ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг Устави (ЎзР Президентининг 29.12.2022 й. ПҚ-462-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 29 декабрдаги

ПҚ-462-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти (кейинги ўринларда - Институт) ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдор давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.


2. Институт юридик шахс ҳисобланади, ўз мулкига, мустақил балансига, ғазначилик ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади.


3. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу Уставга амал қилади.


4. Институтнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Qonunchilik va huquqiy siyosat instituti;

қисқартмаси - QHSI;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Институт законодательства и правовой политики при Президенте Республики Узбекистан;

қисқартмаси - ИЗПП;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Institute of Legislation and Legal Policy under the President of the Republic of Uzbekistan;

қисқартмаси - ILLP.



II. ИНСТИТУТНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ,

ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш борасидаги фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;

мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашни прогнозлаш ва устувор йўналишларини ишлаб чиқишга қаратилган фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил қилиш ва ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига келишиш учун киритиладиган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертиза қилиш ва улар бўйича хулосалар тайёрлаш;

ҳуқуқни қўллаш амалиёти, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этиш самарадорлиги устидан тизимли сиёсий-ҳуқуқий мониторинг юритиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар жараёнига таъсирини кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


6. Институт ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

йиллик давлат дастурлари лойиҳаларининг Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мақсадларига мувофиқлигини комплекс таҳлил қилади, шунингдек, уларни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муаммоли масалаларни ўрганади, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади;

жамият ва давлат қурилишини ҳуқуқий тартибга солиш ҳолатини тизимли ўрганиш ва таҳлил қилиш, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашни амалга оширади;

давлат бошқаруви тизимининг самарадорлиги бўйича илмий ва амалий тадқиқотлар ўтказади, шу асосда маъмурий ислоҳот ва ҳуқуқий сиёсатни амалга ошириш, давлат органларининг вазифа ва функцияларини оптималлаштириш, уларнинг иш услубларини, маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш, шу жумладан давлат хизматлари сифатини ошириш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари билан яқин ҳамкорликда республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижалари асосида шаклланган таклифларни, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат соҳасидаги тавсияларини тизимлаштиради ва уларнинг ягона базасини юритади;

қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва парламентга киритиш бўйича дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш, қонун лойиҳаларини Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиш ва қабул қилишнинг барча босқичларида уларнинг ўтишини мониторинг қилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган қонун ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан уларнинг давлат ҳуқуқий сиёсатига мувофиқлигини ҳамда ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг боришига таъсирини комплекс тарзда баҳолаган ҳолда асослантирилган экспертлик фикрлари ва хулосаларини тайёрлайди;

қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказади ва амалга оширилишини мониторинг қилади, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти муаммоларини таҳлил қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятини ўрганади;

қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг услубий асосларини такомиллаштириш, ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаларининг эксперт кузатувини амалга ошириш соҳасида илмий-тадқиқот ва экспертлик фаолиятини амалга оширади;

Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

миллий қонунчиликни ривожлантиришни прогнозлаш соҳасида тизимли тадқиқотларни, илғор халқаро тажриба, замонавий юридик фан ютуқлари, юридик амалиётдан фойдаланиш асосида ушбу тадқиқотлар натижаларининг қонун ижодкорлиги ишларига доир давлат дастурларини тайёрлаш жараёнига жорий этилишини ташкил этади;

ҳуқуқий сиёсатни амалга ошириш, конституциявий ва давлат қурилиши соҳаларида мамлакатимизда олиб борилаётган фундаментал ва амалий тадқиқотларни умумий мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун ижодкорлиги фаолияти режаларини тайёрлашда иштирок этади;

ўз фаолиятининг асосий йўналишлари ва вазифаларига мос келадиган таълим йўналишлари (шу жумладан, конституциявий қурилиш, парламентаризм, қонун ижодкорлиги ва давлат бошқаруви) бўйича кадрларни тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва малакасини оширади, бошқа таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кадрларни тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади;

етакчи тадқиқот, таҳлил марказлари ва ташкилотлари билан халқаро ҳамкорлик дастурларини шакллантиради ва амалга оширади;

қабул қилинган қонунлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлиги тўғрисидаги жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича социологик тадқиқотлар ўтказади;

тадқиқот, қонун ижодкорлиги жараёнига прогнозлаш ва моделлаштиришнинг замонавий усуллари жорий этилишини таъминлайди.



III. ИНСТИТУТНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Институт ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

бевосита давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари, вазирлик ва идоралар, уларнинг таркибий тузилмаларида, шу жумладан ҳудудларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш;

қонун ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан хулосалар, ахборот-таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлаш учун, зарур бўлганда, республиканинг ва хорижий давлатларнинг олимлари, мутахассисларидан иборат, шу жумладан шартнома асосида ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

Институтга юкланган вазифаларни бажариш учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларидан зарур статистик, таҳлилий ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот-кутубхона ресурсларидан бепул фойдаланиш;

Институт ваколатига кирадиган масалалар кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фракциялари, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суди, Олий суди, ижро ҳокимияти органлари ва бошқа давлат органлари ҳайъатларининг мажлисларида иштирок этиш;

халқаро ташкилотлар, жамғармалар, маҳаллий ва хорижий тадқиқот марказлари ва ўқув муассасалари, давлат органлари ва ташкилотлари билан тузилган шартномалар асосида тадқиқотлар олиб бориш, стратегиялар, концепциялар, доктриналар, дастурлар ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

жисмоний ва юридик шахслардан, шу жумладан хорижий ва халқаро ташкилотлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда грантлар олиш, берилган грантлар ҳисобидан илмий изланишлар олиб бориш;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот-таҳлилий шарҳлар ва маърузалар, даврий илмий-амалий нашрлар чиқариш.

Институт қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


8. Институт қуйидагиларга мажбур:

илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг юқори даражасини таъминлаш ва уларнинг кенг қўлланилишига фаол равишда кўмаклашиш;

иш юритишни ташкил этиш, расмий ҳужжатларни тузиш, ижро этиш ва сақлаш бўйича белгиланган талабларга риоя қилиш;

ўз фаолияти натижалари бўйича статистик ҳисобот ва бухгалтерия ҳисобини юритиш.

Институт қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



IV. ИНСТИТУТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Институтга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.


10. Институт директори:

Институт фаолиятига яккабошчилик асосида раҳбарлик қилади ва Институтнинг илмий, илмий-технологик ва ташкилий-хўжалик фаолияти, шунингдек, мазкур Уставга риоя қилиниши учун жавобгардир;

давлат органлари ва ташкилотларида, шунингдек, халқаро ташкилотларда Институт номидан иш кўради;

Институт ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқаради;

Институтга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун шахсий жавобгар ҳисобланади ва ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоб беради;

белгиланган тузилма ва ходимлар сонига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдори доирасида Институтнинг штат жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;

зарур ҳолларда, Институтнинг тасдиқланган тузилмасига бошқарув ходимларининг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади;

Институтнинг иш режалари, ҳисоботлари ва методик ишланмаларини тасдиқлайди;

Институтнинг асосий илмий ва ноширлик фаолияти йўналишларини белгилайди;

Институт ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;

Институт ходимларининг лавозим (функционал) вазифаларини тақсимлайди;

ходимларни рағбатлантириш тартиби ва шаклларини, уларнинг лавозим маошига устама ва қўшимча тўловларни белгилайди, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича қарорлар қабул қилади;

Институт номидан ишончномасиз шартнома ва келишувлар тузади, Институт активларини тасарруф этади, мулкни бошқариш бўйича қарорлар қабул қилади, молиявий, ҳисоб-китоб ва бошқа турдаги ҳужжатларни имзолайди;

қонунчиликка ва мазкур Низомга мувофиқ ўзига юклатилган бошқа масалаларни ҳал этади.


11. Институт директори ўринбосари директор топшириғига кўра унинг алоҳида функцияларини бажаради ва у бўлмаган ёки ўз вазифаларини бажариши мумкин бўлмаган ҳолларда директор лавозимини вақтинча эгаллаб туради.


12. Институт директори ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


13. Институт таркибий бўлинмалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси билан келишилган ҳолда Институт директори томонидан лавозимга тайинланади.

Институтнинг бошқа ходимлари эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари билан келишилган ҳолда Институт директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


14. Институт ҳузурида вазифаси Институтнинг фундаментал ва амалий тадқиқотларини мувофиқлаштириш бўлган, Институтнинг ходимлари, олий таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, республика ва хорижий давлатлардаги таҳлил марказларининг экспертлари, тегишли вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Кенгаш таркибини тасдиқлайди, унинг Институтга юклатилган вазифаларни бажаришга қаратилган фаолиятини самарали режалаштиришни ва ташкил этишни таъминлайди.



V. ИНСТИТУТНИНГ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ

ВА ТАШКИЛОТЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО

ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ТАРТИБИ


15. Институт ўзига юклатилган, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш соҳасидаги фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш бўйича вазифаларни бажаришда давлат органлари, олий таълим ташкилотлари, илмий муассасалар, тадқиқот, таҳлил марказлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро яқиндан ҳамкорлик қилади.


16. Институт фаолияти устидан умумий раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Институт ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларига ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот киритади.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Институтни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида амалга оширилади.


18. Мазкур Устав талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 декабрь













































Время: 0.0170
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск