ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2023 й. 7-сон "Хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.2023 й.

N 7




ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ФУҚАРОЛАРИГА

ЎЗБЕКИСТОН   РЕСПУБЛИКАСИДА   ЯШАШ

ГУВОҲНОМАСИНИ ОЛИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ БИЛАН

БОҒЛИҚ ҚОНУНЧИЛИК ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ

ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ РЎЙХАТГА

ОЛИШ ТАРТИБИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"2020 ЙИЛ 28 СЕНТЯБРДАГИ 593-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

         

         

Мамлакатимизда туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш, шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб қолиш учун рухсатнома олиш, уларнинг идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиниши бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш узоқ муддат талаб этиши ва бу борада ортиқча босқичлар мажудлиги, шунингдек, мамлакат иқтисодиётига кўчмас мулк сотиб олиш орқали йирик инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқини тақдим этиш тартиби қонунчилик ҳужжатларида аниқ белгилаб берилмаганлиги долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан уларни рўйхатга олиш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва ушбу тартиб-тамойилларни электрон тизим ёрдамида амалга ошириш имкониятини яратиш ҳамда кўчмас мулк сотиб олиш орқали йирик инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқини бериш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришга доир чора тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси ва бошқа ҳорижий давлатлар ўртасида тузилган халқаро шартномаларда назарда тутилган ҳорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш тартибини белгилаш;

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб қолиш учун рухсатнома олиш, уларнинг идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиниши бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш ва муддатларини қисқартириш;

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб қолиш учун рухсатнома олиш, уларнинг идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиниши бўйича тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиш, келишиш ва рухсат беришни электрон тизим ёрдамида амалга ошириш имкониятини яратиш;

кўчмас мулк сотиб олиш орқали йирик инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқини бериш имкониятини яратиш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

          

          

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов

          

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 январдаги

7-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон

Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги

бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини

соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

           

1. Қарорга 1-иловага мувофиқ тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:


10-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ва бошқа чет давлатлар ўртасида тузилган ҳалқаро шартномаларда назарда тутилган ҳорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш тартиби мазкур шартномаларда қайд этилган талабларга мувофиқ белгиланади";


12-банднинг "а" кичик бандидаги "вақтда" сўзи "вақтнинг ўзида" сўзлари билан алмаштирилсин;


28-банддаги "пайтда" сўзи "вақтнинг ўзида" сўзлари билан алмаштирилсин;


32 ва 37-бандларнинг иккинчи хатбошиларидаги "вақтда" сўзи "вақтнинг ўзида" сўзлари билан алмаштирилсин;


33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Жойлаштириш воситалари, шу жумладан, санаторий ва пансионатларнинг белгиланган тартибда сертификатсиз ва "E-mehmon" дастурисиз ҳамда даволаш муассасаларининг "E-mehmon" дастурисиз фаолият юритиши тақиқланади";


Низомга 3-илованинг "Ижро муддатлари" устуни "жойлаштириш воситалари маъмурияти" ва "даволаш муассасалари маъмурияти" позицияларидаги "реал вақт режимида" сўзлари "мурожаат қилган вақтнинг ўзида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Қарорга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:


2-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"электрон тизим - "E-Chet el fuqaro" дастури (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома беришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими)";

бешинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги 18-1-банд қўшилсин:

"18-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонининг 5-банди ва мазкур Фармонга 6-иловага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда кўчмас мулк сотиб олган чет эл фуқаролари (Рўйхатнинг 11-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун вилоят ёки шаҳар ҳудудидаги МваФРБга мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги)ни тақдим этади.

Кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар МваФРБ томонидан Кадастр агентлигидан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади";


22-бандда:

биринчи хатбошидаги "икки ҳафта ичида" сўзлари "ўн иш кунида" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар марказидан ариза берувчига доир маълумотларни сўраб олади ҳамда ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда - ҚР ИИВ МваФРБ) ёки вилоят ички ишлар бошқармасининг МваФРБга (кейинги ўринларда - ИИБ МваФРБ) электрон тизим орқали юборади, улар тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни ичида текширади ва ариза берувчи ҳақидаги маълумотларни тегишли ваколатли органга электрон тизим орқали юборади";


23 - 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Ваколатли орган йигирма иш кунида маълумотларни ўрганади ва тегишли тартибда электрон тизим орқали жавоб юборади. ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ тегишли ваколатли органнинг ижобий фикри олинган кундан бошлаб ўн беш иш кунида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда - ИИВ МваФРББ) асослантирилган жавоб хатини олиш, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан имзоланган хулосани тайёрлайди ва тегишли ҳужжатларни ИИВ МваФРББга назорат тартибида кўриб чиқиш учун электрон тизим орқали юборади, Рўйхатнинг 9-банди ва Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

ИИВ МваФРББ ҳужжатларни ўрганиш жараёнида ариза берувчининг шахсини, бошқа давлат фуқаролигига мансублигини аниқлаш мақсадида халқаро шартнома мавжуд бўлган хорижий давлатнинг ваколатли органига сўровнома юбориши мумкин. Халқаро шартнома мавжуд бўлмаган тақдирда, сўровнома ИИВ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали юборилади.

ИИВ МваФРББ тегишли ҳужжатлар келиб тушган (сўровномага жавоб олинган) кундан бошлаб ўн беш иш кунида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ёки расмийлаштиришни рад этиш юзасидан асослантирилган жавоб хати ИИВ МваФРББ бошлиғи ёки ўринбосари томонидан имзоланади ҳамда ҳужжатларни ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБга электрон тизим орқали юборади.

24. ИИВ МваФРББнинг асослантирилган жавоб хати олингач, ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ икки иш кунида ҳужжатларни тегишли МваФРБга чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш учун электрон тизим орқали юборади.

25. Рўйхатнинг 9-банди ва мазкур Низомнинг 19-банди бўйича ҳужжат топширган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда, ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ ўн иш кунида ИИВ МваФРББнинг ижобий жавобини олмасдан хулоса қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда электрон тизим орқали маълумот юборади.

ҚР ИИВ МваФРБ, ИИБ МваФРБнинг ижобий хулосаси ва ИИВ МваФРББнинг асослантирилган ижобий жавоб хати бошқа давлатлардан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга келган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга белгиланган тартибда доимий яшашга рухсатномани расмийлаштириш ва бериш учун асос ҳисобланади";


34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. ИИВ МваФРББ томонидан ижобий жавоб хати олинган ва айни пайтда уй-жой мулкдори томонидан ёзма рад жавоби берилган тақдирда, шунингдек, ариза берувчи ёки уй-жой мулкдори хабардор қилинган кундан бошлаб олти ой муддат ичида ариза берувчи доимий яшашга рухсатномани расмийлаштириш учун мурожаат қилмаса, МваФРБ хулосани ижро қилиш имконияти йўқлигини ёзма равишда маълум қилган ҳолда, уч иш кунида ариза берувчининг шахсий йиғмажилдини ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБга юборади.

ҚР ИИВ МваФРБ, ИИБ МваФРБ ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, аввалги ижобий хулосани бекор қилиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган хулосани қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда маълумот юборади.

Хулоса ариза берувчининг шахсий йиғмажилдига бириктирилган ҳолда, ижро учун МваФРБга қайтариб юборилади";


49-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий рўйхатга олиниши учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, МваФРБ беш иш кунида доимий яшашга рухсатномани бекор қилиш учун шахсий йиғма иш жилдини ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБга юборади ҳамда бу ҳақда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни огоҳлантиради.

ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, доимий яшашга рухсатномани бекор қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган асослантирилган қарор қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда маълумот юборади. Қарор шахсий йиғма иш жилдига бириктирилган ҳолда, ижро учун МваФРБга қайтариб юборилади";


Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

       

"Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларни Қорақалпоғистон Республикасида

ва вилоятларда доимий яшаш жойи бўйича

рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низомга

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда

бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва

фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон

Республикасида доимий яшашга рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

            

       

Босқичлар

        


         

Субъектлар

        


        

Тадбирлар

        


       

Ижро муддатлари

         








1-босқич


Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс


      

Белгиланган шаклдаги ариза-анкетани тўлдиради ва тегишли ҳужжатлар билан вақтинча рўйхатдан ўтган жойи бўйича ИИО МваФР бўлинмасига мурожаат қилади.

     


Зарурат туғилганда











2-босқич


МваФР бўлинмаси


       

1. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсдан ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсига оид маълумотларни мавжуд маълумотлар тўпламидан текширади.

      

2. ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар марказидан ариза берувчига доир маълумотларни сўраб олади ҳамда ҳужжатларни электрон кўринишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига электрон тизим орқали юборади.

     


Ўн иш куни

давомида











3-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоят-лар ИИБ МваФР бошқармаси


     

Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганган ҳолда, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга қолиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги фикрини олиш учун маълумотларни ваколатли органга электрон тизим орқали юборади.

      


Уч иш куни

давомида











4-босқич


        

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоят-лар Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси

         


Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга қолиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги фикрини электрон тизим орқали юборади.


Йигирма иш куни давомида











5-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФР бошқармаси


       

Ижобий жавоб олинган тақдирда, хулоса тайёрлайди ва тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига назорат тартибида кўриб чиқиш ва асослантирилган жавоб хатини олиш учун электрон тизим орқали юборади.

         


Ўн беш иш куни

давомида











6-босқич


Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФР бош бошқармаси


     

Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш юзасидан асослантирилган жавоб хатини ҳамда ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФРБга электрон тизим орқали юборади.

        


Ўн беш иш куни

давомида











7-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФР бошқармаси


       

ИИВ МваФРББдан асослантирилган жавоб хати олингач, ҳужжатларни чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш учун тегишли МваФРБга электрон тизим орқали юборади.

         


Икки иш куни

давомида











8-босқич


МваФР бўлинмаси


        

Ҳужжатларни олгач, ариза берувчини доимий яшашга рухсатнома берилганлиги тўғрисида хабардор қилади, идентификация ID-картасини расмийлаштириб бергач, доимий рўйхатга олишни расмийлаштириш юзасидан электрон сўровнома шакллантиради.

Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг сўровига кўра, QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини тақдим этади.

Бир вақтнинг ўзида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари тушунтирилиб, бу ҳақда ундан тилхат олади.

        


Уч иш куни

давомида




            

Изоҳ. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудида доимий яшашга рухсатнома бериш юзасидан ҳужжатларнинг барчасини электрон тизим орқали олиш имконияти яратилгунига қадар МваФРБ томонидан қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли органга юбориш анъанавий тарзда амалга оширилади.


3. Қарорга 3-иловага мувфоқ тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:


2-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"электрон тизим - "E-Chet el fuqaro" дастури (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома беришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими)";

бешинчи - ўнинчи хатбошилар тегишинча олтинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


7-бандга:

"кўчмас мулкни банк ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширган ҳолда сотиб олишлари мумкин" сўзларидан кейин ", Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 11-бандида назарда тутилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;


қуйидаги мазмундаги 20-1-банд қўшилсин:

"20-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонининг 5-банди ва мазкур Фармонга 6-иловага мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда кўчмас мулк сотиб олган чет эл фуқаролари (Рўйхатнинг 10-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун вилоят ёки шаҳар ҳудудидаги МваФРБга мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги)ни тақдим этади.

Кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар МваФРБ томонидан Кадастр агентлигидан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади";


24-бандда:

биринчи хатбошидаги "икки ҳафта ичида" сўзлари "ўн иш кунида" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар марказидан ариза берувчига доир маълумотларни сўраб олади ҳамда ҳужжатларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига (кейинги ўринларда - ИИББ МваФРБ) электрон тизим орқали юборади, улар тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни ичида текширади ва ариза берувчи ҳақидаги маълумотларни тегишли ваколатли органга электрон тизим орқали юборади";


25 - 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Ваколатли орган йигирма иш кунида маълумотларни ўрганади ва тегишли тартибда электрон тизим орқали жавоб юборади, ИИББ МваФРБ тегишли ваколатли органнинг ижобий фикри олинган кундан бошлаб ўн беш иш кунида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда - ИИВ МваФРББ) асослантирилган жавоб хатини олиш, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш бўйича Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ўринбосари томонидан имзоланган хулосани тайёрлайди ва тегишли ҳужжатларни ИИВ МваФРББга назорат тартибида кўриб чиқиш учун электрон тизим орқали юборади, Рўйхатнинг 8-банди ва Низомнинг 21-банди бундан мустасно.

ИИВ МваФРББ ҳужжатларни ўрганиш жараёнида ариза берувчининг шахсини, бошқа давлат фуқаролигига мансублигини аниқлаш мақсадида халқаро шартнома мавжуд бўлган хорижий давлатнинг ваколатли органига сўровнома юбориши мумкин. Халқаро шартнома мавжуд бўлмаган тақдирда, сўровнома ИИВ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали юборилади.

ИИВ МваФРББ тегишли ҳужжатлар келиб тушган (сўровномага жавоб олинган) кундан бошлаб ўн беш иш кунида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ёки расмийлаштиришни рад этиш юзасидан асослантирилган жавоб хати ИИВ МваФРББ бошлиғи ёки ўринбосари томонидан имзоланади хамда ҳужжатлар ИИББ МваФРБга электрон тизим орқали юборади.

26. ИИВ МваФРББнинг асослантирилган жавоб хати олингач, ИИББ МваФРБ икки иш кунида ҳужжатларни чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш учун тегишли МваФРБга электрон тизим орқали юборади.

27. Рўйхатнинг 8-банди ва Низомнинг 21-банди бўйича ҳужжат топширган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда, ИИББ МваФРБ ўн иш кунида ИИВ МваФРББнинг ижобий жавобини олмасдан хулоса қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда электрон тизим орқали маълумот юборади.

ИИББ МваФРБнинг ижобий хулосаси ва ИИВ МваФРББнинг асослантирилган ижобий жавоб хати бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга белгиланган тартибда доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади";


41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. ИИВ МваФРББ томонидан ижобий жавоб хати олинган ва айни пайтда уй-жой мулкдори томонидан ёзма рад жавоби берилган тақдирда, шунингдек, ариза берувчи ёки уй-жой мулкдори хабардор қилинган кундан бошлаб олти ой муддат ичида ариза берувчи доимий яшашга рухсатнома расмийлаштириш учун мурожаат қилмаса, МваФРБ хулосани ижро қилиш имконияти йўқлигини ёзма равишда маълум қилган ҳолда, уч иш кунида ариза берувчининг шахсий йиғмажилдини ИИББ МваФРБга юборади.

ИИББ МваФРБ ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, аввалги ижобий хулосани бекор қилиш юзасидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган хулосани қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда маълумот юборади.

Хулоса ариза берувчининг шахсий йиғмажилдига бириктирилган ҳолда, ижро учун МваФРБга қайтариб юборилади";


42-бандга "ёхуд ИИВ" сўзларидан кейин "МваФРББ" сўзи қўшилсин;


58-банднинг олтинчи хатбошидаги "вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари "Адлия вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


69-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий рўйхатга олиниши учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, МваФРБ беш иш кунида доимий яшашга рухсатномани бекор қилиш учун шахсий йиғмажилдни ИИББ МваФРБга юборади ҳамда бу ҳақда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни огоҳлантиради.

ИИББ МваФРБ ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, доимий яшашга рухсатномани бекор қилиш бўйича Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган асослантирилган қарор қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда маълумот юборади. Қарор шахсий йиғмажилдга бириктирилган ҳолда, ижро учун МваФРБга қайтариб юборилади";


Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиниши ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифаларининг рўйхатига:


қуйидаги мазмундаги 10-банд билан қўшилсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонининг 5-банди ва мазкур Фармонга 6-иловага мувофиқ кўчмас мулк сотиб олган хорижий давлатлар фуқаролари";


изоҳ қисмидаги "ва 9" сўзлари ", 9 ва 10" сўзлари билан алмаштирилсин;


Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

10-ИЛОВА



Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа

давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги

бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида

доимий яшаш учун рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

             

        

Босқичлар

       


      

Субъектлар

       


      

Тадбирлар

      


      

Ижро муддатлари

       








1-босқич


Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс


        

Белгиланган шаклдаги ариза-анкетани тўлдиради ва тегишли ҳужжатлар билан вақтинча рўйхатдан ўтган жойи бўйича МваФРБга мурожаат қилади.

      


Зарурат туғилганда











2-босқич


МваФР бўлинмаси


      

1. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсдан ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсига оид маълумотларни базадан текширади.

      

2. ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар марказидан ариза берувчига доир маълумотларни сўраб олади ҳамда ҳужжатларни электрон кўринишда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига электрон тизим орқали юборади.

      


Ўн иш куни

давомида











3-босқич


Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФР бошқармаси


      

Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганган ҳолда, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги фикрини олиш учун маълумотларни ваколатли органга электрон тизим орқали юборади.

       


Уч иш куни

давомида











4-босқич


       

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси

      


Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга қолиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги фикрини электрон тизим орқали юборади.


Йигирма иш куни

давомида











5-босқич


Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФР бошқармаси


       

Ижобий жавоб олинган тақдирда, хулоса тайёрлайди ва тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига назорат тартибида кўриб чиқиш ва асослантирилган жавоб хатини олиш учун электрон тизим орқали юборади.

       


Ўн беш иш куни

давомида











6-босқич


Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФР бош бошқармаси


     

Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш юзасидан асослантирилган жавоб хатини хамда ҳужжатларни Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФРБга электрон тизим орқали юборади.

      


Ўн беш иш куни

давомида











7-босқич


Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФР бошқармаси


     

ИИВ МваФРББдан асослантирилган жавоб хати олингач, ҳужжатларни чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий яшаш учун идентификация ID-картасини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш учун тегишли МваФРБга электрон тизим орқали юборади.

      


Икки иш куни

давомида











8-босқич


МваФР бўлинмаси


    

Ҳужжатларни олгач, ариза берувчини доимий яшашга рухсатнома берилганлиги тўғрисида хабардор қилади, идентификация ID-картасини расмийлаштириб бергач, доимий рўйхатга олишни расмийлаштириш юзасидан электрон сўровнома шакллантиради.

Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг сўровига кўра, QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини тақдим этади.

Бир вақтнинг ўзида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари тушунтирилиб, бу ҳақда ундан тилхат олади.

        


Уч иш куни

давомида




                      

Изоҳ. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида доимий яшашга рухсатнома бериш юзасидан ҳужжатларнинг барчасини электрон тизим орқали олиш имконияти яратилгунига қадар МваФРБ томонидан қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли органга юбориш анъанавий тарзда амалга оширилади.

            

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 9 январь
















































































Время: 0.0312
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск