ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Одил судловга юбориш. Процессуал қонунчилик / Жиноят процессуал қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2023 й. 12-сон "Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, прекурсорлар, кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда валюта намуналарини экспресс текшириш жараёнида техник воситалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.2023 й.

N 12




ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ТАДБИРЛАРИНИ

ЎТКАЗИШДА ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ,

ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА УЛАРНИНГ АНАЛОГЛАРИ,

ПРЕКУРСОРЛАР, КУЧЛИ ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ МОДДАЛАР

ҲАМДА ВАЛЮТА НАМУНАЛАРИНИ ЭКСПРЕСС ТЕКШИРИШ

ЖАРАЁНИДА ТЕХНИК ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



"Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги қарорига мувофиқ, шунингдек, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш жараёнида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, прекурсорлар, кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда валюта намуналарини техник воситалардан фойдаланган ҳолда тезкорлик билан текширишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги қарорига асосан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, прекурсорлар, кучли таъсир қилувчи моддалар (кейинги ўринларда - гиёҳвандлик воситалари) ҳамда валюта намуналарини экспресс текшириш жараёнида техник воситалардан фойдаланиш тартибини жорий этиш ҳамда экспресс текширадиган замонавий техник воситаларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилиш бўйича вазифалар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, прекурсорлар, кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда валюта намуналарини экспресс текшириш жараёнида техник воситалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш жараёнида гиёҳвандлик воситалари ва валюта намуналарини экспресс текшириш учун техник воситалардан фойдаланиш тартиби;

гиёҳвандлик воситалари ва валюта намуналарини экспресс текширишда техник воситалардан фойдаланиладиган ҳолатлар ва мазкур воситалар орқали ўтказилган текширувларни расмийлаштириш тартиби;

гиёҳвандлик воситалари ва валюта намуналарини текширишда қўлланиладиган экспресс техник воситаларни масъул ходимга бириктириш ва ушбу воситаларни сақлаш тартиби.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 июлдан бошлаб, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар:

гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатни қайд этишда аниқланган модда (буюм)нинг гиёҳванд воситасига тааллуқли эканлигига шубҳа пайдо бўлганда;

аниқланган модда (буюм)ни гиёҳвандлик воситаларининг қайси турига мансублиги бўйича савол туғилганда;

гиёҳвандлик воситаларининг янги турлари аниқланганда;

тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда аниқланган валюта намунаси қалбаки эканлигига шубҳа пайдо бўлганда;

тезкор-қидирув тадбирлари давомийлигини таъминлаш зарурати юзага келганда, тезкорликни амалга ошириш ҳамда тегишли вақтни тежаш мақсадида мазкур модда (буюм) ёки валюта намуналарини улар аниқланган жойнинг ўзида ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биносида экспресс текшириш техник воситалари ёрдамида текширади.


4. Белгилансинки, гиёҳвандлик воситалари ҳамда валюта намуналарини экспресс текширадиган замонавий техник воситалар заруратга кўра, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган тартибда харид қилинади.


5. Ички ишлар вазирлиги:

тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи бошқа органлар билан биргаликда икки ой муддатда тезкор ходимлар учун тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари ҳамда валюта намуналарини экспресс текшириш жараёнида техник воситалардан фойдаланиш тартибининг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинарлар ташкил этсин;

бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 январь





























Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск