ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2022 й. ПҚ-460-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳририни жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2022 й.

N ПҚ-460



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ТОВАР

НОМЕНКЛАТУРАСИНИНГ 2022 ЙИЛГИ

ТАҲРИРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини жаҳон амалиётида қўлланилаётган Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизими (2022 йилги таҳрири) билан унификациялаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 29 августдаги "Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизими тўғрисидаги халқаро конвенцияга қўшилиш ҳақида"ги 687-I-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизими тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Брюссель, 1983 йил 14 июнь) қўшилганлиги;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Ягона ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тўғрисида 1995 йил 3 ноябрдаги битимга мувофиқ давлатлар Жаҳон божхона ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизимига асосланган ҳолда ягона Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасидан фойдаланиши бўйича ўзаро келишувга эришилганлиги;

Жаҳон божхона ташкилоти томонидан жаҳон савдосида муомалада бўлган товарларнинг халқаро таснифини уйғунлаштириш мақсадида Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Ягона ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 7-таҳрири 2022 йил 1 январдан бошлаб амалиётга татбиқ этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган янги тизими негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳрири 2023 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.


3. Вазирлар Маҳкамаси 2023 йил 1 январга қадар Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳрири амалга киритилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқласин.


4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳрири чоп этилишини ва манфаатдор ташкилотларга етказилишини, шунингдек, ўз расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2017 йилги версиясини жорий этиш тўғрисида"ги ПҚ-3448-сон қарори 2023 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 декабрь










































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск