ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Ички аудит /

Ички аудит тадбирларини ўтказиш Қўлланмаси (АВ томонидан 27.12.2022 й. 3406-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 22.11.2022 й. 63-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 27 декабрда 3406-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 22 ноябрдаги

63-сон буйруғига

ИЛОВА



Ички аудит тадбирларини ўтказиш

ҚЎЛЛАНМАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қўлланма вазирлик ва идораларнинг ички аудит тузилмалари (бундан буён матнда ички аудит хизматлари деб юритилади) томонидан ички аудит объектларида ички аудит тадбирларини ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ички аудит тадбирлари вазирлик ва идораларда бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатларини профилактика қилиш, бюджет харажатларининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш ҳамда ички аудит фаолияти соҳасидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилади.


3. Ушбу Қўлланмада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


аудит далиллари - ички аудит хизмати томонидан ички аудит тадбири давомида аудит усуллари ва таҳлилларни амалга ошириш орқали олинган маълумот ва ҳужжатлар;


аудит усуллари - ички аудит хизмати томонидан ички аудит тадбири давомида ички аудит объектининг молиявий фаолиятини ўрганиш ва аудит далилларини тўплаш мақсадида қўлланиладиган усуллар;


вазирлик ва идоралар - ички аудит хизмати ташкил этилган бюджет маблағлари тақсимловчилари ва улар тизимидаги бюджет ташкилотлари ҳамда давлат мақсадли жамғармалари;


ички аудит объекти - ички аудит тадбири амалга оширилиши назарда тутилган вазирлик ва идоралар;


ички аудит тадбири - ички аудит объектларида ички аудит хизмати мақсадларига эришишга қаратилган ички аудит хизмати ходими томонидан амалга ошириладиган жараён;


ички аудит тадбири дастури - ички аудит тадбирининг йўналишлари, муддати, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи, ички аудит тадбири билан қамраб олинадиган давр тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ҳужжат;


ички аудит тадбири йўналишлари - ички аудит тадбири билан қамраб олинган давр учун ички аудит тадбири ўтказиладиган масалалар;


ички аудит тадбири ҳисоботи - ички аудит тадбири якунлари бўйича расмийлаштириладиган ва ўзида ички аудит тадбири давомида аниқланган ҳолатлар, жумладан қонун бузилиш ҳолатлари, бюджет интизоми ҳолати, кузатишлар натижалари, таклиф ва тавсиялар, ички аудит тадбири ҳисоботида келтирилган таклиф ва тавсияларни бажариш бўйича чора-тадбирлар режаси (бундан буён матнда чора-тадбирлар режаси деб юритилади) ҳамда ички аудит объекти томонидан тақдим этилган фикр ва мулоҳазалар (агар мавжуд бўлса) акс этадиган ҳужжат;


ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи - ички аудит тадбирини ўтказиш мақсадида ички аудит хизмати раҳбари томонидан ташкил этиладиган ҳамда ички аудит хизмати ходим(лар)и ва вазирлик ва идора тузилмасидан жалб қилинган мутахассислардан иборат гуруҳ. Бунда, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳига ички аудит хизмати раҳбари ёки ходими раҳбарлик қилади;


ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисобот - вазирлик ва идоранинг ички аудит хизмати фаолияти натижаларини ўзида акс эттирувчи чораклик ва йиллик муддатларда расмийлаштирилган ҳисобот;


хавф - маълум бир ҳодиса ёки ҳолатнинг вазирлик ва идораларнинг молиявий фаолиятига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли;


хавф омиллари - хавфларнинг юзага келиш эҳтимолига таъсир кўрсатадиган ҳамда ички аудит объектлари хавф даражаларини аниқлашда фойдаланадиган омиллар;


хавф омили вазни - ички аудит объектининг хавф даражасини баҳолаш учун фойдаланиладиган ва хавф омилининг муҳимлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткич;


чора-тадбирлар режаси - ички аудит тадбири натижасида аниқланган қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатлари ва уларнинг хавфини камайтириш ҳамда бартараф этиш юзасидан берилган таклиф ва тавсияларни бажарилиши бўйича тайёрланадиган ҳужжат.


4. Ички аудит тадбирларининг Ички аудит миллий стандартлари ҳамда ички аудит фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўтказилишини назорат қилиш ички аудит хизмати раҳбари томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. ИЧКИ АУДИТ ТАДБИРЛАРИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ


1-§. Ички аудит йиллик режаси


5. Ички аудит йиллик режаси ички аудит хизмати томонидан хавф таҳлили асосида ҳамда мавжуд вақт ва инсон ресурсларини ҳисобга олган ҳолда бир календар йил учун ишлаб чиқилади.


6. Ички аудит йиллик режасида ички аудит тадбирлари ўтказиладиган ички аудит объектлари рўйхати, ички аудит тадбирини ўтказиш муддати, ички аудит тадбири билан қамраб олинадиган давр ва масъул ходим(лар) кўрсатилади.


7. Ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

ички аудит объектлари рўйхатини шакллантириш;

ички аудит объектларининг хавф даражасини баҳолаш;

ички аудит хизматидаги мавжуд ресурсларни (инсон ва вақт ресурслари) аниқлаш;

ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.



2-§. Ички аудит объектлари рўйхатини шакллантириш


8. Ички аудит объектлари рўйхати вазирлик ва идора марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг ташкилий тузилмасига кирувчи бюджет ташкилотлари ҳамда давлат мақсадли жамғармаларини ўз ичига олади.


9. Ички аудит объектлари рўйхати ҳар йили ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқиш жараёнида шакллантирилади ҳамда вазирлик ва идора ташкилий тузилмасидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб бир йилда камида бир марта янгилаб борилади.

Бунда, ички аудит объектлари рўйхати вазирлик ва идора тизимидаги ички аудит объектлари сонидан келиб чиқиб ҳудудлар кесимида шакллантирилиши мумкин.



3-§. Ички аудит объектларининг хавф даражасини баҳолаш


10. Ички аудит объектлари хавф таҳлили асосида баҳоланади ҳамда баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб уларнинг хавф даражаси аниқланади.


11. Ички аудит объектларини хавф таҳлили асосида баҳолаш хавф омилларини белгилаш ҳамда уларга тегишли мезонлар ва хавф омили вазни асосида балл бериш орқали ички аудит объектларини хавф даражасини аниқлашни ўз ичига олади.


12. Хавф омилларини белгилашда ички аудит объектининг молиявий фаолиятида хавфларнинг юзага келишига таъсир этувчи омиллар ҳисобга олинади.


13. Ички аудит хизмати томонидан ички аудит объекти хавф даражаларини аниқлашда қуйидаги хавф омилларидан фойдаланилади:

ички аудит объектининг йиллик молиялаштириш ҳажми;

ички аудит объектига ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши;

ички аудит объектида раҳбарият ва молия-хўжалик тузилмалари ходимларининг қўнимсизлиги;

ички аудит объекти молиявий фаолиятига оид жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари;

ички аудит объектида фаолият юритаётган ходимлар сони;

ички аудит объектининг молиялаштириш манбалари сони;

ички аудит объектида ўтган давр мобайнида амалга оширилган транзакциялар сони;

ички аудит объектида ўтган давр мобайнида тузилган шартномалар сони;

ички аудит объектида сўнгги беш йиличида молиявий назорат ва ички аудит тадбири амалга оширилмаган давр;

ички аудит объектининг дебитор қарздорлик ҳажмининг ўсиши;

ички аудит объектининг кредитор қарздорлик ҳажмининг ўсиши.


14. Ички аудит хизмати томонидан мавжуд ички аудит объектларида камида бир маротаба ички аудит тадбири ўтказилган бўлса қуйидаги хавф омиллари ҳам қўлланилади:

аввалги ўтказилган ички аудит тадбири натижалари;

ички аудит хизмати таклиф ва тавсияларининг бажарилиши.


15. Ички аудит объектларини хавф таҳлили асосида баҳолашда ички аудит объекти фаолиятидан келиб чиқиб ҳамда вазирлик ва идорада фойдаланиладиган дастурий мажмуалардан ҳамда белгиланган тартибга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг базаларидан олинган маълумотлардан фойдаланиб қўшимча хавф омиллари қўлланилиши мумкин.


16. Ички аудит объектларини хавф таҳлили асосида баҳолашда камида 4 та хавф омилидан фойдаланилади ҳамда ички аудит хизмати томонидан бутун сонлардаги 1 - 3 балл бериш орқали баҳоланади.

Бунда, 3 балл тегишли хавф омилининг энг юқори даражасини ва 1 балл тегишли хавф омилининг энг паст даражасини билдиради.


17. Ички аудит хизмати томонидан хавф омилларига балл беришда ҳар бир хавф омилига мезонлар ишлаб чиқилади ҳамда ички аудит хизмати раҳбари томонидан тасдиқланади.


18. Ички аудит хизмати томонидан танлаб олинган хавф омилларининг муҳимлилик даражасидан келиб чиқиб, уларга хавф омили вазни белгиланади.

Бунда, белгиланган хавф омили вазнининг умумий миқдори 1 га (100 фоизга) тенг бўлиши керак.


19. Хавф омилига қўйилган баллни хавф омили вазнига кўпайтириш орқали хавф омили қиймати ҳисоблаб чиқарилади ҳамда танлаб олинган хавф омиллари қийматларининг йиғиндисини ҳисоблаш асосида ички аудит объектининг хавф даражаси аниқланади.


20. Хавф даражасининг қиймати 2 ва ундан юқори бўлганда, ички аудит объектига "юқори" хавф даражаси, 1,5 ва 2 оралиғида бўлса (1,5 ҳам киради), "ўрта" хавф даражаси, 1 ва 1,5 оралиғида бўлса, "паст" хавф даражаси белгиланади.


21. Ички аудит объектлари хавф даражасини хавф омиллари таҳлили асосида баҳолаш мазкур Қўлланманинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.



4-§. Ички аудит хизматидаги мавжуд ресурсларни аниқлаш


22. Ички аудит йиллик режаси ички аудит хизмати ходимлари сони ва ички аудит тадбирларини амалга ошириш учун мавжуд вақт ресурсларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.


23. Ички аудит хизмати томонидан ички аудит тадбирларини ўтказиш жараёнида махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун вазирлик ва идора раҳбарининг розилиги билан вазирлик ва идоранинг тузилмасидаги мутахассислар жалб қилинади.

Бунда, ички аудит хизмати томонидан манфаатлар тўқнашувининг юзага келмаслиги таъминланиши лозим.


24. Ички аудит тадбирларини ўтказиш учун ходимларни тақсимлашда уларнинг билим, кўникма ва тажрибаси ҳисобга олинади.


25. Ички аудит хизмати томонидан ички аудит йиллик режасини амалга ошириш учун мавжуд вақт ресурсларини ҳисоблашда режалаштирилаётган календар йили давомидаги ишланмайдиган кунлар (қонунчиликда белгиланган дам олиш, байрам, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик ва таътил кунлари) ҳамда режадан ташқари ички аудит тадбирлари ҳисобга олинади.

Бунда режадан ташқари ички аудит тадбирларига ажратиладиган вақт ресурслари жами вақт ресурсларининг йигирма фоизидан ортиб кетишига йўл қўйилмайди.


26. Ички аудит хизмати томонидан мавжуд вақт ресурсларини ҳисоблаш мазкур Қўлланманинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ишлаб чиқилади.



5-§. Ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


27. Ички аудит хизмати томонидан келгуси йил учун ички аудит йиллик режаси ҳар йили декабр ойининг 15 санасига қадар мазкур Қўлланманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ишлаб чиқилади.


28. Ички аудит йиллик режасига ички аудит объектлари хавф даражасидан келиб чиқиб киритилади.

Бунда, ички аудит йиллик режасига "юқори" хавф даражасига эга бўлган ички аудит объектларидан бошлаб хавф омили қийматидан келиб чиқиб киритилади.


29. Хавф даражаси "юқори" бўлган ички аудит объектларини ички аудит йиллик режаси билан қамраб олиш учун ходимлар сони ҳамда вақт ресурслари етарли бўлмаган тақдирда, ички аудит йиллик режаси билан қамраб олинмаган ички аудит объектлари келгуси йил учун тузиладиган ички аудит йиллик режасига киритилади.

Бунда, ушбу ички аудит объектларида келгуси йил учун такроран хавф таҳлили асосида баҳолаш амалга оширилади.


30. Ички аудит объектларини ички аудит йиллик режасига киритишда вазирлик ва идора раҳбарининг фикр-мулоҳазалари ҳам инобатга олинади.

Бунда, вазирлик ва идора раҳбари томонидан "юқори" хавф даражасига эга бўлган ички аудит объектининг ички аудит йиллик режасидан чиқариб ташланишига йўл қўйилмайди.


31. Хавф даражаси "юқори" ҳамда бир хил хавф омили қийматига эга бўлган ички аудит объектларини ички аудит йиллик режаси билан қамраб олиш имкони бўлмаган тақдирда, мазкур ички аудит объектлари учун қўшимча хавф омиллари таҳлили амалга оширилади.


32. Ички аудит йиллик режаси ишлаб чиқилгандан сўнг уч иш куни ичида вазирлик ва идора раҳбарига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилади ҳамда ҳар йили декабр ойининг 25 санасига қадар тасдиқланади.


33. Ички аудит йиллик режаси тасдиқлангандан сўнг уч иш куни ичида ички аудит хизмати томонидан "Давлат аудити" дастурий комплексига киритилади.



6-§. Ички аудит йиллик режасининг бажарилиши


34. Ички аудит хизмати томонидан ички аудит йиллик режасига киритилган ички аудит объектларида ички аудит тадбирлари ўтказилиши мажбурий ҳисобланади.


35. Ички аудит йиллик режасига киритилган ички аудит объектларида ички аудит тадбирлари ўтказилмаган тақдирда, ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисоботда бу бўйича аниқ сабаблари кўрсатилган маълумот акс эттирилади.



3-БОБ. ИЧКИ АУДИТ ТАДБИРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


1-§. Умумий қоидалар


36. Ички аудит тадбири ички аудит хизмати томонидан ички аудит йиллик режасига асосан ўтказилади.

Ички аудит тадбирини ички аудит объектида давлат молиявий назорати органлари билан биргаликда ўтказилишига йўл қўйилмайди.


37. Режадан ташқари ички аудит тадбирлари бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги фактлари тўғрисида маълумотлар келиб тушган ҳолларда ҳамда фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали ички аудит тадбири ўтказиладиган ички аудит объектлари аниқланганда вазирлик ва идора раҳбари қарори асосида амалга оширилади.

Бунда, ушбу ички аудит тадбирлари мазкур Қўлланмага мувофиқ тартибда амалга оширилади.


38. Ички аудит тадбири ички аудит объектининг асосий иш фаолиятига ҳалақит қилмаган ҳолда мазкур Қўлланма ва ички аудит фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ички аудит хизмати томонидан ўтказилади.


39. Ички аудит тадбирини ўтказиш муддати йигирма иш кунидан ошмаслиги керак.


40. Ички аудит тадбирини ўтказиш муддати ички аудит объектида ички аудит тадбирини ўтказиш, уни натижалари бўйича таклиф ва тавсиялар, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқланишини ҳамда ички аудит тадбири ҳисоботини расмийлаштиришни ўз ичига олади.


41. Ички аудит тадбири давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларида жиноят аломати (шу жумладан, ички аудит тадбирини амалга оширган шахслар томонидан) мавжуд бўлган тақдирда, тегишли чоралар кўриш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материалларни юбориш юзасидан вазирлик ва идора раҳбарини ёзма равишда хабардор қилади.

Бунда, вазирлик ва идора раҳбари ҳолат бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материалларни юбориш чораларини кўради.


42. Ички аудит объектида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ёки дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган бўлса, ушбу объектда ички аудит тадбири ўтказилмайди.


43. Ички аудит хизмати ходимлари ички аудит тадбирини ўтказиш вақтида ўзига маълум бўлиб қолган давлат сирларини ёки қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сирларни ошкор этмасликка мажбур.



2-§. Ички аудит тадбирини ўтказиш учун ички

аудит хизмати ходимларини белгилаш


44. Ички аудит тадбири ички аудит хизмати ходимларининг сонидан келиб чиқиб ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ёки ички аудит хизмати ходими томонидан амалга оширилади.

Бунда, ички аудит тадбири ички аудит хизмати ходими томонидан ўтказилганда, мазкур Қўлланмадаги ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳига тегишли қоидалар ички аудит хизмати ходимига нисбатан ҳам қўлланилади.


45. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ўз таркибига гуруҳ раҳбари ва гуруҳ аъзоларини олади. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ички аудит тадбирини ўтказиш учун билим ва кўникмага эга бўлиши лозим.


46. Ички аудит хизмати раҳбари ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳида манфаатлар тўқнашуви юзага келмаслигини таъминлаши шарт. Агар шундай ҳолат аниқланган тақдирда, ички аудит хизмати раҳбари ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи таркибини қайта кўриб чиқиши лозим.


47. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари ички аудит тадбирини мувофиқлаштиради ва ички аудит тадбири дастурига асосан ўтказилишини таъминлайди.


48. Ички аудит хизмати ходимига бир вақтнинг ўзида биттадан ортиқ ички аудит тадбирларини ўтказиш ёки унда иштирок этиш мажбуриятини юкланишига йўл қўйилмайди.



3-§. Ички аудит тадбирини ўтказиш тўғрисида

ички аудит объектини хабардор қилиш


49. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан ички аудит объекти ички аудит йиллик режасига асосан ўтказиладиган ички аудит тадбири тўғрисида мажбурий тартибда ёзма равишда хабардор қилинади.

Бунда, хабарнома ички аудит тадбири бошланишидан камида беш иш куни аввал ички аудит объекти раҳбарига юборилади.


50. Режадан ташқари ўтказиладиган ички аудит тадбири тўғрисида ички аудит объекти ички аудит тадбири ўтказилишидан камида бир иш куни олдин хабардор қилинади.


51. Мазкур хабарномада ички аудит тадбири давомида бажариладиган ишлар тўғрисида қисқача маълумот, ички аудит тадбирини ўтказишда тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар рўйхати ҳамда уларни тақдим этиш муддатлари, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи аъзолари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.


52. Ички аудит тадбирини ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ички аудит хизмати раҳбари томонидан имзоланади.


53. Ички аудит тадбирини ўтказиш тўғрисидаги хабарномада сўралган маълумот ва ҳужжатлар ички аудит объекти томонидан уч иш куни ичида ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳига тақдим этилади.


54. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи хабарнома юборгандан сўнг ички аудит объекти таклифига мувофиқ ички аудит объектининг молиявий фаолияти билан танишиш, ички аудит тадбири дастурини тузиш юзасидан юзма-юз ёки масофавий учрашув (телефон, интернет аудио ва видео алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда) ўтказиши мумкин.


55. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳининг ички аудит объекти билан ўтказилган учрашуви белгиланган тартибда баённома тузиш йўли билан расмийлаштирилади ҳамда ички аудит тадбири ҳисоботига илова қилинади.



4-§. Ички аудит тадбири дастурини тузиш


56. Ички аудит тадбири дастури ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари томонидан ички аудит тадбири ўтказилишидан олдин ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


57. Ички аудит тадбири дастури ички аудит объекти молиявий фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳисоботлар, статистик маълумотлар ва молиявий-хўжалик фаолиятини тавсифловчи бошқа материаллар ҳамда ички аудит объекти томонидан хабарномага асосан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида тузилади.

Бунда, ички аудит объекти томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳам инобатга олиниши мумкин.


58. Ички аудит тадбири дастурини тузишда ички аудит хизмати томонидан вазирлик ва идорада фойдаланиладиган ахборот тизимларидан ва белгиланган тартибга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг базаларидан олинган маълумотлардан фойдаланиб ички аудит объекти молиявий фаолиятига оид маълумот ва ҳужжатлар ҳам ўрганилади.


59. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари ўрганилган маълумот ва ҳужжатлардан келиб чиқиб, ички аудит объектида ўтказиладиган ички аудит тадбири йўналишларини белгилайди.

Бунда, йўналишларни белгилашда ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари ички аудит хизмати ходимларининг билим ва кўникмасини ҳамда ички аудит тадбирини ўтказиш муддатини ҳисобга олиши зарур.


60. Ички аудит тадбири дастури ички аудит тадбири йўналишлари, ички аудит тадбири муддати, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи, ички аудит тадбири билан қамраб олинадиган давр, аудит усуллари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.


61. Ички аудит тадбири дастури мазкур Қўлланманинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ ишлаб чиқилади.


62. Ички аудит тадбири дастурига ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари томонидан зарур ҳолларда, жумладан қўшимча ҳужжат ва маълумотларнинг олиниши ва қўшимча аудит далилларининг аниқланиши билан боғлиқ ҳолларда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.



5-§. Ички аудит тадбирини амалга ошириш


63. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари ички аудит тадбири дастурида белгиланган йўналишлар бўйича ички аудит тадбири ўтказилишини, ички аудит тадбири натижаларини белгиланган тартибда расмийлаштирилишини назорат қилади.


64. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ички аудит объектининг молиявий фаолиятига оид аудит далилларини олиш мақсадида ички аудит объектида маълумотлар ва ҳужжатлар таҳлилини амалга оширади.

Бунда, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи аввалги ички аудит тадбири ҳисоботлари, шунингдек давлат молиявий назорати органларининг тегишли маълумотларидан фойдаланиши мумкин.


65. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ички аудит тадбирини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:

ички аудит тадбирини ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни ички аудит объектининг масъул ходимларидан электрон, оғзаки ва ёзма шаклда сўраш ва олиш;

ўз ваколатларини мустақил равишда, фақат қонунчилик ҳужжатларига бўйсунган ҳолда амалга ошириш;

ички аудит объектининг мансабдор шахси ҳамда ички аудит тадбири ўтказилаётган соҳага масъул бўлган шахслардан юзага келаётган масалалар бўйича тушунтириш олиш;

ички аудит объектларининг тегишли ходимларидан ички аудит тадбирлари натижалари бўйича ҳужжатларни имзолашни сўраш;

ички аудит тадбирини ўтказишда махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун вазирлик ва идораларнинг тузилмасидаги мутахассисларни жалб этиш;

ички аудит тадбирларини ўтказиш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳолларда, ички аудит объектининг барча биноларига, шунингдек, электрон ва қоғоз архивлари ҳамда ахборот тизимларига кириш ва улардан фойдаланиш;

жиноят аломатлари аниқланган ҳолларда, касса ва касса бинолари, омборлар, архивлар ва бошқа биноларни муҳрлаш, қалбакилаштириш, сохталаштириш ва бошқа суиистеъмолликлар аломатлари аниқланган тақдирда, ички аудит объектидан тегишли ҳужжатларни олиб қўйиш, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг мансабдор шахсларидан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар хатловдан ўтказилишини талаб қилиш;

ички аудит тадбирининг натижаларини қайд этиш учун техник воситалардан, шу жумладан, аудио-фото ва видео қайд этиш воситаларидан фойдаланиш.


66. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан ички аудит тадбири давомида аудит далиллари олиш ҳамда керакли таклиф ва тавсияларни шакллантириш учун қуйидаги аудит усулларидан фойдаланилади:

танлов усули - ички аудит тадбири йўналишидан келиб чиқиб муайян давр учун ички аудит объектининг фаолиятига тегишли айрим ҳужжатларни ўрганиш;

умумий ўрганиш усули - ички аудит тадбири йўналишидан келиб чиқиб муайян давр учун ички аудит объектининг фаолиятига тегишли барча ҳужжатларни ўрганиш.


67. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан аудит усулини қўллашдан аввал ички аудит тадбирига тегишли маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўлиқлигига ишонч ҳосил қилиниши лозим.


68. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан аудит усуллари асосида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ва уларнинг юзага келиш сабаблари таҳлил қилинади.


69. Ички аудит хизмати томонидан ички аудит тадбири давомида аниқланган бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатларини, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ички аудит объектларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилади.


70. Ички аудит хизмати ички аудит тадбири давомида аниқлаган ҳамда вазирлик ва идора ваколати доирасида ҳал этиш имкони бўлмаган бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясини бир иш куни ичида хабардор қилади.


6-§. Ички аудит тадбири жараёнини расмийлаштириш


71. Ички аудит тадбири жараёни, шу жумладан аудит далиллари ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан иш ҳужжатлари кўринишида расмийлаштирилади.


72. Иш ҳужжатлари ички аудит хизмати томонидан ички аудит тадбири давомида тайёрланган ҳужжатлар, аудит усули натижалари, баённомалар, далолатномалар, маълумотномалар, кўрсатмалар, ҳисобот, таклиф ва тавсиялар, таҳлиллар, чора-тадбир режаларини ўз ичига олади.


73. Иш ҳужжатлари моддий кўринишда (босма ёки қўлда ёзилган ҳужжатлар) ҳамда электрон шаклда вазирлик ва идоранинг ички талабларига ҳамда амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ сақланиши лозим.


74. Ички аудит тадбири якунлангандан сўнг ҳужжатларнинг асл нусхалари тўлиқ ҳажмда ички аудит объектига қайтарилади ёки аниқланган қонунбузилиш ҳолатларида жиноят аломатлари мавжудлигига шубҳа туғилган ҳолларда ҳужжатларнинг асл нусхалари вазирлик ва идора раҳбарини хабардор қилиш учун ички аудит хизмати раҳбарига тақдим этилади.



7-§. Ички аудит тадбири натижалари бўйича

таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш


75. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан олинган аудит далилларини ўрганиш ва таҳлил натижалари асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

Бунда, ички аудит хизмати ходимларининг таклиф ва тавсиялари ички аудит объекти фаолиятида бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши, бюджет интизомини мустаҳкамланишига қаратилган ҳамда ички аудит объекти молиявий фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган бўлиши зарур.


76. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар ички аудит йиллик режасига асосан келгусида ички аудит тадбири ўтказилиши режалаштирилган ички аудит объектларига молиявий хато ва камчиликларни минималлаштириш ва қонунбузилиш ҳолатларининг юзага келиш эҳтимолини олдини олиш мақсадида ички аудит хизмати раҳбарининг қарори билан юборилиши мумкин.


77. Ички аудит тадбири якуни бўйича ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ва ички аудит объектининг масъул шахслари иштирокида йиғилиш ўтказилади.

Бунда, олинган аудит далиллари, натижалар, таклиф ва тавсияларни кўриб чиқилади ва муҳокама қилинади.


78. Йиғилиш натижалари юзасидан баённома расмийлаштирилади ва ички аудит тадбири ҳисоботига илова қилинади.



4-БОБ. ИЧКИ АУДИТ ТАДБИРИ ҲИСОБОТИ


79. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ички аудит тадбири натижалари юзасидан ҳисобот расмийлаштиради.


80. Ички аудит тадбири ҳисоботи ички аудит тадбири натижалари, таҳлиллар, кузатишлар, таклиф ва тавсиялар, чора-тадбирлар режаси ҳамда ички аудит объекти томонидан тақдим этилган фикр-мулоҳазаларни (агар мавжуд бўлса) ўз ичига олади.


81. Ички аудит тадбири ҳисоботида ички аудит тадбири давомида аниқланган аудит далиллари, ижобий ўзгаришлар ва аниқланган салбий ҳолатлар, камчиликлар ҳамда номувофиқликлар холис акс эттирилиши шарт.


82. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳаси тайёрланади ҳамда ички аудит объектига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.


83. Ички аудит объекти томонидан ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳасини кўриб чиқиш муддати бир иш кунидан ошмаслиги лозим.

Бунда, ички аудит объекти ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳаси бўйича белгиланган муддатда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмаса, ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳаси ва унда келтирилган хулосалар, таклиф ва тавсиялар фикр-мулоҳаза ва эътирозларсиз кўриб чиқилган ҳисобланади.


84. Ички аудит объекти ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазалари ва эътирозларини ёки фикр-мулоҳазалари ва эътирозлари мавжуд эмаслигини ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳига ёзма равишда тақдим этади.


85. Ички аудит объекти томонидан тақдим этилган фикр-мулоҳазалар ва эътирозлар ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан асосли деб топилган тақдирда, ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳасига тегишли ўзгартиришлар киритилади.


86. Ички аудит объекти томонидан ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи билан биргаликда таклиф ва тавсиялар асосида чора-тадбирлар режаси тузилади ҳамда ички аудит объекти раҳбари томонидан тасдиқланади.


87. Ички аудит объектининг чора-тадбирлар режаси мазкур Қўлланманинг 5-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ тузилади ва ички аудит тадбири ҳисоботига илова қилинади.


88. Чора-тадбирлар режасида ички аудит тадбири ҳисоботида келтирилган таклиф ва тавсияларни бажариш учун тадбирлар белгиланади ҳамда ушбу тадбирларни амалга ошириш учун масъул шахслар ва тадбирларни амалга ошириш муддатлари кўрсатилади.


89. Ички аудит тадбири ҳисоботи ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ҳамда ички аудит объекти раҳбари ва молиявий-хўжалик фаолияти бўйича масъул шахслар томонидан имзоланади.


90. Ички аудит объекти раҳбари ва молиявий-хўжалик фаолияти бўйича масъул шахслар ички аудит тадбири ҳисоботини имзолашдан бош тортган тақдирда, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан бу тўғрисида далолатнома тузилади ва ички аудит тадбири ҳисоботига илова қилинади.


91. Ички аудит тадбири ҳисоботи мазкур Қўлланманинг 6-иловасида келтирилган шаклда икки нусхада тузилади ҳамда ички аудит объектида ва ички аудит хизматида сақланади.

Бунда, ички аудит тадбири ҳисоботи вазирлик ва идора раҳбарига унинг сўровига мувофиқ тақдим этилиши мумкин.


92. Ички аудит тадбири ҳисоботи тасдиқлангандан сўнг уч иш куни ичида белгиланган тартибда "Давлат аудити" дастурий комплексига киритилади.



5-БОБ. ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ


93. Ички аудит хизмати ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режаси бажарилишининг мониторингини олиб боради.

Бунда, ички аудит хизмати томонидан мониторингни олиб бориш учун масъул ходим(лар) тайинланади.


94. Ички аудит объекти ҳар чоракда берилган таклиф ва тавсияларнинг бажарилиши бўйича ички аудит хизматига маълумот тақдим этади.

Бунда, маълумот билан биргаликда таклиф ва тавсияларнинг бажарилишини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.


95. Ички аудит объекти томонидан ички аудит хизматига тақдим этиладиган маълумотда таклиф ва тавсияларнинг бажарилиш ҳолати, уларнинг бажарилмаслиги сабаблари ҳамда бажарилмаган таклиф ва тавсияларнинг муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги сўровкўрсатилади.


96. Ички аудит объекти ички аудит хизматидан чора-тадбирлар режасида кўрсатилган муайян тадбирни амалга ошириш муддатини ўзгартириш тўғрисида фақат бир марта сўров юбориши мумкин.

Бунда, ички аудит хизмати томонидан чора-тадбирлар режасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги сўровни қабул қилиш ёки рад этиш ҳақида асослантирилган ҳолда қарор қабул қилинади.


97. Ички аудит объекти томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисида белгиланган муддатларда маълумот тақдим этилмаган, шунингдек, ички аудит объекти томонидан чора-тадбирлар режаси бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ички аудит хизмати томонидан бу тўғрисида вазирлик ва идора раҳбарига маълумот киритилади.


98. Ички аудит объектларининг чора-тадбирлар режаларини бажарилиши бўйича маълумотлари асосида ички аудит хизмати томонидан мазкур Қўлланманинг 7-иловасидаги шаклга мувофиқ Ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши ҳақидаги маълумот шакллантирилади.


99. Ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши ҳақидаги маълумот ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисоботга киритилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


100. Мазкур Қўлланма талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.






Қўлланмага

1-ИЛОВА



Ички аудит объектларининг хавф даражасини

хавф омиллари асосида баҳолаш

ЖАДВАЛИ

N

Ички аудит

объектлари

номи

Хавф омили 1


Хавф омили 2


Хавф омили 3


Хавф омили 4


Хавф

омилининг

умумий

баҳоси


Хавф

даражаси


Баҳо


Хавф

омили

вазни


Қиймат


Баҳо


Хавф

омили

вазни


Қиймат


Баҳо


Хавф

омили

вазни


Қиймат


Баҳо


Хавф

омили

вазни


Қиймат


1

2


3

4

5=3*4

6

7

8=6*7

9

10

11=9*10

12

13

14=12*13

15=5+8+11+ 14+...+n*


16

1

















2

































                

n*) - мазкур жадвалдаги сўнги хавф омили учун ҳисобланган қиймат.



Ички аудит хизмати раҳбари (Ф.И.О.)


(имзо)


(кун, ой, йил)

Изоҳ:

Мазкур жадвалдан ички аудит объектлари хавф даражаларини аниқлашда фойдаланилади.

Хавфларни баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ички аудит объектлари номи белгиланади;

хавф омиллари белгиланади, бунда4 тадан ортиқ хавф омилларидан фойдаланилганда мазкур жадвалга қўшимча устунлар қўшилади;

ҳар бир хавф омили учун мезонлар белгиланади ва мезонлар бутун сонлардаги 1-3 балл билан баҳоланади;

ҳар бир хавф омилига унинг муҳимлилик даражасидан келиб чиқиб, хавф омили вазни белгиланади. Бунда, хавф омиллари вазни йиғиндиси 1 га (100 фоиз) тенг бўлади. Ҳар бир хавф омилига қўйилган балл белгиланган хавф омили вазнига кўпайтирилади, натижалар қиймати ҳисоблаб чиқилади ва мазкур қиймат асосида ҳар бир ички аудит объектининг хавф омилининг қуйи, ўрта ва юқори даражаси аниқланади;

хавф даражаси 2 ва ундан юқори бўлганда, ички аудит объектига "юқори" хавф даражаси, 1,5 ва 2 оралиғида бўлса (1,5 ҳам киради), "ўрта" хавф даражаси, 1 ва 1,5 оралиғида бўлса, "паст" хавф даражаси белгиланади.

Хавф омилларини баҳолаш мезонлари намунаси

Хавф омиллари


Мезонлар*


Баҳо


Хавф

омиллари

вазни


Ички аудит объектининг йиллик молиялаштириш ҳажми


1 млрд.дан ортиқ


3

0.20

500 млн. - 1 млрд.


2

500 млн.гача


1

Ички аудит объектига ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши


70 фоиздан 80 фоизгача


3

0.25

80 фоиздан 90 фоизгача


2

90 фоиздан 100 фоизгача


1

Ички аудит объектининг молиялаштирилиш манбалари сони


5 тадан ортиқ


3

0.15

4 - 5 та


2

1 - 3 та


1

Ички аудит объектида сўнгги беш йилда молиявий назорат ва ички аудит тадбири билан қамраб олинмаган давр


5 йил


3

0.40

3 - 4 йил


2

1 - 2 йил


1

         

Изоҳ: Вазирлик ва идора ёки ички аудит объектининг фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб хавф омиллари ва мезонлар ўзгариши мумкин.






Қўлланмага

2-ИЛОВА



Ички аудит хизмати томонидан мавжуд

вақт ресурсларини ҳисоблаш

ЖАДВАЛИ

(1 нафар ички аудит хизмати ходими учун)


(кунлар ҳисобида)

N

Вақт ресурслари


Янв


Фев


Март


Ч1


Апр


Май


Июнь


Ч2

Июль


Авг


Сент


Ч3


Окт


Ноя


Де

к

Ч4


Жами


1

Иш кунлари



















2

Меҳнат таътили



















3

Байрам кунлари



















4

Касаллик кунлари



















5

Режадан ташқари ички аудит тадбирлари



















6

Бошқалар



















Жами мавжуд кунлар



















           

Изоҳ:

Мазкур жадвални тўлдиришда ҳар бир ой учун белгиланган иш кунларидан меҳнат таътили, дам олиш куни ҳисобланган байрам кунлари, эҳтимолий вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунлари ва режадан ташқари ички аудит тадбирлари кунлари чегирилади.






Қўлланмага

3-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ўзбекистон Республикаси

________________ раҳбари

_______________

(имзо)

20__ йил "__" _________

М.Ў.

20__ йил учун ички аудит

ЙИЛЛИК РЕЖАСИ

N

Ички аудит

объектлари номи


Ички аудит тадбири билан

қамраб олинадиган давр

Ички аудит тадбирини

ўтказиш муддати


Масъул ходим

Изоҳ


1







2







3













        



Ички аудит хизмати раҳбари (Ф.И.О.)


(имзо)


(кун, ой, йил)

           





Қўлланмага

4-ИЛОВА



Ички аудит тадбири

ДАСТУРИ

1.

Ички аудит тадбири



2.

Ички аудит объекти номи



3.

Ички аудит объекти манзили



4.

Ички аудит тадбирини ўтказиш сабаблари (агар ички аудит йиллик режасига киритилмаган бўлса)



5.

Ички аудит тадбири йўналишлари:

1-йўналиш

2-йўналиш

3-йўналиш



6.

Режалаштирилган аудит усуллари (аудит усулини "V" ушбу белгилни қўйиш орқали белгиланг)


q танлов усули

q умумий ўрганиш усули


7.

Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (исми, фамилияси, лавозими)



8.

Ички аудит тадбирини ўтказиш муддати



9.

Ички аудит тадбири билан қамраб олинган давр



    



Ички аудит хизмати раҳбари (Ф.И.О.)


(имзо)


(кун, ой, йил)

       





Қўлланмага

5-ИЛОВА



нинг чора-тадбирлар РЕЖАСИ


(ички аудит объекти)


N

Таклиф ва тавсиялар


Амалга ошириладиган ишлар


Муддати


Масъул

бўлим/масъул шахс


Изоҳлар


1







2







3













      



Ички аудит хизмати раҳбари (Ф.И.О.)


(имзо)


(кун, ой, йил)

          





Қўлланмага

6-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ички аудит хизмати раҳбари

_______________________

20__ йил "__" __________

М.Ў.



Ички аудит тадбири

ҲИСОБОТИ

Ички аудит объекти номи



Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбарива аъзолари



Ҳисобот тузилган сана



Мундарижа (лозим бўлса)



Ҳисоботда қўлланиладиган қисқартмалар (лозим бўлса)



1. Кириш

1.1. Ички аудит тадбири тўғрисида қисқача маълумот:

1.2. Ички аудит тадбири учун асос

1.3. Ички аудит объекти ҳақида маълумотлар, шу жумладан аввалги ўтказилган ички аудит тадбири натижалари

2. Ички аудит объекти ҳақидаги маълумот

2.1. Ички аудит объектининг молиявий фаолияти ҳақида қисқача маълумот

2.2. Ички аудит объектининг аввалги ички аудит тадбири ўтказилган вақтдаги ҳолати билан солиштирилганда,унда аниқланган ижобий (салбий) ҳолатлар, чора-тадбирлар режасини бажарилиши


2.3. Муҳим кузатишлар ва хулосалар

3. Асосий қисм

3.1. Ички аудит тадбири жараёни ҳамда унда аниқланган ҳолатлар (қонунбузилиш ҳолатлари, муаммолар, хавфлар ва бошқалар)

3.2. Таклиф ва тавсиялар(аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари)

3.3. Ички аудит объектининг фикр-мулоҳазалари

4. Иловалар


4.1. Илова қилинадиган ҳужжатлар (чора-тадбирлар режаси, баённомалар, далолатномалар)

Ички аудит тадбирини

ўтказиш гуруҳи раҳбари:





(Ф.И.О.)


(имзо)

Ички аудит объекти

мансубдор шахслари:





(Ф.И.О.)


(имзо)


(Ф.И.О.)


(имзо)



(Ф.И.О.)


(имзо)

          





Қўлланмага

7-ИЛОВА



томонидан чора-тадбирлар


(ички аудит объекти)


режасининг бажарилиши ҳақида

МАЪЛУМОТ

N

Таклиф

ва тавсия


Амалга

ошириладиган

ишлар


Бажариш

вақти


Масъул

бўлим/ходим


Таклиф

ва тавсиянинг

бажарилиш

ҳолати*


Қисқача

қилинган

ишлар


Ички аудит

хизмати изоҳи


1

2


3

4

5

6

7

8









Ички аудит хизмати раҳбари (Ф.И.О.)


(имзо)


(кун, ой, йил)

Изоҳ: Мазкур маълумотнинг 6-устуни қуйидаги тартибда тўлдирилади:

"Бажарилмоқда" - ишлар белгиланган муддатларда бажарилмоқда;

"Муддати ўтган" - бажарилмоқда, ўз муддатида эмас;

"Бажарилган" - ўз муддатида бажарилган;

"Бажарилмаган" - ички аудит объекти томонидан бажарилиши рад этилган (аниқ сабаблари кўрсатилган ёки кўрсатилмаган ҳолда);

"Бекор қилинган" - амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ички аудит объектидаги ўзгаришлар, қонунчиликдаги ва бошқа ўзгаришлар натижасида ўз аҳамиятини йўқотган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 декабрь



















































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск