ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Президенти / Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги комиссия ва органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2023 й. 6-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг бюджетдан ташқари жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.2023 й.

N 6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ

МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ВАКИЛ

ДЕВОНИНИНГ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 27 июлдаги ПФ-178-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 27 июлдаги ПФ-178-сон Фармонининг 11-бандига мувофиқ Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг бюджетдан ташқари жамғармасини ташкил қилиш, унинг маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг бюджетдан ташқари жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.

Белгилансинки, Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларини моддий рағбатлантириш, ўқув курсларида ўқитиш, шунингдек, девон фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантиришга йўналтирилган бошқа тадбирларни молиялаштириш мақсадида ташкил этилади.


3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг девони ходимлари томонидан қўлланилган жарималар суммаси ҳамда расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар асосида судлар томонидан қўлланилган жарима суммасининг 100 фоиз миқдори;

техник кўмаклашиш маблағлари, халқаро ташкилотлар, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахслар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари (меценатлик кўмаги);

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Жамғарманинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш йўналишлари;

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасини тузиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тартиби;

Жамғармани бошқариш кенгашини ташкил этиш, кенгаш таркиби ва унинг вазифалари, кенгаш мажлисларини ўтказиш тартиби;

Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш, унинг даромад ва харажатлар сметаси ижросини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 январдаги

6-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 августдаги 587-сон қарорида:


а) 3-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 14 июлдаги 584-сон қарорининг 3-бандида:


а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг техник ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматчи ходимлари, шу жумладан, операторларга мутахассис лавозими учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади";


б) қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг хизмат кўрсатувчи ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Транспорт бўлимининг тегишли хизмат кўрсатувчи ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади";


в) тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 9 январь



































Время: 0.0177
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск