ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.12.2022 й. 712-сон "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш ва навдорлигини баҳолаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.12.2022 й.

N 712




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ УРУҒЛАРИНИ

СЕРТИФИКАТЛАШ ВА НАВДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

       

          

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаш ва навдорликни баҳолаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ мамлакатимизда фуқаро ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилиб, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги, хусусан, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида 70 дан зиёд давлат хизматлари соддалаштирилганлиги, давлат хизматлари марказлари томонидан қамраб олинган хизматларни кўрсатиш муддати ва талаб этиладиган ҳужжатлар сони ўртача икки баробарга қисқартирилганлиги, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни жадаллаштириш, сифатли давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш, турли тоифадаги давлат хизматлари кўрсатиш тизимини рақамлаштириш жараёнини уйғунлаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат хизматларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларига сертификат олиш учун мурожаат қилиш ҳамда мурожаатга кўра давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш учун маҳсулот намуналарини танлаб олиш ва идентификация қилиш, маҳсулотни идентификация қилиш ва намуналарни танлаб олиш далолатномасини расмийлаштириш тартиби;

идентификация қилинган ва танлаб олинган намуналарни аккредитацияланган синов лабораторияларида синовдан ўтказиш, синов баённомаси ва таҳлил натижаларини расмийлаштириш тартиби;

синов баённомаси ва таҳлил натижаларига асосан маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тартиби;

г) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат хизматларидан фойдаланган ҳолда уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш учун мурожаат қилиш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;

уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш учун маҳсулот намуналарини танлаб олиш ва идентификация қилиш, маҳсулотни идентификация қилиш ва намуналарни танлаб олиш далолатномасини расмийлаштириш тартиби;

идентификация қилинган ва танлаб олинган намуналарни аккредитацияланган синов лабораторияларида синовдан ўтказиш, синов баённомаси ва таҳлил натижаларини расмийлаштириш тартиби;

синов баённомаси ва таҳлил натижаларига асосан маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тартиби.


3. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда уч ой муддатда:

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш ва навдорлигини баҳолаш бўйича давлат хизматлари кўрсатадиган ташкилот ва идораларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда - ЯИДХП) уланишини таъминласин;

ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб боришни жорий этсин;

маъмурий регламентларда белгиланган ташкилотлар томонидан ушбу қарор талабларига риоя этилиши бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.


4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ЯИДХПда давлат хизматларини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда келишиш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси ҳамда Адлия вазирлигига киритсин.

5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарорига 4-илова билан тасдиқланган Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхатини икки ой муддатда қайта кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ой ўтгач кучга киради.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 декабрь
































































Время: 0.0282
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск