ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Бошка тармоклар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 й. ПҚ-464-сон "Сирдарё вилояти Боёвут туманида қуввати 1 573 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2022 й.

N ПҚ-464



"СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ БОЁВУТ ТУМАНИДА

ҚУВВАТИ 1 573 МВТ БЎЛГАН БУҒ-ГАЗ ЭЛЕКТР

СТАНЦИЯСИНИ ҚУРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

a) Халқаро молия корпорациясининг молиявий ва техник кўмагида "Сирдарё вилояти Боёвут туманида умумий қуввати 1 573 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда - Инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш учун инвестор танлаб олиш жараёни якунланганлиги;

б) Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ўтказилган халқаро тендер савдолари натижаларига кўра, "EDF International S.A.S." (Франция), "Nebras Power Investment Management B.V." (Қатар), "Sojitz Corporation" (Япония) ва "Kyuden International Corporation" (Япония) компаниялари консорциуми (кейинги ўринларда - Инвестор) ғолиб деб топилганлиги;

в) Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикасида масъулияти чекланган жамият шаклида "Enersok" хорижий корхонаси (кейинги ўринларда - Лойиҳа компанияси) ташкил этилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2022 йил 16 февралда инвестиция шартномаси (кейинги ўринларда - Инвестиция битими) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ Инвестор ва Лойиҳа компанияси:

Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Сирдарё вилояти Боёвут туманида қуввати 1 573 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиши;

юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 875 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;

д) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (кейинги ўринларда - "Ўз МЭТ" АЖ) ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2022 йил 16 февралда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2022 йил 1 декабрда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи битим (кейинги ўринларда - электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ:

Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини "Ўз МЭТ" АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;

Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 80 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим этиши;

Лойиҳа компанияси Инвестиция лойиҳаси доирасида буғ-газ электр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш ва улар ишга туширилгандан сўнг "Ўз МЭТ" АЖга топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олиши;

"Ўз МЭТ" АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ҳамда Лойиҳа компанияси ўртасида имзоланган Инвестиция битими тасдиқлансин.


3. "Ўз МЭТ" АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар маъқуллансин.


4. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқарилган 1 киловатт/соат электр энергияси учун тариф миқдори электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларда назарда тутилган миқдорда ва хорижий валютада ўрнатилганлиги белгилаб қўйилсин ҳамда тўлов нархларининг АҚШ долларига боғланишига рухсат берилсин.


5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда "Ўз МЭТ" АЖга Инвестор, Лойиҳа компанияси ва Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этаётган кредиторлар билан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар Лойиҳа компанияси томонидан бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқларини кредиторларга бериш юзасидан тўғридан-тўғри битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.


6. "Ўз МЭТ" АЖга:

Лойиҳа компанияси билан биргаликда электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ, Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни тендер ва мажбурий экспертиза ўтказмаган ҳолда танлаб олишга ва шартномалар тузишга;

Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл банкининг хорижий валютада тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишига рухсат берилсин.


7. Сув хўжалиги вазирлиги ва "UzGasTrade" АЖ "Ўз МЭТ" АЖ билан электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларда кўзда тутилган ҳажмларга ва параметрларга мувофиқ, Лойиҳа компаниясига табиий газ ва техник сув етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланишини таъминласин.

Бунда, Сув хўжалиги вазирлиги ва "UzGasTrade" АЖнинг айби билан табиий газ ва техник сув етказиб берилмаслиги натижасида "Ўз МЭТ" АЖ томонидан Лойиҳа компаниясига етказилган зарарлар, шу жумладан барча турдаги жарима ва бой берилган фойда суммаларини тўлаб бериш мажбурияти юзасидан, агар шартномада бошқа қоидалар назарда тутилмаган бўлса, табиий газ ва техник сув етказиб берувчилар "Ўз МЭТ" АЖ олдида қонунчиликка мувофиқ регресс тартибида жавобгар бўлиши белгилаб қўйилсин.


8. Иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан "Ўз МЭТ" АЖнинг аккредитив очадиган хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари Жаҳон банки кафолати орқали бажарилган тақдирда, Жаҳон банки билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мақбул шаклдаги Жаҳон банки харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.


9. "Ўз МЭТ" АЖ Инвестиция лойиҳаси доирасида буғ-газ электр станциясини ягона электр энергетика тармоғига улаш учун ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш ишлари бошланишини таъминласин.


10. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, тўланиши лозим бўлган барча солиқлар ва йиғимлар амалга оширилган ҳолда, хорижий кредиторларнинг лойиҳаларни молиялаштиришда анъанавий қўллайдиган таваккалчиликни бошқариш талабларига мувофиқ, қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

кредит олиш, хорижий валютадаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, хорижий валютада кредит маблағлари тушумлари) учун чет эллардаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан тўғридан-тўғри амалга ошириш.


11. Инвестиция лойиҳасини жойлаштириш учун Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги иловага мувофиқ 60,25 гектар ер майдони қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилсин.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги 2023 йил охирига қадар ушбу қарор билан тоифаси ўзгартирилаётган ер майдонлари майдонининг беш баравари миқдорида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган янги ерлар ўзлаштирилишини таъминласин.

Бунда, мазкур бандга асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонининг ер фонди тоифаси ўзгартирилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари тўланмайди.


12. Сирдарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Инвестиция битими ва электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларда кўрсатилган шартларга мос келадиган буғ-газ электр станцияси ва унинг инфратузилмасини қуриш учун зарур бўлган ер участкасининг жамоат эҳтиёжлари учун Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.

Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан ажратилган ер участкасининг Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига ижарага берилишини таъминласин.

Ерни ижарага олиш ҳуқуқи учун бозор қийматида ҳақ тўлаш ерга нисбатан амал қилувчи ва Лойиҳа компанияси томонидан тўланадиган ижара тўловлари кўринишида ифодаланиши белгилансин.

Инвестиция лойиҳаси доирасида Энергетика вазирлиги билан тузилган ер участкасининг ижара шартномалари асосида берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.


13. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция битими ва электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар доирасидаги мажбуриятларини бажариши устидан доимий назорат ўрнатсин.


14. Табиат ресурслари вазирлиги Инвестиция лойиҳаси ҳужжатларининг давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ва Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя қилиниши устидан лозим даражада назорат ўрнатилишини белгиланган тартибда таъминласин.


15. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битими ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 30 декабрдаги

ПҚ-464-сон қарорига

ИЛОВА


"Сирдарё вилояти Боёвут туманида қуввати 1 573 МВт

бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш" инвестиция

лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан

саноат мақсадларга мўлжалланган ерлар

тоифасига ўтказилаётган ер участкалари

РЎЙХАТИ

Ҳудуд номи


Контур

рақами


Жами ер

участкаси

майдони

(гектар)


шундан:


Тупроқ

бонитет

бали


суғориладиган

экин ерлари

(гектар)


яйлов ерлар

(гектар)


бошқа ерлар

(йўллар,

ариқ-зовур)

(гектар)


Сирдарё вилояти,

Боёвут тумани,

"Т. Латипов" МФЙ


254қ


1,71

1,61


0,10

51

258қ


7,72

7,62


0,10

45

259қ


16,08

15,94


0,14

51

260қ


11,29

11,09


0,20

46

236қ


5,80



5,80


261қ


0,05



0,05


262қ


0,52



0,52


Жами


43,17

36,26


6,91


Сирдарё вилояти,

Боёвут тумани,

"Ширин" МФЙ


143қ


3,90

3,90



44

145қ


0,90

0,90



44

138


1,20

1,0

0,10

0,10

44

139


0,80


0,80


44

140


2,20

2,0

0,15

0,05

44

133қ


2,0

1,98


0,02

54

136қ


0,95



0,95


137қ


2,0

2,0



44

142қ


0,78



0,78


144қ


0,55



0,55


Жами

15,28

11,78

1,05

2,45


Сирдарё вилояти,

Ширин шаҳри,

"М. Улуғбек" МФЙ



1,03


0,47


0,56

41


0,77


0,54


0,23

41

Жами


1,80


1,01


0,79


Умумий ажратиладиган

ер майдони


60,25


49,05

1,05

10,15


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 январь



































Время: 0.2064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск