ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш /

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.12.2022 й. 731-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 декабрдаги

731-сон қарорига

3-ИЛОВА



Олимпия ва паралимпия спорт турларига

тайёрлаш марказларига ўқувчиларни қабул қилиш,

аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини

кўчириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

         

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА

          

1. Ушбу Низом Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига (кейинги ўринларда - Марказ) ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш тартибини белгилайди.


2. Марказга ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. МАРКАЗГА ЎҚУВЧИ-СПОРТЧИЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ

            

3. Марказга фақат олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича ўқувчи-спортчилар қабул қилинадилар, бундан миллий кураш ҳамда алоҳида Ҳукумат қарорлари билан белгиланган спорт турлари мустасно.


4. Ўқувчи-спортчилар марказнинг Олимпия мактабларига спортнинг олимпия турлари бўйича 5-синфга ва паралимпия турлари бўйича 10-синфга қабул қилинади.

Марказнинг 5-синфига спортнинг олимпия турлари бўйича спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа таълим муассасаларида спорт соғломлаштириш тайёргарлигидан ўтган ўқувчи-спортчилар, 10-синфига паралимпия турлари бўйича танлов асосида қабул қилинадилар.

Марказнинг профессионал таълим босқичи 1-босқичига Марказнинг 11-синф битирувчилари орасидан спорт такомиллаштириш босқичининг биринчи йил тайёргарлигидан ўтган, Ўзбекистон спорт усталигига номзод разрядига ёки Ўзбекистон спорт устаси, Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси унвонига эга бўлган ўқувчи-спортчилар ўқув йили аттестация якунига кўра Марказ директорининг буйруғига асосан (спортнинг ўйин турлари бундан мустасно), шунингдек, умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари орасидан спорт такомиллаштириш босқичининг биринчи йил тайёргарлигидан ўтган, Ўзбекистон спорт усталигига номзод разрядига Ўзбекистон спорт устаси, Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси унвонига эга бўлган иқтидорли спортчилар танлов асосида Марказ директорининг буйруғига асосан қабул қилинадилар, спортнинг ўйин турлари бундан мустасно;

спортнинг ўйин турлари бўйича Марказнинг профессионал таълим босқичининг 1-босқичига Марказнинг 11-синф битирувчилари орасидан спорт такомиллаштириш босқичининг биринчи йил тайёргарлигидан ўтган, камида биринчи спорт разряди эга бўлган ўқувчи-спортчилар ўқув йили аттестация якунига кўра, шунингдек, умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари орасидан спорт такомиллаштириш босқичининг биринчи йил тайёргарлигидан ўтган, камида биринчи спорт разряди эга бўлган иқтидорли спортчилар танлов асосида Марказ директорининг буйруғига асосан қабул қилинадилар.


5. Паралимпия спорт турлари бўйича ўқувчи-спортчилар Марказнинг профессионал таълим босқичининг 1-босқичига IPC (Халқаро паралимпия қўмитаси), IBSA (Халқаро кўзи ожизлар спорти федерацияси) тиббий-функционал талаблари, Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК) хулосасига асосан Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тавсиясига кўра танлов асосида қабул қилинади.


6. Марказда спорт турлари бўйича ўқувчи-спортчилар контингенти ва қабул режаси спорт турининг хусусиятидан (вазн тоифаси, спортчилар сони, шу жумладан спортчи аёллар сони, жамоавий спорт турлари бўйича тегишли спорт турида иштирок этадиган спортчилар сони ва бошқалар) келиб чиқиб шакллантирилади.


7. Марказга ўқувчи-спортчилар қабулини самарали ташкил қилиш мақсадида таълим муассасасида қабул комиссияси ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан қабул комиссияси раиси ва масъул котиби тасдиқланади. Қабул комиссияси аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.


8. Ҳужжатларни қабул қилиш, касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиш ҳамда касбий (ижодий) имтиҳон натижаларини эълон қилиш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.


9. Марказга ўқишга кириш истагини билдирган ўқувчи-спортчилар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ўқувчининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан Марказ директори номига ариза;

тиббий маълумотномалар (Ф-026-у шаклдаги мактаб тиббий анкетаси, Ф-063-у шаклдаги профилактик эмлаш картаси, Ф-086-у шаклдаги тиббий маълумотнома, қон, сийдик, гижжа тухуми таҳлили, ЭКГ, 14 ёшдан бошлаб флюрография, турар жойидан болалар врачидан кечирган касалликлари тўғрисидаги маълумотнома, якка кураш турлари учун умуртқа поғонасининг кўкрак ва бел қисмларининг икки проекциядаги рентген расми ҳамда травматолог хулосаси);

спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа спорт таълим муассасалари томонидан берилган йўлланма;

спорт разряди ёки унвонини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ҳамда спорт разряди ёки унвони тасдиқланганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма.


10. Паралимпия спорт турлари бўйича Марказга ўқишга кириш истагини билдирган ўқувчи-спортчилар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан марказ директори номига ариза ва ёзма розилиги;

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК)нинг хулосаси;

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг тавсияномаси.


11. Ҳужжатлар қабул комиссиясига ўқишга кирувчи томонидан шахсан тақдим этилади.


12. Мазкур Низомнинг 9 ва 10-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси ўқувчи-спортчиларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.



3-БОБ. КАСБИЙ (ИЖОДИЙ)

ИМТИҲОН ЎТКАЗИШ

         

13. Касбий (ижодий) имтиҳонлар икки босқичда: умумий ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш асосида амалга оширилади.


14. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 100 баллик тизим бўйича баҳоланади, умумий жисмоний тайёргарлик учун - 30 балл ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик учун - 70 балл ажратилади.

Марказга ўқиш истагини билдирган ўқувчи-спортчилар кириш имтиҳонларининг энг юқори балидан камида қирқ фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Бунда Марказга кириш учун энг паст балл 40 балл этиб белгиланади.


15. Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар меъёрлари ва баҳолаш мезонлари Вазирлик томонидан тасдиқланади.


16. Вазирлик томонидан ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш учун ташкил этилган қабул комиссияси иш фаолиятини назорат қилиб бориш мақсадида, тегишли спорт турлари бўйича тренер ва мутахассислардан иборат бўлган ишчи гуруҳ шакллантирилиши мумкин.


17. Касбий (ижодий) имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб имтиҳондан ўтмаган ўқувчи-спортчиларнинг ҳужжатлари уларнинг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа шахсларга қайтариб берилади.


18. Спортнинг олимпия ва паралимпия дастурларига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиб ва совриндорлари (1 - 3-ўринлар), Ўзбекистон Республикасининг олимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоалари аъзолигига ҳамда уларнинг захирасига кирган спортчилар марказнинг 5-синфига, шунингдек, паралимпия спорт турлари бўйича 10-синфига имтиҳон синовларисиз имтиёзли равишда қабул қилинадилар.

Касбий (ижодий) имтиҳонларни ушбу Низомга мувофиқ ташкил этиш ва адолатли ўтказиш масъулияти, шу жумладан уларни видео тасвирга олиш қабул комиссияси раиси, масъул котиби, унинг ўринбосари, спорт тури бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари зиммасига юкланади.


19. Қабул комиссияси қарори асосида ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш тўғрисида Марказ директори томонидан буйруқ қабул қилинади ва ўқувчи-спортчиларнинг шахсий ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


20. Марказга ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш жараёнини ёритиш, шунингдек, ўқувчи-спортчилар қабулининг шаффоф, ошкора ва демократик тамойиллар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида онлайн видеокузатув олиб (ёзиб) борилади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳам жалб қилиниши мумкин.


21. Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган шахслар танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда Марказнинг қабул комиссиясига ёзма ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун уч нафар мутахассислардан иборат апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси уч кун муддатда аризани ва имтиҳон ҳужжатларини кўриб чиқиб, қабул комиссиясига ёзма ҳисобот топширади.



4-БОБ. МАРКАЗДА СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА

ТАҲСИЛ ОЛУВЧИ ЎҚУВЧИ-СПОРТЧИЛАРНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ

           

22. Марказ ўқувчи-спортчиларини ўқув йили давомида икки марта (қишки ва ёзги) аттестациядан ўтказиш орқали холисона баҳо бериш ва уларни синфдан-синфга (курсдан-курсга) ўтказиш ҳамда ўтказилган аттестация натижасида қайд этилган талабларга жавоб бермаган ўқувчи-спортчиларни ўқишдан четлатиш Марказ директорининг буйруғи асосида тузилган аттестация комиссияси қарорига кўра амалга оширилади.


23. Аттестация Марказ ўқувчисининг ўқув йили давомидаги спорт тайёргарлиги даражасининг ўсиб боришини таҳлил қилиш, Вазирликнинг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ ўтказиладиган спорт мусобақаларида эришган натижалари, ўқув режасида белгиланган фанларни ўзлаштириши, ўқувчи-спортчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиши, жамоатчилик ишларида қатнашганлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


24. Аттестация комиссияси аъзолари сони 7 ёки 9 кишини ташкил этади. Бунда Марказ директори - комиссия раиси, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари - комиссия раиси ўринбосари ҳисобланади. Комиссиянинг қолган аъзолари директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича, ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари, ўқув бўлими мудири, синф раҳбарлари, тренерлар, тиббиёт пункти мудири, инструктор-методистлар ва спорт психологларидан шакллантирилади. Зарур ҳолларда аттестация комиссияси таркибига спорт-таълим муассасалари ҳамда спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар мутахассислари жалб қилиниши мумкин.


25. Спорт турлари бўйича тренерлар аттестация бошланишидан камида ўн кун олдин аттестациядан ўтувчиларнинг аттестацияга оид маълумотлари ва ҳужжатларини тўплайди ҳамда аттестация комиссиясига тақдим этади.


26. Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтувчи ўқувчи-спортчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари кўриб чиқилади:

йил (ўқув йили) давомида эришган натижалари;

йил бошидаги ва аттестация ўтказилаётган вақтдаги спорт разряди ёки унвони;

йил давомида қатнашган мусобақалари сони ва кўрсатган натижалари таҳлили;

терма жамоага алоқадорлик даражаси;

кўрсатган энг яхши натижаси;

тренерлар жамоасининг тавсияси;

йил (ўқув йили) давомида ўқув фанларини ўзлаштириши;

йил (ўқув йили) давомида ўқувчи-спортчилар турар жойида ички тартиб-қоидаларга риоя этиши;

соғлиғи тўғрисида шифокор хулосаси;

паралимпия спорт турлари бўйича таълим олаётган ўқувчи-спортчиларнинг IPC (Халқаро паралимпия қўмитаси), IBSA (Халқаро кўзи ожизлар спорти федерацияси) функционал-тиббий синфлари талабларига мослиги.


27. Аттестациядан ўтувчи ўқувчи-спортчиларнинг аттестация варақаси ҳужжатлари бўлим инструктор-методисти ҳамда бош тренерлар томонидан Аттестация комиссиясига тақдим этилади. Аттестация комиссияси ҳужжатларни таҳлил қилиб, аттестациядан ўтувчининг спорт, маънавий-маърифий ва ўқиш жараёнидаги фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш асосида маълумотнома-аттестация варақасини тайёрлайди.


28. Аттестация варақаси спорт турлари бўйича бош тренер, ўқувчининг шахсий тренери, бўлим инструктор-методисти, бўлим тарбиячиси, синф раҳбари ва шифокор томонидан имзоланади.


29. Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссиянинг қарори комиссия аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


30. Аттестация комиссияси қарори аттестация варағига ёзилади ва аттестациядан ўтувчига тўғридан-тўғри аттестациядан сўнг эълон қилинади.


31. Аттестация натижаларига кўра комиссия қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади: "лойиқ" ёки "нолойиқ".

Аттестация комиссияси қарори баённомалар билан расмийлаштирилади ва улар асосида тегишли буйруқлар чиқарилади ва ўқувчига Марказ томонидан маълум қилинади.


32. Аттестация ўтказиладиган ўқиш даврида ўқув фанларидан бирини ўзлаштира олмаган ўқувчи-спортчига нисбатан комиссия "нолойиқ" деб хулоса қабул қилиши лозим.


33. Аттестациядан ўтувчи аттестацияга узрли сабаб (бетоблиги туфайли ёки яқин қариндоши вафот этган ҳолларда) билан келмаган тақдирда, аттестациядан ўтказиш бошқа муддатга кўчирилади.


34. Аттестациядан ўтувчи аттестацияга узрли сабабларсиз келмаган тақдирда, аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда ўқувчи-спортчилар сафидан четлаштирилади.


35. Аттестация якунларига кўра ўқувчи-спортчилар сафидан чиқарилган ўқувчи-спортчилар ўрнини тўлдириш спорт турлари бўйича тасдиқланган ўқувчи-спортчилар контингентидан чиқмаган ҳолда, ҳар ой якуни бўйича Марказ қабул комиссияси томонидан Вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.



5-БОБ. ОЛИМПИЯ СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА

ЎҚУВЧИНИНГ   ЎҚИШИНИ   МАРКАЗЛАРДАН

БОШҚА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА КЎЧИРИШ

ВА ЎҚИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ


36. Марказнинг 1-босқичи ўқувчи-спортчисининг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш ва 2-босқичи ўқувчи-спортчисини ўқишдан четлаштириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

а) ўз хоҳишига кўра (ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ёзма аризаси асосида);

б) аттестация комиссиясининг қарорига кўра;

в) тиббий номувофиқлик бўлганда - шифокор хулосасига кўра;

д) паралимпия спорт турлари бўйича таълим олаётган ўқувчи-спортчиларнинг IPC (Халқаро паралимпия қўмитаси), IBSA (Халқаро кўзи ожизлар спорти федерацияси) функционал-тиббий синфлари талабларига мос келмаганда;

е) ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларни бузганда, тегишли норматив талабларни топширмаганда, спорт натижаси пасайганда, шу жумладан спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилган тақдирда-педагогик кенгашнинг қарорига мувофиқ.

Мазкур банднинг "б", "в", "г", "д" ва "е" кичик бандларида кўрсатилган ҳолларда ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчиришда ёки уни ўқишдан четлаштиришда ўқувчи ёки унинг ота-онасининг розилиги талаб этилмайди.


37. Ўқувчи-спортчилар сафидан четлатилган ўқувчи тўғрисидаги маълумотлар Марказ директори томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда тегишли Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияларига тақдим этилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

             

38. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.


39. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

            




Низомга

ИЛОВА



Марказга ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш

СХЕМАСИ

            

     

Босқичлар

     


      

Субъектлар

    


      

Тадбирлар

      


      

Бажариш муддати

      











1-босқич


Қабул комиссияси


        

1. Марказга қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталари тўғрисида ОАВда эълон беради.


2. Марказга қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталари тўғрисида Марказнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтида эълон қилади.

      


Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида

10 кун олдин











2-босқич


       

Ариза берувчи

қувчининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)

       


Марказга ариза билан мурожаат қилади ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади.


Белгиланган муддатларда











3-босқич


Қабул комиссияси


          

1. Кириш имтиҳонларининг 1-босқичини (умумий жисмоний тайёргарлик) ўтказади.


2. Кириш имтиҳонларининг 2-босқичини (махсус жисмоний тайёргарлик) ўтказади.


3. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 100 баллик тизим бўйича баҳоланади, умумий жисмоний тайёргарлик учун - 30 балл ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик учун - 70 балл ажратилади.


4. Марказга ўқиш кириш имтиҳонларининг энг юқори балидан камида қирқ фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

         


Тасдиқланган жадвал асосида











4-босқич


Марказ директори


        

Қабул комиссияси қарори асосида ўқувчи-спортчиларни Марказга ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилади ва ўқувчи-спортчиларнинг шахсий ҳужжатларини расмийлаштирилади.

         


Кириш имтиҳонлари тугагандан сўнг

3 кун муддатда




          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 декабрь

















































































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск