ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Адлия вазирлигининг давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруқлари / 2022 й. /

Адлия вазирининг 21.12.2022 й. 31-мҳ-сон "Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.12.2022 й. 3404-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.12.2022 й.

N 3404




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

21.12.2022 й.

N 31-мҳ


БУЙРУҒИ



Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги, 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон "2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунининг 46-моддасига асосан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозимлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини мақбуллаштириш ишларини давом эттириш вазифаси белгиланганлиги;

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) 111-бандига мувофиқ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилиши натижасида юзага келадиган "ҳуқуқий бўшлиқлар" оқибатлари учун ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари жавобгар бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан иловага мувофиқ чиқарилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.




Адлия вазири                                                                         А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат

реестридан чиқарилаётган айрим идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги бош директорининг 2002 йил 10 сентябрдаги 433-сон "Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1178, 2002 йил 4 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 19-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 30 апрелдаги 84-сон "Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиштўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1178-1, 2008 йил 28 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 208-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 2 июндаги 9-сон "Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1178-2, 2011 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 276-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 4 декабрдаги 7-сон "Энергетик ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1178-3, 2018 йил 5 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 2011 й., 08.01.2018 й., 10/18/1178-3/0514).


5. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 2 сентябрдаги 295-сон "Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1405, 2004 йил 10 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 36-сон, 405-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 13 октябрдаги 194-сон "Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари (I бўлим)га ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1405-1, 2010 йил 15 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 419-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 8 ноябрдаги 9-сон "Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларининг I бўлимига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1405-2, 2013 йил 15 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46-сон, 614-модда).


8. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 7 ноябрдаги 246-мҳ-сон "Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2280, 2011 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 480-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 декабрдаги 306-мҳ-сон "Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2280-1, 2014 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 638-модда).


10. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 9 сентябрдаги 226-мҳ-сон "Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2280-2, 2016 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 36-сон, 425-модда).


11. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 6 июндаги 116-мҳ-сон "Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2280-3, 2017 йил 6 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 481-модда).


12. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 февралдаги 35-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2987, 2018 йил 29 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 10/18/2987/0961-сон).


13. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 26 февралдаги 86-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2987-1, 2020 йил 18 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 10/20/2987-1/0334-сон).


14. Ўзбекистан Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 17 сентябрдаги 260-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2987-2, 2020 йил 16 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2020 й., 10/20/2987-2/1393-сон).


15. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 4 июндаги 14/4-сон "Илмий лабораторияларни яратиш ва қўшимча жиҳозлаш бўйича танловларни ўтказиш, шунингдек зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3035, 2018 йил 5 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/3035/1473-сон).


16. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2022 йил 6 июндаги 176-сон "Илмий лабораторияларни яратиш ва қўшимча жиҳозлаш бўйича танловларни ўтказиш, шунингдек зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3035-1, 2022 йил 4 июл) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2022 й., 10/22/3035-1/0586-сон).


17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2018 йил 24 августдаги 58, 50-ққ, 7-сон "Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3059, 2018 йил 25 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2018 й., 10/18/3059/1801-сон).


18. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2019 йил 3 сентябрдаги 69, 41, 21-сон "Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 3059-1, 2019 йил 4 октябр) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2019 й., 10/19/3059-1/3865-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 декабрь









































Время: 0.1798
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск