ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Қўшилган қиймат солиғи /

Давлат солиқ қўмитасининг 19.12.2022 й. 2022-39-сон "Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни махсус ҳисобга қўйиш тизимида этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун солиқ хавфи мезонларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 27.12.2022 й. 3405-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.12.2022 й.

N 3405




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

19.12.2022 й.

N 2022-39


ҚАРОРИ



Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни махсус

ҳисобга қўйиш тизимида этил спирти ҳамда алкоголь

маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун солиқ хавфи

мезонларини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон "Ўзбекистон Республикасининг "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 21-банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 48-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни махсус ҳисобга қўйиш тизимида этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун солиқ хавфи мезонлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси, Монополияга қарши кўрашиш қўмитаси, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                Ш.Д. Кудбиев






Қарорга

ИЛОВА



Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни махсус

ҳисобга қўйиш тизимида этил спирти ҳамда алкоголь

маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун солиқ хавфи

МЕЗОНЛАРИ

Тр

Солиқ хавфи белгилари


Солиқ хавфи даражаси


1

"Асл белгиси" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий этмаган ёки фойдаланмаганда


Юқори

2

Реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисоблагич ўрнатилган автотранспорт воситаларида истеъмол ва техник этил спиртини реализация қилишни таъминламаганда


Юқори

3

Барча истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларини қуйиш линияларида йиғма ҳисобга олиш маълумотлари кўрсаткичларини тегишли ҳимоялаш воситасига эга бўлган тайёр маҳсулотларни электрон ҳисоблагичлар мавжуд бўлмаганда


Ўрта

4

Ташкилотлар томонидан доимий равишда устав фондининг қуйидаги миқдори таъминланмаганда:

- истеъмол этил спирти ва ароқ ишлаб чиқарувчи ташкилотлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 000 баравари

- бошқа алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар (узум ва меваларни бирламчи қайта ишлаш ташкилотлари бундан мустасно) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 баравари


Ўрта

5

Ароқ ҳамда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 60 фоизидан ва йиллик ишлаб чиқариш ҳажми абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда камида 100 минг декалитрдан кам бўлганда


Ўрта

6

Ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 50 фоизидан кам бўлганда


Ўрта

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 декабрь












































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск