ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.12.2022 й. 705-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 13 декабрдаги

705-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни

қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармонига асосан ташкил қилинган.


3. Жамғарма ўз маблағларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Низомга асосан тасарруф қилади.


4. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди, унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда - Адлия вазирлиги) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги шахсий ҳисобварағига жамланади ҳамда белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби юритилади ва амалга оширилади.


5. Жамғармани бошқариш ва унинг маблағларини мақсадли тақсимлаш Жамғарма фаолиятини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда - Жамғарма кенгаши) томонидан амалга оширилади.

Адлия вазирлигининг Молия-иқтисод бошқармаси Жамғарма кенгашининг ишчи органи (кейинги ўринларда - Ишчи орган) ҳисобланади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


6. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармонига мувофиқ Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва улар тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган тушумнинг 1 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ ўтказиладиган суд-экспертиза тадқиқотлари учун олинган тўловларнинг 5 фоизи;

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак воситалари ва грантлари;

Жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Жамғарма маблағлари:

"E-ekspertiza" электрон ахборот тизимини жорий этиш, техник қўллаб-қувватлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари билан давлат-хусусий шериклик асосида белгиланган тартибда амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига субсидиялар ажратиш;

суд-экспертиза соҳасидаги илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, суд экспертизасининг янги турлари ва тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш;

суд экспертларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш;

суд-экспертлик фаолиятига илғор фан ва техника ютуқларини жорий этиш;

давлат суд-экспертиза муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.


8. Давлат суд-экспертиза муассасаларининг сўровларига асосан "E-ekspertiza" электрон ахборот тизимини жорий этиш, техник қўллаб-қувватлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун Жамғарма ҳисобидан маблағлар ажратилиши мумкин.

Бунда ажратилган маблағлар, биринчи навбатда, "E-ekspertiza" электрон ахборот тизимини техник қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.


9. Жамғарма маблағларидан нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига субсидиялар қуйидаги мақсадларда ажратилади:

суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириш учун ижарага олинган бинолар дастлабки олти ойлик ижарасининг 50 фоизгача бўлган миқдорини тўлаб бериш;

тадқиқотлар ўтказишда фойдаланиладиган замонавий ускуналарни хорижий давлатлардан импорт қилишда сарфланган транспорт харажатларини бир қисми бўлган, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан кўп бўлмаган микдорда амалга оширилади.

Бунда, Жамғарма маблағларидан самарали ва тўғри фойдаланишни ташкил этиш учун нодавлат суд-экспертиза ташкилотига йил давомида бир маротаба субсидия ажратилади.


10. Суд-экспертиза соҳасидаги илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, суд экспертизасининг янги турлари ва тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш учун зарур билим ва тажрибага эга бўлган илмий-тадқиқот муассасаларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан грантлар ажратилади.


11. Суд экспертларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга оширишда Жамғарма маблағлари давлат суд-экспертиза муассасалари, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бироқ йил давомида ўн нафардан кўп бўлмаган номзодларни хорижий давлатларда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларига йўналтирилади.


12. Жамғармага тушадиган хорижий валютадаги маблағлар Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги шахсий ҳисобварағига жамланади ва мазкур маблағлардан қонунчиликда ўрнатилган тартибда фойдаланилади.


13. Жамғармадан мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган йўналишларга маблағлар тасдиқланган харажатлар сметаси бўйича ажратилади ҳамда улардан ушбу тақсимот доирасидаги тадбирларни молиялаштиришда фойдаланилади.


14. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги молия йилларида фойдаланилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМАДАН МАБЛАҒ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


15. Давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилотига Жамғармадан маблағ мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.

Жамғармадан маблағлар ажратишда, маблағлар биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида Жамғармага юклатилган вазифаларни молиялаштиришга йўналтирилади.


16. Давлат суд-экспертиза муассасалари ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган йўналишлар бўйича Жамғарма кенгашига заруратга кўра ҳар йили декабрь ойининг 15-санасига қадар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мурожаат этувчи юридик шахс номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк бўлинмасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, электрон почта манзили ҳамда СТИР кўрсатилган ариза;

Жамғармадан маблағлар ажратиш зарурлигини асословчи тегишли ҳужжатлар (маблағлардан фойдаланиш йўналишига қараб).

Бунда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар, грантлар, режалар ҳамда уларни молиялаштириш билан боғлиқ ҳисоб-китоблар тақдим этилади.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчилар жавобгар ҳисобланади.


17. Давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилотидан ушбу Низом талабларига мувофиқ келиб тушган аризалар Жамғарма кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига қўйилади ва кўриб чиқилади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Ишчи орган томонидан ўрганиб чиқилади.

Жамғарма кенгаши Жамғармадан маблағлар ажратиш зарурлигига аниқлик киритиш мақсадида қўшимча ҳужжатларни сўраб олиши мумкин.


18. Жамғарма маблағларини олиш учун давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида, агар буюртманома Жамғарманинг мақсад ва вазифаларига мос келмаса, маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш таваккалчилиги мавжуд бўлса ва лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда иқтисодий самарадорлиги етарлича асосланмаган бўлса, маблағларни ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


19. Жамғармадан маблағлар ажратиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган тақдирда, Жамғарма кенгаши томонидан қарор қабул қилингандан кейин 3 иш куни ичида ариза берувчи хабардор қилинади ва белгиланган маблағ ариза берувчининг аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига 15 иш куни ичида ўтказиб берилади.


20. Ариза берувчи давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган тадбирлар амалга оширилгандан сўнг тасдиқловчи ҳужжатларни 15 иш куни ичида Жамғарма кенгашига тақдим этиши шарт.


21. Давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилотида ўзлаштирилмасдан қолган маблағ ҳамда ажратилган йўналишдан бошқа мақсадларга сарфланган маблағ тўлиқ ҳажмда давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан Жамғармага қайтарилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


22. Жамғармани бошқариш ва унинг маблағларини мақсадли тақсимлаш Жамғарма кенгаши томонидан амалга оширилади. Унга Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари раҳбарлик қилади ва Жамғарма кенгашининг раиси ҳисобланади.

Жамғарма кенгаши Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан камида етти нафар аъзодан иборат таркибда тасдиқланади ва вазир ўринбосарлари, вазирликнинг тегишли таркибий бўлинмалари бошлиқлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳамда давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари раҳбарларидан шакллантирилади.

Жамғарма кенгаши ўз фаолиятини мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади. Жамғарма кенгаши аъзолари Жамғарма бошқарувидаги ўз мажбуриятларини жамоатчилик асосида бажаради.

Жамғарма кенгаши мажлиси аъзоларнинг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади ва Жамғарма кенгашининг раиси томонидан имзоланади.


23. Жамғарма кенгаши мажлиси ҳар ярим йилликда ўтказилади, шунингдек, зарур бўлганда навбатдан ташқари мажлислар ҳам ўтказилиши мумкин.


24. Ишчи орган:

Жамғармадан ажратилган маблағлардан фойдаланилишини назорат қилади ва унинг мониторингини амалга оширади;

ҳар йил якунида бир маротаба Жамғарма кенгашига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисобот тақдим этади;

Жамғарма кенгашининг қарорларига асосан Жамғарма фаолияти билан боғлиқ бошқа ишларни амалга оширади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЮЗАСИДАН ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ ҲАМДА НАЗОРАТ


25. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб-китоблар алоҳида ғазна ҳисобварақлари орқали юритилади.


26. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаларини бюджет ташкилотларининг харажатлар сметалари учун белгиланган тартибда тузилади ва Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланади.


27. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисобот Жамғарма кенгаши мажлисида кўриб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


28. Жамғарма ишчи органи томонидан Жамғарма маблағларидан фойдаланиш, шу жумладан, Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда Адлия вазирлигининг умумий ҳисоботлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот топширилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Жамғарма кенгаши аъзолари Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали тақсимланиши учун жавоб беради.


30. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА



Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни

қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағ ажратиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъул ижрочилар


Тадбирлар


Ижро муддати



1-босқич

Давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти


Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағ олиш учун Низом талабларига мувофиқ Жамғарма кенгашига ариза билан мурожаат қилиш. Жамғармадан маблағлар олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш.


Заруратга кўра ҳар йили декабрь ойининг 15-санасига қадар









2-босқич

Жамғарма кенгаши


1. Жамғармадан маблағ олиш учун Давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиш, таҳлил этиш ва кўриб чиқиш.


2. Жамғармадан маблағлар ажратиш тўғрисида ёки маблағлар ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


Жамғарма кенгашининг навбатдаги йиғилишида









3-босқич

Жамғарма кенгаши


Давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилотига қабул қилинган қарор тўғрисида хабарнома юбориш.


Жамғарма кенгашининг тегишли қарори кабул қилингандан сўнг 3 иш куни ичида









4-босқич

Жамғарма кенгаши


Жамғармадан маблағлар ажратиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган тақдирда, давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига Жамғармадан маблағлар ўтказиш.


Жамғарма кенгашининг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг 15 иш куни ичида









5-босқич

Давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти


Давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан тадбирлар амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжатларни Жамғарма кенгаши (Ишчи орган)га тақдим этиш.


Тадбирлар амалга оширилгандан сўнг 15 иш куни ичида



               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 декабрь















































Время: 0.0502
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск