ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Суд экспертларининг фаолиятини рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 13.12.2022 й. 705 -сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 13 декабрдаги

705-сон қарорига

1-ИЛОВА



Суд экспертларининг фаолиятини рейтинг

тизимида баҳолаб бориш тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Намунавий низом давлат суд-экспертиза муассасаси ва нодавлат суд-экспертиза ташкилоти экспертларининг (кейинги ўринларда - суд экспертлари) фаолиятини касбий лаёкатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаш тартибини белгилайди.


2. Фаолият кўрсатиб келаётган суд экспертларининг илмий салоҳиятини янада ошириш, суд-экспертлик соҳасидаги инновацион технологияларни кенг оммалаштириш, суд-экспертиза фаолиятида соғлом рақобат муҳитини яратиш рейтинг тизимида баҳолашнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Суд экспертлари фаолиятини баҳолаш қонунийлик, ошкоралик, холислик, адолатлилик ва шаффофлик принципларига асосланади.

Бунда берилган суд-экспертиза хулосаларининг муддатида ва сифатли бажарганлиги, бажарилган суд экспертизаларининг ҳажми, суд экспертининг меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиши, илмий лойиҳаларда иштирок этиши, илмий фаолият билан шуғулланиши (фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун изланишлари), янги суд-экспертиза турларини жорий қилиши, янги методикаларни ишлаб чиқиши, мавжуд методикаларни такомиллаштириш, амалга оширилган тарғибот тадбирлари, фаолиятини такомиллаштириш юзасидан берган асосли таклифлари инобатга олинади.


3. Суд экспертининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан баҳолаш қоида тариқасида бир йилда бир маротаба амалга оширилади. Суд экспертларини рейтинг тизимида баҳолаш ушбу Намунавий низомга 1-иловада назарда тутилган схемага мувофиқ ташкил этилади.



2-БОБ. РЕЙТИНГ ТИЗИМИДА БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


4. Рейтингни белгиланган тартибда юритиш давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, шунингдек, тизимида суд-экспертиза муассасаси мавжуд бўлган вазирлик, давлат қўмитаси ёки идораси раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланадиган Суд эксперти фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонлар асосида баҳолаш бўйича комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) томонидан амалга оширилади.


5. Комиссия 5 ёки 7 нафар аъзодан иборат таркибда ташкил этилади.


6. Комиссия таркиби қоида тариқасида қуйидаги тартибда шакллантирилади: давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари ёхуд унинг ўринбосари - Комиссия раиси, давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг кадрлар иши бўйича масъул ходими - Комиссия котиби ҳисобланади, давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг тегишли таркибий бўлими масъул ходимлари, тизимида суд-экспертиза муассасаси мавжуд бўлган вазирлик, давлат қўмитаси ёки идоранинг вакили, шунингдек келишув асосида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар ходимлари ҳам унинг таркибига киритилиши мумкин.


7. Комиссия котиби Комиссия мажлисларини ўтказишни ташкил қилади, ҳужжатларни тўплайди, баённомаларни расмийлаштиради, таништиради, эълон қилади, сақлайди, баённомаларда белгиланган тадбирларни бажарилишини назорат қилади ва бошқа тадбирларни амалга оширади.


8. Комиссия аъзолари Комиссия мажлиси ўтказиладиган санадан камида 5 кун олдин хабардор қилинади.


9. Комиссия мажлислари унинг аъзолари умумий сонининг учдан икки қисми иштирок этган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Комиссия ҳар бир аъзосининг суд экспертига мустақил тарзда тегишли мезонлар асосида қўйган баллар Комиссия котиби томонидан умумлаштирилиб, Комиссия аъзолари сонига нисбатан яхлитлаш орқали ўртача умумий балл аниқланади.


10. Фаолиятни баҳолаш юзасидан асослантирувчи ҳужжатлар тегишли таркибий бўлим (лаборатория ва бўлимлар) масъул ходимлари томонидан Комиссия котибига ҳар йили 10 январга қадар топширилади, 10 январдан кечиктириб топширилган ҳужжатлар Комиссия котиби томонидан қабул қилинишига йўл қўйилмайди.


11. Комиссияга асосланмаган ёки сохта ҳужжатларни тақдим қилиш тегишли жавобгарликни келтириб чиқаради.


12. Комиссияга тақдим этилган ҳужжатлар ҳар йили 20 январга қадар тегишли тартибда кўриб чиқилиб ва ҳар бир фаолиятнинг долзарблиги инобатга олиниб, ушбу Намунавий низомга 2-иловада назарда тутилган мезонлар асосида баҳоланади.

Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган мезонлар асосида 100 баллик тизимда баҳоланади.


13. Суд эксперти фаолиятини рейтинг тизими асосида баҳолаш кўрсаткичлари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, қуйидагича тавсифланади:

86-100 балл - "аъло";

71-85 балл - "яхши";

56-70 балл - "қониқарли";

0-55 балл - "қониқарсиз".


14. Комиссия мажлиси баённома орқали расмийлаштирилади, баҳолаш жадвали баённомага илова қилинади.



3-БОБ. РЕЙТИНГ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА СУД

ЭКСПЕРТЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ


15. Баҳолаш натижасида тўпланган рейтинг кўрсаткичларига асосан "қониқарли", "яхши" ва "аъло" деб топилган:

давлат суд экспертига нисбатан давлат суд-экспертиза муассасаси ёки вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан рағбатлантириш, хусусан, ҳар ойлик қўшимча устамалар миқдорини белгилашга доир чоралар қўлланилиши мумкин;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг экспертларини рағбатлантириш ушбу ташкилотларнинг жамоа келишувлари ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади.


16. Рейтинг натижасига кўра, фаолияти аъло деб топилган суд экспертига нисбатан давлат суд-экспертиза муассасаларининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармалари, шунингдек, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти ҳисобидан лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши мумкин.


17. Суд эксперти фаолиятини рейтинг тизимида баҳолашда фаолияти қониқарсиз деб топилган суд экспертларини лавозим маошига қўлланиб келинган рағбатлантиришлар камайтирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Рейтинг тизими асосида баҳолаш фаолияти қониқарсиз деб топилганлиги суд экспертига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишига асос бўлиши мумкин.


18. Комиссия рейтинг натижаларини ҳар йили 25 январга қадар эълон қилади.


19. Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ҳар йили 10 мартга қадар рейтинг кўрсаткичларига асосан суд экспертларига нисбатан рағбатлантириш, мавжуд рағбатлантиришни камайтириш ва бекор қилиш ёки интизомий жазо чораси қўллашгача бўлган чораларни кўради.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Рейтинг кўрсаткичлари юқори бўлган суд экспертининг иш фаолиятини оммалаштириш келгусида уни бошқа рағбатлантириш ва мукофотлар билан тақдирлашда ҳисобга олинади.


21. Рейтинг кўрсаткичлари суд-экспертиза муассасасининг расмий ахборот манбаларида, суд-экспертиза фаолиятига оид ахборот порталларида ва бошқа ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.


22. Ушбу Намунавий низом талабларининг бузилишига йўл қўйган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Намунавий низомга

1-ИЛОВА



Суд экспертларини рейтинг тизимида баҳолашни ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилоти


Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, шунингдек, тизимида суд-экспертиза муассасаси мавжуд бўлган вазирлик, давлат қўмитаси ёки идораси раҳбарининг буйруғи билан Намунавий низомда белгиланган тартибда Суд эксперти фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонлар асосида баҳолаш бўйича комиссия таркибини тасдиқлаш.


Комиссия йиғилиши бошлангунга қадар









2-босқич

Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг тегишли таркибий бўлим (лаборатория ва бўлимлар) масъул ходимлари


Фаолиятни баҳолаш юзасидан асослантирувчи ҳужжатларни Комиссия котибига топшириш.


ҳар йили - 10 январга кадар









3-босқич

Суд эксперти фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд-экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонлар асосида баҳолаш бўйича комиссия


1. Комиссияга тақдим этилган ҳужжатларни тегишли тартибда кўриб чиқиб, ҳар бир фаолият долзарблигини инобатга олиб баҳолаш.


2. Комиссия мажлисини баённома орқали расмийлаштириш, баҳолаш жадвалини баённомага илова қилиш.


ҳар йили 20 январга қадар




ҳар йили 20 январда









4-босқич

Суд эксперти фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд-экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонлар асосида баҳолаш бўйича комиссия


Рейтинг натижаларини суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилоти расмий ахборот манбаларида, суд-экспертиза фаолиятига оид ахборот порталларида ва бошқа ижтимоий тармоқларда эълон қилиш.


ҳар йили 25 январга қадар









5-босқич

Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилоти


Баҳолаш натижасида тўпланган рейтинг кўрсаткичларига асосан суд экспертларига нисбатан рағбатлантириш, мавжуд рағбатлантиришни камайтириш ва бекор қилиш ёки интизомий жазо чораси қўллашгача бўлган чораларни кўриш.


ҳар йили 10 мартга қадар









          





Намунавий низомга

2-ИЛОВА



Суд экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги,

ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа

мезонларга мувофиқлиги даражасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Балл


Ижобий кўрсаткичлар

1.

Суд экспертининг суд-экспертлик фаолиятининг асосий принципларига риоя этганлиги


0-15


2.

Суд-экспертиза тадқиқотларини белгиланган иш ҳажми меьёридан ортиқ бажарилганлиги (меъёрдан ошган ҳар бир баравар учун 2 балл, бироқ энг юқори балл 15 баллдан ошмаслиги керак)


0-15


3.

Суд экспертизаларининг муддатида бажарилиши. Суд экспертизасини тайинлаш ҳақидаги қарорда кўрсатилган саволларга тўлиқ ва асослантирувчи далиллар билан эксперт томонидан хулоса берилганлиги, унинг тергов ва суд жараёнларида жиноятларни фош этишга кўмаклашиши.


0-10

4.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан 20 тадан ортиқ тадқиқотлар ўтказиши


0-8

5.

Янги суд-экспертиза турлари ёки янги методикаларни амалиётга жорий қилиши


0-5

6.

Мавжуд фойдаланиб келинаётган 1 та услубий қўлланмани танқидий таҳлил қилган ҳолда уни такомиллаштиришга доир асосланган таклифлар ишлаб чиқиши ва уларни X. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институтига киритиши


0-5

7.

Илмий (грант) лойиҳаларида ижрочи, илмий ишларни тайёрлашга раҳбар ҳамда диссертация тадқиқотларини амалга оширишга мўлжалланган Илмий кенгашларда аъзо сифатидаги иштироки


0-5

8.

Илмий фаолият билан шуғулланиши (фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун изланишлари


0-5

9.

Хорижий тилларни билиш даражаси (132 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши)


5

10.

Қуйидаги тадбирлардаги иштироки учун:


0-18

Илмий нашрлар ва қўлланмалар тайёрланиши


Хорижий


Маҳаллий


ҳар бир нашр учун

10 балл


ҳар бир нашр учун

3 балл


ОАВ орқали ҳамда ижтимоий тармоқларда чиқишлари, шунингдек, илмий анжуманлар ва семинарларда иштироки учун


Республика


Вилоят


ҳар бир тадбир учун

2 балл


ҳар бир тадбир учун

1 балл


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ҳамда таълим муассасаларида учрашувлар ўтказганлиги учун


Ҳар бир тадбир учун 1 балл

Меҳнат жамоаларида учрашувлар ўтказганлиги, шунингдек фаолият юритадиган муассасасининг расмий ахборот манбаларида чиқишлари ҳамда бошқалар учун


Ҳар бир тадбир учун 0,5 балл


11.

Меҳнат интизомига риоя этиши


0-5

12.

Жамоат ишларидаги иштироки ёки ёш суд-экспертларга устозлик қилиши


0-4

Салбий кўрсаткичлар:

1.

Тадқиқот ўтказиш муддати асоссиз ўтказиб юборилган ишлар (ҳар бир ҳолат учун)


-2

2.

Суд томонидан асоссиз деб топилган ёки бекор қилинган суд-экспертиза хулосалари (ҳар бир хулоса учун)


-10

3.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонунчилик бузилиши ҳолати бўйича киритилган тақдимномалар (ҳар бир киритилган тақдимнома учун)*


-10

4.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўрсатилган важларнинг тўлиқ ўз тасдиғини топиши (ҳар бир тасдиғини топган мурожаат учун)


-10

5.

Ўтказилган тақризлар бўйича суд-экспертиза хулосаларида тасдиқланган суд-экспертизаларни ўтказиш методикаси қоидалари бузилганлиги аниқланиши (ҳар бир камчилик аниқланган суд-экспертизаси хулосаси учун)


-5

         

Изоҳ. Давлат суд-экспертиза муассасалари, шунингдек тизимида суд-экспертиза муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, ушбу баҳолаш мезонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 декабрь











































Время: 0.0274
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск