ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2022 й. ПҚ-447-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2022 й.

N ПҚ-447



ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАЪМУРИЙ

ИСЛОҲОТЛАРИ ДОИРАСИДА РЕСПУБЛИКА

ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида мамлакатимизда натижадорликка йўналтирилган ихчам ва профессионал давлат бошқаруви тизимини яратиш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини янгиланган талаблар ва тамойиллар асосида ташкил этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-269-сон Фармони билан вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекцияларни ўз ичига оладиган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ягона тизими белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари масъулиятини ошириш мақсадида республика ва маҳаллий даражадаги бўғинларнинг қуйидаги функционал чегараси белгилансин:

а) республика ижро этувчи ҳокимият органлари:

тегишли соҳада ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва унинг амалга оширилишини таъминлайди ҳамда бу борада маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлайди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларга давлат хизматларини кўрсатади ҳамда ҳудудий бўлинмаларнинг халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш йўналишидаги фаолиятини мувофиқлаштиради ва умумлаштиради;

ўз тизимига ва ташкилий бўйсунувига кирадиган ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини баҳолашнинг мақсадли кўрсаткичларини белгилайди ҳамда уларга эришиш ишларини мувофиқлаштиради;

ҳуқуқий тартибга солиш функцияси доирасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади (вазирлик тизими ёки ташкилий бўйсунувига кирадиган ижро этувчи ҳокимият органлари бундан мустасно) ҳамда қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;

жойлардаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштиради, ўз ваколати доирасида ҳуқуқий тартибга солиш ва назорат функцияларини амалга оширади;

тегишли тузилмаларни малакали кадрлар билан тўлдириш, уларнинг билим ва кўникмаларини узлуксиз оширишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг муносиб ва адолатли шарт-шароитларини яратади;

б) ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмалари:

тегишли ҳудудда соҳа бўйича ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда белгилаб берилган мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган амалий ва манзилли чора-тадбирларни амалга оширади;

жойларда ижтимоий ва иқтисодий ҳолатни таҳлил қилган ҳолда, аҳолини қийнаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;

жойларда қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларга давлат хизматларини кўрсатади ҳамда ўз ваколати доирасида тегишли ҳудудда давлат назорати тадбирларини амалга оширади.


3. Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари вазифасини бажариши тақиқланади;

уюшма ва бошқа хўжалик бирлашмаларига давлат ҳокимияти ваколатларини бериш ва уларнинг раҳбарларини Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан лавозимга тайинлаш амалиёти бекор қилинади.


4. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг молиявий мустақиллигини таъминлаш мақсадида тегишли соҳага оид Давлат бюджети параметрларини шакллантиришнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:

ҳар бир республика ижро этувчи ҳокимият органи томонидан тегишли соҳани ривожлантириш юзасидан ўрта муддатли дастур (концепция, стратегия) (кейинги ўринларда - Дастур) ишлаб чиқилади ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идораларга ажратилган маблағларнинг чекланган миқдори доирасида келгуси йиллар учун Дастурда белгиланган устувор йўналишлар асосида соҳани йиллик молиялаштириш ҳажмлари ишлаб чиқилади;

вазирлик ва идоралар томонидан Дастурда белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилган бюджет сўровлари билан харажатларнинг чекланган миқдори ўртасида номутаносиблик юзага келганда, унга Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида аниқлик киритилади;

Вазирлар Маҳкамаси вазирлик ва идоралар кесимида уларга Давлат бюджетидан ажратилиши кўзда тутилаётган маблағлар доирасида Дастурда белгиланган мақсадларга эришиш кўрсаткичлари белгиланишини таъминлайди.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси молия йилидан бошлаб, Давлат бюджети параметрлари тасдиқлангандан сўнг вазирлик ва идораларнинг харажатлар сметасини рўйхатга олишда маблағларни харажатлар иқтисодий таснифининг моддаларига ажратмасдан фақат харажат гуруҳлари бўйича ажратилишини таъминлайди;

вазирлик ва идоралар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришилиши ҳамда маблағларнинг сарфланиши юзасидан барча маълумотларни харажатлар иқтисодий таснифининг моддалари кесимида ўзларининг расмий веб-сайтларида очиқ эълон қилиб боради ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобот беради.


6. Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида барча республика ижро этувчи ҳокимият органларининг қарийб 5 минг функциялари хатловдан ўтказилиб, 500 га яқин такрорланадиган, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган функциялар аниқланганлигини инобатга олган ҳолда республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестрини (кейинги ўринларда - Функциялар ягона реестри) шакллантириш ва уни доимий юритиш амалиёти йўлга қўйилсин.

Бунда:

Функциялар ягона реестрига киритилган ҳар бир функция бўйича уларни республика, вилоят ва туман (шаҳар) кесимида амалга ошириш учун ташкилий-ҳуқуқий механизмлар, молиявий-иқтисодий ва кадрлар ресурслари билан таъминланганлик ҳолати акс эттирилсин;

амалга ошириш механизми бўлмаган функцияларни зарур ташкилий-ҳуқуқий механизмлар, молиявий-иқтисодий ва кадрлар ресурслари билан таъминлаш, ўз аҳамиятини йўқотган функцияларни эса бекор қилиш бўйича таклифлар киритилсин;

қонунчилик ҳужжатлари билан ижро органларига юклатиладиган функциялар бир вақтнинг ўзида мажбурий тарзда Функциялар ягона реестрига киритилиб, такрорланувчи функциялар бекор қилинсин;

функцияларни рақамлаштириш ва инсон омилини қисқартирган ҳолда автоматлаштириш юзасидан таклифлар киритилсин.


7. Белгилансинки:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар йили республика бюджетидан республика давлат бошқаруви органларига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорларини белгилашда Функциялар ягона реестрида назарда тутилган функциялар мезон сифатида инобатга олинади;

Адлия вазирлиги томонидан Функциялар ягона реестрини электрон тарзда юритиш имконини берадиган "Давлат функциялари" автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими юритилади.

Адлия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 мартга қадар Функциялар ягона реестрини шакллантириш ишларини якунласин ҳамда уни юритиш тартиби бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Давлат бошқарувида очиқлик даражасини янада ошириш, рақамли технологияларни жорий этиш, рақамлаштирилган давлат бошқаруви моделига ўтиш мақсадида 2023 йил 1 январдан бошлаб, синов тариқасида, Адлия вазирлиги тизимида идоравий буйруқ, қарор ва фармойишларни "E-qaror" электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилсин.

Адлия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар синов натижалари бўйича 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб барча республика ижро этувчи ҳокимият органларида буйруқ, қарор ва фармойишларни "E-qaror" электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилишни жорий этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.


9. Давлат бошқаруви аппаратини сақлаш билан боғлиқ харажатларни мақбуллаштириш, коррупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда бюджет маблағларининг сарфланиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида:

ҳудудларга хизмат сафарларини қисқартирган ҳолда жойлардаги муаммоларни аниқлаш учун "онлайн қабул", "виртуал ташриф" каби ҳудудлар билан ишлашнинг замонавий технологияларга асосланган масофавий усулларини қўллаш тизими жорий этилсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органларини автотранспорт воситалари билан таъминлаш меъёрлари раҳбар кадрларнинг сони қисқартирилишини инобатга олган ҳолда мақбуллаштирилсин;

ижро этувчи ҳокимият органлари учун энергия ва бошқа ресурсларнинг сарфланишини босқичма-босқич, шу жумладан тежамкор технологияларни жорий этиш ҳисобидан камайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни ҳар йили белгилаш ҳамда ажратиладиган бюджет маблағларини уларга қараб мақбуллаштириш амалиёти жорий этилсин;

бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) ҳамда расмий тадбирларни ўтказиш бўйича максимал нархларни ичига олувчи меъёрларни белгилаш, шунингдек, ушбу мақсадларга сарфланган маблағлар юзасидан ҳисоботларни харажатлар иқтисодий таснифининг моддалари кесимида эълон қилиб бориш тартиби жорий этилсин;

назорат тадбирларини ўтказишнинг муқобил шакллари жорий этилишини ва уларда жамоатчилик вакилларининг иштирокини таъминлайдиган тизимни йўлга қўйиш орқали барча назорат тадбирлари ва объектлари ҳақидаги маълумотларнинг очиқлиги таъминлансин.


10. Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида амалга ошириладиган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар бўйича "йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Йўл харитаси"да белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш юзасидан масъул ижрочи бўлган давлат органларининг биринчи раҳбарларига шахсий масъулият юклансин.


11. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифалари кенг ёритилишини ташкил этсин.


12. Адлия вазирлиги бир ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритсин.


13. Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 21 декабрдаги

ПҚ-447-сон қарорига

ИЛОВА



Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари

доирасида амалга ошириладиган биринчи

навбатдаги чора-тадбирлар бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир


Амалга ошириш

шакли


Амалга

ошириш

муддати


Масъул ижрочилар


1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-269-сон Фармони билан қайта ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режа-графигини тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори

2022 йил

25 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

2.

Республика ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари ва унинг ўринбосарлари ваколат доираси ҳамда республика ва ҳудудий даражадаги бўлинмаларнинг вазифа ва функцияларини аниқ чегаралаш, шунингдек, ҳудудлар кесимида фаолият самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда иш кўрсаткичларини (индикаторлари) белгилаш тартибини назарда тутувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини тартибга солувчи намунавий низомни тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори

2022 йил

25 декабрь


Вазирлар Маҳкамаси

3.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда киритилишини таъминлаш.

Бунда, лойиҳада ижро этувчи ҳокимият органларининг, шу жумладан, ҳудудий бўлинмалар кесимида ҳар бирининг мақомини белгилаш ҳамда ижро этувчи ҳокимият органларини ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ тартиби ва бир-биридан фарқловчи мезонлар назарда тутилиши лозим.


Қонун лойиҳаси

2023 йил

1 февраль


Вазирлар Маҳкамаси

4.

Ижро этувчи ҳокимият органлари тузилмасида ташкил этилиши мажбурий бўлган бўлинма ва лавозимлар рўйхати, уларга нисбатан қўлланиладиган мезонлар, раҳбар ва ижрочи ходимлар ўртасидаги нисбат бўйича меъёрларни белгилаш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси


2023 йил

1 март


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги


5.

Ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бошқариладиган бозор иқтисодиёти тармоқларига хусусий секторни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, шу жумладан хусусий секторнинг тегишли соҳада фаолият юритиши учун очиқ ва содда қоидаларни ўрнатиш бўйича таклифларни киритиш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси


2023 йил

1 февраль


Вазирлар Маҳкамаси


6.

Ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларини хатловдан ўтказиш ва уларнинг ягона реестрини шакллантириш ишларини якунлаб, реестр юритиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини киритиш.

Бунда, реестрга киритилган ҳар бир функция бўйича уларни республика, вилоят ва туман (шаҳар) кесимида амалга ошириш учун ташкилий-ҳуқуқий механизмлар, молиявий-иқтисодий ва кадрлар ресурслари билан таъминлаш ҳолати акс эттирилиши лозим.


Вазирлар Маҳкамаси қарори

2023 йил

1 март

Адлия вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Ижро этувчи ҳокимият органлари функциялари ягона реестридаги маълумотларни электрон тарзда юритиш имконини берадиган "Давлат функциялари" автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимини ишга тушириш.


Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2023 йил

1 март


Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги


8.

Ижро этувчи ҳокимият органлари ташкилий тузилмалари шаклларининг аниқ рўйхатини белгилаб, уларнинг штат бирликлари учун нормативларни белгилаш бўйича услубиятни ишлаб чиқиш.

Бунда, ижро этувчи ҳокимият органи марказий аппарати намунавий тузилмалари ва уларнинг штат бирликлари учун нормативларни белгилаш ҳамда марказий аппарат штат бирликларини шакллантириш учун минимал талаблар назарда тутилиши лозим.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

1 февраль


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


9.

Республика ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари (ҳудудий бўлинма раҳбари) томонидан ҳар йил бошида ҳаракатлар дастури (ҳудудий ривожланиш дастури) ва эришилиши режалаштирилаётган мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ҳамда йил якунида ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларни жамоатчиликка тақдим қилиш амалиётини йўлга қўйиш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2023 йил

1 январь


Вазирлар Маҳкамаси

10.

Адлия вазирлиги тизимида синов тариқасида идоравий буйруқ, қарор ва фармойишларни "E-qaror" электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш бўйича синов натижаларига кўра барча республика ижро этувчи ҳокимият органларида буйруқ, қарор ва фармойишларини "E-qaror" электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилишни жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

1 июнь


Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


11.

Давлат бошқаруви аппаратини сақлаш билан боғлиқ харажатларни мақбуллаштириш, коррупциявий омилларни бартараф этиш, бюджет маблағларининг сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш. Бунда:

ҳудудларга хизмат сафарларини қисқартирган ҳолда жойлардаги муаммоларни аниқлаш учун "онлайн қабул", "виртуал ташриф" каби ҳудудлар билан ишлашнинг замонавий технологияларга асосланган масофавий усулларини қўллаш тизимини жорий этиш;

республика ижро этувчи ҳокимият органларини автотранспорт воситалари билан таъминлаш меъёрларини раҳбар кадрларнинг сони қисқартирилишини инобатга олган ҳолда мақбуллаштириш;

ижро этувчи ҳокимият органлари учун энергия ва бошқа ресурсларнинг сарфланишини босқичма-босқич, шу жумладан тежамкор технологияларни жорий этиш ҳисобидан камайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни ҳар йили белгилаш ҳамда ажратиладиган бюджет маблағларини уларга қараб мақбуллаштириш амалиётини жорий этиш;

бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш), расмий тадбирларни ўтказиш бўйича максимал нархларни ичига олувчи меъёрларни белгилаш, ушбу мақсадларга сарфланган маблағлар юзасидан ҳисоботларни эълон қилиб бориш тартибини жорий этиш;

назорат тадбирларини ўтказишнинг муқобил шакллари жорий этилишини ва уларда жамоатчилик вакилларининг иштирокини таъминлайдиган тизимни йўлга қўйиш орқали барча назорат тадбирлари ва объектлари ҳақидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари


2023 йил

1 март

Вазирлар Маҳкамаси

12.

Вазирлик ва идоралар ҳамда улар тизимига кирадиган ташкилотларга тегишли бўлган бўш турган бинолар, иншоотлар ва ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларини битта маъмурий бинога жойлаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

1 февраль


Давлат активларини бошқариш агентлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


13.

Идоралараро коллегиал органлар фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш, идоралараро коллегиал органларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун ташкилий-ҳуқуқий механизмларни ўрнатиш ҳамда ўз аҳамиятини йўқотганларини тугатиш.


Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

1 февраль


Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


14.

Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар (давлат унитар корхонаси, акционерлик жамияти, масъулияти чекланган жамият ва бошқа) фаолиятини янада такомиллаштириш. Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш:

хусусий сектор самарали фаолият юритаётган ёки фаолият юритиш имкони мавжуд бўлган ижтимоий-иқтисодий соҳаларда мавжуд давлат унитар корхоналарини хатловдан ўтказиш;

давлат унитар корхоналари томонидан давлат функцияларини амалга ошириш нуқтаи назаридан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат унитар корхоналарининг таъсис ҳужжатларини таҳлил қилиш;

давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларга (давлат унитар корхоналари, акционерлик жамиятлари, масъулияти чекланган жамиятлар ва бошқа) давлат функциялари, шу жумладан давлат текшируви ва назорати функцияларини юклашни тақиқлаш;

давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг кузатув кенгашлари аъзолигига улар фаолиятини тартибга солувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари (регулятор) вакилларини киритишга йўл қўймаслик;

ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулияти чекланган жамиятларни ташкил қилиш ва уларнинг улушдори бўлишини тақиқлаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

1 март


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси


15.

Ижро этувчи ҳокимият органларининг мавжуд штат бирликлари тўғрисидаги маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш. Бунда, "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотларнинг штат бирликлари тўғрисидаги маълумотларни барча учун очиқ эълон қилиб бориш имкониятларини яратиш.


Амалий чора-тадбирлар


2023 йил

1 февраль


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги


16.

Айрим республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, шунингдек, давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни янада кенгроқ жалб этиш орқали уларнинг штат бирликларини мақбуллаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

1 март


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


17.

Айрим республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмаларини тегишинча маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

1 март


Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


18.

Айрим республика ижро этувчи ҳокимияти органларининг Тошкент шаҳридаги туман бўлинмаларини уларнинг вазифа ва функцияларини Тошкент шаҳри (бош) бошқармаларига ўтказган ҳолда тугатиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

1 март


Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


19.

Статистик маълумотларни олиш даврини 5 кундан 1 дақиқага қисқартириш, статистик маълумотларни шакллантириш ва ахборот алмашинуви жараёнида қоғоз сарфидан тўлиқ воз кечиш ҳамда йиғма маълумотларни эълон қилиш вақтини икки бараварга тезлаштириш имконини берувчи "Статистика интеграллашган ахборот тизими"ни ишга тушириш ва мавжуд ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.


Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар


2023 йил

1 февраль


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги


20.

Давлат органларида автоматлаштирилган иш жойи бўйича ягона платформани ишлаб чиқиш.

Бунда, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ходимлари ўз фаолиятига оид ҳужжатлар билан танишиш, мажлисларда ва йиғилишларда иштирок этиш, назорат ҳужжатларини ва топшириқларини бажариш, учрашувлар ташкил этишни режалаштириш имкониятини яратиш назарда тутилади.


Ахборот тизими

2023 йил

1 март


Рақамли технологиялар вазирлиги


21.

Давлат органларида масофавий ишни ташкил этиш ва мослашувчан иш тизимини такомиллаштириш:

давлат хизматчилари фаолиятини масофавий ташкил этиш бўйича тартиб ишлаб чиқиш;

давлат хизматчиларининг масофадан туриб амалга ошириши мумкин бўлган функциялари рўйхатини белгилаш;

масофавий ишни ташкил этишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус дастурий таъминот (платформа) ишлаб чиқиш;

давлат фуқаролик хизмати лавозимларнинг айрим тоифалари учун (масалан, таҳлил ва ҳисоботлар билан шуғулланадиган) иш вақтини белгилашда вақтбайдан ишбай тизимига ўтказиш асосларини белгилаш;

иш берувчи билан келишилган ҳолда иш вақтининг мослашувчан тизимини жорий этиш (яъни, 10.00 дан 19.00 гача ва ҳ.к).


Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2023 йил

1 февраль

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


22.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг йил якуни бўйича молиявий натижадорликка эришганлиги ва амалга оширган ишлари юзасидан жамоатчиликка ҳисоботини эълон қилиш тартибини белгилаш. Бунда:

корхоналар олдига қўйилган мақсадлар ижроси бўйича маълумотлар; корхоналар фаолиятининг асосий молиявий ва номолиявий кўрсаткичларга эришиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматларни кўрсатиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар;

ҳомийлик, хайрия ва бошқа ижтимоий мақсадларга маблағлар ажратиш тўғрисидаги қарорлар ҳамда қарор қабул қилишдан кутилаётган натижалар ҳақидаги маълумотлар назарда тутилади.


Норматив- ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

1 март


Давлат активларини бошқариш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси


23.

Давлат бошқарувида ортиқча бюрократик тўсиқлар, мураккаблашган тартиботлар ва эскирган ёндашувларни бартараф этиш. Жумладан:

давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ муносабатларда шартномани ёзма шаклда тузиш бўйича талабларни қисқартириш;

айрим давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча бўғин сифатида ариза бериш тартиботларини қисқартириш ҳамда соддалаштирилган мурожаат шаклларини жорий қилиш;

фуқаролар орасида кенг фойдаланилаётган хизматларни "ягона дарча" тамойили асосида ўзаро боғланган ҳолда кўрсатиш орқали ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш;

давлат хизматларини кўрсатишда фуқаролар учун ноқулайликлар туғдираётган мавжуд тартиботларни мақбуллаштириш;

давлат органларида онлайн навбатлар ишлашининг ягона тартибини ва унга амал қилиниши устидан назорат механизмини жорий қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


24.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида ҳисоботларни тўлдириш ва тақдим этиш жараёнини автоматлаштириш. Бунда:

мавжуд топшириқ ва ҳисоботларни хатловдан ўтказиш;

аниқланган бир хил мазмундаги топшириқ ва ҳисоботларни бирлаштириш;

ҳисобот бериш тизимини унификация қилиш ва уларни электрон кўринишга ўтказиш орқали автоматлаштириш;

бир хил мазмундаги ва бир-бирини такрорловчи ҳамда ҳозирги кунда ўз аҳамиятини йўқотган, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва йиғилиш баёнларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган доимий назоратдаги топшириқ ва кўрсатмаларни бекор қилиш;

топшириқларни фақатгина марказлашган тартибда электрон тизимда рўйхатга олиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш имкониятини яратиш;

мавжуд топшириқлар бўйича ҳисоботларнинг шакллантирилишини автоматлаштириш ҳамда статистик маълумотлар алмашинувини рақамлаштириш чораларини кўришга оид тадбирлар (ҳисоботларни ушбу тизимдан ташқари беришни ман қилиш) назарда тутилиши лозим.


Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар


2023 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 24 декабрь














































Время: 0.0145
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск