ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Чакана савдо /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2022 й. 729-сон "Қорақалпоғистон Республикаси совуткичли сиғимлар уюшмасини ташкил этган ҳолда интервенция тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2022 й.

N 729




ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОВУТКИЧЛИ СИҒИМЛАР УЮШМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТГАН ҲОЛДА ИНТЕРВЕНЦИЯ

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 майдаги ПҚ-264-сон қарори ижроси юзасидан ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида озиқ-овқат хавфсизлиги ва бозорларда нарх-наво барқарорлигига эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 майдаги ПҚ-264-сон қарорида Қорақалпоғистон Республикаси шимолий туманларининг иқлим шароитидан келиб чиқиб, қиш-баҳор ойларида аҳолининг асосий озиқ-овқат, хусусан, картошка, пиёз маҳсулотларига бўлган талабини, озиқ-овқат хавфсизлигини ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистои Республикаси совуткичли сиғимлар уюшмасини ташкил этган ҳолда интервенция тизимини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига бир ой муддатда:

Қорақалпоғистон Республикаси совуткичли сиғимлар уюшмасини (кейинги ўринларда - Уюшма) ташкил этиш ва асосий фаолият вазифалари этиб Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманлари аҳолиси истеъмоли учун қиш-баҳор ойларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини захирага ғамлаш, сақлаш, ички бозорга етказиб бериш, бозорларда нархлар барқарорлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда интервенция тизимини жорий этишни назарда тутган ҳолда Уюшманинг устави ва таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда ҳуқуқий кўмаклашсин;

Уюшмани юридик манзилга жойлаштириш ва бошқарув аппаратини малакали ходимлар билан тўлдириш масалаларида амалий ёрдам кўрсатсин.


3. Уюшмага Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманлари аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини доимий равишда таҳлил қилиб бориш, шунингдек, заруратга кўра, бу борада тезкор комплекс чоралар кўриш бўйича аниқ ҳисоб-китобларга асосланган таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига киритиб бориш тавсия этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгапш билан биргаликда Уюшма фаолиятини йўлга қўйиш, уни самарали ташкил этиш ва фаолият вазифаларини амалга оширишда яқиндан кўмаклашсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:

Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга ихтисослашган совуткичли сиғимлар, шунингдек, деҳқон бозорларининг совуткичли сиғимларини манзилли рўйхатини шакллантирсин ҳамда доимий равишда янгилаб борсин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Уюшма билан биргаликда бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида биринчи навбатда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва ижрога қаратсин. Бунда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг захиралари яратилиши назарда тутилсин.


6. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманлари аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини аниқлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан Уюшма билан биргаликда амалга оширилади.

Бунда, қиш-баҳор ойларида аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб, асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, захирага ғамлаш, сақлаш ва ички бозорларда савдосини ташкил этиш бўйича талабгорларни аниқлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танлов ёки тендер ўтказиш орқали амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда Уюшмага аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда совуткичли сиғимлар қуриш ва жиҳозлаш ҳамда қиш ва баҳор ойларида электр энергия харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда АҚШ Халқаро савдо маъмуриятининг Америка махсус бизнес амалиёти ўқитиш дастури (SABIT) ҳақида тадбиркорлик субъектларига семинар-тренинглар ўтказилишини ҳамда батафсил маълумот етказилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2023 йил 30 мартга қадар Қорақалпоғистон Республикасида совуткичли сиғимлар соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини Америка махсус бизнес амалиёти ўқитиш дастури (SABIT) доирасида малакасини ошириш бўйича тегишли чоралар кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикасида, совуткичли сиғимларни ташкил этиш ҳамда маҳсулотларни саралаш ва қадоқлаш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришга хорижий молия институтлари маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида Уюшма томонидан захира қилинган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ички бозорни ихтиёрий равишда интервенция қилиш учун уларга деҳқон бозорларида расталар ажратилишини таъминласин.


11. Белгилансинки, туманларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тақчиллик сезилганда ички бозорни тўлдириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Уюшма билан биргаликда ички бозорни интервенция қилиш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширади:

туманларда тақчиллик эҳтимоли аниқланган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг захирасини яратади;

тақчиллик эҳтимоли кутилаётган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишни молиялаштириш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларининг Озиқ-овқат хавфсизлиги жамғармалари фаолиятини мувофиқлаштириш учун маблағлар жалб қилинишини таъминлайди;

тақчиллик сезилган ҳудудларда фаолият юритаётган чакана савдо шохобчалари, йирик савдо марказлари ва деҳқон бозорлари билан ҳамкорликда уларга асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини тизимли етказиб бериш чораларини кўради.


12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов белгилансин.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 декабрь





































Время: 0.1994
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск