ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларини моддий-техник таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2022 й. 714-сон "Мактабгача таълим соҳаси педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2022 й.

N 714




МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

СОҲАСИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ТИЗИМИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ ЯНАДА

МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, мактабгача таълим ташкилотларини давлат томонидан бошқаришнинг самарали тизимини яратиш ҳамда унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича сўнгги беш йилда мактабгача таълим соҳасида ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом ва ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичини ошириш, тизимга самарали таълим ва тарбия усулларини жорий этиш ҳамда тизимда фаолият юритаётган педагог кадрлар малакасини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Ҳозирги кунда 28 842 та мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилиши орқали мактабгача ёшдаги болаларнинг 70 фоизи, жумладан, 6 ёшли болаларнинг 90 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинди.

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмининг жорий этилиши ҳамда 21 230 нафар тадбиркорлик субъектлари томонидан 610 339 ўринли қувватга эга нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиши орқали нодавлат секторнинг улуши 2017 йилга нисбатан 0,1 фоиздан 31 фоизга оширилди.

Педагог кадрларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида уларнинг ойлик маоши 43 фоиздан 70 фоизгача оширилди.

Мактабгача таълим ташкилотларини олий маълумотли педагоглар билан таъминлаш, мактабгача таълим соҳасида Корея тажрибаси асосидаги янги услубларни жорий этиш, мактабгача таълим ташкилотларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларнинг ҳар томонлама ақлан ва жисмонан ривожланишини ҳамда уларни мактабга тайёрлаш дастурлари сифатини оширишни таъминловчи замонавий таълим дастурлари ва технологияларини таълим-тарбия жараёнига жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Мактабгача таълим вазирлиги ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (кейинги ўринларда - KOIСA) ўртасида 2021 йил 16 декабрда тузилган битим (кейинги ўринларда - Битим) доирасида умумий қиймати 12,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант ҳисобидан Мактабгача таълим тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда инновацион мактабгача таълим ташкилоти учун бино қуриш лойиҳасининг (кейинги ўринларда - лойиҳа) 2022-2026 йилларда амалга оширилиши;

лойиҳа доирасида Мактабгача таълим тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда инновацион мактабгача таълим ташкилоти учун бино (кейинги ўринларда - объект) қурилиши;

объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари KOICA томонидан тақдим этилиши;

лойиҳани амалга ошириш доирасида объектни қуриш учун Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Нурафшон ва Шароф Рашидов кўчалари оралиғида 1,6 га ер майдони ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, лойиҳани амалга ошириш доирасида KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси объектларни қуриш учун буюртмачи ҳисобланади ҳамда бош лойиҳа ташкилоти ва бош пудрат ташкилотини мустақил белгилайди.


3. Битимга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ:

бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари объектни қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ товарлар ва хизматлар учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган ускуна, бутловчи буюмлар, деталлар, узеллар, хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, асбоблар ва махсус транспорт воситаларини олиб киришда қўшилган қиймат солиғи ҳамда божхона божи тўлашдан озод этилганлиги;

қурилиш ишлари тугалланганидан кейин Мактабгача таълим вазирлигига текинга берилган объект ва бошқа мол-мулк солиқ солиш объекти ҳисобланмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбектелеком" АК, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда тегишлича объект қурилиши ҳудудига қадар муҳандислик-коммуникация тармоқларини тортиш, кўчириш, ўтказиш ва улаш ишларини, шунингдек, объектларга олиб борувчи йўллар қурилишини амалга оширсин.


5. Қурилиш вазирлиги қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати бўйича тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

объектларни лойиҳалаш, қуриш ва жиҳозлаш доирасида бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари томонидан ҳисобварақ-фактураларда (шу жумладан, ҳар ойда) кўрсатиладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетида Мактабгача таълим вазирлигининг ривожлантириш дастурлари учун ажратилган маблағлар ҳисобидан тўланади;

қурилиш тугагунга қадар бўлган муддатга республика ҳудудида объектларни қуриш ва жиҳозлаш доирасида бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларида ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи ҳамда объектни қуриш учун Ўзбекистон томонидан амалга оширилган ишларни молиялаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш 2023 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги уч ой муддатда лойиҳа майдонини режалаштириш ва текислаш ишларини бажариш, шу жумладан, мавжуд объектларни бузиш, қурилиш майдончасида қурилиш ишлари бошланишидан олдин қурилиш чиқиндиларидан тозалаш ишларини ташкил этсин.


8. Ташқи ишлар вазирлиги Мактабгача таълим вазирлигининг виза талабномаларига биноан объектлар қурилиши доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассислар учун кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Ички ишлар вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги буюртманомаларига асосан лойиҳани амалга ошириш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик виза муддатлари узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қурилаётган объект ҳудудида хорижлик мутахассисларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин.


11. Молия вазирлиги Мактабгача таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра 2025 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Мактабгача таълим тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда инновацион мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилгандан сўнг уларни таъминлаб туриш учун зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 декабрь









































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск