ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Марказий банк Бошқарувининг 24.11.2022 й. 344-В-8-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 21.11.2022 й. 31-сон "Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.12.2022 й. 2925-8-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.12.2022 й.

N 2925-8

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.11.2022 й.

N 344-В-8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

21.11.2022 й.

N 31


ҚАРОРИ



Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат

қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 9 августдаги 344-В ва 26-сон қарори (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 968-модда) билан тасдиқланган Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М.Б. Нурмуратов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғи

Д.Ф. Рахимов

           





Қарорга

ИЛОВА



Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат

қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. Қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Нобанк кредит ташкилотининг назорати остида ёки аҳамиятли таъсири доирасида битта ёки бир нечта пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар бўлган тақдирда ички қоидалар гуруҳий ёндашув асосида ишлаб чиқилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ва мижозларни лозим даражада текшириш учун зарур бўлган маълумотларни алмашиш қоидалари ва тартиб-таомиллари;

комплаенс назоратни, аудитни ва (ёки) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш функцияларини гуруҳ даражасида таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадлари учун зарур бўлган ҳолларда филиаллардан ва шўъба корхоналардан уларнинг мижозлари, ҳисобварақлари ва операциялари тўғрисидаги маълумотларни олинишини таъминлаш;

махфийликни ва маълумотлардан фойдаланишни етарли даражада ҳимоя қилиш.".


2. 10-банднинг иккинчи хатбошисидан "ёки бош бухгалтерга" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 15-банддаги "кўрсатилган ҳоллар" деган сўзлар "кўрсатилган ҳолат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 17-бандда:

қўйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ички назорат хизмати раҳбари нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи (ижроия) органи аъзоси ёки раҳбарининг ўринбосари бўлиб ҳисобланади.";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. 39-банднинг учинчи хатбошисидаги "камайтиришга" деган сўз "минималлаштириш юзасидан режаларни ишлаб чиқиши ва амалга оширишга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 40-банд қуйидаги мазмундаги "з-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"з-1) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари - жисмоний шахслар;".


7. 52-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ишга солмасдан тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ бўлган шубҳали операция тўғрисидаги хабарни махсус ваколатли давлат органига юбориш учун тайёрлаш;".


8. 71-банд "Нобанк кредит ташкилотлари," деган сўзлардан кейин "шу жумладан, ташкилотнинг ижро этувчи (ижроия) органи," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9. 74-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

" Масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг фаолияти самарадорлигини мониторинги ички аудит хизмати ёки ташқи аудит томонидан амалга оширилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 23 декабрь

















































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск