ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Молия вазирининг 09.12.2022 й. 66-сон "Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.12.2022 й. 2169-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.12.2022 й.

N 2169-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

09.12.2022 й.

N 66


БУЙРУҒИ



Бюджет ташкилотларида бухгалтерия

ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча

ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сон буйруғи (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 502-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Молия вазири                                                                  Т. Ишметов






Буйруққа

ИЛОВА



Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 248-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"140 "Депозитга қўйилган пул маблағлари" субсчётидаги маблағларни ундириш имконияти бўлмаганда, мазкур Йўриқноманинг 251-банди талаблари ушбу маблағлар учун ҳам тадбиқ этилади.".


2. 251-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"251. Бюджет ташкилотлари умумий даъво муддати давомида ўзларининг дебиторлик қарзларини ундириш чораларини кўриши лозим.

Бюджет ташкилотининг дебиторлик қарзлари умумий даъво муддати тугаган, ушбу қарздорликни ундирилиши юзасидан тегишли суд қарори қабул қилинган ҳамда қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари йўқлиги туфайли ижро ҳужжатлари ташкилотга қайтарилган тақдирда мазкур дебиторлик қарз умидсиз дебиторлик қарз деб ҳисобланади ва бюджет ташкилоти томонидан ташкилот раҳбари рухсати билан белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

Бу қарздорлик қарздорнинг мулкий аҳволи ўзгарган тақдирда ундириб олиш имконига эга бўлиш мақсадида кузатиб бориш учун у ҳисобдан чиқарилган пайтдан бошлаб балансдан ташқари 05 счётда кўрсатилиши лозим.

Балансдан ташқари 05 счётда кўрсатилган маблағлар 3 йилдан сўнг, балансдан ташқари счётдан ҳам ҳисобдан чиқарилади.".


3. 63-илова мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Қўшимча ва ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Бюджет ташкилотларида бухгалтерия

ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага

63-ИЛОВА



Бюджет ташкилотлари асосий

воситаларининг йиллик эскириш

МЕЪЁРЛАРИ

Гуруҳлар

тартиб

рақами

Кичик

гуруҳлар

тартиб

рақами


Асосий воситаларнинг номи


Эскиришнинг йиллик

энг юқори нормаси,

фоизларда


I


Бинолар ва иншоотлар




1

Бинолар


5


2

Иншоотлар


10

II


Қувурлар, электр узатиш ва телекоммуникациялар линиялари


15

III


Машиналар ва ускуналар (транспорт ускуналаридан ташқари)


20

IV


Транспорт ускуналари




1

Ҳаво ва космик учиш аппаратлари ва улар билан боғлиқ ускуналар, кемалар ва қайиқлар, локомотивлар ва ҳаракатдаги таркиб (темир йўл таркиби)


10


2

Автотранспорт воситалари, автомобиль кузовлари (корпуслари), тиркамалар ва ярим тиркамалар, бошқа транспорт ускуналари


20

V


Компьютерлар ва периферия ускуналари


40

VI


Бошқа гуруҳларга киритилмаган амортизация қилинадиган активлар


15

".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 декабрь
















































Время: 0.2310
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск