ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Одил судловга юбориш. Процессуал қонунчилик / Жиноят процессуал қонунчилиги /

Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, прекурсорлар, кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда валюта намуналарини экспресс текшириш жараёнида техник воситалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.01.2023 й. 12-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 12 январдаги

12-сон қарорига

ИЛОВА



Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик

воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари,

прекурсорлар, кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда валюта

намуналарини экспресс текшириш жараёнида техник

воситалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг тезкор бўлинмалари томонидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш жараёнида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, прекурсорлар, кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда валюта намуналарини экспресс текшириш учун техник воситалардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


валюта намуналари - муомаладаги миллий валюта ҳамда чет давлатнинг муомаласида бўлган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланган, шунингдек, муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган, лекин Ўзбекистон Республикасининг пул белгиси билан алмаштирилиши лозим бўлган банкнот тарзидаги чет эл пул белгиси;


валюта операциялари - валюта қимматликларига мулк хуқуқининг бировга ўтиши билан боғлиқ операциялар, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда чет эл валютасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси пул бирлигидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш билан боғлиқ операциялар; валюта қимматликларини чет элдан Ўзбекистон Республикасига келтириш ва жўнатиш, уларни Ўзбекистон Республикасидан четга олиб чиқиш ва жўнатиш, халқаро миқёсда пул ўтказиш операциялари;


гиёҳвандлик воситалари - гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препаратлар ва ўсимликлар;


гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг аналоглари - кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга ўхшаш, улар сингари руҳиятга фаол таъсир этувчи, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар;


кучли таъсир қилувчи моддалар - кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида реализация қилиниши қатъий тартибга солинган дори воситалари;


прекурсорлар - прекурсорлар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ва психотроп моддаларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган моддалар;


психотроп моддалар - психотроп моддалар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар;


экспресс текшириш техник воситаси - Ўзбекистон Республикаси давлат стандарта рўйхатидан ўтган ва махсус сертификатга эга бўлган, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, прекурсорлар, кучли таъсир қилувчи моддаларни (кейинги ўринларда - гиёҳвандлик воситалари) текширишга мўлжалланган, шунингдек, валюта операциялари давомида муомалада бўлган валюта намуналарининг ҳақиқийлигини текшириш техник воситаси.


3. Қуйидаги ҳолатларда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказадиган тезкор ходим гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боглиқ ҳолатни қайд этишда, шунингдек, валюта операциялари давомида муомалада бўлган валюта намуналарини улар аниқланган жойнинг ўзида ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тегишли орган биносида экспресс текшириш техник воситаси ёрдамида мазкур Низомга иловага мувофиқ текширади:

аниқланган модда (буюм)нинг гиёҳвандлик воситаларига тааллуқли эканлигига шубҳа пайдо бўлганда;

аниқланган модда (буюм)ни гиёҳвандлик воситаларининг қайси турига мансублиги бўйича савол туғилганда;

гиёҳванд воситасининг янги турлари аниқланганда;

тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда аниқланган валюта намунаси қалбаки эканлигига шубҳа пайдо бўлганида;

тезкор-қидирув тадбирлари давомийлигини таъминлаш зарурати юзага келганда, тезкорликни амалга ошириш ҳамда тегишли вақгни тежаш мақсадида.

Ноқонуний муомалада бўлганлиги аниқланган ва расмийлаштириб олинган гиёҳвандлик воситалари ҳамда валюта намуналари бўйича қонунчилик ҳужжатларига асосан экспертиза тайинланиб, ўтказилиши шарт.


4. Экспресс текшириш ишларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биносида ўтказиш зарур бўлганда, тезкор ходим аниқланган модда (буюм)ни ёки валюта намунасини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштиради ва мазкур модда ёки валюта намунасини тайёрлаш, олиш, сақлаш, ўтказиш ҳамда шу каби бошқа ҳаракатларни содир этган шахсни (кейинги ўринларда - аниқланган шахс) модда (буюм)ни ёки валюта намунасини экспресс текширувдан ўтказиш мақсадида ушбу бинога олиб боради.

Аниқланган шахс муомалага лаёқатли бўлмаган ёки вояга етмаган шахс бўлган тақдирда, текширув яқин қариндошлари ёки қонуний вакили иштирокида ўтказилади.



2-БОБ. ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

ЖАРАЁНИДА ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ҲАМДА

ВАЛЮТА НАМУНАСИИНИ ЭКСПРЕСС ТЕКШИРИШ УЧУН

ТЕХНИК ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


5. Олинган модда (буюм)ни ёки валюта намунасини экспресс текшириш техник воситаси орқали текширувдан ўтказишдан олдин текширувни ўтказадиган ходим аниқланган шахсга (унинг яқин қариндоши ёки қонуний вакилига) экспресс текшириш техник воситасининг ишлаш тартибини тушунтиради.


6. Олинган модда (буюм) ёки валюта намунаси экспресс текшириш техник воситаси орқали камида икки нафар холислар иштирокида текширувдан ўтказади.


7. Текширувни ўтказадиган ходим аниқланган шахс ва холисларга иш ҳолатини ҳамда уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши шарт.


8. Текширувни ўтказадиган тезкор ходим хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиши лозим.


9. Экспресс текшириш техник воситаси доимий равишда соз ва унинг дастурий-техник таъминоти ишчи ҳолатда бўлиши керак.

Экспресс текшириш техник воситасида носозликлар аниқланганда, ходим бу ҳақда дарҳол бевосита бошлиғига хабар беради ва процессуал ҳаракатларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давом эттиради.


10. Экспресс текшириш техник воситаси орқали аниқланган модда (буюм) ёки валюта намунасининг текширув натижаси ходим томонидан барча эшита оладиган шаклда аниқланган шахс ва холисларга эълон қилинади ҳамда кўрсатилади.


11. Текширув натижаси юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади.



3-БОБ. ЭКСПРЕСС ТЕКШИРИШ ТЕХНИК

ВОСИТАСИНИ САҚЛАШ ТАРТИБИ


12. Экспресс текшириш техник воситаси ваколатли раҳбар томонидан масъул ходимга бириктирилади.


13. Масъул ходим экспресс текшириш техник воситасидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиши ҳамда уни бегона шахсларга фойдаланиш учун бермаслиги лозим.


14. Экспресс текшириш техник воситаси масъул ходим томонидан бошқа тезкор ходимга фақат ваколатли раҳбарнинг рухсати билан тезкор-қидирув тадбирларида фойдаланиш учун берилиши мумкин.

Экспресс текшириш техник воситаси масъул ходим томонидан бошқа тезкор ходимга соз ҳолатда топширилади ҳамда тадбир якунида ушбу техник восита соз ҳолатда қайтарилади.


15. Экспресс текшириш техник воситасидан фойдаланган ҳолда гиёҳвандлик воситалари ҳамда валюта намунасини текшириш ҳолатлари масъул ходим томонидан қайд этиб борилади, шунингдек, экспресс текшириш техник воситасидан фойдаланилган ҳар бир юқоридаги ҳолатнинг фото ва видеотасвирлари ҳисоботининг юритилишини таъминлаш мақсадида улар алоҳида йиғмажилд кўринишида икки йил давомида сақланади.


16. Экспресс текшириш техник воситаси ходимнинг масъулиятсизлиги оқибатида йўқолган, учинчи шахсларга берилган, қасддан нобуд қилинган ва унга ўрнатилган дастур ҳамда аксессуарлар қасддан яроқсиз ҳолга келтирилган тақдирда, етказилган зарар экспресс текшириш техник воситаси бириктирилган масъул ходим ҳисобидан тўлиқ қопланади. Агар ушбу ҳолатлар экспресс текшириш техник воситасини тезкор тадбирларда фойдаланиш учун олган ходимнинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги натижасида келиб чиққан бўлса, келтирилган зарар мазкур ходим ҳисобидан тўлиқ қопланди.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Экспресс текширувни ўтказиш жараёнида фуқаролар ҳаётини, соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда қонуний манфаатларини хавф остига қўядиган, шунингдек, инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилиши тақиқланади.


18. Мазкур Низом ижросини таъминлашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.


19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик

воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари,

прекурсорлар, кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда

валюта намуналарини экспресс текшириш жараёнида

техник воситалардан фойдаланиш тартиби бўйича

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказадиган тезкор ходим


1. Гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунасини тайёрлаш, олиш, сақлаш, ўтказиш ҳамда шу каби бошқа ҳаракатларни содир этган шахсни (кейинги ўринларда - аниқланган шахс) аниқлайди.


2. Гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунасини белгиланган тартибда расмийлаштиради ва аниқланган шахсни мазкур моддалар экспресс текшириш техник воситаси орқали текширилиши тўғрисида хабардор қилади.


Тезкор-қидирув тадбири жараёнида









2-босқич

Аниқланган шахс


Аниқланган гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунасини тезкор-қидирув тадбирларини ўтказадиган тезкор ходимга тақдим этади.


Гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунаси аниқлангандан сўнг









3-босқич

Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказадиган тезкор ходим


Гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунаси аниқланган жойнинг ўзида экспресс текшириш техник воситаси ёрдамида текширув ўтказиш ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тегишли орган биносида экспресс текшириш техник воситаси ёрдамида текширувни ўтказиш учун аниқланган шахсни ва гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунасини олиб бориш чораларини кўради.


Гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунаси аниқлангандан сўнг









4-босқич

Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказадиган тезкор ходим


1. Гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунасини текширувдан ўтказишда холислар иштирокини таьминлайди.


2. Аниқланган шахс ва холисларга иш ҳолатини ҳамда уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради.


3. Гиёҳвандлик воситалари ёки валюта намунасини экспресс текшириш техник воситаси ёрдамида текширувдан ўтказади.


Экспресс текшириш техник воситасини қўллашдан аввал









5-босқич

Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказадиган тезкор ходим


Текширув натижаси юзасидан қонунчилиқда белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради ва тўпланган ҳужжатларни қонуний чора кўриш учун тегишли давлат органига юборади.


Экспресс текшириш техник воситаси қўллангандан сўнг



      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 январь












































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск