Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Умумий характердаги имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 й. ПФ-287-сон "Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.12.2022 й.

N ПФ-287



РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИНИ ТОИФАЛАРГА АЖРАТИШ

ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ

ТАБАҚАЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, туман ва шаҳарларни уларнинг шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб ривожлантириш бўйича янгича ёндашувларни жорий этиш, шунингдек, тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, давлат кўмагини бериш тартибини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Статистика агентлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 1 январдан бошлаб:

1-иловага мувофиқ республика туман ва шаҳарларини 5 та тоифага ажратиш;

туман ва шаҳар тоифасидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва уларни қўллаб-қувватлашнинг бошқа чораларини қўллаш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар солиқ солишнинг қуйидаги табақалаштирилган тартиби жорий этилсин:

а) 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари (йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно):

фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз;

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди;

б) 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган якка тартибдаги тадбиркорлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади;

в) 4-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари (йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно) учун айланмадан олинадиган солиқнинг базавий солиқ ставкаси 3 фоиз этиб белгиланади. Бунда, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда мазкур солиқ бўйича пасайтирилган солиқ ставкалари сақлаб қолинади;

г) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига 4-тоифадаги туманлар бўйича:

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича Солиқ кодекси билан белгиланган энг кам қийматларга 0,3 гача;

якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 0,5 гача камайтирувчи коэффициент киритиш ҳуқуқи берилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда Солиқ кодексига мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Белгилансинки, 2024 йил 1 мартдан бошлаб "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти томонидан умумий белгиланган шартлар ва қоидалар доирасида 4 ва 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банкларининг Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада ажратиладиган кредитлари бўйича асосий ставканинг 40 фоизигача миқдорида компенсация тақдим этилади.

4. Қуйидагилар:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг оширилган миқдорлари 2-иловага мувофиқ;

тадбиркорлик фаолиятини туман ва шаҳарларнинг тоифаларидан келиб чиқиб, қўллаб-қувватлаш чоралари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари ҳамда илмий ташкилотларнинг экспертларини жалб қилган ҳолда:

2023 йил 1 октябрга қадар баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари ҳамда ҳисоблаш усулларининг ҳаққонийлиги ва шаффофлигини таъминловчи туман ва шаҳарларни тегишли тоифаларга ажратишнинг ахборот тизимини (кейинги ўринларда - ахборот тизими) жорий қилсин. Бунда, ахборот тизимини ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва уни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

ҳар уч йилда Давлат бюджети параметрларини шакллантириш жараёнида туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатидан келиб чиқиб, уларнинг тоифаларини ўзгартириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.


6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари ҳамда ҳудудларга тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, шунингдек, бошқа турдаги қўллаб-қувватлаш чораларининг (кейинги ўринларда - давлат кўмаги) самарадорлигини баҳолаш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ йил якунлари бўйича:

тармоқ вазирлик ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари соҳани ва (ёки) ҳудудни ривожлантириш учун берилган алоҳида давлат кўмаги самарадорлиги тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар йили 1 мартга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳисоб палатаси билан биргаликда ҳар йили 1 апрелга қадар давлат кўмагининг самарадорлигини баҳолаш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот киритиб боради.


7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йил 1 июлга қадар давлат кўмагининг манзиллилиги ва самарадорлигини баҳолаш тартиби ҳамда ҳисобот шаклларини тасдиқласин. Бунда, баҳолашнинг асосий мезонлари этиб қуйидагилар белгилансин:

янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари ва яратилган иш ўринлари сони;

товар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланманинг ўсиш суръати;

кўрилган фойда ва олинган дивидендлар ҳажми;

давлат кўмаги берилгандан сўнг киритилган хусусий инвестициялар ҳажми.


8. Белгилаб қўйилсинки:

а) барча турдаги субсидиялар "2+1" тамойили асосида жорий этилади. Бунда, субсидия дастлабки икки йил давомида тақдим этилади ва уни баҳолаш натижалари бўйича самарадорлик кўрсаткичлари ижобий деб топилганда, субсидиянинг амал қилиш муддати қўшимча бир йилга узайтирилади;

б) амал қилиш муддати белгиланмаган субсидиялар 2025 йил 1 январга қадар жорий этилган ҳисобланади;

в) қуйидаги ҳолларда субсидиялар улар ажратилган кундан бошлаб Марказий банкнинг асосий ставкасида ҳисобланган фоиз тўловлари (пеня) билан субсидия олувчилардан қайтариб олинади:

тақдим этилган субсидиялардан мақсадсиз фойдаланилганда;

субсидияларни қўллаш шартларига риоя этилмаганда;

субсидия олиш учун сохта ҳужжатлар тақдим этилганда.

Бунда, ҳисобланган фоиз тўловлари (пеня) миқдори берилган субсидия миқдорининг ярмидан кўп бўлмаслиги шарт.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳар йили ажратилган субсидиялардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан субсидия тақдим этувчи вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш амалиётини жорий этиш тавсия этилсин.


10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб иқтисодиёт ва молия вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар олти ойда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 30 декабрдаги

ПФ-287-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд

шароитдан келиб чиқиб тоифаларга ажратилган

Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва туманларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар номи


Шаҳар ва туманлар


1-тоифа

1.

Андижон вилояти


Андижон шаҳри


2.

Бухоро вилояти


Бухоро шаҳри


3.

Жиззах вилояти


Жиззах шаҳри


4.

Қашқадарё вилояти


Қарши шаҳри


5.

Навоий вилояти


Навоий шаҳри


6.

Наманган вилояти

Наманган шаҳри


7.

Янги Наманган тумани


8.

Давлатобод тумани


9.

Самарқанд вилояти


Самарқанд шаҳри


10.

Сурхондарё вилояти


Термиз шаҳри


11.

Тошкент вилояти


Оҳангаpон шаҳри


12.

Чиpчиқ шаҳри


13.

Фарғона вилояти


Фарғона шаҳри


14.

Хоразм вилояти


Урганч шаҳри


15.

Тошкент шаҳри

Бектемир тумани


16.

Мирзо Улуғбек тумани


17.

Миробод тумани


18.

Олмазор тумани


19.

Сергели тумани


20.

Учтепа тумани


21.

Чилонзор тумани


22.

Шайхонтоҳур тумани


23.

Юнусобод тумани


24.

Яккасарой тумани


25.

Янгиҳаёт тумани


26.

Яшнобод тумани


2-тоифа

27.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри


28.

Қўнғирот тумани


29.

Андижон вилояти

Андижон тумани


30.

Асака тумани


31.

Хонобод шаҳри


32.

Шаҳрихон тумани


33.

Бухоро вилояти

Когон тумани


34.

Когон шаҳри


35.

Қоровулбозор тумани


36.

Ромитан тумани


37.

Жиззах вилояти

Ғаллаорол тумани


38.

Қашқадарё вилояти

Ғузор тумани


39.

Китоб тумани


40.

Шаҳрисабз тумани


41.

Шаҳрисабз шаҳри


42.

Навоий вилояти

Заpафшон шаҳри


43.

Кармана тумани


44.

Навбаҳор тумани


45.

Учқудуқ тумани


46.

Наманган вилояти

Тўрақўрғон тумани


47.

Уйчи тумани


48.

Учқўрғон тумани


49.

Самарқанд вилояти

Жомбой тумани


50.

Самарқанд тумани


51.

Тойлоқ тумани


52.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри


53.

Сирдарё тумани


54.

Шиpин шаҳри


55.

Сурхондарё вилояти

Жарқўрғон тумани


56.

Термиз тумани


57.

Тошкент вилояти

Ангрен шаҳри


58.

Бекобод шаҳри


59.

Бўстонлиқ тумани


60.

Зангиота тумани


61.

Қибрай тумани


62.

Қуйичирчиқ тумани


63.

Нурафшон шаҳри


64.

Олмалиқ шаҳри


65.

Тошкент тумани


66.

Чиноз тумани


67.

Юқоричирчиқ тумани


68.

Янгийўл шаҳри


69.

Фарғона вилояти

Бувайда тумани


70.

Қўқон шаҳри


71.

Маpғилон шаҳри


72.

Хоразм вилояти

Боғот тумани


3-тоифа

73.

Қорақалпоғистон Республикаси

Беруний тумани


74.

Қораўзак тумани


75.

Тахиатош тумани


76.

Тўрткўл тумани


77.

Хўжайли тумани


78.

Чимбой тумани


79.

Элликқалъа тумани


80.

Андижон вилояти

Балиқчи тумани


81.

Булоқбоши тумани


82.

Қўрғонтепа тумани


83.

Олтинкўл тумани


84.

Хўжаобод тумани


85.

Бухоро вилояти

Бухоро тумани


86.

Ғиждувон тумани


87.

Қоракўл тумани


88.

Жиззах вилояти

Дўстлик тумани


89.

Зарбдор тумани


90.

Зафаробод тумани


91.

Зомин тумани


92.

Мирзачўл тумани


93.

Пахтакор тумани


94.

Фориш тумани


95.

Шароф Рашидов тумани


96.

Қашқадарё вилояти

Касби тумани


97.

Косон тумани


98.

Кўкдала тумани


99.

Қарши тумани


100.

Чироқчи тумани


101.

Яккабоғ тумани


102.

Навоий вилояти

Ғозғон шаҳри


103.

Қизилтепа тумани


104.

Нурота тумани


105.

Наманган вилояти

Косонсой тумани


106.

Наманган тумани


107.

Поп тумани


108.

Чортоқ тумани


109.

Чуст тумани


110.

Янгиқўрғон тумани


111.

Самарқанд вилояти

Булунғур тумани


112.

Иштихон тумани


113.

Каттақўрғон шаҳри


114.

Нарпай тумани


115.

Оқдарё тумани


116.

Пастдарғом тумани


117.

Ургут тумани


118.

Сирдарё вилояти

Мирзаобод тумани


119.

Оқолтин тумани


120.

Янгиер шаҳри


121.

Сурхондарё вилояти

Ангор тумани


122.

Денов тумани


123.

Қумқўрғон тумани


124.

Сариосиё тумани


125.

Тошкент вилояти

Оққўрғон тумани


126.

Оҳангарон тумани


127.

Паркент тумани


128.

Ўртачирчиқ тумани


129.

Янгийўл тумани


130.

Фарғона вилояти

Бешариқ тумани


131.

Боғдод тумани


132.

Данғара тумани


133.

Қува тумани


134.

Қувасой шаҳри тумани


135.

Қўштепа тумани


136.

Олтиариқ тумани


137.

Риштон тумани


138.

Тошлоқ тумани


139.

Ўзбекистон тумани


140.

Учкўприк тумани


141.

Фарғона тумани


142.

Хоразм вилояти

Гурлан тумани


143.

Тупроққалъа тумани


144.

Урганч тумани


145.

Ҳазорасп тумани


146.

Хива шаҳри


147.

Хонқа тумани


148.

Шовот тумани


4-тоифа

149.

Қорақалпоғистон Республикаси

Амударё тумани


150.

Нукус тумани


151.

Андижон вилояти

Жалақудуқ тумани


152.

Избоскан тумани


153.

Марҳамат тумани


154.

Пахтаобод тумани


155.

Бухоро вилояти

Вобкент тумани


156.

Жондоp тумани


157.

Олот тумани


158.

Пешку тумани


159.

Шофиркон тумани


160.

Жиззах вилояти

Бахмал тумани


161.

Янгиобод тумани


162.

Қашқадарё вилояти

Қамаши тумани


163.

Миришкор тумани


164.

Муборак тумани


165.

Нишон тумани


166.

Навоий вилояти

Конимех тумани


167.

Хатирчи тумани


168.

Наманган вилояти

Норин тумани


169.

Самарқанд вилояти

Каттақўрғон тумани


170.

Нуробод тумани


171.

Пахтачи тумани


172.

Пайариқ тумани


173.

Сирдарё вилояти

Боёвут тумани


174.

Гулистон тумани


175.

Сайхунобод тумани


176.

Ховос тумани


177.

Сурхондарё вилояти

Бойсун тумани


178.

Музработ тумани


179.

Узун тумани


180.

Шеробод тумани


181.

Шўрчи тумани


182.

Тошкент вилояти

Бекобод тумани


183.

Бўка тумани


184.

Пискент тумани


185.

Фарғона вилояти

Фурқат тумани


186.

Хоразм вилояти

Қўшкўпир тумани


187.

Хива тумани


188.

Янгибозор тумани


5-тоифа

189.

Қорақалпоғистон Республикаси

Бўзатов тумани


190.

Кегейли тумани


191.

Қонликўл тумани


192.

Мўйноқ тумани


193.

Тахтакўпир тумани


194.

Шуманай тумани


195.

Андижон вилояти

Бўстон тумани


196.

Улуғноp тумани


197.

Жиззах вилояти

Арнасой тумани


198.

Қашқадарё вилояти

Деҳқонобод тумани


199.

Навоий вилояти

Томди тумани


200.

Наманган вилояти

Мингбулоқ тумани


201.

Самарқанд вилояти

Қўшрабод тумани


202.

Сирдарё вилояти

Сардоба тумани


203.

Сурхондарё вилояти

Бандихон тумани


204.

Қизириқ тумани


205.

Олтинсой тумани


206.

Фарғона вилояти

Сўх тумани


207.

Ёзёвон тумани


208.

Хоразм вилояти

Янгиариқ тумани


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 30 декабрдаги

ПФ-287-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига

субсидия ажратишнинг оширилган

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Бизнесни қўллаб-қувватлаш

йўналишлари


1-тоифа


2-тоифа


3-тоифа


4-тоифа


5-тоифа

1.

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан


а)

суғориш воситаларини харид қилиш учун


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 бараваригача


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача


б)

ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 бараваригача


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача


в)

"уста-шогирд" анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга (кулолларга) шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача


г)

Шогирдларга - мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш, шунингдек, усталарга - интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари учун


Харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача


Харажатларнинг 75 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача


д)

ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи (ёшлар, хотин-қизлар) учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг ҳар бир битирувчи ҳисобига 1 млн сўмдан ошмаган ҳолда компенсация қилиш


Харажатларнинг 70 фоиз


Харажатларнинг 80 фоиз


Харажатларнинг 100 фоиз


2.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан


а)

Томорқа ер участкаларида фуқароларни кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига:

- парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка), паррандани сақлаш учун катак, озуқа еми ҳамда дори воситалари;

- узум кўчати ва ток сўриси;

- асалари оиласи, асалари уяси учун қути ҳамда озуқа еми;

- қуён, қуён катаги ва озуқа еми;

- балиқ чавоқлари, сунъий ҳовуз ва озуқа емини харид қилиш учун ҳар бир фуқаро учун субсидия ажратиш.


базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача

базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача

б)

умумий қурилиш ишлари билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорларга камида 3 нафар ходим ёллаган тақдирда меҳнат қуроллари - асбоб-ускуналар, иш қуроллари, станоклар ва шахсий ҳимоя ва гигиена воситаларини - махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари сотиб олиш учун субсидия ажратиш.


базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача


базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача


          

Изоҳ: Ушбу жамғармалар ҳисобидан бериладиган бошқа субсидиялар бўйича амалдаги тартиблар сақлаб қолинади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 30 декабрдаги

ПФ-287-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Тадбиркорлик фаолиятини туман ва шаҳарларнинг

тоифаларидан келиб чиқиб, қўллаб-қувватлаш чоралари

Т/р

Бизнесни қўллаб-қувватлаш

йўналишлари


1-тоифа


2-тоифа


3-тоифа


4-тоифа


5-тоифа


1.

Тадбиркорлик соҳасида лицензия ва рухсатномалар олишда давлат божи миқдори (амалдаги ставкага нисбатан)


100 фоиз

50 фоиз

2.

Давлат мулки ҳисобланган ер участкалари ва биноларни электрон савдоларга чиқаришда преференциялар бериш мақсадида лотнинг бошланғич закалат миқдори (амалдаги ставкага нисбатан)


100 фоиз

50 фоиз

3.

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишда белгиланган тўловлар миқдори (амалдаги ставкага нисбатан)


100 фоиз

50 фоиз

4.

Давлат мулки объектларини ижарага беришда аукционга чиқариладиган бошланғич нархни белгилаш (амалдаги ставкага нисбатан)


100 фоиз

50 фоиз

5.

Инфратузилмага уланишда кетган харажатлар давлат томонидан қоплаб бериладиган тадбиркорлик лойиҳаларининг энг кам қиймати


200 миллиард сўм

50 миллиард сўм

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 декабрь











































Время: 0.1965
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск