ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2022 й. 706-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2022 й.

N 706



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ВАЗИРЛИКЛАР, ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ

ВА ИДОРАЛАРНИНГ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ

ЖАМҒАРМАЛАРИГА МАБЛАҒЛАР АЖРАТИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2010 ЙИЛ 2 АПРЕЛДАГИ 62-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Мамлакатимизда сўнгги йилларда ер участкаларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қайта фойдаланишга киритиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилмаслик, хусусан, ер участкаларини ноқонуний ажратиш, ердан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, уларда ноқонуний қурилмалар қуриш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари кўплаб учраётганлиги ушбу соҳадаги давлат назорати самарадорлигини, шу жумладан, бунга ваколатли идораларнинг масъулиятини оширишни тақозо этмоқда.

Ер тўғрисидаги қонун бузилишларига қарши кескин курашиш, давлат манфаатларига етказилган зарарларни тўлиқ ва ўз вақтида ундиришни таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 21 февралдаги ПҚ-138-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бюджетдан ташқари жамғармасига прокуратура органлари ташаббуси билан аниқланган ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари бўйича давлат манфаатларига етказилган зарарларни ундиришдан тушган маблағларнинг 10 фоизини йўналтириш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ички ишлар органлари ташаббуси билан аниқланган ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари бўйича давлат манфаатларига етказилган зарарларни ундиришдан тушган маблағларнинг 10 фоизини йўналтириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 декабрдаги

706-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат

қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари

жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга

солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил

2 апрелдаги 62-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1-иловада:


а) 6-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

6.

Бош прокуратура

Қонунчиликда белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар


8**

Прокуратура органларининг ташаббуси билан аниқланган ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари бўйича давлат манфаатларига етказилган зарарларни ундиришдан тушган маблағлар


10

б) 9-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

9.

Ички ишлар вазирлиги

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари.


45

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммаси (тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ҳамда божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммаси бундан мустасно).


50

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун Давлат божхона қўмитаси томонидан ундирилган жарима суммаси.


25

Автомототранспорт воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов суммаси.


8

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар.


8

Ички ишлар органларининг ташаббуси билан аниқланган ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари бўйича давлат манфаатларига етказилган зарарларни ундиришдан тушган маблағлар.


10

Чиқиш ва кириш визалари берилганлиги, улар муддатининг узайтирилганлиги, вақтинча турган жой бўйича рўйхатга олинганлиги, доимий яшаш учун ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун давлат божлари.


8

Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ундирилган жарима суммаси:


тизим жорий этилиб, ишга туширилган кундан бошлаб бир йил давомида;

10

тизим жорий этилиб, ишга туширилганидан бир йил ўтган кундан бошлаб.


15


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 декабрь







































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск