ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона режимлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2022 й. 737-сон "Товарларни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2022 й.

N 737



ТОВАРЛАРНИ БОЖХОНА ТРАНЗИТИ

БОЖХОНА РЕЖИМИГА ЖОЙЛАШТИРИШ

БИЛАН БОҒЛИҚ ОПЕРАЦИЯЛАРНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ, шунингдек, товарларни электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 118 ва 261-моддаларига мувофиқ:

товарни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш учун божхона органига транзит декларацияси ва товарнинг кузатув ҳужжатлари тақдим этилиши белгиланганлиги;

транзит декларацияси божхона ҳудудига кириб келаётган товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтгунига қадар ёки кесиб ўтиш вақтида берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

божхона органларига дастлабки ахборот тақдим этилган ҳолларда Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясига (1975 йил 14 ноябрь, Женева) мувофиқ тўлдирилган халқаро йўлларда ташиш дафтарчаси ҳамда Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги конвенцияга (1990 йил 26 июнь, Истанбул) мувофиқ тўлдирилган АТА карнети транзит декларацияси сифатида қабул қилинади;

божхона органига транзит декларацияси товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтгунига қадар тақдим этилганда, қонунчиликда белгиланган дастлабки электрон шаклдаги ахборотни тақдим этиш талаб этилмайди;

транзит декларациясини божхона органига тақдим этиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган операциялар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг "E-Tranzit" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Товар ва транспорт воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

транзит декларациясининг божхона расмийлаштируви босқичлари;

транзит декларацияси тақдим этилиши талаб этиладиган ва талаб этилмайдиган ҳолатлар;

транзит декларациясини тақдим этишда илова қилинадиган ҳужжатлар турлари;

транзит декларациясини "E-Tranzit" автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олиш тартиби;

транзит декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёхуд бекор қилиш асослари ва тартиби.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон қарори билан тасдиқланган Божхона йиғимлари ставкаларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Белгилансинки:

мазкур қарор 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради;

мазкур қарорга 2-илованинг 2-банди 2023 йил 1 июлдан кучга киради.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг  Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 31 декабрдаги

737-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги

700-сон қарори билан тасдиқланган Божхона

йиғимлари ставкаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. 1-банднинг "е" кичик банди чиқариб ташлансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 10-банд билан тўлдирилсин:

"

10.

Декларантнинг мурожаатига асосан божхона органи томонидан транзит декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритишда транзит декларациясининг асосий варағи учун, ахборот тизимида декларацияловчи шахс томонидан ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш бундан мустасно;


БҲМнинг 10 фоизи

".

       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 январь



































Время: 0.1343
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск