ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.12.2022 й. 717-сон карорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 декабрдаги

717-сон қарорига

1-ИЛОВА



Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга

олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

         

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахсларнинг сони кўпайган ходимларининг иш ўринларини ҳамда янги ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорлар, уларнинг ёлланма ходимлари, уста-ҳунармандлар, уларнинг шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, деҳқон хўжаликлари ҳисобидан яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.

Бунда яратилган янги иш ўринларининг ҳисоби Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури орқали юритилади.


2. Иш берувчи жисмоний шахсларда яратилган янги иш ўринларига янги ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорлар (кейинги ўринларда - ЯТТ) ва уларнинг ёлланма ходимлари, уста-ҳунармандларнинг шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, деҳқон хўжаликлари ҳисобига яратилган иш ўринлари киради.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


автоматлаштирилган дастур - тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахслар томонидан яратилган янги иш ўринларини, янги ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорлар ва уларнинг ёлланма ходимлари, уста-ҳунармандлар шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқароларни, деҳқон хўжаликлари ҳисоби юритиладиган, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига (кейинги ўринларда - "ЯММТ" ИДАК) интеграция қилинган Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;


яратилган янги иш ўрни - юридик шахсларда яратилган янги иш ўринларига ишга қабул қилинган, қонунчилик ҳужжатлари асосида меҳнат шартномаси (асосий ва ўриндош) тузилган, қурилиш корхоналарида қонунчиликда назарда тутилган тартибда шартнома тузмасдан ёлланган ходимлар, календарь йил давомида давлат рўйхатидан янгидан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда уларнинг ёлланма ходимлари, уста-ҳунармандларнинг шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ҳамда деҳқон хўжаликлари.


4. Юридик шахсларда меҳнат шартномаси асосида (қурилиш корхоналарида қонунчиликка асосан шартнома тузмасдан) ёлланган ходимнинг иш жойи иш ўрни ҳисобланади.


5. Якка тартибдаги тадбиркорлар (ёлланма ходимлар), уста-ҳунармандлар шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган деҳқон хўжаликлари иш ўрни деб қаралади.


6. Фермер хўжаликлари ҳамда кластерлар, туризм, ипак қуртини кўпайтириш ва қурилиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслардаги мавсумий иш жойи иш ўрни ҳисобланади.


7. Фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалла экинларидан қисқартирилган ерлар ҳисобидан 0,1 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамда ижара ҳуқуқи асосида фуқароларга ер майдонлари ажратилганда, улар деҳқон хўжалиги сифатида давлат рўйхатидан ўтганда иш ўрни сифатида ҳисобга олинади.



2-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИ ҲИСОБЛАНГАН

ЮРИДИК ШАХСЛАРДА ЯРАТИЛГАН ЯНГИ ИШ

ЎРИНЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ

           

8. Тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахсларда йил бошига нисбатан сони кўпайган ходимларнинг иш ўринлари солиқ ҳисоботида яратилган янги (мавсумий) иш ўринлари сифатида кўрсатилган ҳамда уларга қонунчиликка асосан иш ҳақи ҳисобланганда яратилган янги иш ўринлари сифатида автоматлаштирилган дастурда ҳисобга олинади.


9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "ЯММТ" ИДАКда ҳисобот йилининг 1-санасида мавжуд бўлган вакант лавозимлар ҳисобига қабул қилинган ходимларнинг иш ўринлари яратилган янги иш ўринлари деб ҳисобга олинмайди.


10. Ҳисобот ойида иш ҳақи ҳисобланмаган (мавсумий иш ўринларидан ташқари), меҳнат қонунчилигида белгиланган иш ҳақидан кам иш ҳақи ҳисобланган ходимнинг иш ўрни янги яратилган иш ўрни деб ҳисобланмайди.



3-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР,

УСТА-ҲУНАРМАНДЛАР ШОГИРДЛАРИ, ЎЗИНИ

ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ФУҚАРОЛАР ВА ДЕҲҚОН

ХЎЖАЛИКЛАРИДА ЯРАТИЛГАН ЯНГИ ИШ

ЎРИНЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ

          

11. Давлат хизматлари марказларининг янги ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича давлат солиқ органларига электрон каналлар орқали тақдим этилган маълумотларидаги якка тартибдаги тадбиркорлар яратилган янги иш ўринлари сифатида автоматлаштирилган дастурда ҳисобга олинади.

Жорий календарь йилда рўйхатдан ўтиб, фаолият юритаётган ҳамда календарь йил давомида камида олти ой фаолият кўрсатган якка тартибдаги тадбиркорлар яратилган янги иш ўрни ҳисобидан ташкил қилинган деб ҳисобланади.


12. Ҳисобот даврида янги ҳисобга олинган мавсумий (ҳаммом ва сауна хизматлари, попкорн, фрезерда музқаймоқ, салқин ичимликлар, айрон ва гўжа тайёрлаш ва қуйиб сотиш) фаолиятни амалга оширган якка тартибдаги тадбиркорлар жорий календарь йилда яратилган янги иш ўрни сифатида ҳисобга олинади.


13. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ҳисобот даврида белгиланган тартибда давлат солиқ органларида рўйхатга қўйилган янги ёлланма ходим яратилган янги иш ўринлари сифатида автоматлаштирилган дастурда ҳисобга олинади.

Мазкур Низомнинг 11-банди иккинчи хатбошисида якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган мезонлар якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёлланма ходимларига, уста-ҳунармандлар шогирдларига ҳам татбиқ этилади.

Бунда календарь йилда якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёлланма ходимлари, уста-ҳунармандларнинг шогирдлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ёки ҳисобга олиш карточкаларининг амал қилиш муддати тугаган бўлса, улар яратилган янги иш ўрни сифатида қаралмайди.


14. Ҳисобот даврида давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида ҳисобга олинган жисмоний шахслар яратилган янги иш ўринлари сифатида автоматлаштирилган дастурда ҳисобга олинади.

Бунда жорий календарь йилда ўзини ўзи банд қилганлигини бекор қилганда, яратилган янги иш ўрни ҳисобланмайди.


15. Агар ўзини ўзи банд қилган фуқаро - юридик шахс ходими ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг ёлланма ходими ёхуд якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга қўйилганда ҳисобот даврида фақат битта ҳолатда яратилган янги иш ўрни сифатида қайд этилади.

Худди шундай якка тартибдаги тадбиркорнинг ёлланма ходими юридик шахс ходими, ўзини ўзи банд қилган фуқаро ёки деҳқон хўжалиги сифатида фаолият юритиши календарь йил давомида фақат битта яратилган янги иш ўрни сифатида қайд этилади.


16. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган деҳқон хўжалиги сифатида давлат рўйхатидан янгидан ўтган жисмоний шахслар яратилган янги иш ўринлари сифатида автоматлаштирилган дастурда ҳисобга олинади.

Мазкур Низомнинг 11-банди иккинчи хатбошисида белгиланган мезонлар деҳқон хўжаликлари учун ҳам татбиқ қилинади.



4-БОБ. ЯРАТИЛГАН ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ДАВРИ

           

17. Яратилган янги иш ўринлари бўйича маълумотлар ҳисобот даври якуни билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ҳамда қатъий белгиланган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан сўнг 5 кун муддатда автоматлаштирилган дастурда шакллантирилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА

            

18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 23 декабрь






































































Время: 0.0185
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск