ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш" ахборот тизими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.12.2022 й. 711-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 16 декабрдаги

711-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш"

ахборот тизими тўғрисида

НИЗОМ

        

           

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш" ахборот тизимидан (кейинги ўринларда - "Агросубсидия" ахборот тизими) фойдаланиш, шунингдек, "Агросубсидия" ахборот тизими орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва субсидия олишга талабгорларнинг (кейинги ўринларда - талабгорлар) аризаларини кўриб чиқиш ва уларга субсидия ажратиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза - талабгорлар томонидан манзилли рўйхатга кириш ва сарфланган харажатлар бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида тақдим этилган электрон ариза;


ахборот тизими (АТ) - ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган ахборот ресурслари жамланмаси, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари;


ахборот тизими иштирокчиси - талабгорлардан тушган аризаларни кўриб чиқувчи ҳамда улар бўйича хулоса берувчи давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, уларнинг ҳудудий, туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳлари;


ахборот тизими фойдаланувчиси - манзилли рўйхатга кириш ёки субсидия олиш учун ариза тақдим этган талабгорлар;


ваколатли органлар - субсидиялаш хизматларини кўрсатувчи ҳамда субсидия бериш учун масъул бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар;


манзилли рўйхат - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган субсидияларни олиш учун қўйилган талаблар ва ишларни бажарувчи талабгорлар рўйхати;


оммавий оферта - субсидиялаш хизматлари орқали тизимдан фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш шартномасини тузиш юзасидан талабгорларга билдирилган расмий таклиф;


субсидия - товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган пул маблағлари;


талабгорлар - субсидия олиш учун мурожаат қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар;


талабгорни аутентификациялаш - аввал идентификация қилинган фойдаланувчидан реал вақт режимида олинган дастлабки идентификация маълумотлари билан автоматлаштирилган ҳолда (инсон омилисиз) солиштириш орқали фойдаланувчининг шахсини текшириш ва тасдиқлаш жараёни;


туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳи - субсидия ажратиш йўналиши бўйича ваколатли органларга субсидия ажратишга кўмаклашувчи, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ туман давлат бошқаруви ҳамда хўжалик бирлашмалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ;


фойдаланувчиларни идентификациялаш - шахсий маълумотлар ёрдамида фойдаланувчининг шахсини тасдиқлаб, масофадан туриб субсидиялаш хизматларидан фойдаланиш имконини яратувчи механизм;


ҳудудий ишчи гуруҳ - субсидия ажратиш йўналиши бўйича ваколатли органларга субсидия ажратишга кўмаклашувчи, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ маҳаллий давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ;


хулоса - ваколатли органлар томонидан субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида талабгорларга юбориладиган электрон (QR-код бириктирилган) ҳужжат;


электрон рақамли имзо - электрон ҳужжатдаги ахборотни электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификациялаш имконини берадиган имзо;


"Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (id.egov.uz) - жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳақиқий идентификациялаш, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорликда мансабдор шахсларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан рухсат олиб фойдаланишини таъминловчи давлат ахборот тизими;


QR-код - (матрик штрихли код) такрорланмас бўлиб, унинг ичига ариза ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши натижалари тўғрисидаги электрон хулосаларга интернет тармоғи орқали ҳавола жойлаштирилади;


"UzASBO" ДМ - бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуа.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖ "Агросубсидия" АТнинг оператори ҳисобланади.

4. "Агросубсидия" АТнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

талабгорлар томонидан субсидия олиш учун аризалар электрон шаклда юборилишини ҳамда ушбу хизматдан хавфсиз ва кафолатли фойдаланишни таъминлаш;

талабгорларга уларнинг манзилли рўйхатга кириши ёки субсидия олиш учун юборилган аризаларни кўриб чиқишнинг ҳолатини ва босқичларни кўриб бориш имкониятини яратиш;

талабгорларга улар томонидан юборилган аризалар ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши натижаларини (хулосалар) кузатиб боришни таъминлаш;

ваколатли органлар томонидан талабгорлар юборган аризаларни кўриб чиқиш ва уларга электрон шаклда хулоса бериш.


5. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар "Агросубсидия" ахборот тизими орқали берилади.


6. "Агросубсидия" ахборот тизими орқали бериладиган субсидия турларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун бериладиган субсидияларни ажратиш билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан қўшимчалар киритиб борилиши мумкин.


7. Янги турдаги субсидияларни "Агросубсидия" ахборот тизими орқали бериш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ахборот тизими оператори ҳамда ваколатли давлат органлари ўртасидаги келишув асосида амалга оширилади.



2-БОБ. "АГРОСУБСИДИЯ" АХБОРОТ ТИЗИМИ

ОРҚАЛИ АРИЗАНИ ЮБОРИШ ТАРТИБИ

          

8. Талабгорларни "Агросубсидия" ахборот тизимида фойдаланувчи сифатида рўйхатга олиш, идентификациялаш ва аутентификациялаш "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (id.egov.uz) орқали амалга оширилади.


9. Манзилли рўйхатга кириш учун ариза юборишда:

талабгорлар "Агросубсидия" ахборот тизимида кўрсатилган оммавий оферта билан танишган ҳолда шахсига доир маълумотларни қайта ишлаш орқали субсидиялаш хизматларидан фойдаланишга розилик билдиради ёки рад этади;

талабгорлар аризани Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки бевосита "Агросубсидия" ахборот тизимига кириш орқали юборади. Талабгорлар аризани қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ва ахборот тизимида жойлаштирилган шаклга мувофиқ тўлдирган ҳолда электрон шаклда юборади. Бунда ариза билан мурожаат қилганлик ҳамда аризанинг ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди;

талабгор ариза билан бирга тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади ҳамда аризани электрон рақамли имзоси орқали тасдиқлайди;

"Агросубсидия" ахборот тизимига келиб тушган ҳар бир аризага ноёб рақам (идентификация рақами) рақами бириктирилади;

талабгорларга улар томонидан юборилган аризанинг ҳолати ҳақидаги маълумот "Агросубсидия" ахборот тизимига аризанинг ноёб рақами киритилиши орқали ёки талабгорларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали тақдим этилади;

талабгорлар юборган ариза ваколатли органлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва муддатларига мувофиқ кўриб чиқилади;

аризаларни кўриб чиқиш натижаси бўйича хулоса субсидия турига қараб қонунчилик ҳужжатларга мувофиқ расмийлаштирилади;

ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаганда, муддатидан ўтган ариза ҳақидаги хабарномалар "Агросубсидия" ахборот тизимида субсидиялаш хизматлари жорий қилинган ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар шахсий кабинетларида акс эттирилади ва мониторинги олиб борилади.


10. Субсидия олиш учун ариза юборишда:

талабгорлар "Агросубсидия" АТда кўрсатилган оммавий оферта билан танишган ҳолда шахсига доир маълумотларни қайта ишлаш орқали субсидиялаш хизматларидан фойдаланишга розилик билдиради ёки рад этади;

талабгорлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабидан келиб чиқиб субсидия ажратиш учун аризани қонунчилик ҳужжатларида келтирилган ва "Агросубсидия" АТда жойлаштирилган шакл асосида тўлдирган ҳолда ЯИДХП ёки бевосита "Агросубсидия" АТга кириш орқали электрон шаклда юборади. Бунда талабгорлар томонидан ариза юбориш ҳамда ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ариза кўриб чиқилиши учун тўлов ундирилмайди;

талабгорлар ариза юбориш жараёнида тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади ҳамда аризани электрон рақамли имзоси орқали тасдиқлайди;

тизимга келиб тушган ҳар бир аризага ноёб рақам (идентификация рақами) бириктирилади;

талабгорларга улар томонидан юборилган аризанинг ҳолати ҳақидаги маълумот "Агросубсидия" АТга аризанинг ноёб рақами киритилиши орқали ёки талабгорларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали тақдим этилади;

талабгорлар юборган ариза ваколатли органлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ва уларда белгиланган муддатларда кўриб чиқилади;

талабгорлар аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича хулоса субсидия турига қараб қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилади;

субсидия бериш тўғрисидаги хулоса шакли субсидия турига қараб қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган шаклда махсус QR-код билан тасдиқланган ҳолда расмийлаштирилади;

талабгорнинг аризаси ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда, муддатидан ўтган аризалар ҳақидаги хабарномалар "Агросубсидия" АТда субсидиялаш хизматлари жорий қилинган ваколатли органларнинг шахсий кабинетларида акс эттирилади ва мониторинги олиб борилади.



3-БОБ. "АГРОСУБСИДИЯ" АХБОРОТ ТИЗИМИ

ОРҚАЛИ ТУШГАН АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

ВА ХУЛОСА БЕРИШ ТАРТИБИ

            

11. Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг туман (Қувасой шаҳри) ҳудудий ишчи гуруҳлари аъзоларига "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (id.egov.uz)да рўйхатга олинган маълумотлари (логин) асосида тизим оператори томонидан ахборот тизимидаги тегишли ваколатлари белгиланади.


12. Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий, туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳлари аъзоларига "Агросубсидия" ахборот тизимидаги тегишли ваколатларни белгилаш учун тизим операторига ишчи гуруҳлар аъзоларининг "id.egov.uz" тизимидаги маълумотлари (логинни) илова қилинган ҳолда расмий равишда мурожаат этилади.


13. Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий, туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳлари аъзолари талабгорлар томонидан юборилган аризани "Агросубсидия" ахборот тизими орқали қабул қилади, субсидия туридан келиб чиқиб амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган талаб, муддат ва босқичларга мувофиқ кўриб чиқади.


14. Талабгорлар томонидан юборилган аризага хулоса ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий, туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳлари аъзолари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилади. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хулоса шакли субсидия турига қараб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шаклдаги махсус QR-код билан тасдиқланган ҳолда расмийлаштирилади.


15. Талабгорларнинг аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича хулоса субсидия турига қараб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган таркибдаги ишчи гуруҳларнинг қарор қабул қилувчи асосий аъзолари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда расмийлаштирилади.


16. Талабгорларнинг аризасини ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий, туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳлари томонидан кўриб чиқиш жараёнлари ва талабларнинг барча босқичлари амалга оширилгандан сўнг субсидия турига қараб қонунчилик ҳужжатларига ҳамда қуйидаги ариза турларига мувофиқ:


манзилли рўйхатга кириш учун ариза - субсидия ажратиш мақсадида бюджет параметрларида инобатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига "Агросубсидия" ахборот тизими орқали вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (Қувасой шаҳри) бўйича автоматик тарзда шакллантирилган ҳолда тақдим этилади;


субсидия олиш учун ариза - субсидия турига қараб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган молиялаштириш манбаидан келиб чиққан ҳолда субсидия маблағларини ажратиш учун "Агросубсидия" ахборот тизими орқали ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларга киритилади.


17. Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварағига субсидияни "UzASBO" дастурий мажмуаси орқали ўтказиб беради.


18. Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан субсидия бериш муддати субсидия бериш тартибини белгиловчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.


19. Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда талабгорлар ўртасидаги шартнома тегишли қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда электрон рақамли имзо орқали имзоланади.


20. Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий, туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳларининг талабгорлар томонидан юборилган аризаларни кўриб чиқиш натижаси бўйича хулосаси субсидия турига қараб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳар бир босқичга мувофиқ талабгорларнинг шахсий кабинетида акс эттирилади.


21. "Агросубсидия" АТ орқали ариза юбориш ва кўриб чиқиш жараёнлари ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



4-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИЛИШИНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ

           

22. Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварағига субсидия ўз вақтида ўтказиб берилишини мониторинг қилиш жараёни ахборот тизимида "UzASBO" дастурий мажмуаси орқали ахборот алмашиш йўли билан амалга оширилади.


23. Субсидия бериш ҳақидаги хабар талабгорларнинг шахсий кабинетида акс эттирилади.


24. Талабгор томонидан субсидия ажратилишида белгиланган талаблар бузилганда ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар субсидия бериш талаблари бузилиши сабабли қайтарилган субсидия маблағлари бўйича маълумотлар "Агросубсидия" ахборот тизимига киритиб борилишини таъминлайди.


25. Мониторинг натижаларига кўра талабгорларнинг аризаси ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда, субсидиялаш хизматларини кўрсатувчи ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий, туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳлари аъзоларига қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий таъсир чоралари қўлланилади.



5-БОБ. "АГРОСУБСИДИЯ" АХБОРОТ ТИЗИМИ

ОПЕРАТОРИ ҲАМДА ИШТИРОКЧИСИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

             

26. "Агросубсидия" АТ оператори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ахборот тизимига кириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш;

ахборот алмашиш учун белгиланган тартибда "Агросубсидия" ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашувни амалга ошириш.


27. "Агросубсидия" ахборот тизими оператори:

қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар асосида тизимни доимий равишда такомиллаштириб бориши;

манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда тизим модуллари уларнинг ахборот тизимларига интеграциялаштириши;

тизимнинг узлуксиз ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаши;

ваколатли давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларни ҳамда тизим фойдаланувчиларини тизимнинг техник носозликлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши;

ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий, туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳларининг аъзоларига тизимдан фойдаланиш учун шароитлар яратиб бериши лозим.

"Агросубсидия" ахборот тизимига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


28. Ахборот тизими иштирокчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тизимдан мазкур Низом талаблари доирасида фойдаланиш;

тизим операторига субсидия ажратиш жараёнларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

зарур ҳолларда талабгорларга тааллуқли қўшимча маълумотларни туман ишчи гуруҳларидан талаб қилиш.


29. Ахборот тизими иштирокчиси:

шахсга доир маълумотларни тарқатмаслиги ва уларни муҳофаза қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириши;

талабгорлар харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидиялар белгиланган муддатларда "UzASBO" дастурий мажмуаси орқали талабгорларнинг ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминлаши;

талабгорларга субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан хулосалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим этилишини таъминлаши;

талабгорлардан тушган савол ва эътирозларни кўриб чиқиш ва жавоб йўллаш учун масъул ходимларни ажратиши шарт.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


30. "Агросубсидия" ахборот тизими орқали тақдим этиладиган субсидиялар ва уларни тақдим этиш учун асос бўлган қонунчилик ҳужжатлари бўйича маълумотлар ахборот тизимининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар" бўлимида жойлаштириб борилади.


31. Субсидия ажратишда юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.


32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

       

          




Низомга

ИЛОВА



"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш"

ахборот тизими орқали аризаларни юбориш,

кўриб чиқиш ва хулоса бериш

СХЕМАСИ

          

      

Босқичлар

     


      

Субъектлар

     


       

Тадбирлар

      


     

Бажариш муддатлари

        











1-босқич


     

Талабгорлар

(субсидия олиш учун мурожаат

қилаётган қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқарувчиси)

        


Талабгорлар томонидан сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича талаб этилган ҳужжатлар ва аризани электрон шаклда тақдим этади.


Зарур ҳолларда











2-босқич


Ишчи гуруҳ

(ваколатли давлат органларининг ҳудудий туман (шаҳар) ишчи

гуруҳлари аъзолари)


       

Талабгорлар томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ ариза бўйича хулосани тасдиқлайди ва ваколатли органга тақдим этади.

      


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатлар асосида











3-босқич


Ваколатли давлат органлари


        

Ваколатли давлат органларининг ҳудудий, туман (шаҳар), ишчи гуруҳлари аъзолари томонидан тақдим этилган хулосаларни жамлайди, таҳлил қилади ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича кўриб чиқади.

Кўриб чиқиш натижасига кўра аризани субсидия турига қараб амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан молиялаштириш бўйича якуний хулоса беради.

         


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатлар асосида











4-босқич


       

Молиялаштирувчи масъул орган

(белгиланган субсидия маблағларини ажратишга ваколатли органлар)

       


Ваколатли давлат органлари берган хулосага мувофиқ талабгорларнинг аризасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига бюджет маблағлари доирасида субсидия ўтказади.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатлар асосида




                 

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 октябрь





































































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск