ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат шартномаси (контракт) / Давлат фуєаролик хизмати /

Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш Услубияти (АВ томонидан 28.12.2022 й. 3407-сон билан рўйхатга олинган 21.11.2022 й. Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2-2022-сон буйруғи билан тасдикланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 28 декабрда 3407-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги Давлат

хизматини ривожлантириш

агентлиги директорининг

2022 йил 21 ноябрдаги

2-2022-сон буйруғига

ИЛОВА



Давлат фуқаролик хизматчилари

фаолиятининг самарадорлигини энг

муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш

УСЛУБИЯТИ


Ушбу Услубият Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига киритилган ташкилотларда давлат фуқаролик хизматчисини рағбатлантириш, холисона ва адолатли мезонлар асосида хизматда лавозим бўйича кўтарилишини таъминлаш мақсадида унинг фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Услубиятнинг амал қилиши Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимлардаги давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш бўйича давлат органининг ўз ички тартибини белгилашга нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Услубиятнинг амал қилиши давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига тааллуқли давлат фуқаролик хизматчиларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ва 2021 йил 24 августдаги ПҚ-5230-сон "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 467-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида"ги ва 2021 йил 28 августдаги 548-сон "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига асосан фаолият самарадорлигини баҳолашнинг алоҳида тартиби белгиланган давлат органлари ва лавозимларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Услубиятда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат органи - Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига киритилган давлат ҳокимият ваколатларига эга бўлган ташкилий жиҳатдан алоҳида тузилма;


энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (бундан буён матнда ЭМСК деб юритилади) - давлат фуқаролик хизматчиси томонидан функционал вазифа ва мажбуриятлари ижро этилишининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш учун қўлланиладиган ва миқдоран ўлчаш мумкин бўлган баҳолаш индикаторлари;


занжир услуби - давлат органи раҳбари ўринбосари фаолиятининг ЭМСКни вертикал тизим бўйича ўзига бўйсунувчи давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларининг бутун иерархияси бўйлаб изчиллик асосида тақсимлаш орқали баҳоланувчи раҳбарларнинг индивидуал ЭМСКни ишлаб чиқиш тартиби;


ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари - ҳисобот даври учун ишлаб чиқиладиган ва эришилиши кўзланаётган режавий кўрсаткичлар;


индивидуал ЭМСК - ҳисобот даврида давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тавсифлайдиган кўрсаткичлар рўйхати;


амалдаги ЭМСК - баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси томонидан ҳисобот даврида индивидуал ЭМСКга ҳақиқатда эришилганлиги кўрсаткичи;


йиғма ЭМСК - баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг натижаси;


ЭМСКнинг вазни - вазифаларнинг муҳимлиги, мураккаблиги ва уларни бажаришга сарфланадиган вақтдан келиб чиқиб, индивидуал ЭМСКнинг умумий максимал балдаги улуши (аҳамияти);


давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини ЭМСК асосида баҳолаш тизими (бундан буён матнда Баҳолаш тизими деб юритилади) - давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини унинг индивидуал ЭМСКга эришиш натижасига қараб баҳолаш бўйича комплекс чора-тадбирлар йиғиндиси;


баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси - фаолият самарадорлиги индивидуал баҳоланадиган давлат фуқаролик хизматчиси;


бевосита раҳбар - баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси бевосита бўйсунувда бўлган мансабдор шахс;


юқори турувчи раҳбар - баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисининг бевосита раҳбари тўғридан-тўғри бўйсунадиган мансабдор шахс;


баҳолаш интервьюси - баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисига юклатилган вазифа ва функцияларнинг амалга ошириш жараёни ва бажарилиши сифатини баҳолаш бўйича унинг бевосита раҳбари томонидан индивидуал тартибда ўтказиладиган суҳбат;


Баҳолаш тизимининг ягона электрон платформаси (бундан буён матнда Ягона электрон платформа деб юритилади) - давлат органининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, шу билан бирга ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарлари (бундан буён матнда баҳоланувчи раҳбар деб юритилади) фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини, шунингдек улар ва давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижаларини акс эттирувчи ҳамда маълумот алмашинувини назарда тутувчи "Давлат фуқаролик хизмати ягонаэлектрон ахборот-таҳлил тизими" дастурий-аппарат комплексидаги автоматлаштирилган ахборот тизими.


3. Давлат органида давлат фуқаролик хизматчиларини баҳолаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

давлат органи раҳбари ўринбосари фаолиятининг ЭМСКни "занжир услуби" асосида тақсимлаш орқали баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш;

ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ва амалдаги ЭМСКни, шунингдек давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш чорасини қўллаш ҳақидаги маълумотларни доимий равишда Ягона электрон платформага киритиб бориш;

ЭМСКга эришилиши бўйича доимий мониторинг олиб бориш.


4. Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини ЭМСК мувофиқ баҳолаш бўйича давлат органларида электрон платформа мавжуд бўлган тақдирда, мазкур платформа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда Ягона электрон платформага интеграция қилинади.


5. Баҳолаш тизимининг асосий тамойиллари:

боғлиқлилик - баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари давлат органи раҳбари ўринбосари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқ бўлиши;

ишончлилик - амалдаги ЭМСКни тегишли маълумотлар билан тасдиқлаш ҳамда ушбу маълумотларнинг келиб чиқиш манбасини текшириш имкониятининг мавжуд бўлиши;

адолатлилик - ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари мавжуд ресурс ва ваколатларга мувофиқ бўлган ҳолда ишлаб чиқилиши, баҳолаш ва унинг натижалари бўйича қўлланиладиган рағбатлантириш чоралари асосли бўлиши.


5. Баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСК қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

аниқлилиги, эришиш кўзланаётган ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари аниқ белгиланиши, шунингдек прогноз қилинаётган натижа ва кутилаётган ижобий ўзгаришлар аниқ белгиланиши;

ўлчанадиган бўлиши, ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун муайян шартли бирликларда ўлчаш мумкин бўлган кўрсаткичлардан фойдаланишни назарда тутиши;

эришиш мумкинлиги, ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари мавжуд ресурс ва ваколатларга мувофиқ бўлиши;

вақт чегарасининг мавжудлиги, прогноз қилинаётган натижаларга эришишнинг аниқ муддатлари белгиланиши;

компетентлиги, баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари уларнинг вазифалари ва жавобгарлиги доирасида бўлиши;

мақсадлилиги, баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари давлат органининг асосий вазифаларини амалга оширишдан кутилаётган натижаларга эришишга йўналтирилганлиги.



2-БОБ. БАҲОЛАШ ТИЗИМИНИНГ БОСҚИЧЛАРИ

            

6. Давлат органида Баҳолаш тизимини амалга ошириш қуйидаги босқичлардан иборат:

а) биринчи босқич - давлат органида мазкур Услубият асосида Баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Баҳолаш тизими жорий этиладиган таркибий тузилмалар, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар ва уларнинг таркибий бўлинмаларининг, шу билан бирга лавозимларнинг рўйхатини;

ЭМСКга қўйиладиган талаблар, уларни ишлаб чиқиш ва ҳисоблаш тартибини;

Баҳолаш тизимини жорий этиш ва ишлашини мониторинг қилиш бўйича масъул таркибий тузилмани (бундан буён матнда Масъул таркибий тузилма деб юритилади) белгилашни;

баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг ЭМСКни баҳолаш натижаси бўйича рағбатлантириш чораларининг нисбатини;

ЭМСКга эришилишини ҳисоблаш даврийлигини (ойлик, чораклик, ярим йиллик, йиллик);

б) иккинчи босқич - баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

в) учинчи босқич - давлат органи раҳбари ўринбосарлари йиғма ЭМСКларидан келиб чиқиб, баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш, шунингдек баҳоланувчи раҳбарнинг йиғма ЭМСКдан келиб чиқиб, баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш;

г) тўртинчи босқич - баҳолаш натижаларига кўра, рағбатлантириш чорасини қўллаш.


7. Давлат органида баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш, шунингдек Баҳолаш тизими ишлашини мониторинг қилиш Ягона электрон платформада амалга оширилади.

Давлат органи томонидан баҳолаш натижалари ҳамда қўлланилган рағбатлантириш чоралари тўғрисидаги маълумотлар Масъул таркибий тузилма томонидан Ягона электрон платформага доимий равишда киритиб борилади.



3-БОБ. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИДА БАҲОЛАШ

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

           

8. Давлат органи раҳбарнинг қарори билан Баҳолаш тизимини жорий этиш ва мониторинг қилиш бўйича (қоида тариқасида, давлат органининг биринчи раҳбарига бўйсунувчи тузилмалар орасидан, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида Ахборот-таҳлил гуруҳлари) марказий аппаратнинг Масъул таркибий тузилмаси белгиланади.

Баҳолаш тизимини жорий этиш ва мониторинг қилиш бўйича давлат органининг ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларида ҳам мазкур ташкилотлар раҳбарларининг қарори билан масъул таркибий тузилмалар белгиланади.

Бунда, штатлар сони 20 кишидан кам бўлган ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларда Баҳолаш тизимини жорий этиш ва мониторинг қилиш бўйича алоҳида масъул давлат фуқаролик хизматчиси белгиланиши мумкин. Ушбу масъул таркибий тузилмалар ёки масъул давлат фуқаролик хизматчиси Баҳолаш тизимини жорий этиш ва мониторинг қилишда давлат органи марказий аппаратининг Масъул таркибий тузилмаси билан ҳамкорликда иш олиб боради.


9. Масъул таркибий тузилманинг (давлат фуқаролик хизматчисининг) Баҳолаш тизимини жорий этиш ва мониторинг қилиш доирасидаги вазифалари:

а) баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;

б) баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилиши, ҳисобланиши ва баҳоланишининг мазкур Услубият асосида ишлаб чиқилган ўз ички тартибига мувофиқлигини текшириш;

в) баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш;

г) баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисининг баҳолаш натижалари бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни йиғиш, сақлаш ва Ягона электрон платформага киритиш (электрон шаклга ўтказилган ҳужжатлар электрон шаклда юритилади ҳамда сақланади);

д) баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчилари орасида Баҳолаш тизимининг моҳияти, аҳамияти ва амалиётда тўғри қўлланиши бўйича тушунтиришлар олиб бориш.



4-БОБ. ЭМСКНИНГ МАҚСАДЛИ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ,

ТАСДИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ

           

10. ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:

давлат органининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмаларида давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш ушбу Услубиятнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича;

маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш ушбу Услубиятнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича.


11. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг индивидуал ЭМСК қуйидагиларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади:

давлат органи раҳбари ўринбосари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини;

давлат органининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларининг вазифа ва функцияларини;

юқори турувчи ва бевосита раҳбарларнинг топшириқларини.


12. Баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг таркибига давлат органи раҳбари ўринбосари фаолиятининг ЭМСКда назарда тутилмаган, уларнинг функционал вазифаси билан боғлиқ бўлган қўшимча кўрсаткичлар ҳам киритилиши мумкин.


13. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг индивидуал ЭМСК сони 10 тадан кўп бўлмаслиги керак.


14. ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари қуйидагилар томонидан ушбу Услубиятнинг 3-иловасидаги Намунавий шаклга мувофиқ тасдиқланади:

давлат органи таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари давлат органи раҳбари ўринбосарлари томонидан;

ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ўринбосарлари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари томонидан;

ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ўринбосарлари томонидан.


15. Индивидуал ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳисобот даври учун тасдиқланади.

Бунда, баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг ЭМСКга эришилганлиги натижалари камида ҳар ярим йилликда (давлат органи фаолиятининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, чораклик ва ойлик ҳисобот даврлари белгиланиши мумкин) баҳоланади.


16. Баҳоланувчи раҳбарнинг индивидуал ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига тузатишлар киритиш (қўшимча кўрсаткич билан тўлдириш ёки индивидуал ЭМСК таркибидан айрим кўрсаткичларни чиқариш, ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига тузатишлар киритиш) мазкур кўрсаткичларни аввал тасдиқлаган лавозимдаги мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади, бундан баҳоланувчи раҳбар ўзининг фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан норози бўлганда, унинг шикоятини кўриб чиқиш натижасига кўра киритилган тузатишлар мустасно.

Бунда, баҳоланувчи раҳбарнинг индивидуал ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига тузатишлар киритиш заруриятини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.


17. Баҳоланувчи раҳбарнинг индивидуал ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига тузатишлар киритиш ушбу Услубиятнинг 4-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

Аввал тасдиқланган ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига тузатишлар киритишда баҳоланувчи раҳбар билан келишилиши шарт.



5-БОБ. АМАЛДАГИ ЭМСКНИ ҲИСОБЛАШ

ВА БАҲОЛАШ

            

18. Баҳоланувчи раҳбарнинг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш ушбу Услубиятнинг 5-иловасида белгиланган намунавий шакл асосида қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

аниқ кўрсаткичлар ижросини таъминлаш даражаси бўйича Масъул таркибий тузилмалар;

ижро интизомига риоя қилинганлиги бўйича ташкилий ёки ижро назорати бўйича тузилмалар;

меҳнат интизомига риоя қилганлиги бўйича инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалар.

Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг вилоят даражасидаги баҳоланувчи раҳбарларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш ушбу Услубиятнинг 5-иловасида белгиланган намунавий шакл асосида қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

аниқ кўрсаткичлар ижросини таъминлаш даражаси бўйича Ахборот-таҳлил бошқармаси;

ижро интизомига риоя қилинганлиги бўйича Ижро интизоми назорати бўлими;

меҳнат интизомига риоя қилганлиги бўйича Ташкилий-кадрлар гуруҳи/бўлими.

Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг туман (шаҳар) даражасидаги баҳоланувчи раҳбарларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш ушбу Услубиятнинг 5-иловасида белгиланган намунавий шакл асосида қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

аниқ кўрсаткичлар ижросини таъминлаш даражаси бўйича Масъул таркибий тузилмалар;

ижро интизомига риоя қилинганлиги бўйича Ижро интизоми назорати бўлинмаси;

меҳнат интизомига риоя қилганлиги бўйича Ташкилий-кадрлар гуруҳи.


19. Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш ушбу Услубиятнинг 6-иловасида белгиланган намунавий баҳолаш шакли асосида қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

таркибий бўлинмага юклатилган ЭМСКга эришишдаги ҳамда вазифа ва функцияларни бажаришдаги ҳиссаси бўйича бевосита раҳбарлар;

ижро интизомига риоя қилинганлиги бўйича ташкилий ёки ижро назорати бўйича тузилмалар/Ижро интизоми назорати бўлими/бўлинмаси;

меҳнат интизомига риоя қилганлиги бўйича инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалар/Ташкилий-кадрлар гуруҳи/бўлими;

ташаббускорлиги бўйича бевосита раҳбарлар.

Давлат органи раҳбарига тўғридан-тўғри бўйсунувчи таркибий тузилмаларнинг давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини ЭМСК асосида баҳолаш имконияти бўлган тақдирда, давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш ушбу Услубият асосида ишлаб чиқиладиган давлат органининг ички тартибига асосан амалга оширилади.

Давлат органи раҳбарига тўғридан-тўғри бўйсунувчи таркибий тузилмаларнинг давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини ЭМСК асосида баҳолаш имконияти бўлмаган тақдирда, давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш давлат органининг ички тартибига асосан давлат органи раҳбари томонидан амалга оширилади.

Ҳисобот даври учун амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш ушбу Услубиятнинг 7-иловасида кўрсатилган шаклга мувофиқ баҳолаш варақасини расмийлаштириш орқали амалга оширилади.


20. Баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисининг йиғма ЭМСК:

60 балдан кам бўлганда - "қониқарсиз";

60 балдан 80 балгача - "қониқарли";

80 балдан 100 балгача - "яхши";

100 балл ва ундан юқори бўлганда "аъло" деб баҳоланади.


21. ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига эришилишини тавсифловчи амалдаги ЭМСК натижаларини ҳисоблаш қуйидаги формулаларга асосан амалга оширилади:

1) ЭМСКЭД = (АК/МК)*100, кўрсаткичнинг ўсиши ижобий тенденцияни кўрсатган ҳолатларда;

2) ЭМСКЭД = 100+(100-АК/МК*100), кўрсаткичнинг ўсиши салбий тенденцияни кўрсатган ҳолатларда. Бунда, ушбу формула (масалан, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик даражаси, хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонлик, оналар ва гўдаклар ўлими ҳамда бошқалар) кўрсаткичларга нисбатан қўлланилади.

Бунда:

ЭМСКЭД - ЭМСК натижадорлиги бўйича эришиш даражаси;

АК - амалдаги ЭМСК;

МК - ЭМСК мақсадли кўрсаткичи.

Ҳар бир кўрсаткичга эришилганлик учун олинган балл ЭМСКЭДни кўрсаткич вазнига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади.

Кўрсаткич натижаси қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади:

ОБ = ЭМСКЭД*В/100

Бунда:

ОБ - олинган балл;

В - кўрсаткич вазни.

Ҳар бир баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисининг йиғма ЭМСК бўйича натижаси ҳар бир кўрсаткич учун олинган балларнинг йиғиндиси билан ҳисобланади:

ЭМСКН = ОБ1 + ОБ2 + …,

Бунда, ЭМСКН - ЭМСК натижаси.



6-БОБ. ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИСИ

ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ МЕХАНИЗМИ

         

22. Баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси учун ЭМСК вазнининг миқдори ушбу Услубиятнинг 5 ва 6-иловаларида белгиланган намунавий баҳолаш шакллари асосида давлат органининг баҳолаш тизимини жорий этишни назарда тутувчи ҳужжатида белгиланади.


23. Давлат органи раҳбари ўринбосарига бўйсунувчи таркибий тузилмалар, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг аниқ кўрсаткичлар ижросини таъминлаш даражаси бўйича ўртача ЭМСК натижалари йиғиндиси ушбу раҳбар ўринбосарига белгиланган ЭМСКнинг натижасига мувофиқ бўлиши лозим.

Давлат органи таркибий тузилмасидаги баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиларининг таркибий бўлинмага юклатилган ЭМСКга эришишдаги ҳамда вазифа ва функцияларни бажарилишидаги ҳиссаси бўйича ўртача ЭМСК натижалари йиғиндиси ушбу таркибий тузилмага белгиланган ЭМСКнинг натижасига мувофиқ бўлиши лозим.


24. Баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини ЭМСК асосида баҳолаш натижасига кўра давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва давлат органининг ички тартибига мувофиқ унга рағбатлантириш чоралари қўлланилади ҳамда унинг холисона ва адолатли мезонлар асосида хизматда лавозим бўйича кўтарилиши таъминланади.

Давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини ЭМСК асосида баҳолаш натижасига кўра "яхши" ва "аъло" деб баҳоланган тақдирда давлат органи раҳбари томонидан қуйидаги қўшимча рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:

биринчи навбатда лавозимда ўстириладиган номзодлар қаторига киритиш;

лавозимда ўстириладиган потенциал номзодлар қаторига киритиш;

малака даражасини навбатдан ташқари бериш;

номоддий тусдаги рағбатлантириш;

берилган интизомий жазо чорасини олиб ташлаш;

бошқа рағбатлантириш чоралари.


25. Амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда ўтказилмайди:

баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси иш фаолиятини бошлаганига уч ой муддат тўлмаган бўлса;

баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси таътилда бўлган муддат давомида;

баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатга лаёқатсизлик варақасида белгиланган муддат давомида;

баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси давлат, жамият, иш берувчи ва меҳнат жамоасининг манфаатлари юзасидан мажбуриятларни бажаришга жалб этилганда (малака ошириш, хизмат сафари ва бошқа ҳолатлар);

баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси идоралараро ишчи гуруҳларга ёки бошқа тадбирларга жалб этилганда.

Мазкур банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатларда баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисига устама тайинлаш олдинги ҳисобот давридаги фаолиятидаги ЭМСК учун тайинланган устамаларининг ўртачасидан кам бўлмаган миқдорда иш берувчи томонидан белгиланади.



7-БОБ. БАҲОЛАШ ИНТЕРВЬЮСИ

              

26. Давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини ЭМСК асосида баҳолаш имкони бўлмаганда, бевосита раҳбар томонидан баҳолаш интервьюси ўтказилади.


27. Баҳолаш интервьюси бевосита раҳбар томонидан ойлик, чораклик, ярим йиллик ёки йил якуни билан ўтказилиши мумкин.


28. Баҳолаш интервьюсида бевосита раҳбар томонидан баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси билан индивидуал тартибда суҳбат ўтказилади ва унинг натижаси ушбу Услубиятнинг 8-иловасига мувофиқ баҳоланади.

Баҳолаш интервьюсида баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисига юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши, шахсий ташаббуслари билан амалга оширган ишлари эътиборга олинади.


29. Баҳолаш интервьюсини қўллаш натижалари бўйича баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисига давлат органининг ички тартибига асосан рағбатлантириш чоралари қўлланилади.



8-БОБ. ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

             

30. Баҳоланувчи раҳбар тасдиқланган ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан ва баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш натижасидан норози бўлган тақдирда юқори турувчи раҳбарга ёзма ёки электрон шаклда шикоят қилиши мумкин.


31. Баҳоланувчи раҳбар тасдиқланган ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ва баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш натижаси билан тегишли тартибда хабардор қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шикоят қилиши мумкин.

Бунда, юқори турувчи раҳбар баҳоланувчи раҳбар ва давлат фуқаролик хизматчисини шикоят кўриб чиқилишидан беш кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.


32. Юқори турувчи раҳбар шикоят келиб тушган кундан бошлаб, ўн иш куни ичида мазкур шикоятни кўриб чиқиб, қарор қабул қилиши шарт.

Бунда, баҳоланувчи раҳбар ва давлат фуқаролик хизматчиси мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.


33. Баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси шикоят бўйича қарор қабул қилингунига қадар уни чақириб олишга ҳақли. Шикоятни чақириб олиш ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилади.


34. Юқори турувчи раҳбар шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:

тасдиқланган ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ва амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш натижасини ўзгаришсиз қолдириш;

тасдиқланган ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ва амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш натижасига ўзгартиришлар киритиш.


35. ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ва амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш натижаси юзасидан шикоят қилинганда шикоят рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан белгиланган тартибда кўриб чиқилгунга қадар ушбу ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ва амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш натижаси амал қилишини ва ижро этилишини тўхтатиб турилади.



9-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

               

36. Давлат органи фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб ушбу Услубиятда назарда тутилган баҳолаш методларини қўллаш имкони бўлмаган тақдирда, давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда, алоҳида тартиб ва механизмларни ишлаб чиқиши мумкин.


37. Ушбу Услубият талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Услубиятга

1-ИЛОВА



Давлат органининг таркибий тузилмалари,

шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари

ҳамда уларнинг таркибий бўлинмаларида давлат

фуқаролик хизматчиси фаолияти ЭМСКнинг

мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш,

тасдиқлаш ва баҳолаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Масъуллар


          

Тадбирлар

         


Муддат











1-босқич


Давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари


Ўзлари бўйсунувчи давлат органи раҳбари ўринбосари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ўз фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.


ҳисобот давридан кейинги ойнинг 13 санасига қадар











2-босқич


Масъул таркибий тузилмалар


Давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини тегишли давлат органи раҳбари ўринбосари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқлиги, уларнинг ваколатлари доирасига кириши ҳамда мавжуд ресурслари етарлилиги юзасидан кўриб чиқиш ва келишиш.


ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасига қадар











3-босқич


Давлат органи раҳбари ўринбосарлари


Давлат органи марказий аппаратининг ўзига бўйсунувчи таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш.


ҳисобот давридан кейинги ойнинг 18 санасига қадар











4-босқич


Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари


Ўзларининг фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ўзларининг ўринбосарлари (мавжуд бўлса) фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.



ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига қадар











5-босқич


Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарлари

(агарда улар мавжуд бўлмаса, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари)


Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарлари (агарда улар мавжуд бўлмаса ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари) фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзига бўйсунувчи таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг масъул таркибий тузилмалари билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.


ҳисобот давридан кейинги ойнинг 22 санасига қадар











6-босқич


1. Масъул таркибий тузилмалар, ташкилий ёки ижро назорати ва инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалар


2. Масъул таркибий тузилмалар


1. Давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва уларнинг фаолиятлари самарадорлигини баҳолаш.


2. Баҳолаш натижаларини ва давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни давлат органи раҳбарига тақдим қилиш.


ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасига қадар











7-босқич


1. Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг масъул таркибий тузилмалари, ташкилий ёки ижро назорати ва инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалари


2. Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг масъул таркибий тузилмалари


1. Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбар ўринбосарлари (мавжуд бўлса), таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш.


2. Баҳолаш натижаларини ва ҳудудий ва ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбар ўринбосарлари (мавжуд бўлса), таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарига тақдим қилиш.


ҳисобот давридан кейинги ойнинг 12 санасига қадар











8-босқич


1. Бевосита раҳбар (департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари), ташкилий ёки ижро назорати ва инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалари


2. Бевоситараҳбар (департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари)


1. Таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш.


2. Баҳолаш натижаларини ва таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни тегишли равишда давлат органи ёки ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарига тақдим қилиш.


ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасига қадар











9-босқич


Давлат органи раҳбари, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбари


Баҳолаш натижаларига кўра давлат фуқаролик хизматчисини рағбатлантириш.


ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига қадар




       





Услубиятга

2-ИЛОВА



Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида давлат

фуқаролик хизматчиси фаолияти ЭМСКнинг мақсадли

кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

      

     

Масъуллар

      

      

Тадбирлар

      

     

Муддат

       

1-босқич

Туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарлари

       

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳамда маъсул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари тақдим этган мақсадли (прогноз) параметрларни инобатга олган ҳолда, ўз фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.

        

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 18 санасига қадар

2-босқич

Ахборот таҳлил гуруҳлари

         

Туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқлиги, уларнинг ваколатлари доирасига кириши ҳамда мавжуд ресурслари етарлилиги юзасидан кўриб чиқиш ва келишиш.

          

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига қадар

3-босқич

      

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

    

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари.

    

        

1. Туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш.

       

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 23 санасига қадар

4-босқич

Туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари

      

Ўзларининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг масъул таркибий тузилмалари билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.

         

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25 санасига қадар

5-босқич

1. Ахборот таҳлил гуруҳлари, Ижро интизоми назорати бўлими ташкилий кадрлар гуруҳи.


2. Ахборот таҳлил гуруҳлари.

         

1. Туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш.


2. Баҳолаш натижаларини ва туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тақдим қилиш.

         

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасига қадар

6-босқич

1. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг масъул таркибий тузилмалари Ижро интизоми назорати бўлинмаси Ташкилий-кадрлар гуруҳи.


2. Масъул таркибий тузилмалар.


        

1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибий бўлинмалари раҳбарларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва уларнинг фаолиятлари самарадорлигини баҳолаш.


2. Баҳолаш натижаларини ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни туман (шаҳар) ҳокимларига тақдим қилиш.

      

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 12 санасига қадар

7-босқич

1. Бевосита раҳбар, Ижро интизоми назорати бўлими/бўлинмаси, Ташкилий кадрлар гуруҳи.


2. Бевосита раҳбар.


       

1. Таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш.


2. Баҳолаш натижаларини ва таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларига тақдим қилиш.

         

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасига қадар








8-босқич


            

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимлари

        


Баҳолаш натижаларига кўра давлат фуқаролик хизматчисини рағбатлантириш.


ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига қадар

         

          




Услубиятга

3-ИЛОВА



Ҳисобот даври учун ____________________________ раҳбарининг индивидуал ЭМСКни тасдиқлашнинг

                                                                                             (таркибий тузилманинг номи)

   

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

     

        

"КЕЛИШИЛДИ"

(келишаётган раҳбарнинг лавозими

ва Ф.И.О., сана, имзо)

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

(тасдиқлаётган раҳбарнинг лавозими

ва Ф.И.О., сана, имзо)

__________________ учун ____________________________ раҳбарининг

                                                                                  (ҳисобот даври)                                      (таркибий тузилманинг номи)

ИНДИВИДУАЛ ЭМСК*

Баҳоланувчи раҳбарнинг Ф.И.О.: __________________________________;

Баҳоланувчи раҳбарнинг лавозими: ________________________________;

Таркибий тузилманинг номи: ______________________________________.

N

     

ЭМСК

мақсадли

кўрсаткичнинг

номланиши

     

Қайси ҳужжат/

топшириқдан

келиб чиққан

       

Ўлчов

бирлиги


ЭМСК мақсадли

кўрсаткичлари

       

Шу жумладан

       

Аҳамияти

(вазни)


ЭМСК мақсадли

кўрсаткичларига

эришиш муддати

        

Маълумотлар

манбаси

         

1-чорак

     

2-чорак

   

3-чорак

    

4-чорак

  

1.



2.



3.



4.



5.



       

Σвазнлар = 100

        


       

Изоҳ:

*) Давлат органи фаолиятининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, индивидуал ЭМСКнинг шаклига ҳамда ҳисобот даврига ўзгартириш киритилиши мумкин. Бунда, ЭМСК мақсадли кўрсаткичнинг номланиши, унга асос бўлган ҳужжат, ўлчов бирлиги, ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари, даврийлиги, аҳамияти (вазни), ЭМСК мақсадли кўрсаткичларига эришиш муддати ва маълумотлар манбаси бўлиши керак.

  

_______________________________

(баҳоланувчи раҳбарнинг Ф.И.О.)

_____________________сана, имзо

   

         

            




Услубиятга

4-ИЛОВА



Баҳоланувчи ____________________________ раҳбарининг индивидуал ЭМСКга тузатишлар киритишнинг

                                                                       (таркибий тузилманинг номи)

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ*

   

          

"КЕЛИШИЛДИ"

_____________________________________

(келишаётган раҳбарнинг лавозими ва Ф.И.О., сана, имзо)

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

____________________________________________

(тасдиқлаётган раҳбарнинг лавозими ва Ф.И.О., сана, имзо)

Кўрсаткичнинг номи

        

Қайси ҳужжат/

топшириқдан

келиб чиққан

         

Ўлчов

бирлиги

        

ЭМСК мақсадли

кўрсаткичлари

      

Шу жумладан

       

Аҳамияти

(вазни)


Маълу-

мотлар

манбаси


Асоси


1-чорак

   

2-чорак

     

3-чорак

     

4-чорак

   

ЭМСК (амалдаги)

         

……муносабати билан тузатишлар киритилмоқда.

         


ЭМСК (янги)

         

            

Изоҳ:

*) Давлат органи фаолиятининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, индивидуал ЭМСКнинг тузатишлар киритиш шаклига ўзгартириш киритилиши мумкин. Бунда, индивидуал ЭМСКнинг тузатишлар киритиш шаклида кўрсаткичнинг номи, унга асос бўлган ҳужжат, ўлчов бирлиги, ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари, даврийлиги, аҳамияти (вазни), маълумотлар манбаси ва асоси бўлиши керак.



___________________(Баҳоланувчи раҳбарнинг Ф.И.О., сана, имзо)


           

              




Услубиятга

5-ИЛОВА



Давлат органи таркибий тузилмаси,

ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг

раҳбарлари фаолиятини ЭМСК асосида

БАҲОЛАШНИНГ НАМУНАВИЙ ШАКЛИ*

        

N

        

Кўрсаткич номи

      

Вазни

(тавсиявий)

        

1.

Давлат органи таркибий тузилмаси (идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилот)га юклатилган аниқ кўрсаткичлар ижросини таъминлаш даражаси


60

1.1

Биринчи кўрсаткич



1.2.

Иккични кўрсаткич



2.

Давлат органи таркибий тузилмаси (ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар) ходимлари томонидан ижро интизомига риоя қилинганлиги (сон, сифат ва ўз муддатида бажарилиши)


30

2.1.

Давлат органи таркибий тузилмаси (ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар)га келиб тушган топшириқлар, хатлар ва бошқа ҳужжатларнинг ўз вақтида бажарилганлиги даражаси


20

2.2.

Давлат органи таркибий тузилмаси (ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар)га келиб тушган мурожаатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилганлиги даражаси**


10

3.

Давлат органи таркибий тузилмаси (ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар) ходимлари томонидан меҳнат интизомига риоя қилганлиги


10

3.1

Иш режими талабларига риоя этганлиги


5

3.2

Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этганлиги


5

Жами


100

            

Изоҳ:

*) Давлат органининг раҳбари томонидан давлат органи, таркибий тузилма ва лавозимнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, фаолият самарадорлигини баҳолашнинг қўшимча мезонлари, кўрсаткичлари белгиланиши ва вазнига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


**) Давлат органи таркибий тузилмаси (ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилот)га мурожаатлар келиб тушмаган тақдирда мазкур кўрсаткич бўйича максимал балл қўйилади.

         

          




Услубиятга

6-ИЛОВА



Давлат органи таркибий тузилмаси,

ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг

давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини ЭМСК асосида

БАҲОЛАШНИНГ НАМУНАВИЙ ШАКЛИ*

           

N

       

Кўрсаткич номи

      

Вазни

(тавсиявий)

      

1.

Давлат фуқаролик хизматчисининг таркибий бўлинмага юклатилган ЭМСКга эришишдаги ҳамда вазифа ва функцияларни бажарилишидаги ҳиссаси


60

1.1

Таркибий бўлинмага юклатилган ЭМСКга эришишдаги


30

1.2.

Таркибий бўлинмага юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришдаги


30

2.

Ижро интизомига риоя қилинганлиги (сон, сифат ва ўз муддатида бажарилиши)**


20

2.1.

Таркибий бўлинмага келиб тушган топшириқлар, хатлар ва бошқа ҳужжатлар бўйича


10

2.2.

Таркибий бўлинмага келиб тушган мурожаатлар бўйича


10

3.

Меҳнат интизомига риоя қилганлиги


10

3.1

Иш режими талабларига риоя этганлиги


7

3.2

Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этганлиги


3

4.

Ташаббускорлиги (таклифлар ишлаб чиққанлиги, амалиётга жорий этилганлиги, ўз ташаббуси билан давлат органи фаолиятига тааллуқли қўшимча вазифаларни бажарганлиги)


10

Жами


100

           

Изоҳ:

*) Давлат органининг раҳбари томонидан ташкилот, таркибий тузилма ва лавозимнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, фаолият самарадорлигини баҳолашнинг қўшимча мезонлари, кўрсаткичлари белгиланиши ва вазнига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


**) Бунда давлат фуқаролик хизматчисига юклатилган топшириқларнинг умумий сони, шу жумладан, ташкилот (таркибий тузилма)га келиб тушган топшириқларга нисбатан улуши, шунингдек топшириқларнинг мураккаблик даражаси ҳам инобатга олинади.

          

            




Услубиятга

7-ИЛОВА



Баҳолаш варақаси

  

Баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисининг Ф.И.О.: _____________________;

Баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисининг лавозими: ___________________;

Таркибий тузилманинг номи: _________________________________________________;

Баҳоланаётган давр: ____________________________________________________.

Т/р

      

Кўрсаткичнинг

номи

     

Ўлчов бирлиги

        

Вазни

     

Мақсадли

кўрсаткич

     

Амалдаги кўрсаткич

       

Ижро

(%)

    

Вазн ҳисобга

олинган ҳолдаги

кўрсаткич

          

1

    

2


3


4


5

       

6


7=6/5*100%

     

8=4*7

       

1.

ЭМСК N1








2.

ЭМСК N2








3.



















Йиғма ЭМСК

           

Σ=

     

Баҳо: ______________________________________________________________;

(аъло, яхши, қониқарли, қониқарсиз)

Шахсий устама миқдори 20__ йил ________ ой (лар) учун лавозим маошига: __%;

Таклиф этилаётган рағбатлантириш ва таъсир чоралари: ______________________________________________________________________

Бевосита раҳбар/

Баҳоловчи шахс(лар):

_______________________________

                                    (Ф.И.О.)

_____________________ сана, имзо


Баҳоланувчи давлат

фуқаролик хизматчиси:

_______________________________

                                  (Ф.И.О.)

_____________________ сана, имзо


         

         




Услубиятга

8-ИЛОВА



Давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг

самарадорлигини баҳолаш

ИНТЕРВЬЮСИ

         

1. Умумий маълумотлар

Баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси Ф.И.О.



Лавозим ва таркибий тузилма номи



Лавозимга тайинланган сана



Баҳолаш даври



Бевосита раҳбар Ф.И.О.



Фаолиятни баҳолаш вақти



2. Лавозим йўриқномасида белгиланган вазифалар бажарилиши самарадорлигини аниқлаш

N

      

Лавозим йўриқномасида белгиланган

асосий вазифалар

        

Баҳо

       

1.

   


2.

    


3.

    


...

   


Умумий баҳо



Ўртача баҳо



3. Иш қобилиятини баҳолаш

N

      

Кўрсаткичлар

      

Баҳо

    

1.

Ишни режалаштириш ва ташкиллаштириш кўникмаси



2.

Таҳлилий қобилияти



3.

Фикрини ифодалаш (оғзаки ва ёзма нутқи)



4.

Одоб-ахлоқ қоидалари риоя этиши



5.

Қўл остидаги давлат фуқаролик хизматчиларни бошқариш кўникмаси*



Умумий баҳо



Ўртача баҳо



*) Фақат таркибий тузилмалар раҳбарларини баҳолашда тўлдирилади.

4. Умумий баҳо**

1.

Ўртача баҳо (2-банд)



2.

Ўртача баҳо (3-банд)



3.

Умумий баҳо (2+3)



4.

Умумий ўртача баҳо



    

Изоҳ. **) Баҳолаш 5, 4, 3, 2 баҳолар билан амалга оширади, 2,0-2,5-қониқарсиз, 2,6-3,5-қониқарли, 3,6-4,5-яхши, 4,6-5-аъло.

     

5. Бевосита раҳбарнинг хулосаси

    

    

      

      

     

     

________________________ __________________ ________________________

                           Лавозим                                 Имзо                                  Ф.И.Ш.

  

    

Изоҳ. Бевосита раҳбарнинг хулосасида баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисини рағбатлантириш ёки унинг касбий сифатлари ва иш қобилиятини ошириш бўйича таклифлар акс этади.


6. Баҳолаш натижалари билан танишганлиги ва эътирозлари

(агар мавжуд бўлса)

         




розиман/норозиман

        

имзо

         

Ф.И.О.

      

      

     

     

     

"______" ____________________________ ___________________________ йил

   

           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 декабрь
















Время: 0.0298
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск