ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 09.12.2022 й. 67-сон "Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.12.2022 й. 2146-12-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.12.2022 й.

N 2146-12




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

09.12.2022 й.

N 67


БУЙРУҒИ



Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Молия вазири                                                               Т. Ишметов






Буйруққа

ИЛОВА



Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 74-банддаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасини" деган сўзлар "Чегара қўшинларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 104-банддаги "тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари" деган сўзлар "тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 175 ва 176-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"175. 47 11 100 "Нафақалар" элементи ўз ичига ишсизлик бўйича нафақа (47 11 110 элементи), вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (47 11 120 элементи), бола туғилгани учун нафақа (47 11 130 элементи), дафн этиш маросими учун нафақа (47 11 140 элементи), ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси (47 11 150 элементи), ногиронлиги бўлган боласини тарбиялаётган ишловчи ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар ойига қўшимча бир дам олиш куни учун нафақа (47 11 160 элементи), болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа (47 11 170 элементи) ҳамда пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга ва меҳнатга лаёқатсизларга нафақалар (47 11 180 элементи)ни олади.

176. 47 11 400 "Пенсиялар" элементи давлат пенсиялари ва бошқа тўловларни (47 11 410 элементи) ўз ичига олади.".


4. 1-иловада:


1) 2 005 2 2 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"2 007 0 0 Молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси;

2 007 1 0 Республика маблағлари";


2) 3 028 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси";


3) 3 031 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқ таълими вазири жамғармаси";


4) 3 053 2 2 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 054 0 0 Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси;

3 054 1 0 Республика маблағлари;

3 054 2 0 Ҳудудий маблағлар;

3 054 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;

3 054 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар;

3 055 0 0 Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

3 055 1 0 Республика маблағлари;

3 056 0 0 Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси;

3 056 1 0 Республика маблағлари;

3 056 2 0 Ҳудудий маблағлар;

3 056 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;

3 056 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар";


5) 4 028 2 1 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"4 700 0 0 Вазирлик, қўмита ва идоралар таркибидаги унитар корхоналар маблағлари;

4 700 1 0 Республика маблағлари;

4 700 2 0 Ҳудудий маблағлар;

4 700 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;

4 700 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар".


5. 2-иловада:


1) 3 331 222 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат пенсиялари ва бошқа тўловлар";


2) 3 331 223, 3 331 224, 3 331 229 - 3 331 237 қаторлар чиқариб ташлансин;


3) 3 422 111 қатордаги "Паспорт" деган сўз "Идентификацияловчи ID-карта" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 3-иловада:


1) 10 237 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"10 240 Кўкдала тумани";


2) 12 408 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"12 412 Ғозғон шаҳри";


3) 35 207 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"35 209 Бўзатов тумани".


7. 4-иловада:


1) 7 011 312 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 011 313 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси";


2) 7 017 110 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 017 111 Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан бюджет ссудаси бўйича ҳисобланган фоиз тўловлари";


3) 7 018 108 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 018 109 Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджети ҳисобидан ажратиладиган ўрта муддатли ссудалар;

7 018 110 Шаҳарлар ва туманлар бюджетларидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига қайтариладиган ўрта муддатли ссудалар";


4) 7 018 342 қатордаги "Ишламайдиган пенсионерларга пенсияларни" деган сўзлар "Давлат пенсиялари ва бошқа тўловларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 7 018 343 ва 7 018 344 қаторлар чиқариб ташлансин;


6) 7 035 100 қатордаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасини" деган сўзлар "Чегара қўшинларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 7 041 907 қатордаги "Тадбиркорликни" деган сўз "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 7 041 910 қатордаги "Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 7 049 996 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 049 997 Ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш харажатлари";


10) 7 065 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 065 500 Янги Ўзбекистон боғи ҳудудларини сақлаш ва ободонлаштириш харажатлари";


11) 7 076 400 қатордаги "Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари" деган сўзлар "Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 7 096 529 қатор чиқариб ташлансин;


13) 7 098 904 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 098 905 Президент таълим муассасалари агентлигининг ҳудудий бўлимларини сақлаш харажатлари";


14) 7 102 401, 7 102 402 ва 7 102 403 қаторлар чиқариб ташлансин;


15) 7 102 413 қатордаги "Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси" деган сўзлар "Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 7 102 417 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 106 330 Юридик шахсларда ишлаётган аёлларга хомиладорлик ва туғиш нафақалари (бюджет ташкилотларидан ташқари)".


8. 5-иловада:


1) 43 55 300 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"43 55 400 Давлат бошқаруви тизимини рақамлаштириш";


2) 47 11 160 қатордаги "олти" деган сўз "саккиз" деган сўз билан алмаштирилсин;


3) 47 11 170 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа";


4) 47 11 170 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"47 11 180 Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга ва меҳнатга лаёқатсизларга нафақа";


5) 47 11 410 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат пенсиялари ва бошқа тўловлар";


6) 47 11 420, 47 11 430 ва 47 11 440 қаторлар чиқариб ташлансин.


9. 5а-иловада:


1) 43 55 300 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"43 55 400 Давлат бошқаруви тизимини рақамлаштириш";


2) 47 11 160 қатордаги "олти" деган сўз "саккиз" деган сўз билан алмаштирилсин;


3) 47 11 170 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа";


4) 47 11 170 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"47 11 180 Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга ва меҳнатга лаёқатсизларга нафақа";


5) 47 11 410 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат пенсиялари ва бошқа тўловлар";


6) 47 11 420, 47 11 430 ва 47 11 440 қаторлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 декабрь














































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск