Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги /

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 16.12.2022 й. 712-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 16 декабрдаги

712-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш

инспекциясида донли экинлар уруғларини услубий

таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

       

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Ушбу Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда - Регламент) жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) донли экинлар уруғлари тўдасидан танлаб олинган нав намуналарини (кейинги ўринларда - нав намунаси) тупроқда нав тозалигини баҳолаш ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.

Мазкур Регламент талаблари "Уруғчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси асосида уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари нав намуналарини генетик (нав) сифатини текшириш учун татбиқ этилмайди.


2. Давлат хизматлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилади. Бунда:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Ўзагроинспекция) томонидан илмий-тадқиқот институтлари, уруғлик етиштирувчи ва элита уруғчилик хўжаликларда етиштирилган навлардан белгиланган тартибда намуналар танлаб олинади, тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради, рўйхатга олади, дала тажриба майдонига экади, парвариш қилади, методик ва агротехник тадбирларни ўтказади, навдорликни баҳолаш ишларини амалга оширилишини ҳамда баҳолаш хулосаларини ариза берувчига тақдим этилишини таъминлайди;

ариза берувчи нав намунасини танлаб олиш ва Ўзагроинспекциянинг дала тажриба майдонига жўнатиш учун зарур шароит яратади ҳамда ушбу жараёнда иштирок этади.


3. Нав намунаси Ўзагроинспекциянинг дала тажриба майдонида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилган ва истиқболли деб ҳисобланган бошоқли дон экинлари навларининг дориланиб тайёрланган уруғлик дон тўдаларидан танлаб олинган нав намуналарини дала тажриба майдонида экиб ўрганиш йўли билан амалга оширилади.


4. Ариза берувчи томонидан уруғлик тўдаси тозаланган, сараланган ва дорилангандан сўнг, нав намуналарининг нав тозалигини (навдорлиги) баҳолаш учун 10 сентябрь кунидан кечиктирмаган ҳолда мурожаат қилади.

Ўзагроинспекция навдорликни баҳолаш ишлари бўйича буюртма бериш муддати 10 сентябрь кунига қадар этиб белгиланганлиги ҳақида ўзининг расмий веб-сайтида июль ойининг биринчи ўн кунлигида эълон беради.


5. Ариза берувчи томонидан нав намунаси 10 сентябрь кунига қадар тақдим қилинмаса, ариза берувчининг мурожаати рад этилади.


6. Давлат хизматлари кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ



Мурожаатларни шакллантириш ва кўриб чиқиш

          

7. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ёки Ўзагроинспекцияга ўзи келиб мурожаат қилади, шунингдек, давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


8. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда Давлат хизматлари маркази ёки Ўзагроинспекция ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.


9. Ариза берувчидан нав намунасининг бирламчи ҳужжатларидан экилгандаги мувофиқлик сертификати ёки таҳлил натижаси ва апробация далолатномаси нусхалари талаб қилинади.


10. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Mobil-ID илова орқали сўровнома тўлдирганда, фойдаланувчининг телефон рақамига юборилган хабарни тасдиқлаш орқали идентификацияланади.


11. Сўровномани имзолаш ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (билдактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


12. Донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) 3-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов (йиғим) суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) амалга оширилганлиги "Ягона биллинг тизими" орқали тасдиқланади.


13. Тўлов (йиғим) қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Ўзагроинспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш органи шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

в) Ўзагроинспекцияга мурожаат этилганда, кўрсатилган хизматнинг 100 фоизи Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш органи шахсий ҳисобварағига ўтказилади.



Нав намуналарини танлаб олиш тартиби

       

14. Давлат хизматлари кўрсатиш учун Ўзагроинспекциянинг мутахассислари томонидан уруғлик тўдаларидан амалдаги стандарт талаблари асосида ариза берувчи ёки унинг ишончли вакили иштирокида нав намуналарини беш иш кунида танлаб олинади ва далолатнома расмийлаштирилади.


15. Танлаб олинган ҳар бир нав намунасида ташқи ва ички ёрлиқлар бўлиши керак.

Ҳар бир нав намуналарининг ёрлиқларида уруғлик тайёрловчининг номи, экин тури, нави, авлоди, уруғнинг келиб чиқиши, тўда рақами, тўда вазни, апробация бўйича нав тозалиги ва намуна вазни каби маълумотлар бўлиши лозим.


16. Нав намуналарини танлаб олишда уруғлик сақланиш шароитлари текширилади ва текширув натижалари тўғрисидаги маълумотлар билан бирга нав назорати учун танлаб олинган уруғлик доннинг ўртача намуна далолатномаси Ўзагроинспекциянинг мутахассиси томонидан расмийлаштирилади. Далолатноманинг битта асл нусхаси ариза берувчида ёки унинг вакилида қолдирилади (4-илова).

Мазкур далолатноманинг асл нусхаси намуна билан биргаликда бўз қопчаларга жойлаштирилиб, икки иш кунида дала тажрибаларини ўтказиш майдончаси (ГРУНТ нав назорат) яъни, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тупроқда баҳолаш, ободонлаштириш, бино ва ердан фойдаланиш бўлимига юборилади.



Нав намуналарини экишга тайёрлаш

        

17. Танлаб олинган нав намуналари бир иш кунида рўйхатга олинади ва экиш рўйхати (экиш ведомости) тузилади.


18. Рўйхатга олинган нав намуналаридан экиш учун ишчи намуналари тайёрланиб, махсус бўз қопчаларга жойлаштирилади ва уч иш кунида майдончаларнинг тартиб рақами қўйилади.


19. Экиш учун жамланган барча нав намуналари касаллик ва зараркунандаларга қарши кимёвий препаратлар билан ишлов берилган бўлиши лозим.

Кимёвий препаратлар билан ишлов берилмаган тўдалардан олинган нав намуналари бўйича давлат хизматларини кўрсатиш Ўзагроинспекция билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.



Нав намуналарини экиш

      

20. Нав намуналари ҳудуд учун мақбул бўлган муддатда, яъни об-ҳаво, табиий иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда сентябрь ва октябрь ойларида экилади.


21. Нав намуналари 10 кв.м ёки 25 кв.м дала тажриба майдонида делянка усулида экилади.


22. Нав намуналари юқори авлодлар бўйича тартиб асосида экилади.


23. Тажриба даласида униб чиқмаган хатолар ўрнига экиш ва қайта экишга рухсат этилмайди.


24. Экинларни парваришлаш ишлари ҳар йили ҳосил йилининг сентябрь-октябрь ойидан келгуси йилнинг май ойигача ҳудудларда амалда бўлган агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар асосида ўтказилади.



Нав тозалигини аниқлаш

ва натижаларни расмийлаштириш


25. Нав тозалиги нав муаллифи томонидан тақдим этилган навларнинг морфологик белгилари тавсифномаси асосида ўсимликнинг морфологик белгилари шаклланган вақтда аниқланади.


26. Нав намуналарида нав тозалигини аниқлаш экинларнинг сут-мум пишиш даврида, яъни май ойида нав муаллифи томонидан тақдим этилган навларнинг морфологик белгиларни ўрганиш орқали амалга оширилади.

Нав намуналарининг таҳлил натижаларига кўра, Ўзагроинспекция томонидан ижобий ёки салбий хулосалар расмийлаштирилади.

Баҳолаш натижалари ва шу асосда расмийлаштирилган хулосалар Ўзагроинспекция томонидан имзо билан тасдиқланган ҳолда ариза берувчига Ўзагроинспекция ёки Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ва ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади (5-илова).



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

        

27. Давлат хизматлари маркази ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУК давлат хизматлари кўрсатиш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ва нав тозалигини баҳолаш натижалари маълумотларини сир сақланишини таъминлайди.


28. Давлат хизматлари маркази ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУК манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини беради.


29. Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаси ҳамда Давлат хизматлари маркази ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича Ўзагроинспекциянинг мазкур фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг қилиб боради.


30. Ариза берувчи давлат хизматлари кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


31. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

        

          




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат

мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида донли

экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда

нав тозалигини баҳолаш бўйича давлат

хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

      


    

Субъектлар

     


     

Тадбирлар

     


      

Бажариш

муддатлари

        











1-босқич


Ариза берувчи


        

1. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Ўзагроинспекцияга ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.



Хоҳишига кўра



2. Ўзагроинспекция ёки Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўловни (йиғим) амалга оширади.

        


Мурожаат

қилинганда









2-босқич


       

Ўзагроинспекция ёки Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП

        


Ариза ёки сўровномани сертификатлаш органига юборади.


Бир иш кунида

автоматик тарзда








3-босқич


Ўзагроинспекция


     

1. Сўровнома ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиб, давлат хизматлари кўрсатиш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.



Бир иш кунида



2. Давлат хизматлари кўрсатиш учун уруғлик тўдаларидан амалдаги стандарт талаблари асосида ариза берувчи ёки унинг ишончли вакили иштирокида нав намуналарини танлаб олади ва далолатномани расмийлаштиради.

      


Беш иш кунида









4-босқич


Ўзагроинспекция


      

1. Танлаб олинган нав намуналарини рўйхатга олади ва экиш рўйхатини (экиш ведемости) тузади.



Бир иш кунида



2. Танлаб олинган нав намуналари махсус бўз қопчаларга жойлаштирилади, уларга майдончаларнинг тартиб рақами ёзиб қўйилади.

     


Уч иш кунида









5-босқич


Ўзагроинспекция


      

1. Нав намуналари ҳудуд учун мақбул бўлган муддатда, яъни об-ҳаво, табиий иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда нав намуналарининг юқори авлодлари бўйича тартиби асосида экади.



Ҳар йили ҳосил йилининг сентябрь-октябрь ойларида



2. Экинларни парваришлаш ишларини ҳудудда амалда бўлган агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар асосида амалга оширади.

     


Ҳар йили ҳосил йилининг сентябрь-октябрь ойидан келгуси

йилнинг май

ойигача

      








6-босқич


Ўзагроинспекция


      

1. Нав намуналарида нав тозалигини нав муаллифи томонидан тақдим этилган навларнинг морфологик белгилари тавсифномаси асосида аниқлайди.


2. Нав намуналарининг таҳлил натижаларига кўра ижобий ёки салбий хулосани расмийлаштиради ҳамда ўсимликнинг ривожланиш фазаси ҳамда табиий иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда ўтказилган нав тозалигини баҳолаш натижаларини ва шу асосда расмийлаштирилган хулосаларни ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига ва ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

      


Ҳар йили май

ойида








7-босқич


Давлат хизматлари маркази

ёки ЯИДХП


      

Нав намуналарининг таҳлил натижаларига мувофиқ нав тозалигини баҳолаш натижаларини ҳамда расмийлаштирилган хулосани ариза берувчига юборади.

       


Бир иш кунида

автоматик тарзда




      

          




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



_________________

                 (сана)

________________

(рақам)

           

          

Нав намуналарини танлаб олиш,

дала тажриба майдонига экиш, парвариш қилиш,

методик ва агротехник тадбирларни ўтказиш,

навдорликни баҳолаш ва хулоса

расмиийлаштириш бўйича

СЎРОВНОМА

         

I. Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:


1. Ф.И.О.:



2. Паспорт серияси ва рақами:



3. Манзили:



4. Телефон рақами:



5. Электрон почта манзили (ихтиёрий):



6. Нав намунасининг нави, авлоди ва сони:



7. Сўровномага илова тарзида тақдим этилаётган нав намуналари ҳужжатлари:



II. Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:


1. Тўлиқ номланиши:



2. СТИР:



3. Юридик манзили:



4. Нав намунаси сақланаётган манзил:



5. Шахсий ҳисоб рақами:



6. Телефон рақами:



7. Электрон почта манзили:



8. Нав намунасининг нави, авлоди ва сони:



9. Сўровномага илова тарзида тақдим этилаётган нав намуналари ҳужжатлари:



III. Хизмат тури:


1. Хизмат тури:


Донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш

ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш

         


        

       


      

          


           

туман (шаҳар)

________________

202__ йил "___"__________

         

          




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Донли экинлар уруғларини услубий таҳлил

қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш

бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик

учун ундириладиган

ТЎЛОВ СТАВКАЛАРИ

           

Т/р

   

Давлат хизматининг номи

         

Тўлов тури ва миқдори

          

Ўзагроинспекцияга

мурожаат қилганда

       

Давлат хизматлар марказива

ЯИДХП орқали мурожаат қилганда


1.

Донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш

             

базавий ҳисоблаш миқдорининг

5,0 баравари

        

базавий ҳисоблаш миқдорининг

5,0 баравари


         

        




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Нав назорати учун танлаб олинган

уруғлик чигитнинг ўртача намуна

ДАЛОЛАТНОМАСИ

            

20__ й





"_____" _____________________

            

1. Туман


          

2. Уруғлик тайёрлаш цехи


          

3. Дон корхонаси номи


          

(N ____ сертификат маълумоти бўйича тўлдирилади)

           

4. Нави


5. Авлоди


           

6. Нав тозалиги


          

7. Уруғнинг келиб чиқиши


          

8. Уруғ тўдасининг рақами


          

9. Дориланиб тайёрланган уруғликнинг вазни


          

10. Уруғ намуналари O`z Dst 1080:2005 стандарти талаблари ва пахта уруғлик фондининг нав тозалигини аниқлаш услубиётига асосан танлаб олинди.

           

             

Уруғлик чигитни сақлаш

             

1. Қониқарли, қониқарсиз (кераклиги чизилади)


2. Уруғни бузилишини олдини олиш тадбирлари:

        



        



         

Имзолар:

         

Ариза берувчи ёки унинг вакили (Ф.И.О.)


          

Уруғлик тайёрлаш цехи вакили: (Ф.И.О.)


          

Уруғчилик лабораторияси вакили: (Ф.И.О.)


          

Элита-уруғчилик лабораторияси вакили: (Ф.И.О.)


          

Муҳр ўрни

           

         




Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



20___ йил "___"____________

___-сон

           

Донли экинлар уруғларини услубий

таҳлил қилиш ва тупроқда нав

тозалигини баҳолаш бўйича

ХУЛОСА

        

Кимга



(ариза берувчи)

             

Нав намунаси танлаб олинган:


        



         




(ким томонидан танлаб олинди, Ф.И.О., лавозими)

         

Нави


Экишдаги авлоди


           

Тўда рақами


Тўда вазни, тн


           




(тайёрлаган корхона номи)

           

Т/р


Хизмат тури

         

Синов усуллари,

норматив ҳужжатлар

       

Стандарт бўйича

нав тозалиги, %

       

Аниқланган

нав тозалиги %

         

Кўрсаткичлар

мувофиқлиги

       


       

        


      

      



         

Аниқланди:


          



         



         

Хулоса:


          



         



         

Раҳбар:










(имзо)



(Ф.И.О.)

Бўлим бошлиғи:








(имзо)



(Ф.И.О.)

         

Муҳр ўрни

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 декабрь





































































Время: 0.0311
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск