ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аудит /

Молия вазирлигининг 15.11.2022 й. 62-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 07.11.2022 й. 29-сон "Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.12.2022 й. 3101-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.12.2022 й.

N 3101-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.11.2022 й.

N 62


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

07.11.2022 й.

N 29


ҚАРОРИ



Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин

қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги ва "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги ПФ-6252-сон "Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 14 ноябрдаги 145, 45-сон қарори (рўйхат рақами 3101, 2018 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 51-сон, 980-модда) билан тасдиқланган Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Молия вазири


Т. Ишметов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғи

Д. Рахимов

            





Қарорга

ИЛОВА



Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин

қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима, 1-банд ва 23-банднинг биринчи хатбошисидаги "профессионал" деган сўз "турдош" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 2-бандда:

олтинчи хатбоши "унинг томонидан тақдим этилган ҳужжатлар" деган сўзлардан кейин ", очиқ манбалар ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган қўшимча тасдиқланган маълумотлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "профессионал" деган сўз "турдош" деган сўз биланалмаштирилсин;

ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори мансабдор шахслар - чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий, суд ёки ҳарбий органда ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарадиган ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни амалга оширишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари, шу жумладан собиқ юқори мансабдор шахслар;";

қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

қори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар - юқори мансабдор шахсларга ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар;";

ўн тўққизинчи - йигирма иккинчи хатбошилар тегишли равишда йигирманчи - йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирманчи хатбошидаги "ёки терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"юридик шахс ташкил этмаган чет эл тузилмаси - чет давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган ва ўз иштирокчиларининг (пайчиларнинг, ишонч билдирувчиларнинг ёки бошқа шахсларнинг) ёхуд бошқа бенефициарларнинг манфаатларини кўзлаб даромад (фойда) олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилий тузилма (фондлар, шерикликлар, ширкатлар, трастлар, жамоавий инвестициялар ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари).".


3. 4-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларнинг шахсини текшириш ва операцияни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ва бошқа мол-мулкнинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича мумкин бўлган чора-тадбирлар қўллаш;

юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;".


4. 11-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ички ва ташқи вазиятлар ўзгаришини инобатга олган ҳолда ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилади ва баҳолаб боради, шунингдек ушбу Қоидалар ва ички қоидалар талабларига риоя қилиниши назоратини амалга оширади;";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аудиторлик ташкилоти фаолиятида мазкур Қоидалар ва ички қоидалар талабларига риоя қилинмаганлиги бўйича аниқланган камчилик, қоидабузарликларни бартараф этиш, шунингдек ички назорат тизими самарадорлигини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлаш юзасидан аудиторлик ташкилотининг раҳбарига кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;".


5. 14-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори мансабдор шахслар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш ҳамда улар томонидан ўтказиладиган операцияларини мониторинг қилиш тартиби;".


6. 19-бандда:

учинчи хатбошидаги "профессионал" деган сўз "турдош" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "амалга оширилаётганда" деган сўзлар "аниқлаганда" деган сўз билан алмаштирилсин.


7. 20-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тегишли ҳужжатлар асосида мижозни текшириш ва идентификациялашни, шунингдек унинг вакилининг шахсини ва ваколатларини текширишни;";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш имконини бериш керак. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганда, мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга ошираётганлиги ошкор бўлиши мумкин бўлган ҳолларда, ушбу мижозга нисбатан мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органга шубҳали операция ҳақида хабар юборилишига йўл қўйилади.".


8. 21-бандда:

биринчи хатбошидаги "ва уларнинг яқин қариндошларига" деган сўзлар ", уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши "ўрнатиш" деган сўздан кейин "(ёки мавжуд мижозлар учун давом эттириш)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9. Қуйидаги мазмундаги 21-1-банд билан тўлдирилсин:

"21-1. Аудиторлик ташкилотлари мазкур Қоидаларнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг (Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар) лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин.

Мазкур ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик аудиторлик ташкилотларининг зиммасида қолади. Бунда аудиторлик ташкилотлари:

мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан зарур бўлган маълумотларни электрон тизимлар орқали, шунингдек идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхасини сўров асосида кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;

учинчи томон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялашгиришга ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари асосида ишлашига ишонч ҳосил қилишлари керак.

Аудиторлик ташкилотлари мазкур банднинг учинчи-тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган талаблардан бирига риоя қилинмаган тақдирда, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга ошириши керак.".


10. 24-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тегишли чоралар бенефициар мулкдорни аниқлаш имконини бермаса, аудиторлик ташкилотлари юқори раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган шахсларни идентификация қилиши ва уларнинг шахсини текшириш юзасидан ўринли чораларни кўриши керак.".


11. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Ушбу Қоидалар билан юридик шахслар учун ўрнатилган талаблар юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаларига нисбатан ҳам қўлланилади.".


12. 28-бандда:

биринчи хатбошидаги "профессионал" деган сўз "турдош" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Аудиторлик ташкилотлари Рўйхатга киритилган шахсларга ҳамда уларнинг топшириғига кўра ҳаракат қилаётган шахсларга, шунингдек Рўйхатга киритилган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахсларга хизматлар кўрсатиши тақиқланади.";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


13. 29-бандда:

биринчи хатбоши "ишлаб чиқиши ва" деган сўзлардан кейин "таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

учинчи хатбошидан "(юқори ёки қуйи)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Аниқланган таваккалчиликлар назорат қилишнинг кенгайтирилган ёки соддалаштирилган чораларини қўллаш ҳамда ресурсларни самарали тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш имконини бериш керак.

Аудиторлик ташкилотлари ҳар йили таваккалчиликларни баҳолаш натижаларини "Аудит" дастурий мажмуининг ахборот тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиши керак.

Аудиторлик ташкилотлар махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий характерга эга бўлган услубий қўлланмалар асосида таваккалчилик даражасини аниқлаши ва баҳолаши мумкин.".


14. 30-бандда:


"в" кичик банддаги "чет эл корхоналарининг ваколатхоналари" деган сўзлар "юридик шахс ташкил этмаган чет эл тузилмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"ж" кичик банддаги "ва уларнинг яқин қариндошларига" деган сўзлар ", уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. Қуйидаги мазмундаги 34-1-банд билан тўлдирилсин:

"34-1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги йилига камида бир марта жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан аудиторлик ташкилотлари фаолиятида таваккалчилик даражасини ўрганишни, таҳлил қилишни ва баҳолашни ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир тегишли чоралар кўради ҳамда бу тўғрисида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилади.".


16. 39-банддаги "чиқган" деган сўз "чиққан" деган сўз билан алмаштирилсин.


17. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Шубҳали операция ҳақидаги хабар аудиторлик ташкилоти томонидан шубҳали операция аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.".


18. 43-бандда:

биринчи хатбошидаги "профессионал" деган сўз "турдош" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши "шунингдек" деган сўздан кейин "уч соат ичида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


19. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Операцияни тўхтатиш ва тиклашни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади.".


20. 48-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Аудиторлик ташкилотлар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг улар билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ҳамда материалларини, шу жумладан иш ёзишмаларини ва ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида, лекин операция амалга оширилганидан ёки мижоз билан иш муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатда сақлашлари шарт.".


21. 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Аудиторлик ташкилотлари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва махсус ваколатли давлат органи томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.".


22. 1-иловада:


1-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Судланганлиги ёки судланмаганлиги тўғрисида маълумот.";


3-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) мижознинг таваккалчилик даражаси, шунингдек уни пасайтириш ва ички назоратни самарадорлигини таъминлаш учун қўлланиладиган чоралар.";


қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

"7. Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматларни кўрсатишни рад этилган мижозлар сони (рад этиш сабаби).".


23. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Мижоз ва унинг бенефициар мулкдорини

идентификациялашда зарур бўлган

МАЪЛУМОТ


1. Тўлиқ, шунингдек давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи.

2. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган маълумотлар (сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи ва бошқа маълумотлар).

3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами.

4. Жойлашган жойи (почта манзили, филиаллар ва ваколатхоналар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар).

5. Мижоз ва бенефициар мулкдорни амалий иш муносабатлар тўғрисидаги маълумотлар.

6. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган лицензиялар тўғрисида маълумотлар: фаолият тури, лицензиянинг рақами ва берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати.

7. Мижоз вакили шахсининг идентификацияси (паспорт, ID-карта ёки унга тенглаштирилган ҳужжатлар асосида) ҳамда ваколатларини текшириш тўғрисидаги маълумотлар.

8. Мижознинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг уставфонди (капитали)даги улушлари, бенефициар мулкдорини идентификациялаш (шахсини ва яшаш жойини аниқлаш, юқори мансабдор шахс, унинг оила аъзоси ёки унга яқин шахс эканлиги тўғрисида белги) тўғрисидаги маълумотлар.

9. Рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар.

10. Мижознинг бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар.

11. Боғланиш маълумотлари (телефон рақамлари, электрон почта, веб-сайт (агар мавжуд бўлса).

12. Ички қоидалар билан аниқланадиган бошқа маълумотлар.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 декабрь

































Время: 0.1821
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск