ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортни молиялаштириш ва унинг моддий техник базаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.01.2023 й. 4-сон "Сурхон" профессионал футбол клуби" масъулияти чеклаиган жамияти устав фондидаги давлат улушини "FC-Surhan" масъулияти чекланган жамиятига сотиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.01.2023 й.

N 4




"СУРХОН" ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ КЛУБИ"

МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ УСТАВ

ФОНДИДАГИ ДАВЛАТ УЛУШИНИ "FC-SURHAN"

МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИГА

СОТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, профессионал футбол клублари фаолиятига хусусий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг "Сурхон" профессионал футбол клуби" масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги давлат улушини "FC-Surhan" масъулияти чекланган жамиятига номинал (баланс) қийматда тўғридан-тўғри сотиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

бир ҳафта муддатда "Сурхон" профессионал футбол клуби" масъулияти чекланган жамиятининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан тезкор мустақил аудит текширувини ўтказиб, аниқланган клубнинг кредитор қарздорлиги 2023 йил 10 январга қадар бартараф этилишини;

бир ой муддатда "Сурхон" профессионал футбол клуби" масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги давлат улушининг белгиланган тартибда "FC-Surhan" масъулияти чекланган жамиятига номинал (баланс) қийматда берилишини таъминласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Устав капиталидаги давлат улушлари давлат органлари ва хўжалик жамиятларига ўтказиладиган футбол клублари рўйхатининг 13-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Давлат активларини бошқариш агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда профессионал футбол клублари устав фондидаги давлат улушларини салоҳиятли хусусий инвесторларга сотиш бўйича таклифларни Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясига киритсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси У.Б. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 7 январь








































Время: 0.0284
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск