ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.12.2022 й. 711-сон "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш ахборот тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.12.2022 й.

N 711




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ЕТИШТИРУВЧИЛАРГА СУБСИДИЯ БЕРИШ

АХБОРОТ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда субсидия бериш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегияси доирасида 2020-2022 йилларда қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳаларини рақамли трансформация қилиш дастурида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидиялар бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишишнинг ягона ахборот тизимини жорий қилиш вазифаси назарда тутилганлиги;

юқоридаги вазифа ижроси юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва субсидия бериш жараёнларини тўлиқ автоматлаштиришга қаратилган "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Агросубсидия" ахборот тизими) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Агросубсидия" ахборот тизими хизматларини кенгайтириш, ушбу тизим орқали давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан субсидиялаш хизматлари ўз вақтида кўрсатилиши юзасидан назорат олиб борадиган, мазкур тизим бўйича ишларни мувофиқлаштирадиган масъул давлат органи этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖ "Агросубсидия" ахборот тизимининг оператори этиб белгилансин ва унга қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:

"Агросубсидия" ахборот тизимига кириш ва тизимда ишлашда ундан фойдаланувчиларга амалий ёрдам кўрсатиш;

"Агросубсидия" ахборот тизимида маълумотлар билан алмашиш учун Молия вазирлигининг Давлат имтиёзлари ягона электрон платформаси (subsidiya.mf.uz) ва "UzASBO" дастурий мажмуаси ҳамда бошқа давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграциялашувини амалга ошириш;

"Агросубсидия" ахборот тизими ёрдамида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва субсидия олишга талабгорларнинг (кейинги ўринларда - талабгорлар) субсидия бериш тўғрисидаги аризалари ваколатли давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан кўриб чиқилиши ва ижрога йўналтирилишини автоматлаштириш;

"Агросубсидия" ахборот тизими орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида берилаётган субсидия тўғрисида очиқ ва шаффоф статистика маълумотларини ҳамда уларнинг ягона электрон архивини шакллантириш.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш" ахборот тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Агросубсидия" ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби, тизим оператори, тизимдан фойдаланувчи талабгорлар ҳамда масъул ташкилотларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари;

талабгорлар томонидан субсидия ажратилиши белгиланган йўналишлар бўйича манзилли рўйхатга кириш ва субсидия олиш учун ахборот тизими орқали ариза юбориш тартиби;

субсидия ажратилиши белгиланган йўналишлар бўйича талабгорлардан тушган аризаларнинг ваколатли давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан кўриб чиқилиши, ҳужжатларни электрон шаклда юритиш ҳамда ариза бўйича хулоса бериш тартиби.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона ҳўжаликларини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши "Агросубсидия" ахборот тизими орқали ушбу қарорга 2-иловада келтирилган рўйхат бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга холислик ва шаффофлик тамойиллари асосида субсидия бериш чораларини кўрсин.


6. Белгилансинки, 2022 йил 20 декабрдан бошлаб:

талабгорлар томонидан пахта, дон ва дуккакли, сабзавот, картошка, полиз, мойли ва озуқабоп экинлар, доривор ўсимликлар ва хўраки узум маҳсулотларини етиштиришда, мевали боғлар барпо қилишда ҳамда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидия олиш учун аризалар "Агросубсидия" ахборот тизими орқали юборилади;

талабгорларнинг ушбу қарорга 2-иловада келтирилган рўйхат бўйича субсидия олиш учун тақдим этган аризалари субсидия бериш йўналишларига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг туман, вилоят ва республика ишчи гуруҳлари томонидан "Агросубсидия" ахборот тизими орқали қабул қилинади, кўриб чиқилади ва ижрога йўналтирилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

"Агросубсидия" ахборот тизимини жорий этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда деҳқон, фермер ҳўжаликлари ва кластерлар учун доимий равишда "Агросубсидия" ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича мавзули семинарлар ташкил этиш чораларини кўрсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йил якунига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Геоахборот" тизимига республика бўйича жорий этилган сувни тежайдиган технологиялар ҳақидаги маълумотлар харитада жойлашган жойи ва тегишли геоахборот маълумотлари доимий янгиланган ҳолда киритиб борилишини таъминласин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (Қувасой шаҳри) ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар 2022 йил 20 декабрга қадар субсидия бериш жараёнларида иштирок этувчи барча ташкилотларни "Агросубсидия" ахборот тизимига улаш чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 16 декабрдаги

711-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш"

ахборот тизими орқали бериладиган субсидия

турлари ва уларни ажратишга масъул

бўлган давлат органлари

РЎЙХАТИ

             

Т/р

    

Бериладиган субсидия турлари

         

Субсидия маблағи ажратилиши

учун масъул ташкилот

         

1.

Пахта хомашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги


2.

Дуккакли экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


3.

Пахта хомашёси етиштиришда дискрет суғориш тизимини жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

4.

Техник экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


5.

Мойли экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


6.

Полиз экинлари етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


7.

Сабзавот, кўкатлар ва карам етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


8.

Картошка етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


9.

Озуқабоп экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


10.

Доривор экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


11.

Донли (ғалла ва ёрмабоп) экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


12.

Катта ҳажмдаги қудуқларни бурғилаш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


13.

Кичик ҳажмдаги қудуқларни бурғилаш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


14.

Яроқсиз ерларни фойдаланишга киритиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


15.

Данакли мевалар етиштиришда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги


16.

Уруғли мевалар етиштиришда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги


17.

Ёнғоқли мевалар етиштиришда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги


18.

Субтропик мевалар етиштиришда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги


19.

Узум етиштиришда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш


Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги


20.

Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, ишга туширилган совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш.


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги


21.

Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, ишга туширган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш.


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги


22.

Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш.


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси


Изоҳ. Мазкур рўйхатда кўрсатилган субсидия турларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёнига субсидия ажратиш тартиби билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши билан қўшимча киритиб борилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 октябрь




































































Время: 0.1348
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск