ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Автомобилсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.12.2022 й. ПҚ-443-сон "Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2022 й.

N ПҚ-443



ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАР ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Яшил" технологияларни барча соҳаларга фаол жорий этиш, электромобиллар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш орқали ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини қисқартириш мақсадида:


1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг республика ҳудудида электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситалари (ТИФТН коди 8703 80) (кейинги ўринларда - электромобиллар) ҳамда ички ёнув двигатели ва ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотори ёрдамида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини (ТИФТН кодлари 8703 60, 8703 70) (кейинги ўринларда - гибрид автомобиллар) саноат усулида ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Электромобиллар ва гибрид автомобилларни саноат усулида ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари қўлланилсин:

а) 2030 йил 1 январга қадар:

республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар утилизация йиғимидан;

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган электромобилларнинг ва гибрид автомобилларнинг бутловчи қисмлари (машинокомплект), хомашё ва материаллар, ускуналар ва технологик жиҳозларни, шу жумладан сервис хизмати кўрсатиш учун эҳтиёт қисмларни божхона божидан озод этиш;

б) электромобиллар ва гибрид автомобилларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш жараёнлари ўзлаштирилгунга қадар, бироқ лойиҳа амалга оширилиши бошланган вақтдан 24 ойдан кўп бўлмаган вақт мобайнида ишлаб чиқарувчиларга электромобилларни ва гибрид автомобилларни божхона божи ва утилизация йиғими тўламасдан, яратиладиган ишлаб чиқариш қувватларининг 50 фоизигача, аммо йилига 10 мингдан кўп бўлмаган миқдорда, йирик узелли ишлаб чиқариш учун машинокомплект (SKD) ёки тайёр автомобиль (CBU) ҳолатида олиб киришга рухсат бериш;

в) республикада ишлаб чиқарилган ва ички бозорда сотилган, электромобиль ва гибрид автомобилларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган базавий ҳисоблаш микдорининг 1 200 бараваридан ошмайдиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун кредит муддатининг дастлабки 36 ойи давомида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация тўлаш.


3. Мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари электромобиллар ва гибрид автомобилларни қуйидаги талаблар асосида саноат усулида ишлаб чиқаришни йўлга қўядиган барча инвесторлар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан тенг татбиқ этилиши белгилаб қўйилсин:

биринчи босқичда, лойиҳа амалга оширилиши бошланган вақтдан бошлаб 24 ой мобайнида тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнини ўзлаштириш, жумладан автомобиль кузовини пайвандлаш ишларининг камида 50 фоизини, бўяш ва йиғиш; шунингдек, автомобилларни синаш жараёнларини ўзлаштириш;

иккинчи босқичда, лойиҳа амалга оширилиши бошланган вақтдан бошлаб 36 ой мобайнида бутловчи қисмларни, шу жумладан ойналар, ўриндиқлар, ички ва ташқи пластик қисмлар, эшик қопламалари, приборлар панели, олд ва орқа бамперлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, шунингдек, маҳаллий корхоналар билан кооперация асосида маҳаллийлаштириш.


4. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги бир ой муддатда электромобиллар ва гибрид автомобиллар харид қилиш учун олинган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш бўйича компенсация тўлаш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси электромобиллар ва гибрид автомобиллар, уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва уларга сервис хизматини кўрсатиш учун зарур технологик асбоб-ускуналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига киритиб борсин.


6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига электромобиллар ва гибрид автомобилларни саноат усулида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истагини билдирган инвесторлар билан мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган талабларни инобатга олган ҳолда инвестиция шартномаларини тузиш ваколати берилсин.

Бунда, мазкур қарорнинг 2-банди "а" ва "б" кичик бандларида назарда тутилган имтиёзлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан инвестиция шартномаларини тузган инвесторларга, шунингдек, улар томонидан йирик узелли ишлаб чиқариш учун машинокомплект (SKD) ёки тайёр автомобиль (CBU) ҳолатида олиб кирилган электромобиль ва гибрид автомобилларга нисбатан татбиқ этилиши белгилаб қўйилсин.


7. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ицтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги электромобиллар ва гибрид автомобилларни саноат усулида ишлаб чиқариш бўйича мазкур қарорнинг 3-бандида белгиланган талабларнинг бажарилганлигини халқаро аудиторлик ва консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда ҳар бир босқич якунлангандан сўнг икки ой муддатда аудитдан ўтказиб боришни таъминласин.

Белгилансинки, саноат усулида йиғиш талаблари белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда мазкур қарорнинг 2-банди "а" ва "б" кичик бандларида назарда тутилган имтиёзлар бўйича ҳисобланган маблағлар Давлат бюджетига тўлиқ қайтарилади.


8. Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар томонидан автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари доирасида электромобиллар ва гибрид автомобилларни 1-иловага мувофиқ харид қилишга рухсат берилади.

Бунда, мазкур харидлар давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан сотиб олинадиган автотранспорт воситасининг энг юқори нархи бўйича ўрнатилган чекловлар ҳамда уларнинг янгисига алмаштириш даври талабига мувофиқ амалга оширилиши шарт.

9. Электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2030 йил 1 январга қадар лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилсин.


10. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АЖ ва соҳада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда икки ой муддатда:

электромобиллар ва гибрид автомобиллар, шунингдек, уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш ҳамда уларни эксплуатация қилиш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш;

Европа, АҚШ, Хитой ва энг илғор илмий-синов лабораторияларига эга бўлган бошқа давлатларнинг сертификатлаштириш органлари томонидан электромобиллар, гибрид автомобиллар, электр қувватлантириш станциялари ва уларнинг бутловчи қисмлари бўйича берилган мувофиқлик сертификатларини тўғридан-тўғри тан олишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда 2023 йил 1 мартга қадар мис саноати кластерларини ривожлантириш, мис хомашёсидан юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали электромобиллар ва гибрид автомобиллар учун бутловчи қисмлар, электр қувватлантириш станцияларининг замонавий турларини ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш дастурини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. "Ўзавтосаноат" АЖ:

2023 йил 31 январга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошида Электромобиллар ва уларнинг инфратузилмаси бўйича илмий тадқиқот лабораториясини (кейинги ўринларда - Лаборатория) ташкил этсин;

2023 йилда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Энергетика вазирлиги билан биргаликда Турин политехника университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва Тошкент кимё-технология институтининг камида 100 нафар профессор-ўқитувчилари, шунингдек, соҳада фаолият кўрсатаётган бошқа мутахассисларнинг ривожланган давлатларда малака оширишларини таъминласин.

13. Белгилаб қўйилсинки:

Лаборатория штат бирликлари Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг профессор-ўқитувчилари ва докторантура изланувчилари ҳисобидан шакллантирилади;

автомобилсозлик ва электротехника соҳасида тадқиқотлар олиб бориш учун масъул давлат илмий-тадқиқот муассасалари Лабораториядан беғараз фойдаланади;

Лаборатория фаолияти учун четдан олиб келинадиган китоблар, дастурий таъминот маҳсулотлари, замонавий ахборот-коммуникация воситалари, лаборатория ускуналари, бошқа турдаги анжомлар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича божхона божидан озод этилади.


14. Республикада электромобиллар ва гибрид автомобилларни саноат усулида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда улардан фойдаланишни оммалаштириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


15. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир маслаҳатчиси Б.Ф. Исламов белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 19 декабрдаги

ПҚ-443-сон қарорига

1-ИЛОВА



2023-2025 йилларда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат

ҳокимияти органлари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз

ва ундан ортиқ бўлган корхоналар томонидан харид қилинадиган

электромобиллар ва гибрид автомобиллар бўйича

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР

Т/р

Вазирлик, идора ва хўжалик

бирлашмалари

2023-2025 йилларда


шу жумладан:


сони

(бирлик)


суммаси

(млн. сўм)


2023 йил


2024 йил


2025 йил


сони

(бирлик)


суммаси

(млн. сўм)


сони

(бирлик)


суммаси

(млн. сўм)


сони

(бирлик)


суммаси

(млн. сум)


Жами


3 863

1 316 976

806

269 026

1 281

454 591

1 776

593 359

Вазирлик ва идоралар


2 765

937 450

579

189 574

894

308 771

1 292

439 105

Маҳаллий давлат бошқарув органлари


276

108 148

61

23 638

86

33 800

129

50 710

Устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар


822

271 378

166

55 814

301

112 020

355

103 544

I. ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАР

1.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси


42

16 800

6

2 400

20

8 000

16

6 400

2.

Халқ таълими вазирлиги


260

80 000

10

3 500

30

10 500

220

66 000

3.

Мактабгача таълим вазирлиги


22

10 450

2

950

10

4 750

10

4 750

4.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


20

6 300



10

3 300

10

3 000

5.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


22

8 800



12

4 800

10

4 000

6.

Маданият вазирлиги


30

15 319

6

3 295

14

7 014

10

5 010

7.

Инновацион ривожланиш вазирлиги


36

11 250

16

4 800

10

3 250

10

3 200

8.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


26

13 000

3

1 500

15

7 500

8

4 000

9.

Сув хўжалиги вазирлиги


395

119 841

105

31 314

140

40 527

150

48 000

10.

Энергетика вазирлиги


17

6 800

1

400

6

2 400

10

4 000

11.

Спортни ривожлантириш вазирлиги


14

7 700

3

1 650

6

3 300

5

2 750

12.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


14

5 600



6

2 400

8

3 200

13.

Ташқи ишлар вазирлиги


12

4 800

1

400

5

2 000

6

2 400

14.

Қурилиш вазирлиги


21

10 310

3

1 100

10

4 450

8

4 760

15.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


37

17 900

2

900

10

4 500

25

12 500

16.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


33

13 192

13

5 210

15

6 232

5

1750

17.

Адлия вазирлиги


75

28 050



10

4 000

65

24 050

18.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


19

7 600

1

400

8

3 200

10

4 000

19.

Молия вазирлиги


20

6 600



10

3 300

10

3 300

20.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


122

65 146

20

10 700

42

22 600

60

31 846

21.

Ички ишлар вазирлиги


1 154

346 200

324

97 200

380

114 000

450

135 000

22.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


31

9 900

1

400

5

2 000

25

7 500

23.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


10

4 600

1

550

5

2 250

4

1800

24.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


102

35 700

17

5 950

45

15 750

40

14 000

25.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


6

2 340

1

500

1

400

4

1 440

26.

Давлат божхона қўмитаси


67

26 147

17

6 634

25

9 756

25

9 756

27.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


17

5 440

1

320

6

1 920

10

3 200

28.

Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси


30

10 310

12

4 402

11

3 718

7

2 190

29.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

24

7 445

2

810

2

810

20

5 825

30.

Давлат статистикаси қўмитаси


24

8 400



4

1 400

20

7 000

31.

Давлат активларини бошқариш агентлиги


18

8 600

2

1 100

6

3 000

10

4 500

32.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги


5

1 790

1

354

2

708

2

728

33.

"Ўзархив" агентлиги


15

4 500

5

1 500

4

1 200

6

1 800

34.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги


15

6 420

2

985

5

2 235

8

3 200

35.

Ёшлар ишлари агентлиги


10

4 200

1

350

4

1 600

5

2 250

II. МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ

36.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


39

15 600

9

3 600

18

7 200

12

4 800

37.

Андижон вилояти ҳокимлиги


22

8 800

4

1 600

8

3 200

10

4 000

38.

Бухоро вилояти ҳокимлиги


12

3 900

2

900

2

600

8

2 400

39.

Жиззах вилояти ҳокимлиги


15

6 000

3

1 200

4

1600

8

3 200

40.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


19

7 600

4

1 600

5

2 000

10

4 000

41.

Навоий вилояти ҳокимлиги


14

5 600

2

800

4

1600

8

3 200

42.

Наманган вилояти ҳокимлиги


17

6 800

4

1 600

5

2 000

8

3 200

43.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги


19

7 600

4

1 600

5

2 000

10

4 000

44.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги


13

5 200

2

800

5

2 000

6

2 400

45.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


27

10 368

9

3 168

8

3 200

10

4 000

46.

Тошкент вилояти ҳокимлиги


20

8 000

3

1 200

5

2 000

12

4 800

47.

Фарғона вилояти ҳокимлиги


16

6 280

3

1 170

4

1 600

9

3 510

48.

Хоразм вилояти ҳокимлиги


24

8 800

8

2 800

8

2 800

8

3 200

49.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги


19

7 600

4

1 600

5

2 000

10

4 000

III. УСТАВ КАПИТАЛИДА ДАВЛАТ УЛУШИ 50 ФОИЗ

ВА УНДАН ОРТИҚ БЎЛГАН КОРХОНАЛАР

50.

"Олмалиқ КМК" АЖ


70

26 000

20

8 000

30

12 000

20

6 000

51.

"Навоий КМК" АЖ


63

21 900

3

900

40

14 000

20

7 000

52.

"Ўзавтосаноат" АЖ


270

80 640

60

20 160

90

30 240

120

30 240

53.

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ


52

15 288

12

4 704

15

5 880

25

4 704

54.

"Uzbekistan airports" АЖ


13

4 400



5

2 000

8

2 400

55.

"Uzbekistan airways" АЖ


11

4 250

1

550

4

1 600

6

2 100

56.

"Ўзкимёсаноат" АЖ


24

9 490

4

2 240

5

2 000

15

5 250

57.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


15

5 550

1

450

4

1 600

10

3 500

58.

"Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖ


22

6 600

4

1 200

6

2 400

12

3 000

59.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ


41

15 840

1

340

30

12 000

10

3 500

60.

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ


23

5 200

2

800

6

2 400

15

2 000

61.

"Ўзметкомбинат" АЖ


25

10 000

5

2 000

10

4 000

10

4 000

62.

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ


18

7 000

2

600

4

1 600

12

4 800

63.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


23

9 121

2

721

6

2 400

15

6 000

64.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ


19

7 400

2

600

5

2 000

12

4 800

65.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


113

35 949

47

12 549

36

14 400

30

9 000

66.

"Ўзтрансгаз" АЖ


20

6 750



5

1 500

15

5 250

         

Изоҳ:

*) автотранспорт воситасининг нархидан келиб чиқиб, мақсадли кўрсаткичларнинг суммаси ўзгариши мумкин;

**) мақсадли кўрсаткичларда назарда тутилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан харид қилиниши мумкин;

***) давлат бюджетидан автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун ажратиладиган маблағлар миқдори ва корхоналарнинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, сотиб олинадиган автотранспорт воситалари сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартирилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 19 декабрдаги

ПҚ-443-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республикада электромобиллар ва гибрид автомобилларни

саноат усулида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда

улардан фойдаланишни оммалаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Ижро муддати


Ижро учун масъуллар


I. ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАР ВА ГИБРИД АВТОМОБИЛЛАРНИ САНОАТ УСУЛИДА ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ БУТЛОВЧИ ҚИСМЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ

1.

Ўзбекистон Республикасида электромобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш.


1. Халқаро стандартларга мос келувчи, энергия самарадорлиги ва экологик тавсифлари юқори электромобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хорижий компаниялар билан музокаралар олиб бориш ва ҳамкор компанияни танлаш.


2023 йил

1 март

"Ўзавтосаноат" АЖ (Ш.Умурзаков), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И.Норқулов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Н.Холмуродов)

2. Электромобиллар ва уларнинг бутловчи қисмларини уларнинг техник таснифидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш концепциясини тайёрлаш.


2023 йил

1 июнь

3. Электромобиллар ва гибрид автомобилларни маҳаллий иқлим ва йўл шароитида синовдан ўтказиш ҳамда уларнинг синовли сотувини йўлга қўйиш.


2024 йил

1 январь

4. Электромобиллар ва гибрид автомобиллар техник параметрлари, шу жумладан ўрнатилган мобил қурилмалар ва интерфейс тилининг маҳаллий шароитга мослигини таъминлаш.


2023 йил

1 декабрь

5. Электромобилларнинг ишлатилган литий-ион аккумуляторларини тиклаш ва қайтадан ишлатиш бўйича технологик жараённи ишлаб чиқиш.


2024 йил

1 январь

2.

Электромобиллар бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

1. Электромобилларнинг, жумладан, ички ва ташқи пластик қисмлар, ўриндиқлар, ойналар каби бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш.


2. Электромобиллар аккумулятор батареяларининг истиқболли турларини аниқлаш ва уларни маҳаллий ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш.


3. Электр двигателлар ишлаб чиқариш бўйича янги технологияларни ўрганиш ва ўзлаштириш.


4. Электромобиллар бутловчи қисмлари учун зарур базавий хомашё ва материалларнинг, жумладан, литий, графит, мис ва полимер каби материалларнинг саноат талаблари асосида ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш.


2024-2025

йиллар

"Ўзавтосаноат" АЖ (Ш.Умурзаков), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И.Норқулов), Давлат геология қўмитаси (Ш. Алиев)

3.

Электромобилларни қувватлантириш станцияларини ишлаб чиқариш ҳамда уларга сервис хизмати кўрсатиш учун тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш.


1. Электромобиллар қувватлантириш станциялари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.


2023-2024

йиллар


"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси (М.Юнусов), "Ўзавтосаноат" АЖ (Ш.Умурзаков) Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И.Норқулов)


2. Қувватлантириш станцияларидан фойдаланишни қулайлаштириш мақсадида ягона онлайн платформа яратиш.


2023 йил

май

4.

Электромобиллар ва электр қувватлантириш станциялари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш.

Мис саноати кластерларини ривожлантириш, мис хомашёсидан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали электромобиллар ва гибрид автомобиллар учун бутловчи қисмлар, базавий материаллар, электр қувватлантириш станцияларининг замонавий турларини ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш дасгурини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 апрель

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И.Норқулов), "Ўзавтосаноат" АЖ (Ш.Умурзаков), "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси (M.Юнусов)


5.

Электромобиллар ишлаб чиқариш стандартларини белгилаш ва уларнинг мувофиқлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

электромобиллар ва гибрид автомобиллар, шунингдек, уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш ҳамда уларни эксплуатация қилиш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш;

Европа, АҚШ, Хитой ва энг илғор илмий-синов лабораторияларга эга бўлган бошқа давлатларнинг сертификатлаштириш органлари томонидан электромобиллар, гибрид автомобиллар, электр қувватлантириш станциялари ва уларнинг бутловчи қисмлари бўйича берилган мувофиқлик сертификатларини тўғридан-тўғри тан олиш.


2023 йил

20 январь


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д.Саттаров), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И.Норқулов), "Ўзавтосаноат" АЖ (Ш.Умурзаков), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), Энергетика вазирлиги (А.Ахмедходжаев)

II. ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАР ВА ГИБРИД АВТОМОБИЛЛАР СОҲАСИДАГИ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

6.

Электромобиллар, гибрид автомобиллар, уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш учун зарур технологи к асбоб-ускуналарни Ўзбекистон Pecпубликаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига киритиб бориш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


Доимий

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Н.Холмуродов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И.Норқулов), "Ўзавтосаноат" АЖ (Ш.Умурзаков)


7.

Электромобиллар ва гибрид автомобиллар сотиб олиш учун ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш тартибини тасдиқлаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

10 февраль


Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И.Норқулов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Марказий банк (М.Нурмуратов)


8.

Электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахсларни лицензия варақлари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

31 январь


Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


III. ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАР ВА ГИБРИД АВТОМОБИЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ

АФЗАЛЛИКЛАРИ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШ, ШУНИНГДЕК,

ЗАМОН ТАЛАБЛАРИГА ЖАВОБ БЕРАДИГАН ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

9.

Электромобиллар ва уларнинг инфратузилмаси бўйича замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар малакасини ошириш ишларини амалга ошириш.


1. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошида Электромобиллар ва уларнинг инфратузилмаси бўйича илмий тадқиқот лабораториясини ташкил этиш.


2023 йил

31 январь

"Ўзавтосаноат" АЖ (Ш.Умурзаков), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И.Норқулов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Энергетика вазирлиги (А.Ахмедходжаев)


2. Автомобилсозлик ва электротехника соҳасида тадқиқотлар олиб бориш учун масъул давлат илмий-тадқиқот муассасаларининг лабораторияларидан текин фойдаланишни ташкил этиш.


Доимий

3. Турин политехника университети, И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва Тошкент кимё-технология институтининг камида 100 нафар профессор-ўқитувчилари, шунингдек соҳада фаолият кўрсатаётган бошқа мутахассисларнинг ривожланган давлатларда малака оширишларини таъминлаш.


2023 йил

якунига қадар


10.

Гибрид автомобилларни (8703 60, 8703 70 ТИФ ТН кодли) алоҳида фарқловчи давлат рақами белгилари бериладиган электромобиллар рўйхатига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

1 февраль


Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)


11.

Мазкур қарор талабларини аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторларга тушунтириш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш.


1. Ушбу соҳадаги маълумотларни ўзларининг расмий веб-сайтларга жойлаштириш.


2. Электромобиллардан фойдаланиш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш харажатлари, шунингдек, унинг атроф-муҳитга зарари ички ёнув двигателида ҳаракатланувчи транспорт воситаларига нисбатан камлиги тўғрисида кўрсатувлар, эшиттиришлар ва видеороликлар эълон қилиб бориш.


Медиа-режага

мувофиқ


Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), Энергетика вазирлиги (А.Ахмедходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов)

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 декабрь














































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск