ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2022 й. 735-сон "XT Xarid texnologiyalari" масъулияти чекланган жамият устав капиталидаги давлат улушини сотиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2022 й.

N 735




"XT XARID TEXNOLOGIYALARI" МАСЪУЛИЯТИ

ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ УСТАВ КАПИТАЛИДАГИ

ДАВЛАТ УЛУШИНИ СОТИШ БЎЙИЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Давлат харидларининг электрон тизимига хусусий капитал иштироки учун кенгроқ имкониятлар яратиш, ушбу соҳадаги давлат иштирокини қисқартириш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг "XT Xarid texnologiyalari" масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда - "XT Xarid texnologiyalari" МЧЖ) устав капиталидаги 50 фоиз миқдоридаги давлат улушини бозор қийматида сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч кун муддатда "XT Xarid texnologiyalari" МЧЖ устав капиталидаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази" давлат унитар корхонасининг 50 фоиз миқдоридаги улушини (кейинги ўринларда - давлат улуши) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиб берилишини таъминласин.


3. Давлат активларини бошқариш агентлиги:

бир ҳафта муддатда "XT Xarid texnologiyalari" МЧЖ таъсис ҳужжатларини ўзгартирган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

бир ой муддатда "XT Xarid texnologiyalari" МЧЖ устав капиталидаги давлат улушининг бозор қийматини белгиланган тартибда аниқланишини таъминласин.


4. Белгилансинки, "XT Xarid texnologiyalari" МЧЖ уставидаги давлат улушини сотиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан "XT Xarid texnologiyalari" МЧЖнинг бошқа иштирокчиларига ва жамиятнинг ўзига давлат улушини имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда бозор қийматида сотиб олишлари мумкинлиги тўғрисида хабарнома юборилади;

"XT Xarid texnologiyalari" МЧЖнинг бошқа иштирокчилари ва жамиятдан давлат улушини имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда сотиб олиш бўйича таклиф келиб тушмаган тақдирда, давлат улуши бозор қийматидаги бошланғич нарх билан "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларига чиқарилади;

давлат улуши бўйича тасарруф этиш ҳуқуқи уни сотиб олиш бўйича тўловлари тўлиқ келиб тушгандан сўнг белгиланган тартибда расмийлаштирилади;

давлат улушини сотишдан тушган маблағлар, истисно тариқасида, тўлиқ миқдорда (бундан сотиш билан боғлиқ харажатлар мустасно) "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази" ДУКнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 январь


































Время: 0.0241
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск