ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Шахснинг ҳуқуқий мақоми /

Ўзбекистон Республикасининг 15.12.2022 й. ЎРҚ-809-сон "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 27.09.2022 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 19.11.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.12.2022 й.

N ЎРҚ-809



"ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЭРКАКЛАР УЧУН ТЕНГ

ҲУҚУҚ ҲАМДА ИМКОНИЯТЛАР КАФОЛАТЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 27 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 19 ноябрда маъқулланган



Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тенг равишда иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилди.

Шунингдек мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг равишда иштирок этишини таъминлашга қаратилган махсус стратегиялар ҳамда дастурлар қабул қилинди. Шу билан бирга гендер тенгликни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилмоқда.

Ушбу Қонун гендерга оид аудит ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлайди, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари таъминланишини, шунингдек ушбу соҳада жамоатчилик назорати ўтказилишини кучайтиришга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги ЎРҚ-562-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 9, 587-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"гендерга оид аудит - давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида, шу жумладан кадрлар сиёсатини олиб боришда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолатини, шунингдек гендерга доир комплекс ёндашувни ўрганиш ва баҳолаш";

олтинчи ва еттинчи хатбошилари тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"гендерга доир комплекс ёндашув - давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз фаолиятини, шу жумладан кадрлар сиёсатини олиб боришни хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ташкил этиш";


2) 1-боб қуйидаги мазмундаги 8-1 ва 8-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"8-1-модда. Гендерга оид аудитнинг асосий вазифалари


Гендерга оид аудитнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

давлат органлари ва ташкилотларида хотин-қизлар ва эркаклар сонининг нисбатини ўрганиш;

давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятини гендерга доир комплекс ёндашув асосида ташкил этганлиги ҳолатини ўрганиш;

хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги қонунчиликнинг ижро этилиш ҳолатини баҳолаш;

хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


8-2-модда. Гендерга оид аудитни ўтказиш ва унинг

натижаларини кўриб чиқиш тартиби


Гендерга оид аудит тасдиқланган уч йиллик режага асосан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан давлат органлари ва ташкилотларида жамоатчилик назорати доирасида ўтказилади.

Гендерга оид аудит давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда гендерга оид аудитни ўтказиш услубияти асосида ўтказилади.

Гендерга оид аудитни ўтказиш учун тегишли соҳада зарур билимга ва иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар жамоатчилик асосида жалб этилиши мумкин.

Гендерга оид аудит натижаларига доир ахборот ва таклифлар гендерга оид аудит ўтказилганидан кейин Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига ўн иш кунидан кечиктирмай юборилади.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси гендерга оид аудит натижаларига доир ахборотни ва таклифларни бир ой ичида кўриб чиқади. Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси гендерга оид аудит натижаларига доир ахборотни ва таклифларни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига, шу жумладан кадрлар сиёсатини олиб боришда гендерга доир комплекс ёндашувни босқичма-босқич жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни белгилайди ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади.

Гендерга оид аудит натижалари тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади";


3) 10-модданинг матнидаги "Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси" деган сўзлар "Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 12-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"12-модда. Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш,

гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика

комиссиясининг ваколатлари


Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси:

хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини оширишга, хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида гендер тенгликка эришишга, оилани мустаҳкамлашга, оналик, оталик ҳамда болаликни муҳофаза қилишга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;

жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳақиқий тенглигига эришишга, давлат хизматининг раҳбарлик лавозимларига илгари суриш чоғида жинс бўйича камситишга йўл қўймаслик принципини таъминлашга кўмаклашади;

хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат дастурларини, миллий ҳаракатлар режаларини ва стратегияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

гендер тенгликни, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги ишларнинг жорий ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммоларни танқидий жиҳатдан таҳлил қилиш ва бартараф этиш чораларини кўради;

хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини эркаклар билан тенг равишда ошириш чораларини кўради;

давлат органларининг жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришишга қаратилган фаолиятини мувофиқлаштиради;

жинси бўйича бевосита ёки билвосита камситилганлиги муносабати билан оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус муассасаларни ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлаш бўйича вақтинчалик махсус чоралар кўриш ва уларни бекор қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликнинг ижроси устидан назоратни амалга оширади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалаларига доир мурожаатларини қабул қилишни, кўриб чиқишни ва таҳлил қилишни амалга оширади ҳамда бузилган ҳуқуқларни тиклаш юзасидан чоралар кўради;

гендерга оид аудитни ўтказиш режасини тасдиқлайди ва гендерга оид аудитни ўтказиш услубиятини белгилайди;

хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш ва бу соҳадаги халқаро стандартларга риоя этиш борасида халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг тегишли органлари билан ҳамкорликни амалга оширади".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 декабрь









































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск