ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув муҳофазаси ва сув объектлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.12.2022 й. ПҚ-439-сон "Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.2022 й.

N ПҚ-439



ЕР ОСТИ СУВ РЕСУРСЛАРИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН

ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

       

         

Республикада ер ости сувларидан фойдаланиш ва қудуқ бурғилаш тизимини янада такомиллаштириш, ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳоли орасида сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш, уларнинг миқдор жиҳатдан камайиб кетиши ва ифлосланишининг олдини олиш ҳамда пировард натижада аҳолини узоқ муддатли истиқболда сифатли ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида:


1. Ер ости сувларига қудуқ бурғилаш ва улардан фойдаланиш бўйича мораторий жорий этиладиган, ер ости сувлари сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

а) ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда ерларни суғориш ва ишлаб чиқариш мақсадларига гидрогеологик хулоса бериш, ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳамда мавжуд қудуқлардан ерларни сув тежовчи технологияларсиз суғориш тақиқланади, бундан тасдиқланган давлат дастурлари доирасида ва жисмоний шахслар томонидан чуқурлиги 25 метргача бўлган қудуқларни бурғилаш ҳамда суткасига 5 метр кубгача ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёжлар учун якка тартибда олиш мустасно;

б) ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудларда ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга гидрогеологик хулоса ва сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат геология қўмитаси) томонидан:

қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун - сув тежовчи технологияларни жорий этиш шартлари билан Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда;

ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун - ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва сувдан тежамли фойдаланиш шартларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишилган ҳолда берилади;

в) қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежовчи технологиялардан (томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва бошқалар) фойдаланилмаганда бурғи қудуқларидан фойдаланишни тақиқлаш Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) томонидан амалга оширилади.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 апрелдан бошлаб:

ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома беришнинг амалдаги тартиби бекор қилинади ҳамда Давлат геология қўмитаси томонидан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга (кейинги ўринларда - бурғиловчи субъектлар) ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатнома бериш тартиби жорий этилади;

бурғиловчи субъектларга ўз тасарруфидаги бурғилаш ускуналарини GPS-трекерлар билан жиҳозлаш ва уларни доимо ишчи ҳолатда сақлаш мажбурияти юклатилади;

қонунчиликда назарда тутилган тегишли техник ҳужжатларга эга бўлмаган бурғилаш ускуналари ёрдамида ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш тақиқланади ва Инспекция томонидан бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда, бурғилаш ускуналарини мусодара қилиш юзасидан судга мурожаат этилади;

ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатноманинг талаб ва шартларини бажармаганлик унинг амал қилишини тўхтатиб туришга, гидрогеологик хулосасиз бурғилаш ишларини олиб бориш эса рухсатномани бекор қилишга асос бўлади;

ер ости сув олиш иншоотларига (бурғи қудуғи, булоқ каптажи) эга бўлган барча ер ости сувларидан фойдаланувчиларга йиллик сув олиш миқдори тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган тартибда Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станцияларига топшириш мажбурияти юкланади;

вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан шакллантириладиган ер ости сувлари ҳисобига сув таъминотини яхшилаш бўйича истиқболли дастурлар Давлат геология қўмитаси билан келишилиши шарт.


3. Ер ости сув сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудларда сувдан оқилона фойдаланиш ва сув сатҳи камайишининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Комплекс чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан масъулият тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига юклансин.


4. Давлат геология қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ер ости сувлари ҳолатининг, уларда бўлаётган ўзгаришларнинг онлайн назоратини ўрнатиш мақсадида:

2023 йил 1 майга қадар Давлат геология қўмитаси таркибидаги "Ўзбекгидрогеология" ДУК томонидан ер ости сувлари мониторингининг рақамли маълумотлар базаси ва интерактив харитасини тайёрлаш бўйича замонавий ускуналар ва дастурий таъминотлар билан жиҳозланган ситуацион марказ фаолияти йўлга қўйилишини;

яратилган ер ости сувларидан фойдаланувчиларнинг электрон маълумотлар базаси 2023 йил 1 майдан бошлаб Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базалари билан интеграция қилинишини таъминласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб фуқаролар йиғинлари аъзолари томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудларда ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳолатлари бўйича Инспекцияга ёки ҳудудий гидрогеология станцияларига хабар бериб борилишини таъминласин.


6. Белгилансинки, ер ости сувларидан фойдаланувчиларга:

2024 йил 1 январга қадар ер ости сувларидан фойдаланишнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида ўз тасарруфидаги ер ости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан белгиланган тартибда жиҳозлаш мажбурияти юклатилади;

2024 йил 1 январдан бошлаб сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади (бундан жисмоний шахсларга шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун якка тартибда суткасига 5 метр кубгача бўлган миқдорда ер ости сувларини олиш мустасно).


7. Давлат солиқ қўмитаси:

ер ости сувларидан фойдаланувчилар томонидан сув олиш иншоотларида ўрнатилган сувни ҳисобга олиш воситалари пломбаланиши, рўйхатга олиниши ва ишчи ҳолатининг мониторингини таъминлаб борсин;

ер ости сувларидан фойдаланувчилар томонидан сувни ҳисобга олиш воситаларисиз сув олинганида солиқ тўловини белгиланган солиқ ставкасининг беш баравари миқдорида ундириш чораларини кўрсин.


8. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Давлат геология қўмитасининг:

ҳудудларда ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ва улардан самарали фойдаланиш соҳасида давлат назоратини кучайтириш мақсадида Инспекция штат жадвалига тизим ташкилотлари бошқарув ходимлари сонини мос равишда қисқартириш ҳисобидан 13 та инспектор лавозимини киритиш;

"Ўзбекгидрогеология" ДУК таркибига "Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати" давлат муассасасини киритиш орқали республикада ер ости сувлари ҳамда хавфли геологик жараёнларнинг ягона мониторинг тизимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


9. Давлат геология қўмитаси:

а) 2023 йил 1 январга қадар ер ости сувларига қудуқларни ноқонуний бурғилаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, хавфли геологик жараёнларнинг олдини олиш бўйича кўрсатма талабларини бажармаганлик учун жавобгарликни кескин кучайтириш, бунда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг Инспекцияга тааллуқлилигини белгилаш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) 2023 йил 30 январга қадар ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти ҳамда ер ости сув олиш иншоотларида сувни ҳисобга олиш воситаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

в) 2023 йил 1 январдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги билан биргаликда ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни аниқлаш мақсадида республикадаги махсус транспорт воситаларининг (ер ости сувларига қудуқлар бурғилаш ускуналарининг) ягона электрон базасини шакллантириб борсин;

г) сув сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудларда ер ости сувлари давлат мониторингини кучайтирсин ҳамда натижаларига кўра ҳар йили 1 апрелга қадар қуйидагилар бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин:

ҳудудларда белгиланган чеклов чораларини давом эттириш, юмшатиш ёки бекор қилиш;

чекловлар қўлланилган ҳудудлар майдонини ўзгартириш ёки янги ҳудудларни қўшиш;

қўшимча чораларни қўллаш ҳамда мазкур ҳудудларда ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бошқа масалалар.

Бунда, Вазирлар Маҳкамаси киритилган таклифларга мувофиқ, мораторий жорий этилган ҳудудлар майдонига ва тегишли чекловларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш чораларини кўрсин;

д) мораторий жорий этилган ҳудудлар тўғрисидаги йиллик маълумотлар ўзининг расмий веб-сайтида ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа очиқ манбаларда эълон қилиб борилишини таъминласин;

е) 2023-2027 йилларда ҳар йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида сув сатҳи пасайиб кетаётган ҳамда интенсив тарзда эксплуатация қилинаётган ер ости сув конлари ресурсларини тубдан қайта баҳолаш бўйича геология-қидирув ишларини амалга оширсин.


10. Ер ости сувлари бўйича геологик тадқиқотларни олиб бориш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида илғор хорижий тажрибани жорий этиш мақсадида Давлат геология қўмитаси соҳага оид тажрибали консультантлар билан биргаликда:

икки ой муддатда "Ўзбекгидрогеология" ДУКнинг таркибий бўлинмаси сифатида ер ости сувларининг ҳолатини мониторинг қилиш ва улардан самарали фойдаланиш, аҳоли ва объектларни рўй бериши мумкин бўлган хавфли геологик жараёнлардан муҳофаза қилишга қаратилган Давлат геологик мониторинг хизмати фаолиятини йўлга қўйсин;

2023 йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури лойиҳасида Давлат геологик мониторинг хизматини тубдан модернизация қилиш мақсадида замонавий алоқа, мобил лаборатория, ўлчов-кузатув қурилмалари, асбоб-ускуна ҳамда автотранспорт воситалари билан таъминлашни назарда тутсин;

2023 йил 1 апрелга қадар ўз тасарруфидаги гидрогеология корхонасининг бурғилаш ускуналарини GPS-трекерлар билан жиҳозлашни ҳамда уларнинг онлайн режимда мониторингини йўлга қўйсин;

2023 йилдан бошлаб соҳадаги хорижий ташкилотлар билан тизимли равишда тажриба алмашувини ва иқтидорли ёш мутахассисларнинг хорижда малакасини оширишни таъминлаб борсин.


11. Ҳудудларда ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

бир ҳафта муддатда мазкур қарорга 3-иловадан келиб чиқиб, тегишли ҳудудларда ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича "йўл хариталари"ни тасдиқласин;

Инспекция, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда доимий асосда ер ости сув қудуқларини ноқонуний бурғилаш ва сув олиш ҳолатлари устидан назоратни кучайтирсин ва таъсирчан чоралар кўриб борсин.


13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Давлат геология қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан тизимли равишда телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар тайёрланиши ва эфирга узатилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат геология қўмитаси раисининг ўринбосари А.А. Кадирходжаев, сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.С. Назаров ва Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари М.М. Мирзаев белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.

           

          

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                      Ш. Мирзиёев

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 7 декабрдаги

ПҚ-439-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ер ости сувларига қудуқ бурғилаш

ва улардан фойдаланиш бўйича мораторий

жорий этиладиган, ер ости сувлари сатҳи

пасайиб кетаётган ҳудудлар

РЎЙХАТИ

           

Т/р

     

Вилоят номи

    

Туман номи

      

Сув сатҳи пасайиб кетаётган майдонлар

       

5 метргача

         

5 метрдан ортиқ

         

майдони, га

         

координатлари

     

майдони, га

     

координатлари


1.

Навоий вилояти

Нурота

тумани



15 400

ШК 40.590811° ШУ 65.627721°

ШК 40.631591° ШУ 65.672949°

ШК 40.596526° ШУ 65.778531°

ШК 40.568862° ШУ 65.819268°

ШК 40.550388° ШУ 65.858702°

ШК 40.549203° ШУ 65.882081°

ШК 40.560910° ШУ 65.903963°

ШК 40.556425° ШУ 65.935897°

ШК 40.563170° ШУ 65.988450°

ШК 40.489072° ШУ 66.171239°

ШК 40.508289° ШУ 66.097473°

ШК 40.529620° ШУ 66.044333°

ШК 40.539199° ШУ 65.918762°

ШК 40.525811° ШУ 65.844587°

ШК 40.539352° ШУ 65.782597°


2.

Самарқанд вилояти

Нуробод

тумани

8 225

ШК 39.499391° ШУ 66.562282°

ШК 39.531663° ШУ 66.576209°

ШК 39.542695° ШУ 66.587645°

ШК 39.545312° ШУ 66.816004°

ШК 39.520784° ШУ 66.815901°

ШК 39.510614° ШУ 66.740724°




    

   


Пайариқ

тумани,


Иштихон

тумани

    

Жами: 18 674

шундан:


8 055



10 619

ШК 40.024584° ШУ 66.655206°

ШК 40.139093° ШУ 66.645512°

ШК 40.112987° ШУ 66.729799°

ШК 40.078716° ШУ 66.870068°

ШК 40.019663° ШУ 66.867798°




Иштихон

тумани

3 821

ШК 40.015783° ШУ 66.468138°

ШК 40.050920° ШУ 66.464099°

ШК 40.067539° ШУ .66.480141°

ШК 40.068009° ШУ 66.543762°

ШК 40.027562° ШУ 66.545208°

ШК 40.009623° ШУ 66.511614°




Ургут

тумани

5 135

ШК 39.465971° ШУ 67.327235°

ШК 39.464293° ШУ 67.388673°

ШК 39.381299° ШУ 67.357711°

ШК 39.386606° ШУ 67.312761°

ШК 39.379272° ШУ 67.300968°

ШК 39.383565° ШУ 67.296600°

ШК 39.394659° ШУ 67.293052°




Қўшработ

тумани



30 601

ШК 40.203215° ШУ 66.680486°

ШК 40.241875° ШУ 66.795290°

ШК 40.302839° ШУ 66.766200°

ШК 40.318704° ШУ 66.776061°

ШК 40.314955° ШУ 66.470087°

ШК 40.332707° ШУ 66.456782°

ШК 40.357320° ШУ 66.500800°

ШК 40.373718° ШУ 66.477851°

ШК 40.364216° ШУ 66.433574°

ШК 40.403222° ШУ 66.355846°

ШК 40.410816° ШУ 66.357645°

ШК 40.440040° ШУ 66.291144°

ШК 40.459457° ШУ 66.298338°

ШК 40.481709° ШУ 66.236258°

ШК 40.472853° ШУ 66.211009°

ШК 40.205683° ШУ 66.633574°


3.

Жиззах вилояти

Фориш

тумани

87 764

ШК 40.639572° ШУ 66.749853°

ШК 40.740939° ШУ 66.826721°

ШК 40.626112° ШУ 67.064972°

ШК 40.549464° ШУ 67.350900°

ШК 40.511996° ШУ 67.416234°

ШК 40.384129° ШУ 67.410312°

ШК 40.426321° ШУ 67.179456°




Зомин

тумани

23 606

ШК 40.229485° ШУ 68.336883°

ШК 40.237958° ШУ 68.604879°

ШК 40.207084° ШУ 68.596378°

ШК 40.219070° ШУ 68.605176°

ШК 40.142513° ШУ 68.534183°

ШК 40.122991° ШУ 68.338126°

46 446

ШК 40.063519° ШУ 68.173062°

ШК 40.048635° ШУ 68.337981°

ШК 40.122912° ШУ 68.338325°

ШК 40.132300° ШУ 68.536276°

ШК 40.113648° ШУ 68.534609°

ШК 40.096491° ШУ 68.571570°

ШК 40.095248° ШУ 68.586702°

ШК 40.080041° ШУ 68.638799°

ШК 40.068824° ШУ 68.606054°

ШК 40.061508° ШУ 68.614643°

ШК 40.034476° ШУ 68.611920°

ШК 39.991818° ШУ 68.630152°

ШК 39.972626° ШУ 68.183164°


Янгиобод

тумани



24 904

ШК 40.145616° ШУ 68.920226°

ШК 40.111204° ШУ 68.899218°

ШК 40.112287° ШУ 68.845610°

ШК 40.114572° ШУ 68.865505°

ШК 40.099909° ШУ 68.768841°

ШК 40.079831° ШУ 68.676189°

ШК 40.080041° ШУ 68.638799°

ШК 40.068824° ШУ 68.606054°

ШК 40.061508° ШУ 68.614643°

ШК 40.034476° ШУ 68.611920°

ШК 39.991818° ШУ 68.630152°

ШК 40.034218° ШУ 68.666680°

ШК 40.072669° ШУ 68.841106°

ШК 40.058373° ШУ 68.944279°


Ш. Рашидов тумани

17 099

1-участка.

ШК 40.247312° ШУ 67.650665°

ШК 40.254225° ШУ 67.734972°

ШК 40.250408° ШУ 67.758244°

ШК 40.190802° ШУ 67.786685°

ШК 40.157921° ШУ 67.737798°

ШК 40.187480° ШУ 68.699352°

2-участка.

ШК 40.013803° ШУ 67.866366°

ШК 40.036067° ШУ 67.866420°

ШК 40.038974° ШУ 67.969763°

ШК 40.091849° ШУ 67.979533°

ШК 40.081020° ШУ 68.078508°

ШК 40.006776° ШУ 68.067320°




4.

Қашқадарё вилояти

Чироқчи

тумани

17 120

ШК 39.213326° ШУ 66.506575°

ШК 39.120393° ШУ 66.623283°

ШК 39.045338° ШУ 66.590087°

ШК 39.046035° ШУ 66.447297°




    

    


Кўкдала

тумани,


Косон

тумани

Жами: 60 228

шундан:


51 880



8 348

ШК 39.247586° ШУ 66.034811°

ШК 39.287836° ШУ 66.095471°

ШК 39.213326° ШУ 66.506575°

ШК 39.046035° ШУ 66.447297°

ШК 39.102991° ШУ 66.160311°

ШК 39.038084° ШУ 66.029685°

ШК 39.067655° ШУ 66.953936°

ШК 39.107628° ШУ 66.822628°

ШК 39.124793° ШУ 66.848605°

ШК 39.101939° ШУ 66.008491°

ШК 39.122244° ШУ 66.222863°

ШК 39.156270° ШУ 66.289833°

ШК 39.187377° ШУ 66.289887°

ШК 39.214065° ШУ 66.256352°


Жами: 37 130

шундан:


26 597



10 533

ШК 39.247586° ШУ 66.034811°

ШК 39.214065° ШУ 66.256352°

ШК 39.187377° ШУ 66.289887°

ШК 39.156270° ШУ 66.289833°

ШК 39.122244° ШУ 66.222863°

ШК 39.101939° ШУ 66.008491°

ШК 39.124793° ШУ 66.848605°


5.

Наманган вилояти

Косонсой

тумани



2 638

ШК 41.217345° ШУ 71.519766°

ШК 41.211786° ШУ 71.492858°

ШК 41.177270° ШУ 71.449920°

ШК 41.158333° ШУ 71.478581°

ШК 41.166923° ШУ 71.523212°

ШК 41.204794° ШУ 71.525116°


Чортоқ

тумани



1 174

ШК 41.160013° ШУ 71.735177°

ШК 41.147045° ШУ 71.750966°

ШК 41.136172° ШУ 71.752625°

ШК 41.118353° ШУ 71.773280°

ШК 41.133746° ШУ 71.788329°

ШК 41.155304° ШУ 71.781777°

ШК 41.149946° ШУ 71.792014°


Чуст

тумани

14 947


ШК 41.083900° ШУ 71.124006°

ШК 41.065452° ШУ 71.285665°

ШК 41.014827° ШУ 71.282553°

ШК 40.986200° ШУ 71.231305°

ШК 41.016542° ШУ 71.105417°

ШК 41.052323° ШУ 71.087817°

ШК 41.112673° ШУ 71.128395°

ШК 41.098976° ШУ 71.303192°

ШК 41.010888° ШУ 71.338866°

ШК 40.968641° ШУ 71.230791°

ШК 40.992068° ШУ 71.072258°

ШК 41.049103° ШУ 71.065132°


12 718

ШК 41.083900° ШУ 71.124006°

ШК 41.065452° ШУ 71.285665°

ШК 41.014827° ШУ 71.282553°

ШК 40.986200° ШУ 71.231305°

ШК 41.016542° ШУ 71.105417°

ШК 41.052323° ШУ 71.087817°


       

  


Янгиқўрғон тумани,


Чортоқ

тумани

Жами: 21 675

шундан:


14 356



7 319

ШК 41.242353° ШУ 71.769472°

ШК 41.266402° ШУ 71.798768°

ШК 41.304004° ШУ 71.763606°

ШК 41.289102° ШУ 71.689968°

ШК 41.246359° ШУ 71.689724°

ШК 41.235697° ШУ 71.741377°

ШК 41.249247° ШУ 71.659350°

ШК 41.201156° ШУ 71.715668°

ШК 41.220346° ШУ 71.834161°

ШК 41.400976° ШУ 71.796696°

ШК 41.336751° ШУ 71.669131°

ШК 41.249413° ШУ 71.659187°


4 941

ШК 41.242353° ШУ 71.769472°

ШК 41.266402° ШУ 71.798768°

ШК 41.304004° ШУ 71.763606°

ШК 41.289102° ШУ 71.689968°

ШК 41.246359° ШУ 71.689724°

ШК 41.235697° ШУ 71.741377°


6.

Фарғона вилояти

Бешариқ

тумани

6 049

ШК 40.322521° ШУ 70.564739°

ШК 40.326549° ШУ 70.566561°

ШК 40.332887° ШУ 70.573364°

ШК 40.335974° ШУ 70.577353°

ШК 40.338309° ШУ 70.578044°

ШК 40.342448° ШУ 70.572047°

ШК 40.343037° ШУ 70.561720°

ШК 40.347015° ШУ 70.561375°

ШК 40.352335° ШУ 70.560734°

ШК 40.354200° ШУ 70.560038°

ШК 40.354728° ШУ 70.555287°

ШК 40.350708° ШУ 70.491234°

ШК 40.350983° ШУ 70.483885°

ШК 40.353802° ШУ 70.473199°

ШК 40.357757° ШУ 70.465175°

ШК 40.394186° ШУ 70.520283°

ШК 40.328125° ШУ 70.648762°




7.

Андижон вилояти

Избоскан

тумани

2 184

ШК 41.000698° ШУ 72.220655°

ШК 41.006141° ШУ 72.267117°

ШК 40.998969° ШУ 72.266380°

ШК 40.985903° ШУ 72.266720°

ШК 40.976266° ШУ 72.283369°

ШК 40.925059° ШУ 72.268381°




          



Жалақудуқ тумани,


Хўжаобод

тумани

Жами: 1 006

шундан:


523



483

ШК 40.570957° ШУ 72.751635°

ШК 40.570978° ШУ 72.749342°

ШК 40.575662° ШУ 72.747848°

ШК 40.580840° ШУ 72.743577°

ШК 40.581374° ШУ 72.740943°

ШК 40.582568° ШУ 72.738651°

ШК 40.582440° ШУ 72.737254°

ШК 40.588287° ШУ 72.722019°

ШК 40.588893° ШУ 72.700515°

ШК 40.621749° ШУ 72.758980°

ШК 40.618675° ШУ 72.758046°

ШК 40.606693° ШУ 72.750705°

ШК 40.605487° ШУ 72.750566°

ШК 40.602326° ШУ 72.752053°

ШК 40.596770° ШУ 72.750223°

ШК 40.595710° ШУ 72.749610°

ШК 40.594084° ШУ 72.749792°

ШК 40.590885° ШУ 72.752000°

ШК 40.587085° ШУ 72.753256°

ШК 40.584828° ШУ 72.755779°

ШК 40.582826° ШУ 72.755984°

ШК 40.582436° ШУ 72.755636°

ШК 40.581445° ШУ 72.752808°

ШК 40.581048° ШУ 72.752397°

ШК 40.579024° ШУ 72.753926°

ШК 40.573212° ШУ 72.764752°

ШК 40.572284° ШУ 72.765104°

ШК 40.571884° ШУ 72.764773°

ШК 40.571400° ШУ 72.762448°

ШК 40.571508° ШУ 72.758800°

ШК 40.573011° ШУ 72.753493°




Пахтаобод тумани

5 026

ШК 41.002432° ШУ 72.268734°

ШК 41.012105° ШУ 72.265257°

ШК 41.022220° ШУ 72.275867°

ШК 41.029931° ШУ 72.293383°

ШК 41.029389° ШУ 72.302890°

ШК 41.033275° ШУ 72.319292°

ШК 41.038662° ШУ 72.324134°

ШК 41.044967° ШУ 72.324104°

ШК 41.049924° ШУ 72.328936°

ШК 41.059320° ШУ 72.348466°

ШК 41.044464° ШУ 72.362350°

ШК 41.041058° ШУ 72.370057°

ШК 41.040497° ШУ 72.378177°

ШК 41.032324° ШУ 72.381673°

ШК 41.028191° ШУ 72.393087°

ШК 41.028535° ШУ 72.407056°

ШК 41.026567° ШУ 72.409669°

ШК 41.026558° ШУ 72.411208°

ШК 41.029739° ШУ 72.421251°

ШК 41.034619° ШУ 72.425636°

ШК 41.031929° ШУ 72.444063°

ШК 41.028671° ШУ 72.450002°

ШК 41.020775° ШУ 72.458974°

ШК 41.011646° ШУ 72.472098°




Қўрғонтепа тумани

4 338

ШК 40.672897° ШУ 72.846589°

ШК 40.677575° ШУ 72.820447°

ШК 40.719742° ШУ 72.834435°

ШК 40.746145° ШУ 72.866522°

ШК 40.759740° ШУ 72.959251°

ШК 40.760949° ШУ 72.980133°

ШК 40.751145° ШУ 72.967275°

ШК 40.750310° ШУ 72.964208°

ШК 40.738509° ШУ 72.950571°

ШК 40.737926° ШУ 72.949065°

ШК 40.736614° ШУ 72.947636°

ШК 40.733282° ШУ 72.945909°

ШК 40.732278° ШУ 72.944562°

ШК 40.731986° ШУ 72.932684°

ШК 40.727639° ШУ 72.923290°

ШК 40.725068° ШУ 72.921851°

ШК 40.722976° ШУ 72.916545°

ШК 40.722859° ШУ 72.913814°

ШК 40.721989° ШУ 72.905564°

ШК 40.717815° ШУ 72.892036°

ШК 40.715445° ШУ 72.888100°

ШК 40.715475° ШУ 72.886010°

ШК 40.714078° ШУ 72.884901°

ШК 40.710615° ШУ 72.871741°

ШК 40.711981° ШУ 72.859931°

ШК 40.710034° ШУ 72.858219°

ШК 40.699886° ШУ 72.758152°

ШК 40.699550° ШУ 72.864622°






Жами


296 897


175 952


           

Изоҳ. Координатлар WGS-84 координатлар тизимига мувофиқ олинган (аниқлиги юқори бўлган ўн даражада).

        

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 7 декабрдаги

ПҚ-439-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ер ости сув сатҳи пасайиб кетаётган

ҳудудларда сувдан оқилона фойдаланиш

ва сув сатҳи камайишининг олдини олиш бўйича

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

        

         

Т/р

    

Чора-тадбирлар номи

   

Муддати

    

Молиялаштириш

манбаи

     

Бажариш учун масъуллар

      

        

I. ЕР ОСТИ СУВЛАРИДАН ОҚИЛОНА

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БЎЙИЧА

ТАШКИЛИЙ-АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

     

1.

Чуст, Янгиқўрғон, Косонсой, Чортоқ, Нурота, Қўшработ, Зомин, Янгиобод, Чироқчи, Кўкдала, Бешариқ, Пахтаобод, Избоскан, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Нуробод, Ургут, Иштихон, Пайариқ, Ш.Рашидов ва Фориш туманларининг 1-иловага мувофиқ ҳудудларидаги мавжуд ер ости сув олиш иншоотларини хатловдан ўтказиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш (шу жумладан сув тежовчи технологияларни жорий қилиш) юзасидан фойдаланувчиларга кўрсатмалар бериш.


2023 йил

август


Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастури


Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев), Сув хўжалиги вазирлиги (А.Назаров), "Ўзсувтаъминот" АЖ (С.Саифназаров), Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари


2.

Хатлов натижасига кўра қуйидагилар бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш:

сувдан фойдаланувчилар томонидан рухсатсиз бурғиланган қудуқларни кейинчалик улардан оқилона фойдаланиш мақсадида тегишлича ҳисобга олиш (техник паспорт тайёрлаш, сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома расмийлаштириш, сувни ҳисобга олиш воситаларини ўрнатиш);

ташландиқ ва эгасиз, лекин техник яроқли бўлган сув олиш иншоотларини муайян сувдан фойдаланувчиларга кейинчалик фойдаланиш учун бериш;

ташландиқ, эгасиз ва яроқсиз бўлган сув олиш иншоотларини Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тугатиш;

сув тежовчи технологияларни қўлламаган ҳолда ҳамда ер усти сув манбалари мавжуд бўлган ҳудудларда чучук ер ости сувларидан ерларни суғориш мақсадида фойдаланилаётган қудуқлар фаолиятини тўхтатиш.


2023 йил

сентябрь


-

Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев), Сув хўжалиги вазирлиги (А.Назаров), "Ўзсувтаъминот" АЖ (С.Саифназаров), Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари


3.

Сувдан фойдаланувчиларга мавжуд қудуқлар учун техник паспортлар тайёрлаш, сувдан махсус фойдаланиш рухсатномаларини олиш, қудуқларни сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлашни тарғиб қилиш, олинаётган сув ҳисобини юритиш ва тегишлича ахборотни ҳудудий гидрогеология станцияларига тақдим этиб бориш юзасидан амалий ёрдам ва маълумотлар бериш.


2023-2024

йиллар


-

Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев), Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари


4.

Ер ости сувларидан фойдаланувчиларга берилган кўрсатмаларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш.


Мунтазам

равишда


Давлат бошқаруви органлари дастурлари доирасида


Сувинспекция (Г.Рахимов), "Ўзсувтаъминот" АЖ (С.Саифназаров), Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев), Давлат экология қўмитаси (Н.Обломурадов), Сув хўжалиги вазирлиги (А.Назаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Воитов)


5.

Чуст, Янгиқўрғон, Косонсой, Чортоқ, Нурота, Қўшработ, Зомин, Янгиобод, Чироқчи, Кўкдала, Бешариқ, Пахтаобод, Избоскан, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Нуробод, Ургут, Иштихон, Пайариқ, Ш.Рашидов ва Фориш туманларидаги ер ости сув сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудларда сувга қудуқлар бурғилаш ишларининг ҳамда мазкур ҳудудлардаги чучук ер ости сувларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномалар беришнинг алоҳида тартибга мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш.


Мунтазам

равишда


Рухсатнома олиш учун ариза берувчилардан белгиланган тартибда ундириладиган йиғим


Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев), Сув хўжалиги вазирлиги (А.Назаров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари


6.

Ер ости сувлари ҳолати ва улардан фойдаланиш устидан давлат мониторингини кучайтириш.


2023-2024

йиллар


Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастури


Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев)


7.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида сув тежовчи технологиялардан фойдаланишни ривожлантириш дастурлари доирасида, биринчи навбатда, сув сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудларда ер ости сувлари ҳисобидан ерларни суғоришда мазкур технологияларни тўлиқ жорий қилиш ҳамда рағбатлантириш механизмларини жорий этиш чораларини кўриш.


2023 йил

декабрь


Тегишлича давлат дастурлари, ердан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Воитов), Сув хўжалиги вазирлиги (А.Назаров), Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари


8.

Сув сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудлардаги суғориладиган ерларни хатловдан ўтказган ҳолда сувни кам талаб қиладиган экинлар етиштиришга босқичма-босқич ўтиш чораларини кўриш.


2023-2024

йиллар


Тегишли дастурлар

доирасида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Воитов), Кадастр агентлиги (А.Аллаберганов), Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари


9.

Республика бўйича ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган майдонларда ташкил этилган 11 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ерларидан фойдаланувчиларни ва потенциал ифлослантириш манбаларини қайта хатловдан ўтказиш, хариталаш, геоахборот базасини яратиш ҳамда Миллий географик ахборот тизимига интеграция қилиш.


2023 йил

ноябрь


Вазирлик ва идоралар

дастурлари доирасида


Давлат экология қўмитаси (Н.Обломурадов), Кадастр агентлиги (М.Мирмаксудов), Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев), Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари


10.

Хатлов натижасига кўра, мавжуд ер фондидан оқилона фойдаланиш, ер ости сувлари ифлосланишининг олдини олиш ва уларни муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш назорати ҳамда мониторингини кучайтириш, ҳудудлар майдонига ўзгартиришлар киритиш, янги ҳудудларни ташкил этиш юзасидан асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

декабрь


-

Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев), Давлат экология қўмитаси (Н.Обломурадов), Кадастр агентлиги (М.Мирмаксудов), Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари


      

II. ЕР ОСТИ СУВЛАРИДАН ОҚИЛОНА

ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН ТУШУНТИРИШ

ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ

       

11.

Ер ости сувларини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик нормалари ва талаблари юзасидан аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш зарурлигини сувдан фойдаланувчиларга етказиш чораларини кўриш.


2023-2024

йиллар


-

Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев), Давлат экология қўмитаси (Н.Обломурадов), "Ўзсувтаъминот" АЖ (С.Саифназаров), Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари


12.

Ер ости сувларини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини кенг тушунтириш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида "давра суҳбатлари" ва бошқа амалий тадбирларни ўтказиш.


Мунтазам

равишда


-

Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев), Давлат экология қўмитаси (Н.Обломурадов), "Ўзсувтаъминот" АЖ (С.Саифназаров), Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари


13.

Ер ости сувларини муҳофаза қилиш соҳасида юқори малакали мутахассислар ва экспертлар иштирокида телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш ҳамда эфирга узатишни таъминлаш.


2023-2024

йиллар


Тегишли дастурлар

доирасида


Ўзбекистон МТРК (А.Хаджаев), Наманган, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари


14.

Жойларга чиққан ҳолда, мунтазам равишда аҳоли билан учрашувлар ўтказиш, сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш оқибатларини тушунтириш.


2023-2024

йиллар


-

Давлат экология қўмитаси (Н.Обломурадов), Давлат геология қўмитаси (А.Кадирходжаев), "Ўзсувтаъминот" АЖ (С.Саифназаров)


           

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 7 декабрдаги

ПҚ-439-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ҳудудларда ер ости

сув ресурсларини муҳофаза қилиш

ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича

АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

     

         

Т/р

     

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми

     

Молиялаштириш

манбаи

      

Ижро

муддати

     

Бажариш учун

масъуллар

      

       

I. ЕР ОСТИ СУВЛАРИДАН ОҚИЛОНА

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БЎЙИЧА

ТАШКИЛИЙ-АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

      

1.

Ҳудудлар кесимида ер ости сувидан фойдаланувчиларни ва уларнинг тасарруфидаги сув олиш иншоотларини батафсил таҳлил қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудида рўйхатга олинган ер ости сувларидан фойдаланувчилар ва уларнинг тасарруфидаги қудуқларни (камида 30 мингдан ортиқ) биргаликда ўрганиб таҳлил қилиш.


2. Ўрганишлар натижаси бўйича ер ости сувларидан фойдаланишга доир қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан уларни бартараф этиш бўйича сувдан фойдаланувчи субъектларга тегишлича кўрсатмаларни расмий тарзда тақдим этиш.


3. Тақдим этилган кўрсатмалар ижросини тизимли мониторинг қилиш.


Маҳаллий бюджет маблағлари, Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури


2023 йил

август

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Ўзбекгидрогеология" ДУК Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси


2.

Ер ости сув сатҳи пасайиб бораётган ҳудудларда давлат ер ости сув мониторинги ишларини кучайтириш.


1. Республика бўйича ер ости сув сатҳи пасайиб бораётган 21 та ҳудуддаги 187 та кузатув қудуқларида ўлчов ишларини ойига 3 мартадан 5 мартагача ошириш, жумладан:

Навоий вилоятида - 21 та;

Самарқанд вилоятида - 54 та;

Жиззах вилоятида - 28 та;

Қашқадарё вилоятида - 18 та;

Наманган вилоятида - 32 та;

Фарғона вилоятида - 8 та;

Андижон вилоятида - 26 та.


Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури


2023-2024

йиллар


"Ўзбекгидрогеология" ДУК, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


2. Мониторинг натижаларига мувофиқ сув сатҳи тушиб кетаётган янги ҳудудлар рўйхатини шакллантириб бориш ва доимий равишда тегишли давлат идораларига ахборот киритиш.


Ҳар йили

1 апрелга қадар


3. Сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудларда ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга гидрогеологик хулоса ва сувдан махсус фойдаланишга рухсатномани тегишлигича Сув хўжалиги вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда берилишини таъминлаш.


Доимий, алоҳида кўрсатма бўлгунига қадар


4. Сув сатҳи 5-20 метрга пасайган ҳудудларда ичимлик мақсадларидан бошқа мақсадлар учун қудуқлар бурғиланишини, сув тежовчи технологияларсиз ерлар суғорилишини олдини олиш чораларини кўриш.


Доимий, алоҳида кўрсатма бўлгунига қадар


        

II. ЕР ОСТИ СУВЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ

АНИҚ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШНИ ҲАМДА БУРҒИЛАШ

УСКУНАЛАРИ МОНИТОРИНГИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

    

3.

Ер ости сув олиш иншоотларини (қудуқлар) сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш чораларини кўриш.


1. Ер ости сув олиш иншоотларида сув ҳисоблаш воситаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


-


2023 йил

1 февраль


Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекгидрогеология" ДУК


2. Ер ости сувларидан фойдаланувчилар томонидан ўрнатилган сувни ҳисобга олиш воситаларини пломбалаш, рўйхатга олиш ва ишчи ҳолатининг мониторингини олиб бориш.


3. Сувдан фойдаланувчилар ҳисоботлари асосида рақамли маълумотлар базасини шакллантириб бориш ва унинг солиқ органлари маълумотлар базалари билан интеграциясини таъминлаш.


Сувдан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари

2023 йил

декабрь


4.

Ер ости сувларига қудуқлар бурғилаш ускуналарини GPS-трекерлар билан жиҳозлаш.

1. Ер ости сувларига қудуқ бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ва уларга тегишли бурғилаш ускуналари рўйхатини шакллантириш.


Бурғиловчи субъектларнинг ўз маблағлари

2023 йил

1 январдан

бошлаб


"Ўзбекгидрогеология" ДУК, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, ер ости сувларига қудуқ бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари


2. Бурғилаш ускуналарини GPS-трекерлар билан жиҳозлашни таъминлаш.


3. Бурғилаш ускуналаридаги GPS-трекерларнинг доимий ишчи ҳолатини таъминлаш.


2023 йил

1 мартдан

бошлаб


        

III. ЕР ОСТИ СУВЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШ

           

5.

Ер ости сувларига қудуқларни ноқонуний бурғилаш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини тизимли мониторинг қилиб бориш.


1. Аниқланган ноқонуний бурғилаш ва сувдан фойдаланиш ҳолатлари бўйича кўрсатмалар бериб бориш.


2. Берилган кўрсатмаларни ўз вақтида бажармаганлик учун қонуний таъсирчан чораларини кўриш.


Давлат бошқаруви органлари дастурлари доирасида


2023-2024

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Сувинспекция, Давлат экология қўмитаси, "Ўзбекгидрогеология" ДУК


6.

Ер ости сувлари ҳолати мониторинги ва кадастрини юритиш самарадорлигини ошириш.

1. Соҳага замонавий ахборот технологияларини самарали жорий этиш орқали маълумотларнинг тезкор алмашинуви ва таҳлилини йўлга қўйиш.


2. Республика бўйлаб 13 та гидрогеология станциялари томонидан 3 062 та кузатув қудуқларида ер ости сувлари мониторингини олиб бориш.


3. Мониторинг ва кузатув жараёнини онлайн режимда назорат қилиш учун "Ситуацион марказ"ни ташкил этиш ва унинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш.


Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури

2023 йил

июнь


"Ўзбекгидрогеология" ДУК

         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 7 декабрдаги

ПҚ-439-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомда:

б) 58-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"58. Узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун ҳар ойлик устама фақат асосий иш жойи бўйича ҳар ойда ва ходимнинг лавозим маошига белгиланган разряд тариф ставкасига нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:

        

Иш стажи бўйича гуруҳ


Узлуксиз стаж учун устама миқдори


1 йилдан 3 йилгача


30%


3 йилдан 5 йилгача


60%


5 йилдан 10 йилгача


75%


10 йилдан 15 йилгача


100%


15 йил ва ундан ортиқ


150%

".

  

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 133-сон қарорида:


а) 2-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилаётган (сотиб олинаётган) ер участкасининг эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ёки мулкдори билан компенсация тўловлари миқдори ва шартлари келишилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма маблағлари ҳисобидан компенсация тўловлари, шунингдек ер участкасини давлат органига ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва бериш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади";

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун ер участкасини белгиланган тартибда олиб қўйиш (сотиб олиш), ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш, ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш ва участка чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш билан боғлиқ харажатлар кейинчалик ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармага рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилади (амалга оширилади)";


б) 1-иловада:


38-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилган (сотиб олинган) ер участкаси, ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш, ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш ва участка чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш билан боғлиқ харажатлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармага рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилиши лозим";


55-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилган (сотиб олинган) ер участкаси, ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш, ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш ва участка чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш билан боғлиқ харажатлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармага рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилиши лозим";


57-банднинг ўн иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


в) 2-илованинг 31-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилган (сотиб олинган) ер участкаси, ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш, ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш ва участка чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш билан боғлиқ харажатлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармага рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилиши лозим";


г) 3-илованинг 15-банди қуйидаги қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилган (сотиб олинган) ер участкаси, ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш, ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш ва участка чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш билан боғлиқ харажатлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармага рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилиши лозим".

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 7 декабрдаги

ПҚ-439-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

            

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология в а минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3578-сон қарорининг 9-банди, 10-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда қарорга 3 ва 4-иловалар.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-4461-сон қарорига илованинг 5-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4766-сон қарорига илованинг 2-банди.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 12 декабрь





























































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск