ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 01.12.2022 й. 27/14-сон "Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 30.12.2022 й. 3028-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.12.2022 й.

N 3028-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

01.12.2022 й.

N 27/14


ҚАРОРИ



"Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд

пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга

доир йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сон "Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2018 й., 10/18/3028/1418-сон) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                               М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



"Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд

пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга

доир йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:".


2. Йўриқномада:


1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш тартибини белгилайди.";


2) қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1-1. Мазкур Йўриқнома мақсадлари учун тижорат банки, банк ва банк филиали деганда қонунчиликда ўрнатилган тартибда Банк депозиторларининг миллий ахборот базасида хос рақам (уникал код)га эга бўлган тижорат банки филиаллари, амалиёт бошқармалари, банк хизматлари офислари (марказлари) ва бошқа алоҳида бўлинмалар тушунилади.";


3) 10-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


4) 41-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Экспертизага қабул қилинган банкнот ва тангалар" деган сўзлар "Экспертизага қабул қилинган банкнотлар, тангалар ва бошқа бойликлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 58-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


6) 107-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"107. Банк кассирлари томонидан ўраб-боғланган нақд пул боғламлари қайта саналганида касса хатоликлари яъни, камомад ёки ортиқча пуллар аниқланса, мазкур Йўриқноманинг 21-иловасига мувофиқ 145-шаклдаги нақд пул боғлами, дастаси (қопчадаги тангалар) орасидан аниқланган камомад (шу жумладан, тўловга яроқсиз, қалбаки) ёки ортиқча пуллар бўйича тузилган далолатнома расмийлаштирилади. Бунда:

ортиқча пуллар аниқланса, 145-шаклдаги далолатнома икки нусхада расмийлаштирилиб (биринчи нусха кунлик касса ҳужжатларига тикилади, иккинчи нусха хатоликка йўл қўйган банкка жўнатилади), ортиқча пуллар суммаси уни аниқлаган банк фойдасига кирим қилинади;

камомадга йўл қўйилганлиги аниқланса, 145-шаклдаги далолатнома уч нусхада расмийлаштирилади (биринчи нусха нусха кунлик касса ҳужжатларига тикилади, иккинчи нусха хатоликка йўл қўйган банкка, учинчи нусха хатоликка йўл қўйган банкнинг Бош банкига жўнатилади) ва камомад суммаси хатоликка йўл қўйган банк кассиридан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади (камомад суммаси далолатномани тақдим этган банкка нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали тўлаб берилади);

пул боғламида қалбаки пул аниқланса, 145-шаклдаги далолатнома тўрт нусхада расмийлаштирилади, далолатноманинг тўртинчи нусхаси туман (шаҳар) Ички ишлар бўлинмасига жўнатилади. Аниқланган қалбаки пул бўйича мазкур Йўриқноманинг 81-банди талабларига мувофиқ чоралар кўрилиши лозим.";


7) 126-бандда:

саккизинчи хатбошидаги "тўқ жигарранг йўлли бўлиши шарт." деган сўзлар "тўқ жигарранг йўлли;" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"200 000 сўмлик банкнотлар учун - эни 15 mm бўлган иккита сариқ йўлли бўлиши шарт.";

тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


8) 133-банддаги "Давлат белгиси" ДУК" деган сўзлар "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда "Давлат белгиси" ДУК деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 145-банднинг иккинчи хатбошисидаги "(ёки сурғучланган)" деган сўзлар "(ёки сурғучланган ёхуд мижознинг пломбири билан пломбаланган)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 147-банднинг иккинчи хатбошисидаги "(сурғучланганлиги)" деган сўз "(сурғучланганлиги) ёки пломбаланганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 163-бандда:

иккинчи хатбошидаги "кунлик касса ҳужжатлари" деган сўзлар "кунлик касса ҳужжатлари, томонлар ўртасида ўзаро тузилган шартномага асосан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "инкассация хизмати ёки банклар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати бўлинмалари ўртасида тузилган шартномага асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати кузатуви" деган сўзлар "ўзаро шартномага асосан инкассация хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки "Республика махсус алоқа боғламаси" давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда "Республика махсус алоқа боғламаси" ДУК деб юритилади) хизмати кузатуви" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи - ўнинчи хатбошилардаги "инкассация хизмати ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати" деган сўзлар "инкассация хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки "Республика махсус алоқа боғламаси" ДУК хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 173-банднинг биринчи хатбошиси ва 178-банддаги "Банкоматлардаги нақд пуллар" деган сўзлар "Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 203-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"203. Банк раҳбари, бош бухгалтер ва касса мудири моддий жавобгар шахслар ҳисобланиб, уларга пул омборларидаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши, дахлсизлигини таъминлаш вазифалари юклатилади. Моддий жавобгар шахслар пул омбори эшигини шахсан иштирок этган ҳолда, биргаликда очиб-ёпишлари шарт.

Пул омбори эшигини моддий жавобгар шахсларнинг биометрик белгиларини идентификация қилиш орқали очиб-ёпиш 226-банд талабларига тўлиқ жавоб берса, моддий жавобгарлик банк бошқаруви раисининг буйруғига асосан банк раҳбарининг ўрнига унинг ўринбосари зиммасига юклатилиши мумкин. Бунда, банк раҳбари моддий жавобгар шахсларнинг фаолиятини умумий назоратга олиши лозим.

Банк бошқарув раиси ўзгарганда, аввалги раиснинг моддий жавобгарликни банк бўлинмасининг ўринбосари зиммасига юклаш тўғрисидаги буйруғи янги тайинланган банк бошқарув раиси томонидан бир ой муддатда қайта кўриб чиқилиб, янгиланиши лозим.

Пул омборига эга бўлмаган тижорат банкларининг алоҳида бўлинмаларида, шунингдек, штатлар бирлигида алоҳида бўлинма раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири лавозимлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақланишини таъминлаш бўйича моддий жавбгарлик, банкнинг тегишли буйруғига асосан, мазкур банк бўлинмасининг бошқа лавозимдаги ходимлари зиммасига юклатилиши ҳамда улар билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилиши лозим.";


14) 205-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банкнинг моддий жавобгар шахслари ишда бўлган вақтда пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши учун жавобгарликни бошқа ходимлар зиммасига юкланишига рухсат этилмайди.";


15) 214-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"214. Банк пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар бутлигини таъминлаш, назоратдан ўтказиш мақсадида пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар ҳар ойнинг 1 санасига мазкур банк кассирлари томонидан тўлиқ қайта саналган бўлиши лозим.";


16) 219-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси" деган сўзлар "Марказий банкка топшириладиган "эскирган" тоифадаги нақд пуллар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пул омборидаги сақлаш учун қабул қилинган қимматликлар, қатъий ҳисобда турувчи бланкларни 90303-"Давлатнинг қимматли қоғозлари бланклари", 90305-"Марказий банкнинг қимматли қоғозлари бланклари", 90317-"Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланклари", 90327-"Банкнинг қимматли қоғозлари бланклари", 90337-"Банкнинг сотиб олинган қимматли қоғозлари", 90993-"Кафолат ва кафилликлар", 93609-"Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар", 93616-"Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари", 93623-"Шартли тарзда сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари", 94501-"Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар", 94502-"Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ талаблар", 94503-"Гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар" балансдан ташқари ҳисобварақларида ҳисоби юритиладиган қатъий ҳисобда турувчи бланклар ҳамда сақлаш учун қабул қилинган қимматликлар қолдиқлари билан ҳамда 171-шаклдаги китобда қайд этилган ёзувларга мос келишини текширишлари шарт.";


17) 226-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


18) 250-банднинг "б" кичик банди ва 331-банднинг биринчи хатбошисидаги "банк раҳбари" деган сўзлар "банк раҳбари (ёки моддий жавобгарлик юклатилган унинг ўринбосари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 267-банднинг иккинчи хатбошиси ва 268-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ортиқча нақд пул" деган сўзлар "Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган ортиқчалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 282-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар" деган сўзлар "Олиниши лозим бўлган маблағлар - Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 297-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар" деган сўзлар "Йўқ қилиш учун муомаладан қайтариб олинган тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22) қуйидаги мазмундаги 327-1-банд билан тўлдирилсин:

"327-1. "Республика махсус алоқа боғламаси" ДУК томонидан бир банк бўлинмалари ўртасида нақд пул ва қимматликлар банк билан тузилган шартнома асосида хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда ташилади.";


23) 4-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ қисми билан тўлдирилсин:

"Изоҳ: Мазкур бланкдаги реквизитларга банклар томонидан қўшимча реквизитлар ҳам киритилиши мумкин.";


24) 25-илованинг 3-бандида:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2021 йил намунасидаги 10 000, 20 000 ва 50 000 сўмлик банкнотлар учун катак майдони 147 х 69 mm.ни;";

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2021 йил намунасидаги 100 000 сўмлик ва 2022 йил намунасидаги 200 000 сўмлик банкнотлар учун катак майдони 152 х 69 mm.ни ташкил этади.";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 декабрь





















































Время: 0.1929
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск