ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банк операциялари / Бошқа операция ва битимлар /

Ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида нақд миллий ва чет эл валютасини олиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ҳамда қайтариш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.12.2022 й. 3410-сон билан рўйхатга олинган Ички ишлар вазирлигининг 22.11.2022 й. 63-ққ-сон, Марказий банк Бошқарувининг 11.11.2022 й. 362-В-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 30 декабрда 3410-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлигининг

2022 йил 22 ноябрдаги 63-ққ-сон ва

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки бошқарувининг

2022 йил 11 ноябрдаги

362-В-сон қарорига

ИЛОВА



Ички ишлар органларининг банклардаги

Ҳисобварақларидан тезкор-қидирув тадбирларини

ўтказиш мақсадида нақд миллий ва чет эл валютасини

олиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ҳамда

қайтариш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларидан тезкор-қидирув тадбирларни ўтказиш мақсадида нақд миллий ва чет эл валютасини (кейинги ўринларда нақд пуллар деб юритилади) олиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ва қайтариш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тезкор-қидирув тадбирлари - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус ваколат берилган ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказиладиган тадбирлар;


нақд пуллар - банкнот кўринишидаги миллий ҳамда чет эл валютасидаги пуллар.


2. Ички ишлар органларига уларнинг банклардаги ҳисобварақларидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун нақд пуллар банклар томонидан мазкур ҳисобварақларда мавжуд маблағлар доирасида берилади.



2-БОБ. ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ТАДБИРЛАРИ УЧУН

БАНКЛАРДАН НАҚД ПУЛЛАРНИ ОЛИШ ТАРТИБИ


3. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида ички ишлар органлари томонидан уларнинг ҳисобварақлари очилган банкка белгиланган тартибда расмийлаштирилган нақд пул чеки (кейинги ўринларда нақд пул чеки деб юритилади) тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг молия-иқтисод бўлинмалари томонидан нақд пулларни банклардан олишда нақд пул чеки асос бўлади.


4. Нақд пулларни банк кассасидан олиш учун молия-иқтисод бўлинмаларининг масъул ходими томонидан хизмат гувоҳномаси кўрсатилган ҳолда нақд пул чеки билан биргаликда масъул ходимнинг пул маблағларини олиш ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслига тўғрилиги тасдиқланган нусхаси банкка тақдим этилади.

Нақд пуллар тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларида мавжуд маблағлар доирасида нақд пул чекида қайд этилган сумма миқдорида берилади.


5. Тезкор-қидирув тадбирлари учун банкдан олинадиган ёки банкка қайтариб топшириладиган нақд пуллар бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ икки нусхада далолатнома тузилади.

Бунда, чет эл валютасидаги банкнотлар бўйича далолатномага чет эл валютасидаги банкнотларнинг номинал қиймати, серияси ва рақамлари тўлиқ кўрсатиладиган рўйхат илова қилинади.


6. Ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларида чет эл валютасидаги маблағлари мавжуд бўлмаганда, ички ишлар органлари ҳамда банклар ўртасида ихтиёрий асосда тузиладиган шартномага мувофиқ банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан тезкор қидирув тадбирларини ўтказиш учун нақд чет эл валютасида маблағлар берилиши мумкин.

Бунда, банклар томонидан ихтиёрий равишда тезкор қидирув тадбирларини амалга ошириш учун ажратилган чет эл валютасидаги маблағлардан фойдаланиш ва уларни қайтариш тартиби ушбу шартномада белгиланади.



3-БОБ. ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

УЧУН ОЛИНГАН НАҚД ПУЛЛАРНИ САҚЛАШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


7. Олинган нақд пуллар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг молия-иқтисод бўлинмаларида алоҳида сейфларда сақланади.


8. Нақд пулларни сақлаш, фойдаланишга топшириш, мақсадли ишлатиш ва тезкор-қидирув тадбирлари якунида уларни қабул қилиб олиш ҳамда мазкур нақд пулларни банкка тўлиқ ва ўз вақтида қайтариб топширишга тезкор-қидирув хизматининг бошлиқлари ва ички ишлар органлари раҳбарлари жавобгардирлар.


9. Олинган нақд пулларни сақлаш бўйича ички ишлар органлари раҳбари томонидан белгиланган тартибда тегишли ички ҳужжат қабул қилинади.


10. Тезкор-қидирув тадбирларида фойдаланиш учун нақд пуллар тезкор-қидирув хизмати бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан имзоланган сўровда кўрсатилган тезкор-қидирув хизматининг масъул ходимига тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда тақдим этилади.


11. Тезкор-қидирув тадбирларида фойдаланиш учун қабул қилинган нақд пулларни ишлатиш. уларни бут ва яроқли ҳолда сақлаш ҳамда қайтаришга нақд пулларни қабул қилиб олган, тезкор-қидирув тадбирларида иштирок этувчи масъул ходим жавобгардир.


12. Тезкор-қидирув тадбирларида фойдаланилган нақд пуллар суд ҳукми (ажрим) қонуний кучга киргунга қадар ашёвий далил сифатида тезкор-қидирув хизматида алоҳида, яъни мазкур тадбирда фойдаланилмаган бошқа нақд пуллардан ажратилган ҳолда сақланиши лозим.



4-БОБ. НАҚД ПУЛЛАРНИ БАНКЛАРГА ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


13. Тезкор-қидирув тадбирлари учун олинган нақд пуллар ички ишлар органлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари якунланганидан сўнг банкларга қайтарилади.

Бунда, нақд пуллар криминалистик ишловдан тозаланган ҳолда банк кассасига топширилади.


14. Тезкор-қидирув тадбирларида фойдаланилган нақд пуллар жиноят ишлари бўйича ашёвий далил деб эътироф этилганда, мазкур пулларни банкка қайтариш масаласи суднинг қонуний кучга кирган ҳукми (ажрими) ёхуд суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ишни тугатиш тўғрисидаги қарорларига асосан ҳал этилади.

Бунда, нақд пуллар юқорида қайд этилган қарорлар қонуний кучга кирган ҳамда ички ишлар органларининг молия-иқтисод бўлинмаларига тақдим этилган вақтдан бошлаб беш иш куни ичида банк кассасига қайтариб топширилиши шарт.


15. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида банк кассасидан олинган нақд пуллар муайян сабабларга кўра тўловга яроқсиз ҳолга келтирилган ёки йўқотилган тақдирда, ушбу нақд пулларни айбдор шахслардан қонунда белгиланган тартибда ундириш масаласини қонуний ҳал этиш учун тезкор-қидирув хизматининг бошлиқлари ва ички ишлар органлари раҳбарлари масъул ҳисобланади.


16. Ички ишлар органлари молия-иқтисод бўлинмаларининг масъул ходими томонидан нақд пуллар банк кассасига қайтариб топширилганда, мазкур пуллар олинган вақтда расмийлаштирилган далолатнома асосида банкнинг масъул шахслари иштирокида қабул қилинади ҳамда қабул қилиб олинган нақд пуллар тўлиқ қайтарилганлиги ҳақида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ икки нусхада далолатнома тузилади.

Бунда, чет эл валютасидаги банкнотлар бўйича далолатномага чет эл валютасидаги банкнотларнинг номинал қиймати, серияси ва рақамлари тўлиқ кўрсатиладиган рўйхат илова қилинади.

Далолатноманинг биринчи нусхаси банкда сақланади ҳамда кирим касса ордери билан бирга кирим касса ҳужжатларига тикилади. Кирим касса ордерининг ва тузилган далолатноманинг иккинчи нусхаси ички ишлар органларига берилади.


17. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида банкдан нақд пулларни олиш ва қайтариб топшириш мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ юритиладиган журналда қайд этиб борилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


18. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Тезкор-қидирув тадбирлари учун банкдан олинадиган ёки

банкка қайтариб топшириладиган нақд пуллар бўйича

ДАЛОЛАТНОМА

"Тасдиқлайман"

Ички ишлар орган раҳбари

(тезкор-қидирув хизмати рахбари)

Имзо, муҳр

"Тасдиқлайман"

Банк филиали раҳбари

Имзо, муҳр

Ушбу далолатнома тузилди шу ҳақдаким,


дан

тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида


миқдорда

нақд миллий/чет эл валюталари олинди/қайтариб тоширилди.


Олинган/қайтарилган чет эл валютасидаги банкнотлар номинал қиймати, серияси ва рақамлари далолатномага илова қилинади.


Нақд миллий/ чет эл валюталарининг ҳаққонийлиги банк мутахассислари иштирокида текширилди ва тасдиқланди.


Нақд миллий/чет эл валюталарини топширишда/қабул қилишда қуйидаги шахслар иштирок этди.



Банк ходимлари:


(Ф.И.О.)                                             _______________

(Ф.И.О.)                                             _______________

(Ф.И.О.)                                             _______________



Ички ишлар орган ходимлари:


(Ф.И.О.)                                             _______________

(Ф.И.О.)                                             _______________

(Ф.И.О.)                                             _______________






Низомга

2-ИЛОВА



Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида банкдан

нақд пулларни олиш ва қайтариб топшириш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Ички

ишлар

органи

номи ва

жойи


Тезкор-

қидирув

тадбирларини

ўтказиш

ҳақидаги

қарорнинг

санаси, рақами ҳамда уни

тасдиқлаган

раҳбар


Нақд

пулларни

қабул қилиб

олган

ходимнинг

лавозими,

махсус

унвони,

хизмат

гувоҳномаси

ва шахсий

жетон рақами


Банк кассасидан

олинаётган

пулларнинг


Тезкор-қидирув

тадбирларидан

сўнг қайтариб

топширилган

нақд пуллар

суммаси (рақам

ва сўз билан)


Нақд

пулларни

қайтариб

топширган

ички ишлар

органи

номи ва

жойи


Тезкор-қидирув

тадбирларидан

сўнг нақд

пулларни қабул

қилган банк

масъул

ходими/раҳбари

Умумий

суммаси

(рақам

ва сўз

билан)


Сана, вақти

ва масъул

ходимнинг

имзоси


1


2


3

4

5

6

7

8

       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 декабрь










































Время: 0.0034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск