ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирлигининг 22.12.2022 й. 5-сон, Ташқи ишлар вазирлигининг 21.12.2022 й. 75-сон "Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 22.12.2022 й. 2191-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.12.2022 й.

N 2191-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.12.2022 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.12.2022 й.

N 75


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг

консуллари томонидан нотариал ҳаракатларни амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги ва "Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5400-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг 2011 йил 31 январдаги 21-сон ва 1-сон "Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2191, 2011 йил 31 январь)(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 49-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Адлия вазири

А.Д. Тошкулов

Вазир

В.И. Норов

           





Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг

консуллари томонидан нотариал ҳаракатларни амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Қарорнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги қарор қилади:".


2. Йўриқномада:


1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари (бундан буён матнда консуллар деб юритилади) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилайди.";


2) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави 60-моддасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг 27-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 11-бандда:

учинчи - бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - биометрик паспорт, шу жумладан хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки дипломатик паспорт;

16 ёшга тўлмаган фуқаролар - хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

ҳарбий хизматчилар - хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки шахсий ҳарбий гувоҳномалар ва ҳарбий билетлар;";

еттинчи хатбошидаги "йўл ҳужжати" деган сўзлар "ҳаракатланиш ҳужжати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4) 18 ва 74-бандлардаги "доимий рўйхатга олинган" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 39-банднинг бешинчи хатбошисидаги "доимий рўйхатга олинган" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 66-банднинг иккинчи хатбошисидаги "доимий рўйхатга олинган" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 80-банднинг учинчи хатбошисидаги "доимий рўйхатга олинган" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 25-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "консуллик бошқармаси" деган сўзлар "Консуллик-ҳуқуқий департаменти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 33-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Консул нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимни ундиради.";

учинчи хатбошисидаги "Консуллик бошқармаси" деган сўзлар "Консуллик-ҳуқуқий департаменти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 35-банднинг иккинчи хатбошисидаги "руҳий касаллиги" деган сўзлар "руҳий ҳолати бузилганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 69-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "давлат нотариал идорасига" деган сўзлар "идоравий нотариал архивга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 81-банднинг иккинчи хатбошисидаги "давлат нотариал идорасида" ва "давлат нотариал идорасига" деган сўзлар тегишли равишда "идоравий нотариал архивда" ва "идоравий нотариал архивга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 91-банднинг учинчи хатбошисидаги "Энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "Базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 152-банддаги "ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 202-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарздорнинг номи ва манзили, қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг СТИРи;";


16) 217-банднинг иккинчи хатбошисидан "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


17) қуйидаги мазмундаги IV-1-боб билан тўлдирилсин:


"IV-1-боб. Консуллар томонидан тасдиқланган нотариал

ҳаракатлар билан боғлиқ ҳужжатларни идоравий

нотариал архивга топшириш ва қабул қилиш


219. Консуллар ўзлари томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ ҳужжатларнинг (бундан буён матнда нотариал ҳаракат ҳужжатлари деб юритилади) бут сақланишини таъминлаши лозим.

219-1. Консуллар томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракат ҳужжатлари консуллик муассасасида уч йил давомида сақланади.

Нотариал ҳаракат ҳужжатлари консуллик муассасасида уч йил муддат сақлангандан сўнг, консул уларни идоравий нотариал архивга топшириш учун йиғмажилдга тартиб билан тикилган ва мундарижа илова қилган ҳолда Ташқи ишлар вазирлигига ҳар йили январь ойининг 20 санасига қадар юборилишини таъминлайди.

219-2. Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик муассасалари томонидан юборилган нотариал ҳаракат ҳужжатларини ҳар йили январь ойининг 30 санасига қадар Адлия вазирлигига юборади.

219-3. Адлия вазирлиги нотариал ҳаракат ҳужжатларини улар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида тегишлилиги бўйича идоравий нотариал архивларга юборилишини таъминлайди.

219-4. Нотариал ҳаракат ҳужжатлари идоравий нотариал архивларга келиб тушганда, тегишли адлия бошқармасида ташкил этилган эксперт комиссияси мазкур ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида уларнинг мазкур Йўриқноманинг 219-1-бандида назарда тутилган талаблар доирасида расмийлаштирилганлигини ўрганиб чиқади.

219-5. Ўрганиш натижасида нотариал ҳаракат ҳужжатлари мазкур Йўриқноманинг 219-1-бандида белгиланган талабларга мувофиқ деб топилганда, масъул ходим уларни сақлаш учун қабул қилади.

219-6. Ўрганиш натижасида нотариал ҳаракат ҳужжатлари мазкур Йўриқноманинг 219-1-бандида белгиланган талабларга мувофиқ эмас деб топилганда, эксперт комиссияси уларни сақлаш учун қабул қилишни рад этади. Бунда, идоравий нотариал архив томонидан нотариал ҳаракат ҳужжатлари аниқланган камчиликлар кўрсатилган ҳолдауч иш куни ичида тегишли хат билан Адлия вазирлигига юборилади.

219-7. Адлия вазирлиги аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун идоравий нотариал архивнинг хатини илова қилган ҳолда уч иш куни ичида нотариал ҳаракат ҳужжатларининг Ташқи ишлар вазирлигига юборилишини таъминлайди.

219-8. Ташқи ишлар вазирлиги нотариал ҳаракат ҳужжатлари қайтариб юборилган вақтдан бошлаб ўн беш иш куни ичида Адлия вазирлиги томонидан кўрсатилган камчиликларнинг бартараф этилишини ҳамда нотариал ҳаракат ҳужжатларининг Адлия вазирлигига қайта юборилишини таъминлайди.";


18) V-бобнинг номидаги "қоидалар" деган сўз "қоида" деган сўз билан алмаштирилсин;


19) 219-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 декабрь

























































Время: 0.1817
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск