Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар тўғрисида маълумот /

2023 йил учун қонунчиликдаги янгиликлар

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2023 ЙИЛ УЧУН ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР



2023 йил 1 декабрдан бошлаб:


Транспорт воситасининг эгасига транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликда тегишли ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни (ишончнома ва бошқалар) тақдим этган ҳолда, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини ўтказганлиги ҳақида хабардор қилиш ҳуқуқи берилади. Бунда, хабарнома олинган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу транспорт воситасида содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш тартиби жорий этилиши белгиланди.


(2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Президент Фармони)


Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади. Ушбу тизим учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул этиб белгиланди.


Белгиланишича, мазкур миллий тизим доирасида халқаро сейсмик кузатувлар глобал тизимига киритилган станциялар билан интеграциялашув асосида "Кучли зилзиладан огоҳлантириш" мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.


(2023 йил 16 майдаги ПҚ-158-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори)


"Рақамли ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинади.


(2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон "Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


Қуйидаги ҳудудларда камида 2 каналли 60 кВт ва ундан юқори қувватли электромобилларни қувватлантириш станцияларини барпо этишнинг мажбурий тартибини ўрнатган ҳолда республикада электромобилларни тез қувватлантириш станцияларини барпо этиш жадаллаштирилади:

- Нукус шаҳри, вилоятларнинг маъмурий марказлари ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлар ҳудудларидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, сиғими 100 автомобилдан ортиқ бўлган автотураргоҳлар ҳамда бозорлар ҳудудида;

- "Ўзбекистон туризм магистрали" туризм транспорт коридори автомагистраль йўлларида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, савдо ва кўнгилочар марказлари ҳудудида.


Белгиланишича, Экология жамғармаси ҳисобидан "Ўзбекистон туризм магистрали" туризм транспорт коридорининг чўл ва саҳро қисмида қуёш электр станцияларини қурган ҳолда биринчи 50 та электромобилларни тез қувватлантириш станцияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 млн сўмдан маблағлар субсидия сифатида ажратилади.


(2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)


Белгиланишича, "Яшил" ва "Қизил" йўлак тамойили босқичма-босқич республиканинг йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади.

"Яшил" йўлакдан - белгиланган қоидаларга риоя этадиган ва ҳуқуқбузарлик содир этмаган транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳеч қандай тўсиқсиз ва чекловларсиз ҳаракатланади;

"Қизил" йўлакдан - қидирувда бўлган, вазн ва ҳажм параметрларини бузиб ҳаракатланаётган ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ўз вақтида тўланмаган жаримаси мавжуд бўлган транспорт воситалари ҳаракатланади.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 377-сон "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори)


"GSP+" тизими имтиёзлари қўлланилишига доир маълумотлар олиш, синов лабораторияларини (шу жумладан, ветеринария, ўсимликлар карантини, санитария-эпидемиология соҳаларда) эркин танлаш, синов баённомаларини электрон расмийлаштириш имконини берадиган ҳамда божхона органлари "ягона дарча" тизимига интеграция қилинган "E-sertifikat" ахборот тизими ишга туширилади.


(2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)


Белгиланишича:


- миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари хизмат кўрсатувчи ходим томонидан мурожаат этувчининг яшаш жойига бориб, планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида қўшимча тўлов асосида кўрсатилади;

- миграция ва транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматларини қўшимча тўлов асосида кўрсатишда тегишлича Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали, "Call-марказ", расмий веб-сайт ҳамда дастурий таъминотдан (мобил иловадан) фойдаланилади;

- фуқароларнинг хоҳишига кўра тайёр идентификацияловчи ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини почта орқали ёки қўшимча тўлов асосида, шунингдек, автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва давлат рақами белгиларини уларнинг яшаш жойига қўшимча тўлов асосида етказиб бериш хизмати жорий этилади;

- аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари уларнинг яшаш жойига бориб, қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда кўрсатилади.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 321-сон "Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори)


Чорвачилик хўжаликлари ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизими жорий этилади.


(2023 йил 24 августдаги ПҚ-285-сон "Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори)


Белгиланишича:

- ташқи реклама бозори иштирокчилари учун тенг шароитлар яратиш ҳамда соҳада шаффофликни таъминлашга қаратилган "Ташқи реклама" рақамли мониторинг электрон тизими жорий этилади;

- давлат мулки бўлган ер участкалари, бинолар ҳамда иншоотларда янги ўрнатиладиган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқи учун электрон онлайн-аукцион якунлари бўйича тўлов ҳамда ташқи реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун йиғим ўрнига миқдори очиқ электрон аукцион савдолари орқали белгиланадиган ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун ягона ойлик йиғим жорий этилади;

- давлат мулки бўлган ер участкаларида, бино ҳамда иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун реклама жойининг паспорти ҳамда уларни ўрнатиш учун шартномалар оммавий оферта шаклида "E-auksion" электрон савдо платформасининг ягона электрон савдо майдончасида аукцион ғолибига автоматик тарзда берилади;

- хусусийлаштирилган, ижарага берилган ёки нодавлат ташкилотларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларида, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда ҳамда транспорт воситаларида (йўналишлардаги автобуслар бундан мустасно) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини берувчи реклама жойининг паспорти Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ахборот тизими орқали берилади;

- давлат мулки бўлган бино-иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларида ютиб олган аукцион ғолиби билан давлат мулки объектларини ижарага бериш шартномаси ижарага берувчи ва ижарачи ўртасида электрон шаклда (шу жумладан, электрон рақамли имзо орқали) солиқ органларининг "E-Ijara" ахборот тизими орқали тўғридан-тўғри икки томонлама тузилади. Бунда ижара ҳақининг ставкалари бир квадрат метр учун Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маъмурий марказларида 10 фоизи ҳамда бошқа ҳудудларда 7 фоизи миқдорида белгиланади;

- ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) электрон аукцион савдоларига чиқаришнинг бошланғич нархи тасдиқланган йиғим миқдорида белгиланади;

- ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) электрон аукцион савдоларига алоҳида ёки бир нечта объектлардан иборат лот шаклида қўйилади;

- йиғим Тошкент шаҳрида реклама майдонининг (сатҳининг) бир квадрат метри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизидан ва бошқа ҳудудларда 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Бунда йиғим хусусийлаштирилган, ижарага берилган ёки нодавлат ташкилотларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлардаги ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун ҳам татбиқ этилади;

- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланишидан келиб чиқиб, йиғим миқдорини белгилаш ҳамда уларга 0,5 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш тавсия этилади;

- транспорт воситаларида (йўналишлардаги автобуслар бундан мустасно) рекламани жойлаштириш учун йиғим миқдори уларнинг тоифасидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланади.


Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:


- ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмалари, шунингдек, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, маъқуллангандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади;

- ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ҳамда унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун ягона ойлик йиғим миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгилангандан бошлаб 15 кундан кейин кучга киради;

- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш тартиби ҳамда уларга қўйиладиган талаблар ва техник регламент тасдиқлангандан сўнг бир йил ичида ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) белгиланган янги тартибга мослаштирилади;

- ташқи реклама ва ахборот объектларига (конструкцияларига) рекламани жойлаштириш ва реклама жойининг паспортида кўрсатилган ер участкасидан, бинодан ёки иншоотдан вақтинча фойдаланиш имкони бўлмаган тақдирда, маҳаллий ҳокимликлар ёзма кўрсатмасига кўра ушбу объектни реклама қўйилиши тўхтатилган ва бошланган ойлар учун йиғимни тўлашдан озод қилган ҳолда, вақтинча демонтаж қилиш тартиби жорий этилади;

- ер участкасида қурилиш ишлари ҳамда бинолар ва иншоотларда реконструкция-таъмирлаш ишлари тугалланганидан сўнг ёки ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) демонтаж қилинишига сабаб бўлган бошқа сабаблар бартараф этилганидан кейин ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) аввалги жойига ўрнатиш имконияти мавжуд бўлмаса, амалдаги ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасидан чиқариб ташланади ва тегишли реклама жойининг паспорти бекор қилиниб, ушбу объект эгасига унинг танловига кўра келгусида электрон аукцион орқали олинган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) бўйича тегишли муддатга йиғимни тўлашдан озод қилиш йўли билан ҳам компенсация қилиниши мумкин.


Белгиланишича:


- йиғим тўловлари биллинг тизими орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига амалга оширилади;

- тадбиркорлик субъектлари томонидан реклама жойининг паспортини бошқа тадбиркорлик субъектлари номига қайта расмийлаштириш тақиқланади;

- электрон аукцион якунига кўра ғолиб деб топилган иштирокчи беш иш кунида йиғимнинг уч ойлик миқдорини олдиндан тўлаши ҳамда жисмоний шахс ғолиб деб топилган тақдирда, белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиши шарт;

- ягона электрон савдо майдончаси оператори томонидан электрон аукцион якунига кўра ғолиб деб топилган иштирокчининг номи, СТИРи ва бошқа реквизит маълумотлари электрон тизимга автоматик равишда юборилиши шарт.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сон "Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


Ваколатли давлат органига қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ахборот ва ҳисоботлар бир йил ичида икки ва ундан ортиқ марта ўз вақтида ошкор этилмаганлиги учун эмитентнинг ижроия органини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тўғрисида кўрсатма киритиш ва эмитентнинг қимматли қоғозлар чиқарилишини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқи берилади.


(2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон "Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш, улар билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим ва ижара шартномаларини тузиш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Давлат хизматлари марказлари ёки махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 сентябрдаги 452-сон "Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвесторларга давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори)


Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:

- давлат спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш;

- Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширилади.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 ноябрдаги 583-сон "Спорт соҳасида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори)


Қуйидагилар оширилади:

q бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга;

q базавий ҳисоблаш миқдори 3 фоизга.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидагилар белгиланади:

q меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - ойига 1 050 000 сўм;

q базавий ҳисоблаш миқдори - ойига 340 000 сўм;

q пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори - ойига 372 000 сўм;

q ёшга доир энг кам пенсия миқдори - ойига 725 000 сўм;

q ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори - ойига 800 000 сўм;

q меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори - ойига 800 000 сўм;

q 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда - ойига 3 527 000 сўм;

q белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори - ойига 800 000 сўм;

q зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори - ойига 608 000 сўм;

q иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда - ойига 608 000 сўм;

q ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори - ойига 608 000 сўм;

q боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори - ойига 608 000 сўм, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун - 212 000 сўмдан қўшган ҳолда;

q боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори - ойига 608 000 сўм, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўлаган ҳолда.


(2023 йил 17 ноябрдаги ПФ-196-сон "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Президент Фармони)


Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати қуйидаги маълумотлар билан тўлдирилади:

- ҳудудлар кесимида "Ҳаж" тадбирига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбати тўғрисидаги (зиёратга борувчи шахснинг аризаси навбатга қўйилган сана ва рўйхатдаги тартиб рақами) маълумотлар;

- болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун берилган аризалар навбати (рўйхати) тўғрисидаги (ариза навбатга қўйилган сана, рўйхатдаги тартиб рақами, ёш гуруҳи ҳамда ташкилот рақами) маълумотлар;

- давлат органлари ва ташкилотларида давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомилларини белгиловчи харид комиссиясининг ички идоравий тартиби (низом, регламент, йўриқнома ёки бошқа ички идоравий ҳужжат);

- марказий, ҳудудий ва тизим ташкилотларида бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;

- давлат органлари ва ташкилотлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларга тақдим этилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан ғолиб бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг буюртма доирасида бажарган ишлари юзасидан ҳисоботлари ҳақидаги маълумотлар.


(2023 йил 27 ноябрдаги ПФ-200-сон "Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)


2023 йил 6 декабрдан бошлаб:


Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 000 000 (юз миллион) сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.


(Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 66-сон қарорига 1-илова)



2023 йил 1 ноябрдан бошлаб:


Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:

q давлат ёнғин назорати органларининг ижобий хулосасини олмасдан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини аукционга чиқариш, қурилиш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектлардан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тақиқланади. Бунда:

- давлат ёнғин назорати органлари томонидан хулоса бериш муддати етти кун этиб белгиланади;

- давлат ёнғин назорати органларига лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун мазкур ҳужжатларнинг барча қисмлари тақдим этилади;

q давлат ёнғин назорати органлари қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилади;

q аҳоли гавжум бўладиган объектларда қонунчиликка мувофиқ ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан мажбурий тартибда идоравий ёнғин назорати ўрнатилади.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 августдаги 332-сон "Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори)


Янги Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкалари амалга киритилади.


(Ички ишлар вазирининг 2023 йил 10 августдаги 396-сон "Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи)


Компетенцияни ривожлантириш институти, Тошкент архитектура-қурилиш университети ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетида маҳаллий ҳокимликлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг шаҳарсозлик соҳасидаги билимларини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ташкил этилади.


(2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-299-сон "Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда 2023-2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


Ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилади. Бунда экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат даавомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юкланади.


(2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


"Охирги миля" тамойили асосида тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларига кенг полосали Интернет тармоқларини олиб боришга қаратилган ҳамкорлик дастури амалга оширилади.


(2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-308-сон "Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг "Электрон ҳукумат тадқиқоти" ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори)


Белгиланишича, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид барча маълумотлар ва ҳужжатлар hrm.argos.uz электрон платформасида шакллантирилади ва юритилади (ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундан мустасно).


(Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 сентябрдаги 492-сон "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори)


Ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар эксперимент тариқасида йўлга қўйиладиган туман (шаҳар)ларда "Инсон" ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилади.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 октябрдаги 539-сон "Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори)


2026 йил 1 январга қадар туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя, жумладан вегетатив тиним ҳолатидаги, вегетация ёки гуллаш давридаги сертармоқлари, бошқа тирик ўсимликлар (жумладан, илдизлари), қаламчалар ва пархиши (ТИФ ТН коди 0601 ва 0602) импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.


(2023 йил 23 октябрдаги ПҚ-341-сон "Гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори)



2023 йил 16 ноябрдан бошлаб:


Давлат иштирокидаги корхоналардаги давлат вакилларининг фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 373-сон "Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органларида давлат вакилларининг самарали иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори)



2023 йил 1 октябрдан бошлаб:


Қимматли қоғозлар эмитентлари томонидан ахборот ва ҳисоботларни ошкор этиш талаблари такомиллаштирилди:

- қимматли қоғозлар фонд биржасининг листингига киритилган хўжалик жамиятлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ошкор этиладиган ахборот ва ҳисоботлар билан бир қаторда пул маблағларининг ҳаракати ҳамда акциялар чиқаришнинг бир қисми бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ошкор этади;

- қимматли қоғозлар фонд биржасининг листингига киритилмаган хўжалик жамиятлари рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган муҳим фактларни мажбурий тартибда ошкор этмайди, бундан тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган акциядорлик жамиятлари, шунингдек, уларнинг таркибидаги акциядорлик жамиятлари мустасно.


(2022 йил 8 ноябрдаги ПҚ-415-сон "Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


Қуёш, шамол ва гидроэлектр станцияларида ҳамда қайта тикланувчи бошқа энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергияси учун электр энергиясининг қайта тикланувчи манбалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи "яшил энергия" сертификатлари тизими жорий этилади.


(2023 йил 12 майдаги ПҚ-156-сон "Яшил энергия" сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан табиий газни қувурлар орқали ташиш (транзит) хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига давлат реестрига киритилган хроматограф ҳамда электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиши ва солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши мажбурий этиб белгиланади. Бунда тижорат ўлчов узелларига ўрнатилган электрон ҳисоблагичларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилмаган табиий газ ва суюқ углеводородни қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш ҳамда реализация қилишни амалга оширувчи корхоналарга нисбатан Солиқ кодексининг 227-1-моддасида белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилади.


Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:

- табиий газ ва суюқ углеводород реализациясини амалга оширувчи ҳамда уларни харид қилувчи корхоналар томонидан табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид зарур маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритиб борилади. Бунда, табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномалар бўйича ахборот тизимига солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган маълумотлар, шу жумладан шартнома тури, рақами, санаси, товар тури (маркаси), миқдори ва нархи, ўлчов бирлиги, ҳисоб-китоб шакли ва бажариш муддатларини ўз ичига олган маълумотлар киритилади;

- табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномалар юзасидан электрон ҳисобварақ-фактуралар мазкур шартномалар бўйича Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида шакллантирилади.


(2023 йил 12 майдаги ПҚ-157-сон "Табиий газ ва суюқ углеводородни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


Белгиланишича, сейсмик хавфсизлиги II-IV тоифадаги бино ва иншоотлар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва назорат функцияларини амалга ошириш йўналишларидаги фаолият юритувчи мутахассисларни сертификатлаш тартиби жорий этилади. Бунда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мутахассисларни сертификатлаштириш ишларини ташкил этиш доирасида ўқув курслари сифатли ўтказилишини таъминлаш, таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ва бунинг учун миллий тренерлар корпусини шакллантиришга масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


(2023 йил 16 майдаги ПҚ-158-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори)


Белгиланишича, электрон тижорат соҳасини ривожлантириш орқали савдо айланмаси ҳажмини 2023 йилда 500 миллион АҚШ долларига етказиш, шунингдек, иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш мақсадида тадбиркорлик субъектларига электрон тижорат фаолияти доирасида эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат берилади.


B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга бўлган фуқаролар томонидан тизим бошқаруви, маълумотлар базаси ва "булутли" платформани бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа талаб юқори

...
Время: 0.0122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск