутилади.


20. Муассасаларда ушбу харажатларни режалаштириш ва тўлаш бўйича буйруқнинг белгиланган муддатдан кеч қабул қилиниши ходим олиши лозим бўлган қўшимча ҳақни йил бошидан бошлаб йил якунига қадар тўламаслик учун асос бўлмайди.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Ушбу Низом бўйича ажратиладиган бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши, қўшимча ҳақ миқдорининг асосланганлиги, тўғри ҳисобланганлиги ҳамда ўз вақтида тўланиши бўйича жавобгарлик муассаса раҳбари зиммасига юклатилади.


22. Ходимлар муассаса раҳбарининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилишлари мумкин.


23. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

           




Низомга

1-ИЛОВА



Даволаш-профилактика

муассасаларининг илмий даражага

эга бўлган ходимларига ҳар ойлик

қўшимча ҳақ тўлаш

СХЕМАСИ

           


     

Босқичлар

     


        

Масъуллар

      


       

Тадбирлар

       


       

Муддатлар

       








































1-босқич


Даволаш-

профилактика

муассасаси раҳбари


      

Йил якуни буйича келгуси йил харажатлар сметасида даволаш- профилактика муассасасининг илмий даражага эга бўлган ходимига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш учун талаб этиладиган маблағларни тасдиқлайди.

          


Ҳар йиллик

харажатлар сметаси








































2-босқич


Даволаш-

профилактика

муассасасининг

илмий даражага

эга бўлган ходими


    

1. Қўшимча ҳақ тўлаш мезонлари бўйича белгиланган вазифаларни амалга оширади.

          


1. Йил давомида










2. Тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тўплайди ва даволаш- профилактика муассасасининг раҳбарига ариза билан бирга тақдим этади.

            


2. Ҳар йили

15 декабрга қадар









































3-босқич


Даволаш-

профилактика

муассасаси раҳбари


          

1. Аризани кўриб чиқади ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади.


2. Ўрганиш натижалари бўйича ходимга қўшимча ҳақ тўлаш тўғрисида буйруқ чиқаради.

       


Ҳар йили

25 декабрга қадар








































4-босқич


      

Даволаш-

профилактика

муассасаси

         


Буйруқ асосида ходимга ҳар ойда қўшимча ҳақ тўлайди.


Йил давомида







         

       




Низомга

2-ИЛОВА



Даволаш-профилактика

муассасаларида қўшимча ҳақ тўлаш

МЕЗОНЛАРИ ВА МИҚДОРЛАРИ

             

Т/р

      

Мезонлар номи

      

Тасдиқловчи ҳужжатлар

      

Ойлик қўшимча хақ миқдори (фоиз)

       

Фан доктори

(Doctor of Science)

        

Фан номзоди ёки

фалсафа доктори

(PhD)

      

1.

Илмий даражага эга бўлганлиги учун


Диплом нусхаси

20

10

2.

Илмий даража олгандан кейинги даврда янги даволаш усуллари стандартларини жорий этганлиги учун


Соғлиқни сақлаш вазирининг янги даволаш усули, диагностика ва даволаш стандартларига киритилганлигини тасдиқловчи буйруғи нусхаси


6

3

3.

Ҳар бир ихтиро ва (ёки) фойдали моделга хорижий ёки маҳаллий патент олганлик учун (муаллифга)


Патент нусхаси


8

4

4.

Илмий даражалар берувчи кенгашларда аъзолик учун (сонидан қатъи назар)


Илмий кенгашнинг тасдиқланган рўйхати


6

3

5.

Илмий журналлар ёки илмий тадбирлар тўпламларида эълон қилинган мақола(лар) учун (сонидан қатъи назар)


Мақола(лар) рўйхати ва муқова, мундарижа, нашр бетлари нусхалари


2

1

6.

Камида охирги икки йил ичида хорижий умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларида доимий равишда бўлган журналларда (ушбу талаб Ўзбекистон номидан киритиладиган журналларга нисбатан татбиқ этилмайди) эълон қилинган мақола (монография) учун (сонидан қатъи назар)


Мақола (монография) рўйхати ва муқова, мундарижа, нашр бетлари нусхалари


4

2

7.

Давлат илмий дастурлари лойиҳаларида лойиҳа раҳбари сифатида иштирок этганлик учун (сонидан қатъи назар)


Инновацион риволаниш вазирлигининг ҳайъати томонидан тасдиқланган қарор нусхаси


6

3

8.

Давлат илмий дастурлари лойиҳаларида аъзо сифатида иштирок этганлик учун (сонидан қатъи назар)


Буюртмачи билан лойиҳанинг ижрочи ташкилоти ўртасида тузилган шартнома нусхаси


2

1

9.

Олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дарслик, ўқув қўлланмаси ёки монография нашри учун (сонидан қатъи назар)


Дарслик (ўқув қўлланмаси, монография) рўйхати ва муқова, мундарижа, нашр бетлари нусхалари


4

2

10.

Тиббий таълим йўналишида магистратура босқичи талабаларининг илмий фаолияти ва амалиётига раҳбарлик қилганлиги ёки клиник ординаторларнинг ўқув ва клиник амалиётига раҳбарлик қилганлиги ёхуд талабанинг магистрлик диссертациясига раҳбарлик (илмий маслаҳатчилик) қилганлиги учун (сонидан қатъи назар)


Олий таълим муассасасининг кенгаши баёнидан кўчирма


2

1

            

Изоҳ. 1-3-позициялардаги мезонлар бўйича қўшимча ҳақ ҳар йили тўланади. Қолган мезонлар бўйича кўрсаткичлар ходимнинг охирги 12 ойдаги фаолияти натижалари бўйича ҳисобланади.

          

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 12 декабрь

































































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск