ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.2022 й. 705-сон "Суд-экспертлик фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.12.2022 й.

N 705



СУД-ЭКСПЕРТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА

СОЛУВЧИ АЙРИМ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон ҳамда "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон ҳамда "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон фармонларига мувофиқ:

а) суд экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд-экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаб бориш белгиланганлиги;

б) Адлия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Суд экспертларининг фаолиятини рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

суд экспертларини рейтинг тизимида баҳолаш тартиби;

баҳолаш учун асос бўладиган мезонлар;

суд экспертларини баҳолаш натижасида тўплаган балларини инобатга олган ҳолда таснифлаш;

рейтинг натижалари бўйича суд экспертларини рағбатлантириш, мавжуд рағбатлантиришни камайтириш ёки бекор қилиш ёхуд интизомий жазо қўллашгача бўлган чораларни кўриш;

рейтинг кўрсаткичлари юқори бўлган суд экспертининг иш фаолиятини оммалаштириш, келгусида уни бошқа рағбатлантириш ва мукофотлар билан тақдирлашда ҳисобга олиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) фаолиятини ташкил этиш, жумладан, Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғармадан маблағ ажратиш ва Жамғарма фаолиятини бошқариш тартиблари, шунингдек, Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан назоратни ташкил қилиш;

суд-экспертиза соҳасидаги ислоҳотларни қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига субсидиялар ажратиш;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари билан давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш;

суд экспертиза соҳасидаги илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, суд экспертизанинг янги турлари ва тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш;

суд экспертларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш;

суд-экспертлик фаолиятига илғор фан ва техника ютуқларини жорий этиш;

давлат суд-экспертиза муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


3. Белгилансинки:

давлат суд-экспертиза муассасаларига уларнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларининг 50 фоизгача бўлган қисмини суд-экспертиза муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфлашга рухсат этилади;

тизимида давлат суд-экспертиза муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларига давлат суд-экспертиза муассасалари тушумларидан фойдаланиш тўғрисидаги тартибни Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш ҳуқуқи берилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


5. Тизимида давлат суд-экспертиза муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари икки ой муддатда:

Суд экспертларининг фаолиятини рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисидаги намунавий низом ҳамда фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, ўзларининг низомларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 13 декабрдаги

705-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 78-модда):


а) муқаддима "ПФ-5147-сон" сўзларидан кейин ""Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон," сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


в) 1-иловада:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом "Ипотека тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон, "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон, 'Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон, "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон, "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон фармонларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон, "Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарорларига мувофиқ тижорат банклари томонидан судьяларга, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари (кейинги ўринларда суд органлари деб аталади) ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда прокуратура органлари деб аталади) ва давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредити бериш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши судьяларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяларига (кейинги ўринларда судьялар деб аталади), суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига нисбатан татбиқ этилади";


10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўрсатиб ўтилган маблағлар тижорат банкида судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимининг номига миллий валютада очилган жамғарма ҳисоб рақамида бўлиши керак";


II бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"II. Судьяларнинг ва суд органлари ходимларининг дастлабки бадални олиши, уни бериш ва қайтариш тартиби";


11-банддаги "судьянинг суд органлари, ходимининг" сўзлари "судьянинг, суд органлари ходимининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-9-банддаги "солиқ" сўзи "божхона" сўзи билан алмаштирилсин;


20-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси прокуратура" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"судьяни лавозимга тайинлаш (сайлаш), Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги тегишли қарорнинг, суд органлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхалари";


23-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси прокуратура" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-бандда:

иккинчи хатбошидаги 'Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "ипотека тўғрисида шартнома, шунингдек кредит шартномаси" сўзлари "ипотека тўғрисида шартномани, шунингдек кредит шартномасини" сўзлари билан алмаштирилсин;


28-банддаги "судья, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари," сўзлари "судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси," сўзлари билан, "судьянинг, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари," сўзлари "судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси," сўзлари билан алмаштирилсин;


30-банднинг биринчи хатбошисидаги "суд органлари Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси," сўзлари "суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси," сўзлари билан алмаштирилсин;


32-банддаги "органлари ходимлари" сўзлари "ходимлари" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 2-иловада:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низом";


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон, "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон, "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон, "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон, "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон фармонларига, шунингдек "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон, "Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарорларига мувофиқ судьяларга, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари (кейинги ўринларда суд органлари деб аталади) ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда прокуратура органлари ходимлари деб аталади), давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартибини белгилайди";

Ушбу Низомнинг амал қилиши судьяларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяларига (кейинги ўринларда судьялар деб аталади), суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига нисбатан татбиқ этилади";


2-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси (кейинги ўринларда пул компенсацияси деб аталади) уй-жойлар билан таъминланмаган судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларига, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига амалдаги сарф-харажатлар доирасида (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно), лекин:";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (судьянинг, суд органлари ходимининг, "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларининг, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг ўзини ҳисобламаган ҳолда) ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади. Бунда судьяни тайинлаш (сайлаш), суд органлари ходимини, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларини, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларини тайинлаш жойига келган оила аъзолари: хотини (эри), уларнинг болалари ва ота-оналари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади";


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Судьяга, суд органлари ходимларига, "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларига, давлат солиқ хизмати органлари ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига пул компенсацияси тўлаш судья тайинланган (сайланган) жойга келгандан, суд органлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимлари, давлат солиқ хизмати органлари ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари тайинланган жойга келгандан кейин уй-жой ижарага олинган (ижарада турган) кундан бошлаб белгиланган тартибда расмийлаштирилган уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномаси асосида амалга оширилади. Судьяга тайинланган (сайланган) жойида, суд органлари ходимига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура ходимларига, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига тайинланган жойида хизмат уй-жой майдони берилган такдирда ёки у уй-жой сотиб олганда, унинг ваколатлари тўхтатилганда ва тугаганда пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади";


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Тайинланган (сайланган) жойида ота-оналари ёки эри (хотини)нинг ота-оналари уй-жойларида бирга яшаётган судьяларга, тайинланган жойида ота-оналари ёки эри (хотини)нинг ота-оналари уй-жойларида бирга яшаётган суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларига, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига пул компенсацияси тўланмайди";


6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Судья, суд органлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимлари, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари пул компенсациясини олиш учун вақтинча яшаш жойини ва уй-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун коммунал хизматлар қийматисиз амалдаги харажатлар суммасини кўрсатган ҳолда тегишли орган раҳбарига ариза беради";


7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "прокуратура," сўзи "прокуратура органлари ходимларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Пул компенсацияси миқдорини аниқлашда ҳисобга олинадиган оила таркиби ўзгарган тақдирда, судьянинг, суд органлари ходимининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларининг, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг оила таркиби ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинган пул компенсацияси миқдорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризаси асосида янги миқдорлардаги пул компенсацияси белгиланган тартибда ушбу ўзгаришлар бошланган кундан бошлаб тўланади.

10. Судья, суд органлари ходими, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимлари, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари томонидан ортиқча олинган пул компенсацияси суммаси қонунчиликда белгиланган тартибда иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан тўлиқ миқдорда ундан ундириб олинади";


11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ушбу Низомга мувофиқ судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларига пул компенсацияси тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги X. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 45-модда) 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини, шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотларининг сўровига асосан бошқа суд экспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича ўқув жараёнини ташкил қилиш".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 531-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 6-сон, 139-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг устави 15-банди ўн иккинчи хатбошисидаги "тариф ставкасининг" сўзлари "лавозим маошининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 мартдаги 180-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 3-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Тингловчилар ўқув жараёнидан қуйидаги ҳолатларда давлат муассасаси раҳбарининг буйруғи билан четлаштирилади:

давлат муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлик учун;

узрли сабабларсиз 24 академик соатдан кўп ўқув машғулотларини қолдирганлик учун;

ўз аризасига асосан;

суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

вафот этганлиги сабабли";


б) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Суд экспертларини қайта тайёрлаш курси бўйича якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган суд экспертларига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ намунадаги суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат берилади.

Якуний имтихондан муваффақиятли ўтган ва касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификатга эга бўлган тингловчилар қонунчиликда белгилаган тартибда давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида суд эксперти сифатида меҳнат фаолиятини олиб бориши мумкин.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертлари баҳолаш йўналишидаги суд экспертизаси турларини амалга оширишда суд экспертизаларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи тегишли сертификатга эга бўлганда, улардан баҳоловчининг малака сертификата талаб қилинмайди.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларига суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат Низомга 2-иловага мувофиқ тартибда берилади.

Якуний аттестация топширган тингловчи аттестациядан ўта олмаган ҳолларда аттестация ўтказилган кундан уч ой ўтгандан кейин умумий тартибда қайта аттестация топширишга ҳақли.

Қайта якуний аттестациядан ҳам ўта олмаган тингловчиларга суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат ўрнига суд экспертларини қайта тайёрлаш бўйича курсларда таҳсил олганлиги ҳақида маълумотнома берилади.

Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат беришни рад этиш асослари суд экспертиза турлари бўйича таълим дастурларида белгиланади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2021 й., 11-сон, 235-модда) бешинчи хатбошисида "харажатларни қоплаш" сўзларидан кейин ", фаолиятини ташкил этиш ва доимий равишда молиявий қўллаб-қувватлаш" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 декабрь




















































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск