ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш /

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг профессионал таълим босқичи битирувчиларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.12.2022 й. 731-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 декабрдаги

731-сон қарорига

4-ИЛОВА



Олимпия ва паралимпия спорт

турларига тайёрлаш марказларининг

профессионал таълим босқичи битирувчиларини

якуний давлат аттестациясидан ўтказиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ

        

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Мазкур Низом Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг (кейинги ўринларда - Марказ) олимпия ва паралимпия коллежлари (кейинги ўринларда - коллеж) битирувчилари учун якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


якуний давлат аттестацияси - битирувчиларнинг билим, малака ва улардан фойдаланиш кўникмаси даражасини давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини комплекс баҳолаш орқали битирувчиларга кичик мутахассис малака даражаси ва уларга коллежни тугатганлиги тўғрисида диплом бериш масаласини ҳал этувчи таълим сифатини назорат қилишнинг тури;


якуний давлат аттестацияси комиссияси (комиссия) - тегишли мутахассисликлар ва касблар бўйича ташкил этиладиган якуний давлат аттестациясини ўтказиш учун коллеж ходимлари, шунингдек, Олий спорт маҳорати институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларига ҳамда олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишлари, иш берувчи ташкилотлар раҳбарлари билан келишилган ҳолда ушбу ташкилотларнинг вакилларидан иборат комиссия;


якуний давлат аттестация синовлари (аттестация синовлари) - коллежнинг ўқув режасидаги мутахассислик ва махсус фанларнинг мажмуи.


3. Қуйидагилар якуний давлат аттестациясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

битирувчиларнинг тегишли фанлар бўйича билим ва улардан фойдаланиш кўникмаси даражасини Давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини комплекс баҳолаш;

олинган билимларни амалиётга қўллаш кўникмаларини ва касбий малакаларни шаклланганлик даражасини аниқлаш.


4. Аттестация якуни бўйича битирувчига Марказни тугатганлиги тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.



2-БОБ. КОМИССИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ

          

5. Комиссия аъзолари таркиби камида 5 кишидан иборат бўлиб, унинг учдан икки қисми қатнашган тақдирда комиссия ваколатли ҳисобланади.

Комиссия аъзолари таркибига иш берувчи ташкилотлар, Миллий паралимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) вакиллари жалб қилинади.

Марказ директори комиссия таркибини шакллантириш жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши шарт.


6. Комиссия раиси якуний давлат аттестация бошланишидан камида бир ой олдин Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг, комиссия аъзолари эса Марказ директорининг буйруғи билан икки ҳафта олдин тайинланади.


7. Комиссия раиси Марказда ишламаётган мутахассислардан бўлиши лозим. Бир шахс кетма-кет бир Марказда икки мартадан ортиқ комиссия раиси бўлиши мумкин эмас.


8. Комиссия аъзоси коллеж битирувчиларига ўзаро яқин қариндош, башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, шунингдек, манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, якуний давлат аттестациясида иштирок этишига йўл қўйилмайди.


9. Комиссия ўз фаолиятини мазкур Низом ва битирувчиларнинг тайёргарлик даражаси ҳамда таълим мазмунига қўйилган Давлат таълим стандартлари талабларини бажаришга йўналтирилган бошқа қонунчилик ҳужжатларига таянган ҳолда олиб боради.


10. Якуний давлат аттестациясида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ота-оналар вакиллари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.


11. Комиссия ҳар йили якуний давлат аттестациясини ўтказиш давридан бошлаб кейинги ўқув йили бошлангунга қадар фаолият кўрсатади.


12. Марказ директори ва унинг ўринбосарлари якуний давлат аттестациясини ўз вақтида сифатли ўтказишга ҳамда комиссиянинг ишлаши учун зарур шароитларни яратишга масъул ҳисобланади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ

           

13. Якуний давлат аттестацияси ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ташкил этилади.


14. Якуний давлат аттестациясига тегишли ўқув режаси ва фан дастурларини тўлиқ тугатган ва ўқув режасида назарда тутилган барча синовлардан муваффақиятли ўтган битирувчилар қўйилади.


15. Якуний давлат аттестация синовларини топширишга тавсия этиладиган фанлар рўйхати ўқув режасида белгиланган фанлардан ўтказилади.

Мутахассислик бўйича якуний давлат аттестацияси синовларининг таркибий қисмлари ва уларни ўтказиш муддатлари ўқув режасида белгиланади.


16. Якуний давлат аттестациясини ўтказиш жадвали Марказ директори томонидан, қоида тариқасида, якуний давлат аттестацияси бошланишидан камида ўн беш кун олдин тасдиқланади.


17. Якуний давлат аттестацияси синовларининг намунавий савол ва топшириқлари мазмуни, ҳажми ва мураккаблик даражаси тегишли фаннинг Давлат таълим стандартига мувофиқ ўқув дастурида назарда тутилган материалларнинг битирувчилар томонидан ўзлаштирилганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиши шарт.


18. Якуний давлат аттестация синовларини ўтказиш шакли тўғрисидаги маълумот якуний давлат аттестацияси бошланишидан олти ой олдин битирувчилар эътиборига етказилади. Битирувчиларга тайёргарлик кўриш ҳамда маслаҳатлар бериш учун зарур бўлган барча шароитлар яратилади.


19. Якуний давлат аттестацияси синовлари ёзма, тест ёки оғзаки усулда ташкил этилади ва ушбу тартиб таълим муассасаси педагогика кенгаши қарори асосида белгиланади ҳамда якуний давлат аттестацияси бошланишидан уч ой олдин битирувчилар эътиборига етказилади. Битирувчилар синов ўтказиладиган фанлар дастурлари билан таъминланадилар, уларга тайёргарлик кўриш ва маслаҳатлар бериш учун зарур шароитлар яратилади.


20. Якуний давлат аттестация синовларининг саволлари ўқув дастурлар мазмунини тўлиқ қамраб олган ҳолда Марказнинг тегишли услубий бирлашмалари томонидан шакллантирилади. Саволлар аттестация синовларидан бир ой олдин педагогика кенгашига тақдим этилади. Педагогика кенгаши томонидан саволлар уч иш куни давомида кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар берилади.


21. Якуний давлат аттестация синовларининг саволлари фан дастурлари доирасида тузилиши ҳамда якуний давлат аттестация бошланишидан камида икки ҳафта олдин битирувчиларнинг эътиборига етказилиши лозим.


22. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари тегишли услубий бирлашмалар билан биргаликда битирувчилар сонидан келиб чиқиб ҳар бир варианти 25 та саволдан иборат, тўрт вариантли тест назорати саволлари вариантларини тузади ва уларнинг ошкор этилмаслигини таъминлайди.


23. Якуний давлат аттестацияси юқори даражада очиқлик ва шаффоф тарзда ўтказилади, якуний давлат аттестацияси жараёнлари тўлиқ видеотасвирга ёзиб олинади.


24. Якуний давлат аттестациясига мобил алоқа воситаси, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоблар, луғат, шпаргалкалар ва бошқа материаллар олиб кирган, шунингдек, якуний давлат аттестацияси жараёнида улардан фойдаланган битирувчилар якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади.

Белгиланган тартибни бузган битирувчилар якуний давлат аттестациясидан четлаштирилади ҳамда комиссия аъзолари томонидан якуний давлат аттестациясидан четлаштириш бўйича ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган шаклда далолатнома расмийлаштирилади.


25. Якуний давлат аттестацияси натижалари баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади. Комиссия томонидан аттестация синовлари натижаларига кўра топшириқларнинг 86 - 100 фоизи тўғри бажарилган бўлса "аъло", 71 - 85 фоизи тўғри бажарилса "яхши", 56 - 70 фоизи тўғри бажарилса "қониқарли" баҳоланади.

Якуний давлат аттестацияси натижалари бўйича битирувчи 55 ва ундан кам балл тўплаган ҳолларда "қониқарсиз" баҳоланган деб ҳисобланади.


26. Комиссиянинг қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан, йиғилишда иштирок этувчиларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


27. Якуний давлат аттестацияси натижалари шу куннинг ўзида эълон қилинади ва комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган, комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган йиғилиш баённомасида қайд этилади.


28. Ўқувчи аттестация синовларининг барчасидан муваффақиятли ўтгандан сўнг унга тегишли касбни эгаллаганлиги, Марказни тамомлаганлиги ва профессионал маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

Ўқув дастурларини ўзлаштиришда ўқув режасидаги барча фанларнинг камида 4/5 қисми бўйича 86 балл ва ундан юқори ўзлаштириш кўрсаткичларига эришган, (бошқа фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи 71 баллдан кам бўлмаган), шунингдек, якуний давлат аттестацияси синовларининг ҳар бири бўйича камида 86 балл ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган ўқувчиларга "имтиёзли" диплом берилади.

Олимпия ва Паралимпия коллежлари битирувчилари спорт натижалари (қоида тариқасида, аъло ва яхши баҳоларга эга бўлган иқтидорли ўқувчи-спортчилар орасидан) асосида Олий спорт маҳорати институтига қабул қилинади.


29. Якуний давлат аттестация синовларининг биридан "қониқарсиз" баҳоланган ёки узрли сабабларга кўра аттестация синовларида иштирок этмаган битирувчи бошқа аттестация синовларини топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилмайди.


30. Узрли сабабларга кўра якуний давлат аттестацияси синовларида қатнаша олмаган битирувчилар Марказ директорининг буйруғи билан комиссия иши якунланишига қадар бошқа муддатларда ўтказиладиган аттестация синовларига киритилади.

Битирувчининг яқин қариндошларидан бирининг (бобо-бувиси, ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси) вафот этиши, Вазирликнинг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига мувофиқ ташкил этилган республика ва халқаро миқёсдаги расмий спорт мусобақалари ва тадбирлари, шунингдек, ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиши муносабати билан, шунингдек, соғлиғи туфайли тегишли тиббий кўрсатмага асосан аттестацияга қатнаша олмаслиги узрли сабаблар сифатида тан олинади.

Спорт мусобақаларига иштирок этиши режалаштирилган битирувчилар якуний давлат аттестацияси синовларини муддатидан олдин топширишларига рухсат берилади.


31. Коллежнинг белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқишнинг таълим дастурини бажарган, бироқ якуний давлат аттестациясида иштирок этмаган ёки унда "қониқарсиз" баҳоланган битирувчилар ўқиш муддати тугагандан сўнг, уч ўқув йили давомида бир марта якуний давлат аттестациясини қайта топшириш ҳуқуқига эга.

Муддатли ҳарбий хизматда бўлган вақт, 3 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун бериладиган таътил вақти мазкур уч йиллик муддатга кирмайди.


32. Якуний давлат аттестациясини қайта топшириш муддатида синовлардан ўта олмаган ёки якуний давлат аттестация синовларини қайта топшириш учун мурожаат қилмаган шахсга академик маълумотнома берилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИ

НАТИЖАЛАРИНИ АПЕЛЛЯЦИЯ ТАРТИБИДА

КЎРИБ ЧИҚИШ

           

33. Якуний давлат аттестацияси жараёнида қўйилган баллдан норози бўлган битирувчилар якуний давлат аттестацияси натижалари эълон қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида апелляция комиссиясига мурожаат қилиши мумкин.


34. Якуний давлат аттестациясида олган балига эътироз билдирган битирувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.


35. Апелляция комиссияси аттестация синовларида битирувчи берган жавобларни акс этган видеотасвирларни қайта кўриш орқали қайта текширувдан ўтказади. Апелляция комиссияси томонидан битирувчини қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.

Битирувчининг аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдириш;

қўйилган балларни ўзгартириш.

Битирувчининг апелляция шикоятини кўришда унинг илгари олган балини пасайтиришга йўл қўйилмайди.


36. Апелляция комиссияси ўз хулосасини битирувчига шу куннинг ўзида маълум қилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

             

37. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.


38. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

           




Низомга

1-ИЛОВА



Марказда якуний давлат аттестациясини

ўтказиш ишларини ташкил этиш

СХЕМАСИ

            

     

Босқичлар

   


    

Субъектлар

    


     

Тадбирлар

    


     

Бажариш муддати

       











1-босқич


     

Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири

         


Комиссия раисини буйруқ асосида тайинлайди.


Аттестация бошланишидан камида 1 ой олдин











2-босқич


Марказ директори


1. Комиссия аъзоларини буйруқ асосида тайинлайди.


    

Аттестация бошланишидан камида 2 ҳафта олдин

    



2. Якуний давлат аттестациясини ўтказиш жадвалини тасдиқлайди.


Якуний давлат аттестацияси бошланишидан камида

15 кун олдин

         








3-босқич


Якуний давлат аттестацияси комиссияси


     

1. Якуний давлат аттестация синовларини ўтказиш шакли тўғрисидаги маълумотларни битирувчиларга етказади.


2. Битирувчиларга тайёргарлик кўриш ҳамда маслаҳатлар бериш учун зарур бўлган барча шароитларни яратади.

       


Якуний давлат аттестацияси бошланишидан 6 ой олдин











4-босқич


Марказ педагогика кенгаши


        

1. Якуний давлат аттестацияси синовларини ёзма, тест ёки оғзаки усулда ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Тартибни битирувчилар эътиборига етказади.


3. Битирувчиларни синов ўтказиладиган фанлар дастурлари билан таъминлайди.

        


Якуний давлат аттестацияси бошланишидан 3 ой олдин











5-босқич


Марказнинг тегишли услубий бирлашмалари


          

1. Якуний давлат аттестация синовларининг саволларини шакллантиради.


2. Саволларни педагогика кенгашига тақдим этилади.

         


Аттестация синовларидан

1 ой олдин











6-босқич


Марказ педагогика кенгаши


          

1. Якуний давлат аттестация синовларининг саволларни кўриб чиқиш ва тегишли хулосалар берилади.



3 иш куни давомида



2. Якуний давлат аттестация синовларининг саволларини битирувчиларнинг эътиборига етказилади.

        


Якуний давлат аттестация бошланишидан камида

2 ҳафта олдин









7-босқич


Якуний давлат аттестацияси комиссияси


         

1. Якуний давлат аттестациясини ўтказади.



Тасдиқланган жадвал асосида



2. Якуний давлат аттестацияси натижаларини баённома билан тасдиқлайди ва эълон қилади.

         


Якуний давлат аттестацияси тугаган куннинг ўзида

     








8-босқич


Марказ директори


         

Ўқувчи аттестация синовларининг барчасидан муваффақиятли ўтгандан сўнг унга тегишли касбни эгаллаганлиги, Марказни тамомлаганлиги ва профессионал маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

          


Якуний аттестация синовларининг барчасидан муваффақиятли ўтгандан сўнг




           

          




Низомга

2-ИЛОВА



Якуний давлат аттестациясидан

четлаштириш ҳақидаги

ДАЛОЛАТНОМА

          

___________ш.





"___" _____20___ йил

          

Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, ўқувчи

            


(Ф.И.Ш.)

         

қуйидаги сабабларга кўра якуний давлат аттестациясидан четлаштирилди:

           




Тақиқланган воситалардан (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка) фойдаланган;














Тақиқланган воситаларни (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка) олиб кирган.

          


(низомда кўзда тутилган бошқа ҳолатлар)

             

Ўқувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг Олимпия ва Паралимпия коллежларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг _____ банди талаблари бузилган.

               

                

1. Комиссия раиси

_________________

___________




(Ф.И.Ш.)

(имзо)

2. Комиссия аъзоси

_________________

___________




(Ф.И.Ш.)

(имзо)

3. Комиссия аъзоси

_________________

___________




(Ф.И.Ш.)

(имзо)

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 декабрь









































































Время: 0.0389
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск